Грамматик кесим.
айн. кесим.
қиёс. логик кесим.
Грамматик маъно. Сўзнинг формал қисми, грамматик форма ифодалайдиган маъно. Мае,
-л'ар аффикси кўплик маъноеини
(дўст-лар каби),
-яп аффикси ҳозирги замон маъносини
(сўраяпти каби) ифодалайди.
киёс. лексик маъно, лексик-грамматик маъно.
к. грамматик форма.
Грамматик омонимия. Грамматик бирликлар орасидаги омонимия,
қ. омоморфемалар.
Грамматик синомимия. Грамматик бирликларнинг (сўз форма-си, сўз бирикмаси ски гапларнинг) ўзаро синоним бўлиши
Қ. син-тактик синонимия.
Грамматик сон.
айн. сон категорияси.
Грамматик стилистика. Сўз туркумлари ва уларга хос форма-ларнинг таъсирчанлик хусусиятлари, синтактик конструкнияларнипг стилистик имкониятлари, шунингдек нутқда грамматик воситалар-ни мақсадга мувофиқ. тарзда танлаш ва қўллаш ҳақидаги таъли-мот.
Грамматик форма. Грамматик маъноии ифодалаш учун хизмат қиладиган тил воситалари. Мае,
ёздиряпман формаси таркибида орттирма нисбат, ҳозирги замон, биринчи шахе бирлик маъносшш ифодаловчи формалар катнашган. Грамматик форма аффикслар ёрдамида ски ёрдамчи сўзлар воситасида ҳосил қилинади. Шупга кўра грамматик форманинг икки тури ўзаро фарқлаиади: 1) синтетик форма («.); 2) аналитик форма
(қ.). Грамматик категорияга бўлган муносабатига кўра грамматик форманинг икки тури фарқланади:. 1) категориал форма
(қ.); 2) нокате-гориал форма ёки функционал форма
(қ.).
Грамматик эга.
айн. эга.
киёс. логик эга.
Грамматик қурилиш. Маълум тилга хос сўз формаси, сўз бирикмаси ва ran қурилиши.
Графема (<
грек, graphe — шакл, сурат). Езув бирлиги. Бун-дай бирлик сўз ё гапдаги ўрнига кўра, стиль ва ҳ. га қараб катта ва кичик шаклйга (А, а), қора за курсив шаклига (а, о) эга ва ҳ. Графема бир товушнинг ҳам, икки ёнма-ён товушнинг ҳам ифо-даси бўлиши мумкин. Мае, ё
(й+о), е
(й+э), ю
(й+у), я
(й+а) графемалари.
Графика
(<грек. grapfike —ёзма). 1. Нутқ товушларини ёзиб ифодалаш воситаларининг муайян системаси:
рус графикаси, араб графикаси.
2. Тилшуносликнинг алфавитдаги ҳарфлар составини, шаклини, ҳарф ва нутқ товушлари орасидаги муносабатни белгилаш билан шуғулланувчи амалий соҳаси.
Грецизм. Грек тилидан ўзлашган, лекиц ёт элемент экани се-зилиб турадиган бирликлар (сўз, ибора ва б.),
к. варваризм.
Гумон олмошлари. Предмет, белги кабилар ҳақида ноаниқ та-саввур англатувчи, уларга тахминли ишора қилувчи олмошлар:
ал-лаким, аллақандай, кандайдир, бир нима кабилар:
Бунине бадали-га унга биров битта-яримта нон, яна биров чойчака бериб кетади. (Ҳ. Гулом.)
Аллакия каердадир кйрганига таклид қилиб, бинокор-лик бригадаси Тўлаган аканинг ёрдами билан почтахона ташкил килди. (А. Қаҳҳор.)
Гумон юкламаси. Узи алоқадор сўзнинг ёки бутун гапнинг маз-мунига ноаннклик (гумон) маъносини берувчи юклама:
-дир (каердадир), балки. Балки завод курйш учун овора бўлишга тўғри .келмас... (Ойбек.)
д
Даража категорияси. 1. Бслгинииг бир-бирига қиёсан даража--сини курсатадиган грамматик категория. Асосан сифат туркумига, •хисман равиш туркумига хос. Бу грамматик категориянинг уч тури бор: 1) оддий даража (к.); 2) озайтирма даража (к.), о рттир м а даража («.).
Do'stlaringiz bilan baham: