Қиёслашни тавсия этиш ҳар бирининг



Download 1,24 Mb.
bet3/24
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#124977
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
А.Хожиев tilshunoslik lug'ati

19
Атрибутив.


Арго «фран. argot —жаргон). Бирор ижтимоий гуруҳ, тои-фанинг (масалан, студентлар, спортчилар, ўғрилар ва б.) ўзига хос, бошқалар тушунмайдиган лексик элементлардан иборат ясама тили.
'Арготизмлар (< фран. argotisme < argot — жаргон). Бирор ар*» гога (Қ-) хос сўз ва иборалар. Бундай арготизмлар адабий тилда бирор стилистик мақсад билан қулланиши мумкин. Масалан, отар-чилар аргосида: галстук — ўқитувчи.
Ареал «лот. arcalis < area — майдон, макон). Фонетик, лек­сик, грамматик ҳодисаларниш- тарқалиш доираси. қ. изоглосса, лингвистик география.
Ареал лингвистика. 1. Тилшуносликнинг лингвистик арсаллар-ни ўрганиш билан шуғулланувчи соҳаси.
2. Тилшуносликда лингвистик ареалларни ўрганишга алоҳида эътибор берувчи йўналиш.
Артикулятор. Маълум товушнинг талаффузида қатнашувчи ик-ки нутқ органидан нисбатан ҳаракатчани, эркин бошқарилувчиси.
Артикуляцией база. Бирор тилга хос товушларни талаффуз этиш кўникмалари, артикуляциялар системаси.
Артикуляция (< лот. articulatio < articulate — аниқ-равшан талаффуз қилмоқ]. Нутқ органларининг товуш ҳосил этишдаги ҳара-кат-фаолияти ва .ҳолати. Товушларнинг ҳосил бўлишида нутқ ор­ганларининг иштироки, ҳолати нуқтаи назаридан артикуляцияда ккки нарса фаркланади; 1) артикуляция ўрни (қ.), 2) ар­тикуляция у сули (/у.). Процесс сифатида артикуляциянинг уч фазаси фарк.лапади: !) приступ (/{.), 2) выдержка (ц.), 3) отступ (к,).
Артикуляция усули. Товуш ҳосил бўлишида иштирок этувчи
нутқ органларининг бир-бирига нисбатан олган ҳолати натижасида
х.аво оқимининг сирғалиб ўтиши, портлаб чиқиши. киёс. артикуля­
ция ўрни. ч
Артикуляция ўрни. Товуш хосил бўлишида қатнашувчи нутқ органларининг бир-бирига энг яқинлашиб, ҳаво оқимига тўсиқ ҳо-сил этадиган нук.таси. циёс. артикуляция усули.
Архаизм .(< грек, archaios — қадимги). Маълум давр учун эс-кирган, истеъмолдан чик.а бошлзган тил бнрлиги (сўз, фразеоло­гизм ва б.). Mac., сурур (севинч), хаён (фойда) ва б. киёс. исто-ризмлар.
Архисема. Бир семантик майдондаги семемаларнинг туташтирув-чи, -умумий семаси. Мае, новча, бақалоқ, чўзик ва ҳ. лардаги «меъ-ёр» семаси; чопмоц, оқмоқ, сакрамоқ ва ҳ. лардаги «ҳаракат» се­маси.
Лсиллабик товушлар «грек, а — инкор юкламаси+syllabikos — бўгинга тенг). Бугин ҳосил қилмайдиган товушлар.
Асиндетон «грек, asyndeton — боғланмаган). айн. боғловчи-сиз боғланиш.
Аслий сифатлар. Предмет белгисини бевосита, бошқа предмет-га нисбат қилмаган холла ифодалайдиган сифатлар: қизил, яхши, ширин, ориқ кабилар. қиёс. нисбий сифатлар.
Асл кўмакчилар. Мустақил лексик маъргосини тамомила йўқо-•тиб, бутунлай кўмакчига айланган ёрдамчи сўзлар: билан, учун, каби ва б. к. кўмакчи.
Асл ўз сўз. Тилнинг аслида ўзига мансуб бўлган (бошқа тил-дан узлашмаган), тилнинг ўз лексик материалидан ясалган сўз.
Асос. Сўзнинг сўз ясовчи ёки форма ясовчи аффикс қўшила-диган қисми. Сўз ясаш асоси (қ.). Форма ясаш асоси (к.). Асос туб ёки ясама бўлиши мумкин. қ. туб асос, ясама асос.
Асосий луғат фонди. Лексиканинг жуда кўн даврлардан бери. қўлланиб келаётган, .барқарор, ҳаёт учун, кундалик турмуш учу» энг зарур, актуал ва актив, шу тилда сўзлашувчиларнинг ҳаммаси-га тушунарли бўлган, янги сўзлар ясалиши учун асос (база) ро­лики ўйнайдиган қатлами. Масалан, отлар: сув, хаво, қуёш, ер,, ёмғир, иш, экин; сифатлар: оқ, кўк, сариқ, қизил; феъллар: ол, сўз-ла, кел, сўра, вер, ўйна ва б.
Асос маъно. Бирор маъионинг гозага келишида база бўлиб хиз~ мат қиладиган маъно. Мае, ўйин сўзининг кўнгил очиш, дам олицг мақсадидаги эркин ҳаракат. (эрмак) маъноси ўйинга тушмоқ, фут­бол ўйини би'рикмаларидаги маъноларига нисбатан асос маънодир.. қиёс. ҳосила маъно.
Асос қўшиш. Икки (баъзан иккидан ортиқ) асосни қўшиб, янги сўз ясаш усули. қ. композиция.
Ассимиляция «лот. assimilatio — ўхшаб кетиш). Бирор товуш­нинг бошқа бир товуш таъсирида унга ўхшашлик (бир хиллик) томон ўзгариши: ошши < ошни, туссиз < тузеиз каби. Уз характери-га кўра ассимиляциянинг бир неча тури фарқланади: тўлиқ ас­симиляция (қ.), тўлиқсиз ассимиляция (қ.), п р о-грессив ассимиляция (f.), регрессив ассимиляция (*(.), контакт ассимиляция (қ.), дистант ассимиля­ция (/£.). циёс. диссимиляция.
Ассонанс (< фран. assonance — оҳангдошлик). Айнан ёки яқшғ унлиларнинг такрорланиши натижасида юзага келадиган оҳанг-дошлик. Масалан, қуйидаги мисолда ассонанс ў, ў унлилари асо-сида юзага келган: кўм-кўк, кўм-кўк, кўм-кўк ... Кўклам қуёшидан-кўкарган кирлар...
Ассоциатив грамматика. Сўз, сўз бирикмаси, гапларни параднг-матик планда, тил элементлари сифатида ўрганувчи грамматика. зид. синтагматик грамматика, қ. парадигматика, синтагматика.
Ассоциация. Тил бирликларининг формаси ёки лог'ик-семантик' белгисига кўра ўзаро бирлашуви.
Аташ функцияси. айн. номинатив функция.
Атов ran. к,, номинатив ran.
Атоқли от. Бир турдаги предме'тлардан бирини билдирувчи, ай-рим шахе ёки нарсанинг номи бўлиб хизмат қиладиган от: Нико­лай, Содиқ, Волга, Самарканд, Урал ва б. киёс. турдош от.
Атрибут (<лог. atributum — қўшиб қўйиш, қўшимча қилиш). 0««. акиқловчи.
Атрибутив алоқа. Белги билдирувчи сўз билан предмет, про­цесс кабиларни билдирувчи сўз ўртасидаги синтактик алоқа.
; Атрибутив бирикма. Аниқловчи ва аниқланмишдан тузилган суз-бирикмаси.
Атрибутив конструкция. Аниқловчи ва аниқланмишдан тузилган конструкция, к. конструкция.
Атрибутив муносабат. Аниқловчи (f.) билан аникланмиш (к.> ўртасидаги муносабат.

Атри бутив
20
21
Бирлик


Атрибутив синтагма. Аниқловчи ва аникланмишдан тузилган синтагма, щ. синтагма.
Атрибутив форма. СўзниНГ гапда асосан аникловчи фуякцияси-да келишига хос формаси. Мае, узбек тилида феълнинг сифатдош формаси (келаётган, кедадиган каби), отнинг ўхшатиш ва ўрин белгиси формалари (тошдек, боғдаги каби).
Аферезис (<грек. aph-airesis). Олдинги сўзнинг сўнгги товуши (ёки товушлари) таъсирида кейинги сўз бошидаги товушнинг (ёки товушларнинг) тушиши. Мае, айтар эди-уайтарди каби. киёс. эли­зия.
Афоризм «грек, aphorismos — ҳикматли сўз). Ихчам шаклли, чуқур мазмунли, автори аник, ran: Оз демак ҳикматга боис, оз емак сихатга боис. (Навоий.)
Аффикс (лог. affixis — бирлаштирилган, бириктирилган). Узак-
ка зид қўйиладиган (лексик маънога эга бўлмаган), ўзи қўшилади-
ган асоснинг лексик ёки,грамматик маъноларииинг шаклланишида
хизмат қнладш-ан морфема. Мае, иш-чи-лар-имиз-ни.^ Аффикслзр
вазифаларига кўра икки асосий турга бўлииади: 1) сўз ясовчи
аффикс л ар (к.), 2) форма ясовчи аффикслар (қ.).
Аффикслар сўзнинг бошида, ўртасида ёки охирида келиши' мум-
кин. Сўзнинг бошида келадиган аффикслар префикс ('{.), ўртаси-
да келувчилари инфикс (қ), охирида келадиганлари суффикс (қ.)
дейилади. Узбек тилидаги аффикслар асосан сўзнинг охирида, баъ-
зилари сўз олдида келади, яъни суффикс ва префикс характерида
бўлади. ,.
Аффиксал антонимия. Аффикслараро антонимия: -ли ва -сиз {кучли-кучеиз) каби.
Аффиксал морфема, айн. аффикс.
Аффиксал омонимия. Аффикслараро омонимия: -ик (кўпик, от ясовчи), -ик (эгик; сифат ясовчи) каби.,
Аффиксал синонимия. Аффикслар орасидаги синонимия: -сиз ва бе- (тинимсиз, бетиним) каби.
Аффиксал сўз ясалиши. айн. деривация.
Аффиксация. J. Умуман, асосга аффикс қўшиш, аффикс ёрда-мида сўз ёки форма ясаш: сўра+қ, сўра+ди каби.
2. айн. деривация.
Аффиксоид (<лот. affixus+грел:. eidos — кўриниш). Аффикс фунқциясида қўлланувчи ўзак морфема: ишхона, дарсхона каби сўзлардаги хона.
Аффриката (<лот. .affrico —ишқалайман). Қоришиқ ундош товуш,. пайдо бўлиш ўрнига ва овознинг иштирокига кўра бир хил бўлган портловчи товуш билан сирғалувчи товушнинг яхлит, битта товуш сифатида талаффуз қилинишига тенг келади. Мае, чой сўзи-даги ч, ясой сўзидаги ж, цирк сўзидаги ц товушлари аффриката-.лардир.
Бадиий стиль. Функционал стилнинг турларидан бўлиб, у тил-нинг коммуникатив ва эстетик функцияларининг бирлиги билан, бошқа стилларга хос элементлардан кенг фойдаланиши, экспрессив .ва тасвирий воситаларнинг кснг қўлланиши, сўзларнинг образли.
кўчма-метафорик қўлланиши ва ш. к. белгилари билан характер-ланади.
Бажарувчи шахс. Ҳаракатни бажарувчи шахе. к. субъект, агенс.
Белги. График воситалар системасида товуш англатмайдиган . шакл: айириш белгиси (ъ), юмшатиш белгиси (ь). қиёс. ҳарф.
Белгилаш олмошлари.' Шахс-предмет, унинг белгиси, сони ва бошқа хусусиятларини жамлаб ёки ажратиб кўрсатувчн (шу тарз-да бслгиловчи) олмошлар: ҳамма, барча, хар, ҳар нарса, ҳар қай-^ си, ҳар қанча кабилар.
Белгили. Аффикс қатнашган: Белгили караткич келишиги, Бел-гили тушуя келишиги. киёс. белгисиз.
Белгисиз. Аффикс яширинган, қатнашмаган: Белгисиз караткич келишиги. Белгисиз тушум келишиги. киёс. белгили.
Билабиал ундош (< лот. biайн. лаб-лаб ундошлари.
Билингвизм «лот. biайн, икки тиллилик.
Бинар оппозиция. «лот. binarius — икки қисмли+oppositio — қарама-қарши қўйиш). Бир типдаги икки хил ҳодисанинг бир-бй-рига қарама-қарши ҳолда группаланиши. Mac, ундошларнинг жа-рангли-жарапгеизлик, унлиларнинг лабланган-лабланмаганлик бел­гиси асосида группаланиши бинар оппозицияни ҳосил этади.
Биргалик даража. айн. биргалик нисбати.
Биргалик нисбати. Ҳаракатнинг бажарувчиси бирдан ортиқ эка-нипи билдирадиган нисбат. Бу нисбат -ш аффикси билан ясалади: гапиришмок, ювишмок, боришди каби.
Биргалик феъли. қ. биргалик нисбати.
Биргалик эргашиш. Эргаш гапларкинг бош гапга алоҳида-ало-ҳида боғлаииши: Кимнинг билагида кучи бўлса, ким ишнинг хаво--сини олса, ўша ударник бўлади. (А. Қах.ҳор.) қиёс. кетма-кет эр­гашиш.
Бирикмали бўлак. к. мураккаб бўлак.
Бириктирув боғловчилари. Уюшиқ бўлакларнинг, шуииигдск. боғланган қўшма гапнинг бириктирув муносабатидаги қисмларини боғлаш учун хизмат қиладиган боғловчилар: ва, хам, хамда каби­лар:. Чуши бу ишда сирдош бўлиш ва Султоналига кўмаклашиис. учун энг мувофиқ хам. ишончли киши бирдан-бир Сафар бўзчи эди. (А. Қодирий.) Қаландаров бир ними деб тўнғиллаб ерга қаради ва бурнининг учи тердан йилтиради. (А. Қаҳҳор.)
Биринчи даражали урғу. к. бош урғу;
Биринчи шахс. Сўзловчи. Бу маъно қуйидагича ифодаланади:
1) 1 шахс кишилнколмощлари билан: мен, биз; 2) эгалик ка-тегориясининг 1 шахс формалари билан: ҳунарим; максадим, вази-фамиз каби; 3) шахс-сон категориясининг 1 шахс формалари би­лан: билдим, ўргатдим, қайтдик каби.
Бирлик I. к. тил бирлиги, нутқ бирлиги.
Бнрлик II. к. бирлик сон.
Бирлик сон. 1. Сон категориясининг бир турдаги предметлар-дан биттасипи {яккаликни) билднрувчи формаси.- Бирлик соннинг махсус ясовчи аффикси йўқ,. Mac, китоб, ўқувчи, уй. зид. кўплик сон. қ. сон категорияси.

Бир
22
23
Боғлет


2. Прсдметнинг бир (якка) шахсга . оидлиги маъноси ва шу маънони ифодаловчи форма: укам, уканг, укаси; дафтарим, дафта-ринг, дафтари. қ. эгалик категорияси. қиёс. кўплик сон 2.
-3. Олмошларда: шахснинг яккалигини билдирувчи тури: мен, сен, у. ц. кишилик олмошлари. қиёс. кўплик сон 3.
4. Феълларда: ҳаракатнинг бир (якка) шахе бажаришини бил-.дирувчи сон тури: олдим, олдинг; айтаман, айтасан, айтади каби. к. шахс-сон категорияси. киёс. кўплик сон 4.
Бир маънолилик. айн. моносемия.
Бир составли гаи. Предикатив асоси эгага ёки кесимга .тенг ran. зид. икки составли ran. Узбек тилида бир составли гапнинг қуйи-даги турлари бор: 1) шахеи аниқ гаплар (қ.), 2) шахеи н о м а ъ л у м гаплар (к.), 3) шахеи у м у м л а ш г а н гап­лар (/{.), 4) шахесиз гаплар (қ.), 5) номинатив гап-.лар Щ.
Бир тилли луғат. Сўзлиги ва унга бериладиган таъриф-тавсиф-.лар бир тил (ўз тил) материалидан бўладиган луғат. Бундай лу-ғатлар бир неча турга эга. Мае., изоҳли луғат, имло лугати, сино-.нимлар луғати ва ҳ. қиёс. икки тилли луғат.
Битишув алоқаси. Тобе сўз х.оким сўзга грамматик форма ёр­дамида эмас, балки тартиб ва интонация орқали богланадиган син­тактик алоқа тури: тинч хаёт, яхши ўқувчи, тез юрмок_ каби. қиёс. мослашув, бошқарув. қ. тобеланиш, тобе алоқа.
Бобо тил. Генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ тилларнинг келиб чиқиш ва тараққий этиш манбаи (асоси) деб қараладиган тил, қиё- -•сий-тарихий метод билан тикланадиган абстракт лингвистик мо- , дель.
Бош бўлаклар. Гапнинг предикатив асосини ташкил этувчи бў-.лаклар: эга (қ.) ва кесим (қ.). киёс. икқинчи даражали бўлаклар.
Бош ran. Эргашган қўшма ran составидаги ҳоким компонент, эргаш ran томонидан ўзи ёки бирор бўлаги аниқланадиган эргаш ran тобе бўлган ran: Қайси киши эрталаб шундай зарядка қилса, у дардга чалинмайди. (П. Турсун.) Шошиш керак эмас, чунки бу .йил тошкин хавфи йўқ. (А. Қаҳҳор.) киёс. эргаш ran.
Бош даража. 1. айн. оддий даража.
2. қ. бош нисбат.
Бощ келишик. Асосий функциясн эгани (грамматик субъектни) шакллаитириш бўлган келишик формаси. Узбек тилида бу кели­шик формаси махсус кўрсаткичга эга эмас (ноль кўрсаткичли фор­ма). Отнинг бош келишик формаси бошқа келишикларга нисбатан, -биринчи навбатда тушум ва қаратқич келишикларига оппозицияда белгиланади: китобкитобни, китоб — китобнинг каби.
Узбек тилида бош келишикнинг функцияси кенг бўлиб, бу ке-.лишикдаги сўз эгадан ташқари, изоҳловчи (қ.), ундалма (қ.), но­минатив ran (/f.) кабилар ҳам шу келишик формасида шаклла-нади.
Бош маъно. Полисемантик бирлик маънолари системасида мар-казий ўринда турадиган, бошқа маънолар унга тўғридан-тўғри ёки бирор маъно орқали боғланадиган маъно. Мае., кўз сўзининг кў-jmm оргаии маъноси бошқа маъноларига нисбатан бош маънодир.
Бош нисбат. Ҳаракатнинг эга бшган ифодаланган шахе ёки
предмет томонидан бажарилишини билдирувчи нисбат. Бу нисбат-нинг махсус аффикси йўқ: суради, билади, келган, ўрганибди каби.
Бош сўз. j. Луғатларда (луғат мақодаларида) изоҳланадигаи,. таржима қилинадиган сўз. Луғат мақоласи бош сўзга тузилади.
2. қ. ҳоким сўз.
Бош урғу. Бўғинларни сўзга бирлаштириб турувчи асосий, том-маънодаги ургу. қиёс. иккинчи даражали урғу.
Бошқарилувчи сўз. Синтактик алоқада ҳокйм сўзнинг талаби билан маълум бир грамматик формада келадиган сўз. Мае, мак-табга бормоқ, ишдан қайтмоқ бирикмаларида мактабга, ишдан сўз-лари — бошқарилувчи сўз. к. тобе сўз.
Бошқарув алоқаси. Синтактик алоқанинг бир тури бўлиб, бун­да тобе сўз ҳоким сўзнинг талаби билан маълум бир грамматик-формата киради, шу "форма орқали тобеланади: кинога бормоқ, уй-дан келмоқ, кетмон билан чопмоқ каби. киёс. мослашув алоқасиг битишув алоқаси.
Бошқарув алоқасида тобе сўз ҳоким Сўзга келишик формаси ёки кўмакчи ёрдамида боғланади (бошқарилади); шунгз кўра улар келишик ли бошқарув (к.) ва кўмакчили бошқарув (/(-) деб юритилади. Ҳоким сўз қайси сўз туркумига оиДлигига ку­ра бошқарувнинг икки асосий тури фарқланади: от. бошқару-ви (қ.) ва феълбошқаруви (қ.).
Бошк.арувчи сўз. Синтактик алоқада тобе сўзнинг маълум бир грамматик формада бўлишини талаб қилувчи сўз. Mac, вазифани гекширмоқ, ҳавода учмоқ бирикмаларида текширмоқ, учмоқ сўзла-ри — бошқарувчи сўз. қ. ҳоким сўз.
Бош ҳарф. Кичик ҳарфдан айримлари ҳажми билан, айримла-ри эса шакли билан ҳам фарқланадиган ва орфография қоидалари асосида маълум ўринларда ишлатиладиган ҳарф: А, Б, В ва б. киёс. кичик ҳарф.
Боғлама. Феъл бўлмаган сўзни феълга хос маъно ва вазифага мословчи ёрдамчи феъл. Мае, Толиб инженер бўлди, Толиб инже­нер бўляпти, Толиб инженер бўлмоқчи гапларида бўл ёрдамчиси инженер сўзи билан қўлланиб, майл, замон, шахс-сон маъноларинн ифодалаш учун хизмат килади, кссимда ана шундай маъноларнинг реаллашувига имкон яратади. Боғлама функциясини бажарувчи бирлик ўз лсксик маъносини қисман сақлаши ёки фақат боғлама функциясини бажариши мумкин. Шунга кўра богламанинг икки ту­ри фарқланади: 1) соф боғлама (қ.), 2) ярим мавҳум боғлама (қ.)-а
Боғланган 'кўшма ran. Таркибидаги предикатив бирликлар ўз-аро тенг боғловчилар ёрдамида бириккан (тенг алоқали) қўшмз ran: Отдан тушиб, жиловини Ортиққа берди-ю, ўзи директории молхоналар томонга бошлаб кетди. (П. Қодиров.) қиёс. эргашган-қўшма ran.
Боғланма. Синтактик бирликлар сифатида сўз бирикмаси (қ.) билан ran (қ.) учун умумий ном. Яна қ. қўшилма.
Боғли маъно. Реаллашуви маълум тор контекст, сўз қуршови-билан чекланган маъно. Mac, югурмоқ ва ўчмок сўзларининг қуйи-даги гапларда ифодаланган маъноси боғли маъно ҳисобланади: Раис Умрзок. отага ўхшаш обрўли, тажрибакор пахтакорларни кул-га олиш ниятида озмунча югурмади. (Ш. Рашидов.) Ғафур тобор&

•Боғли
24
25
Веляризация


асабийлашар эди... лаблари пирпирар, ранглари ўчиб, қўллари тит-.рарди. киёс. эркин маъно.
Боғли (кўчмас) урғу. Сўзда бўгинлар сони ўзгаришига (орти-шига) қарамай ўрни ўзгармайдиган урғу. қиёс. кўчма урғу.
Боғловчи. Уюшиқ бўлаклар қисмларини, қўшма ran состави-.даги гапларни бир-бирига боғлаш ва шу йўл билан улар орасидз-ш турли муносабатларни ифодалаш учун хизмат қилувчи срдам-чи еўз. Боғловчилар маъно ва вазифасига кўра йкки асосий турга бўлинади: 1) тенг боғловчилар (қ.), 2) эргаштирувчи боғловчилар (/{.).
Боғловчили боғланиш. Уюшиқ бўлаклар, қўшма ran компонент-ларинипг боғловчилар ёрдамида боғлаииши. қ. гапнинг уюшиқ бў-лаклари, қўшма ran. киёс. боғловчисиз боғланиш.
Боғловчисиз боғланиш. Уюшиқ- бўлаклар, қўшма ran қисмлари-нинг боғловчисиз, фақат интонация ёрдамида боғланиши: Полиция-.лар, миршаблар яна уйларга камалишди. (Ойбек.) Зулфикрров би­лам мвнинг масалам кўрилар эмиш, шунга келдим... (А. Қаҳҳор.)
Боғловчисиз эргашган қўшма ran. Компонентлари (бош ва эр-гаш ran) ўзаро боғловчи, боғловчи фушшиясини бажарадиган 6р-дамчи сўз билан эмас, балки бошқа воситалар, мае, феъл форма-.лари, кўмакчи ва юкламалар ёрдамида боғланадиган қўшма ran: Тоғлар орқасидаги булутлар тарқалиб, қуёш кўрина бошлади. (И. Раҳим.) Взаётган нарсаси жуда кизиқ бўлса керак, дам-бадам ■илжайиб қўяди. (А. Қаҳҳор.) Ёшинг улғайган сари, тажрибанг хйм ■орта боради. (А. Қаҳҳор.) •
Боғловчисиз қўшма ran. Таркибидаги предикатив бирликлар ўз-аро боғловчи ёки боғловчи функциясидаги сўз ёрдамида эмас, бал­ки бошқа воситалар ёрдамида бириккан қўшма ran. Бундай қўш-:ма гапларда интонация муҳим роль ўйнайди: Боғловчисиз қўшма гаплар боғлаиган ва эргашган қўшма гапларнинг боғловчисиз қўл-. ланган варианти эмас, балки қўшма гапнинг алоҳида тури: Саодат-хон форточкани очиб юборди, уйга муздай куз ҳавоси кирди. (С. Зуннунова.) Булар Мирзачўлга кўчиб келганда ҳам Қаланда-ров Ворошилов колхозида бригадир, Ҳуринисо ипакчилик звеноси-•нинг бошлиги бўлган экан. (А. Қаҳҳор.) Биринчи бойлик сорлщ, иккинчи бойлик қайлиқ. (Мақол.)
Боғловчи сўз. Эргаш гапни бош гапга боғлаш учун хизмат қи-ладиган, айни вақтда ran бўлаги вазифасида келадиган сўз. Боғ-.ловчи сўз воситасйда асосан ким ... у, ўшй, шу; нима ... шу, ўша; кандай ... шундай; қанча ...шунча каби олмошлар келади: Бу кун-ларда Сидиқжон нақадар хурсанд бўлса, Канизак шу қадар хафа эди. (А. Қаҳҳор.} Қайси киши эрталаб шундай зарядка қилса, у дардга чалинмайди. (П. Турсун.) қиёс. боғловчилар.
Буйруқ ran. Буюриш, илтимос, маслаҳат каби мазмунли гаш Катта ойи, қани, йигитчаларни хурсанд килинг. (Ойбек.) Мен ис~ таб келган эшикни кўрсатсангиз. (Ҳ. Ғулом.) Аразага тўн сол, бо-.лиш- қўй... (С. Аҳмад.)
Буйруқ-истак майли. Ҳаракатни бажариш-бажармаслик хаси­да буюриш, ундаш,_ истак каби маъноларни ифодаловчи майл: айт, айтсин, айтгин, айтинг каби: Сиз саройдаги қрра йўрғани миниб, ,шу топдагқ яйловга жўнанг. (Ҳ. Ғулом.) Агроте.хникани маҳкам :ушланглар. (Ҳ. Ғулом).
Буируқ-истак формаси. к. буйруц-истак майли.
Буйруқ майли. к. буйруқ-истак майли.
Буйруқ-хитоб ундовлари. айн. императив ундовлар.
Бурун ундошлари. Ҳаво оқимииинг асосий қисми буруи бўшли-гидан ўтиши билан ҳосил бўладиган ундошлар.- Мае, м, н ундош-лари.
Бўёқ. Сўзнинг лексик маъиосига қўшимча тарздаги эмоционал-экспрессив ва стилистик оттенкалар, қ. экспрессив-эмоционал бўёқ, стилистик белги.
Буёқдорлик. Эмоциоиал, экспрессив ва ш. к. бўёққа эгалик.
Бўлакларга ажратилмайдиган ran. к. сўз-гап.
Бўлишли-бўлишсизлик категорияси. Ҳаракатнинг тасдиқ ёки ии-кори маъносини ифодаловчи формалар системаси. Бу категория-нинг ўзаро оппозиция ҳосил қилувчи икки аспекти бор: б ў л и ш-яилик ва бўлишсизлик. Бўлишлилик формасининг махсус ясовчиси йўқ. Булишсизлик формами асосан -ма аффикси ёрдами­да ясалади: ўрганди (бўлишли форма)— ўрганмади (бўлишсиз фор­ма), к. бўлишли форма, бўлишсиз форма.
Бўлишли феъл. қ. бўлишли форма.
Бўлишли форма. Тасдиқ билдирувчи форма, зид. булишеиз фор­ма: кўрди (бўлишли форма)— билмайди (бўлишсиз форма).
Булишсизлик олмошлари. Шахе, предмет, белги кабиларга ин-кор этиш билан ишора қилувчи олмошлар: %еч ким, ҳеч нарса, ҳеч қандай, ҳеч бир кабилар.
Булишеиз феъл. к. бўлишсиз форма.
Бўлишсиз форма. Инкор ифодаловчи форма, зид. булишли фор­ма: келмади (булишеиз форма)—келди (бўлишли форма).
Бўғиз товуши. қ. бўғиз ундоши.
Бўғиз ундоши. Бўғиз бўшлиғида ҳосил бўладиган ундош то-вуш. Mac, ҳамма, хозир, ҳам сўзларидаги х ундоши.
Бўғин. Сўзнинг нутқда алоҳида (ажратиб) талаффуз қилиш
мумкин булган энг кичик бўлаги, Бўғин бир товушдан ски товущ-
лар группасидап иборат бўлиши мумкин: о-на, о-та, бо-ла, бал-ки
каби. "
Бўғин кўчириш. айн. сўз кўчириш.
Бўғинли ёзув. айн. силлабик ёзув.
В
Варваризм «грек, barbarismos). Она тилига ўзлашмаган, ўзга тил. ҳодисаси сифатида қўлланган сўз ва ибора. Варваризмлардан, одатда, ўзга ерга хос расм-одатларни тасвирлашда, маҳаллий ко-лоритни яратищда фойдаланилади: мадам, миссис ва б.: Йч, мадам, потом гулятга борамиз. (Ойбек.)
Вариант (<лот. varians, variantis — ўзгарувчи). Тил бирлиги-нинг турли-туман ўзгаришлар натижасида ҳосил бўлган формаси, куриниши. Мае, морфеманипг варианти (қ.), ўзакнинг варианти қ. дублетлар.
Веляризация «лот. velaris — орқа танглай). Тил орқа қисми-нинг юмшоқ тапглайга яқинлашуви асосидаги овоз ва шовқиннинг кескин пасайиши ва шунинг натижасида товушнииг қаттиқлашуви. ^. веляр ундошлар. қиёс. палатализация.

Веляризациялашган
26-
27
Гапнинг


Веляризациялашган ундош. Асосий'артикуляцияга веляризация қўшилган упдош. Тил орқа к, г, х ундошларидан бошқа ҳамма ун-дошлар веляризацияланган бўлиши мумкин. қиёс. палатализация-лашган ундош.
Веляр ундошлар. айн. оркд танглай ундошлари.
Вергул. Тиниш белгиларидан бири (,) бўлиб, бу белги, маса-лан, қуйидаги ҳолларда қўйилади: а) қўшма ran компонентлари орасида: Кун ботиб, осмон қорайган (П. Турсун.); б) ундалмалар-ни ажратиш учун: Уртоқлар, бир оз кутамиз; в) уюшиқ бўлак-ларни ажратишда: Сен куйчи, пахтакор, олим,... (Ғ. Ғулом.) ва б-
Вибрант (< лот. vibrantis — титроқ). қ. титроқ ундош.
Вид. қ. вид категориям.
Вид категорияси. феълларга хос грамматик категория булиб, ҳаракатнинг бажарилиши маълум замои доирасида чеклаиган ёки чекланмаганлиги характеристикасйни билдиради. Узбек тилида феълнинг бундай категорияси йўқ. Рус тилида вид категориясининг совершенный ва несовершенный турлари бор.
Вокабула (< лот. vocabulum — сўз). 1. Лексикология ва лек-сикографияиинг предмети сифатида алохдда олинган сўз.
2. Луғат мақоласининг бош еўзи.
Вокализм (< лот. vocalis — унли). Тилнинг унли товушлар сис-гемаси. к. консонантизм.
Вокатив (<лот. vocativus — ундаш келишиги). 1. айн. ундаш келишиги.
2. айн. ундалма.
Вокатив ran. Бош бўлаги ёки гапнинг ўзи шахе коми билан ифодаланган ундалма-гап. Бундай гапларни қўллаш орқали сўз-ловчи нутқ қаратилган шахсни аташ (чақириш) билаи бирга, шод-лик, ғазаб, дўқ, пичинг, ўпкалаш каби маъноларни ҳам ифодалай-ди: Мадумар, Мадумар қаллоб! Чиқ бу ёққа! (М. Исмоилий.) Гу-ласал! Гулим! (К. Яшин.) Махмуд, Махмуд, эси йўқ Махмуд! (А. Қодирий.)
Воляпюк (Воситали келишик. Бога ва қаратқич келишикларидан бошқа келишиклар воситали келишиклар группасини ташкил этади. Булар сўз бирикмаси ва ran таркибида синтактик тобеликни ифодалашига кўра бир группага бирлаштирилади.
Воситали объект, айн. воситали тўлдирувчи.
Воситали тўлдирувчи. Тушум, қаратқнч, бош келишиклардаи бошқа келишикдаги ёки кўмакчи олган сўз билан ифодаланиб, ха-ракат-ҳолат бевосита йўяалмаган объектни кўрсатадигаи тўл.дирув-чи: Ҳовузни сувга тўлдирдик. (И. Рахим.) Биламан, бу гап Ҳафи~' задан чиққан. (А. Қаҳҳор.) Ҳамма учун эрмак бўлди бу китобча-лар. (М. Исмоилий.) 'Сизга хали Умри тўғрисида гапиришди, (А. Қаҳҳор.) қиёс. воситасиз тўлдирувчи.
Воситасиз тўлдирувчи. Тушум келишигидаги Суз билан ифода­ланиб, харакат бевосита. йўналган объектни кўрсатадиган тўлди-рувчи: Кампир чархнйнг ғув-гувидан қизларнинг еапини эшитмас эди. (Ойбск.) ...Тантибойвачча чап томондаги кичкина кўчани кўр-сатди. (Ойбск.) қиёс. воситали тўлдирувчи.
Восита тил. Миллатлар, элатлар орасида алоқа воситаси бўлиб хизмат қиладиган тил.
Вульгаризм (<лот. vulgaris — оддий халққа оид). Ада бия тил лексикасига кирмайдиган қўпол сўз ва ибора. Мае, итвачча кабн ҳакорат сўзлар.
Выдержка. Товуш артикуляциясининг ўрта фазаси. Бунда нутқ органлари худди шу товушнинг талаффузи учун зарур ҳолатда бў-лади. қ. приступ, отступ.
Г
Галлицизм (<лог. gallicus; рус. гальский). Француз тилидаи ўзлашган, лекин ёт элемент экани сезилиб турадиган сўз ёки ибора: мерси, пардон каби. Қ. варваризм.
Гап. 1. Тил қонуниятлари асосида грамматик ва интонацион жнҳатдан шаклланган, фикрни ифодалаш учун хизмат қиладиган нутқ бирлиги. Гапнинг грамматик асосини предикативлик — замои категорияси, шахе категорияси, модаллик категорияси ва хабар ин-тонацияси ташкил этади. Гаплар структураси, коммуиикатив функ-цияси ва б. белгиларига кўра бир неча типга бўлииади. қ. ran тип-лари.
2. Қўшма гапнинг предикатив бирликка тенг компонента (мае, эргаш гап).
Гап бўлаклари. Гап структурасида маълум бир сўроқда жа-воб бўлиб, маълум бир синтактик вазифада келувчи сўз ёки сўзлар бирикмалари. Гап бўлаклари ran структурасидаги ролига қараб икки асосий турга бўлинади: 1) бош бўлакл.ар (/{.), 2) ик-кинчи даражали бўлаклар (/(.)..
Тузйлишига кўра гап б5!лаклари икки турга бўлинади: 1) сод-д а б ў л а к (/(.), 2) м у р а к к а б б ў л а к (қ.).
Гап бўлакларининг тартиби. Гап бўлакларининг ўзаро маълум грамматик қонун-қоида асосида, маълум синтактик, семантик, сти-листик _ к.иймати билан боғлиқ ҳолда жойлашуви. Гап бўлаклари тартибйншгг икки тури бор:"!) тўғри тартиб (/(.), 2) те с ка­ри тартиб ёки ингверсия (қ.).
Гаплология (<грек. gaplos — оддий + logos — тушунча, таъли-мот). Ясама сўзларда қатор келган бир хил ёки бир:бирига ўхшаш бўғинлардап, бирининг тушиши: минералогия (минералогия ўрни-га); қайни < кайин ини каби.
Гапнинг актуал бўлиниши. Гапнинг конкрет контекстдаги мун-дарижасидан кслиб чиқиб мазмун жиҳатдан бўлиниши. Бундай бў-линигада ran икки қисмдап иборат бўлади: 1) сўзловчи ва тинг-ловчи (ўқувчи) учун маълум нарсани ифодаловчи қисм (тема), 2) сўзловчи билдирмоқчи, айтмоқчи бўлган кием, яъни янги инфор­мация қисми (рема): Совхоз коилективининг бу йилги режалари яна ҳам катта. («Тошкент х.ақиқати».) Бу гапнинг актуал бўлини-шида тема: Колхоз коллективининг бу йилги режалари; рема: яна >:ам катта. қ. тема, рема.
Гапнинг грамматик (синтактик) структураси. Гапнинг уни хо-сил этган синтактик элемеитлардан (компонентлардан) иборат структураси: Гули Сабохат опа билан Дилмуродни кузатиш учун эрталаб барвақт автостанцияга чикди. (У. Юсупов.) Турли-туман

Гапнинг
25
29 Грамматик


гуллар бирин-кетин очилгач, бутун ҳовли гул ҳидига копланди-ю, дам олиш соатлари яна ширин ва яна мазали т'уюлди. Биринчи ran содда ган бўлиб,' унинг таркибидаги бу^даклар шу гапнинг синтак-тик структурасини ташкил этади. Иккинчи ran эса қўшма ran ва унинг таркибий элемептлари (ҳосил қилувчи гаплар") шу қўшма: гапнинг грамматик структурасини ташкил этади..
Гапнинг коммуникатив бўлаклари. Гапнинг актуал бўлинишида. унинг тема ва ремалардан иборат структураси. қ. тема, рема; гап­нинг актуал бўлиниши.
Гапнинг коммуникатив структураси. Гапнинг ўзаро мазмун му-носабатида бўлган компопентлардан (коммуникатив булаклардан) иборат структураси. қиёс. гапнинг грамматик (синтактик) структу­раси. к. гапнинг актуал бўлиниши, гапнинг коммуникатив бўлаклари..
Гапнинг коммуникатив функцияси. Гапнинг фикр ифодалаш во-ситаси сифатида бажарган вазифаси. Коммуникатив функциясига: кўра гаплар бир печа турга бўлииади. қ. ran типлари.
Гапнинг семантик структураси. Гапнинг мазмун плани, абстракт логик-грамматик маъноси («фикр предмета ва унинг белгиси» ка-би), субъект, фикрий объект каби семантик катсгориялар асосида келтириб чиқариладиган мазмун.
Гапнинг функциялари. Гапнинг ўзаро фикр олишувда бажара-диган вазифалари. Гапнинг икки асосий функцияси фаркланади:
1) коммуникатив функция (Қ. гапнинг коммуникатив функцияси),
2) эстетик функция (к. гапнинг эстетик функцияси).
Гапнинг эстетик функцияси. Гапнинг фикр мазмунига кушимча тарзда турли ҳис-эмоцня, таъсирчанлик ифодалаш вазифаси. Бу функциясига кўра гаплар икки турга бўлинади: қ. ran типлари.
Гап типлари. Гапнинг классификациясига кўра турлари.
Гаплар қуйидаги иуқтаи назардап классификация қилинади:

                  1. Составила предикатив бирликиинг миқдорига кўра. Бунда гапларнинг икки типи фаркланади: 1) содда гап (/(.), 2) қў ш,-ма ran ((f). • ,

                  1. Коммуникатив вазифасига кўра (к. гапнинг коммуникатив функцияси). Бунда гапларнинг уч тури фаркланади: 1) дарак гап (/£.)■, 2) сўроқ ran (қ.), 3) буйруқ ran (./$.).

                  1. Эстетик функциясига кўра: (қ. гапнинг эстетик функцияси): 1) э моцион ал гап (қ.), 2) интеллектуал гап (к.), Гапнинг бу типлари ўз ичида яна бир неча турга були-ниши мумкин.

Гемината. айн. қўш ундош.
Геминация. Икки айнан бир хил уидошли ҳолатнинг юзага ке-лиши: уччида каби.
Германизм (< лот. germanus — герман). Герман тилларидап ўзлашгаи, лскин ёт элемент экани сезилиб турадиган сўз ски ибо-ра: денди, мисс ва б.
Гидроним (<грек. hydor — сув+onuraa — ном). Даре, сув хав-залари кабиларнипг номи.
Гипербола «грек, huperbolc— 'муболаға). Нарса, ҳодиса, про-цесслариинг белги-хусусиятини, ҳолатини ўта бу-рттириб тасвирлаш: Қил устида турибди. Сарҳовуздан катта эди косаси. (Фольклор.) киёс. литота.
Гипотаксис (< грек, hupd — ости + taxis — жойлашув). Гаплар­нинг ўзаро эргаштирувчи воситалар ёрдамида тобеланищи. киёс. паратаксис.
Глоссарий (< грек, glossa — эскиргаи ёки кам қулланадиган •сўзлар). Бирор асар, айииқса қадимги асарлардаги эскирган ва кам қўлланадиган, тушуниш қийин бўлган сўзлар изоҳланадиган .луғат.

                  1. Глоттогоник процесс. Тилнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш лроцесси.

                  1. Глоттогония (<грек. glotta — тил+gonos — туғилиш). 1. Тил­нинг келиб чиқиши.

2. Тилнинг келиб чиқиши ва тараққиётн ҳақидаги таълимот.
Градация (<.лот. gradatio— босқнчма-босқич кучайтириш). Нутқ парчаларидан бири иккинчисийииг маъносини (мазмуиини) жучайтириб боришдан иборат стилистик фигура.
Градиал оппозиция (< лот. gradus — цадам, босқич). Қарама-
жарши қўйилувчилариинг ҳар бирида бор белгининг турли даража-
..да бўлиши асосидаги оппозиция. Mac, тил орқа ундошларининг
саёз тил орқа ундошлари ва чуқур тил орқа ундошлари деб аж-
ратилиши. .
Грамматизация. айн. грамматикализация.
• Грамматика (< грек, gramatikc — ҳарф ўқйш ва ёзиш санъати).
1. Тилшуносликнинг суз формалари (форма ясалиши), суз бирик-
.маларининг турлари, гап типлари (тилнинг грамматик қурилиши)
.ҳақидаги бўлими. Ургаииш объекта, материал ва вазифаси нуқтаи
-назаридаи грамматикапинг бир неча типи фаркланади: 1) т а р и-
.х и й грамматика (<(.), 2) т а с в и р и и грамматика (қ.),
3) форм а л грамматика {қ.). Узаро қардош ёки қардош
булмаган тиллар грамматик қурилишини солиштириб урганишига
кўра грамматиканинг икки тури фарқланади: 1) чоғиштирма
грамматика (қ.), 2) қиёсий грамматика (қ.).


                  1. Download 1,24 Mb.

                    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish