Ундошлар таснифи масаласига доир



Download 216,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana06.03.2022
Hajmi216,25 Kb.
#484903
  1   2   3   4
Bog'liq
undoshlar tasnifi masalasiga doir



Ундошлар таснифи масаласига доир 
Набиева Д.А. 
АДУ, филол.фан.докт. 
Дунёни ривожлантирувчи куч – қарама-қаршиликлар зидлиги ва 
бирлигидир. Борлиқнинг ҳар қандай бўлаги зидди асосида ўрганилади ва 
бунга таяниб чиқарилган хулоса объектив бўлади. Масалан, яхшининг 
яхшилиги ёмонга нисбатланганда, узуннинг узунлиги калтага қиёсланганда, 
зидланганда билинади.
Қиёслаш, зидлаш бирликлар ўртасидаги фарқни англашга ёрдам бериши 
билан бир қаторда, ушбу бирликларни муайян умумийликларга 
бирлаштириш учун асос бўлади. Зеро, зидланувчи аъзолар бир-бирисиз 
мавжуд бўлмайди, бири иккинчисини тақозо қилади. Яъни аччиқ ва ширин 
бир-бирига зид, шу билан бирга умумийдир: аччиқ ширинсиз мавжуд 
бўлмайди, бири иккинчисини тақозо қилади ва у билан биргаликда “маза-
таъм” категориясини ҳосил қилади. Худди шу сингари яхши ва ёмон бир-
бирига зид, лекин биргаликда “сифат” категориясини, узун-калта эса 
“ўлчов”ни ҳосил қилади. Демак, борлиқни ўрганишда фалсафий 
қонуниятларга ва диалектик категорияларга таяниш ҳақиқатни топишга 
ёрдам беради.
Тил бирликларини ҳам фалсафий категориялар асосида таҳлил қилиш 
уларнинг тавсифи ва таснифи масаласига ойдинлик киритишга имконият 
яратади. Хусусан, фонологик бирликларни умумийлик ва хусусийлик 
диалектикаси асосида таҳлил қилиш уларнинг ўзаро бирлаштирувчи ва 
фарқловчи белгиларини аниқлашга ёрдам беради. Умумий белгилари 
бирликларни муайян парадигмаларга бирлаштиришга асос бўлса, хусусий 
белгилари парадигманинг бошқа аъзоларидан ажралиб туриши учун хизмат 
қилади. Масалан, 
д 
ва 
т
ундошлари учун умумий бўлган белгилар – 
артикуляция ўрни (бунга кўра иккиси ҳам тил олди ундоши) ва артикуляция 
усули (иккиси ҳам портловчи) белгисидир. Бу ундошларни бир-биридан 
фарқловчи белгиси эса овоз ва шовқин иштироки белгисидир (д – жарангли, 


т – жарангсиз). Шу белгиси билан бу икки ундош ўзаро фарқланади ва бири 
иккинчисига зидланган ҳолда, ўзбек тилининг фонологик системасида 
алоҳида бирликлар сифатида ўринлашади. Демак, ҳар қандай лингвистик 
бирлик тил системасида ўзининг бошқаларда мавжуд бўлмаган хусусий 
белгиларига эга бўлиши билан бирга, муайян системага кириш учун асос 
бўлувчи ва шу системанинг бошқа аъзоларида ҳам мавжуд бўлган умумий 
белгиларга эга бўлади. Кўринадики, умумий белгилар бирлаштириш учун, 
хусусий белгилар эса фарқлаш учун хизмат қилади. 
Лисоний бирликларнинг фарқловчи белгилари улар ўртасидаги 
зидланишларга сабаб бўлади. Фонологик зидланишлар таснифида уларнинг 
маъно фарқлаш ва маъно фарқламаслик белгиси муҳим аҳамиятга эга. Бу 
белгига кўра фонологик зидланишлар маъно фарқловчи ва маъно 
фарқламайдиган зидланишларга бўлинади. 
Биринчи зидланиш фонологик муҳим зидланиш саналиб, у морфема ва 
сўзларнинг моддий шакллантириш билан бирга, уларнинг маъноларини 
фарқлаш вазифасини бажаради.
1
Товушлар ўзларининг фонологик муҳим белгилари билангина ўзаро зид 
муносабатда бўлади. Демак, ҳар қандай фонема, албатта, маълум 
зидланишнинг аъзоси бўлади. Ҳар қандай реал талаффуз қилинаётган товуш 
эса фонологик муҳим бўлмаган белгиларга ҳам эга бўлади. Демак, 
ундошларда инвариант-вариант муносабатини белгилаш учун уларнинг 
фонологик муҳим ва номуҳим белгиларини ажратиш катта аҳамият касб 
этади. Шу билан бирга, бу белгилар уларнинг таснифи ва тавсифи учун ҳам 
аҳамиятлидир. 
Ундош фонемаларнинг муҳим белгилари коррелятив ва коррелятив 
бўлмаган белгилар бўлиши мумкин.
2
Камида икки фонема ўртасида 
зидланишга асос бўлган белгилардан бирининг бирида бор, иккинчисида 
йўқлиги билан ажралиб турадиган белги коррелятив белги ҳисобланади. 
Белгилар мажмуаси фақат биргина фонеманинг ўзига хос бўлса, бундай
1
Трубецкой Н.С. Основы фонологии. М.: Наука, 1960. –С.39
2
Дмитриенко С.Н. Фонемы русского языка. -М.: Наука, 1985. -С.20 


белгилар коррелятив бўлмаган белги ҳисобланади. Масалан «т» фонемасида 
жарангсизлик белгиси асосий ва коррелятив белгидир. Чунки худди шу 
фонеманинг асосий белгиларига эга бўлган, аммо ундан бошқа коррелятив 
белгисининг борлиги билан (жаранглилик белгисининг борлиги билан) 
ажралиб турувчи «д» фонемаси бор.
1
Илмий адабиётларда ундош фонемалар ўртасидаги муносабатнинг 
турлича таснифи учрайди. Масалан, Л.Л.Буланин рус тилидаги барча 
ундошлар беш фарқловчи белги асосида ўзаро оппозицияга кириши 
мумкинлигини, бу беш белги, ўз навбатида, уч гуруҳни: асосий, коррелятив, 
нисбий белгиларни ҳосил қилишини кўрсатади.
2
Пайдо бўлиш ўрни ва усулига кўра ундош фонемалар белгиси асосий, 
жарангли, жарангсиз, қаттиқлик-юмшоқликка кўра белгиси коррелятив
шовқинлилик-сонорликка кўра фарқловчи белгиси нисбий белгиларга 
ажратилади.

Ўзбек тилида ундошларнинг фонологик оппозициясини қуйидагича 
гуруҳлаш мумкин: асосий актив органга кўра (пайдо бўлиш ўрни ва усули 
белгиси); овознинг иштирокига кўра.
4
Ундошлар артикуляцион томондан ўпкадан чиқаётган ҳавонинг нутқ 
аъзоларининг маълум бир ўрнида тўсиққа учраш йўли билан ҳосил бўлади. 
Ана шу тўсиққа учраган нуқта уларнинг ўрин белгиси саналади. Ундошлар 
ана шу белгисига кўра унлилар билан зидланади. Демак, ундош-унли 
зидланишида ўринга эга бўлиш-бўлмаслик белгиси фонологик муҳим белги 
саналади. 
Бу белгига кўра ундошлар бир неча зидликни ташкил этади: лаб, лаб-
тиш, тил олди, тил ўрта, тил орқа, увуляр ва фарингал ундошлар 
оппозицияси. 
1
Нурмонов А. ¡збек тили фонологияси ва морфонологияси. –Б.19. 
2
Буланин Л.Л. Фонетика современного русского языка. -М.:Высш шк., 1970. -С.51. 
3
Нурмонов А. ¡ша асар. –20-б. 
4
Шчербак А.М. Сравнительная фонетика тюркских языков. -Л.: Наука. 1970. -С.78. 


Лаб ундошлари лабиаллик белгисига кўра бир синфни, бир 
парадигмани ташкил этади. Демак, бундай ундошларнинг барчасини бир 
парадигмага бирлаштирувчи белги лаб белгисидир. Шу билан бирга бу белги 
асосида бир парадигмага бирлашган ҳар бир аъзо бошқасидан ўзига хос 
фарқловчи белгиси билан ажралиб туради. 
Хусусан, лаб ундошларидан б↔п зидлигида жарангли-жарангсизлик 
белгиси фонологик муҳим белги бўлса, б↔м зидлигида сонорлик-сонор 
эмаслик белгиси, б↔ф, б↔в зидлигида эса портловчилик-сирғалувчилик, 
шунингдек, лабиаллик ва лабиоденталлик белгилари фонологик муҳим 
белгилар ҳисобланади. 
Тил олди ундошлари тил учининг тишга тегиши натижасида ҳосил 
бўлиш белгисига кўра умумийликни ташкил этади. Шунинг учун улар бир 
парадигмага бирлашади. 
Айни пайтда бу парадигма аъзоларининг бошқа парадигма аъзолари 
билан зидланишида тил олдилик белгиси фарқловчи, фонологик муҳим 
белгига айланади. 
Тил ўрта ундошлари тил ўрталик белгисига кўра бир парадигмани 
ҳосил қилади. Демак, уларнинг бир парадигмага бирлашувида ана шу белги 
фонологик муҳим белги саналади. 
Тил орқа (увуляр) ундошлари тил орқасида пайдо бўлиш белгисига 
кўра бир парадигмани ташкил этади. Демак, бу белги ушбу парадигма 
аъзолари учун бирлаштирувчи (интеграл) белги вазифасини бажаради. 
Шунинг учун у ҳар бир парадигма аъзосида такрорланади. Чунончи к, г, нг, 
қ, ғ, х ундошлари ана шу белгига кўра бирлашади. Бу парадигма учун 
парадигма ҳосил қилиш вазифасини бажарувчи ва интеграл белги саналувчи 
тил орқалик белгиси уларнинг бошқа парадигма аъзолари билан 
зидланишида фарқловчи белги вазифасини бажаради. 
Фақат бир фонема (h) фарингаллик белгисига кўра бошқа ундош 
фонемаларга зидланади. Бу эса фарингаллик белгисининг ҳам ундошлар
учун фонологик муҳим белги эканлигини кўрсатади. 


Н.С.Трубецкой 
фонемаларни 
таснифлашда 
улар 
ўртасидаги 
зиддиятларга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлайди. У зиддиятларни уч 
асосга кўра тасниф қилади: 
1) зидланиш системасига муносабатига кўра (бир ўлчовли ва кўп 
ўлчовли, пропорционал ва ажралган зиддиятлар); 
2) зидланувчи аъзолар ўртасидаги муносабатга кўра (приватив, градуал 
ва эквиполент зидланишлар); 
3) турли позицияларда уларнинг амал қилишига кўра (доимий ва 
нейтраллашган оппозициялар).
1
Ўзбек тилидаги ундош фонемалар таснифида биринчи асосни, яъни бир 
ўлчовли, кўп ўлчовли ёки ажралган зиддиятларни эътиборга олиш муҳим 
аҳамиятга эга. Чунки айрим ундошларнинг бир ўлчовли ажралган белгилари
зиддиятга асос бўлади. Хусусан, ш (шиппилловчи), л (ён), р (титроқ) каби
ундошлари ўзбек тилининг фонологик системасидан ўрин олган бошқа 
бирликларнинг ҳеч бирида учрамайдиган алоҳида белгиларга эга бўлиб, шу 
белгилари уларнинг фонологик муҳим, фарқловчи белгилари саналади. 
Юқоридагилардан шу нарса маълум бўладики, ҳозирги ўзбек адабий 
тилидаги ундош фонемалар зидланишида ўрин белгисига кўра лаб, тил 
олдилик, тил ўрталик, тил орқалик, увулярлик, фарингаллик (бўғиз) 
белгилари фонологик муҳим белгилар саналади ва умумий ҳолатда 
ундошларнинг “артикуляция ўрни” белгисини ҳосил қилади 
Пайдо бўлиш усули белгиси ҳам ундошларнинг муҳим фонологик 
белгиси бўлиб, бу белгига кўра улар ўзаро эквиполент зидланишга 
киришади. Чунки оппозиция аъзоларининг барчаси «пайдо бўлиш усули» 
белгисига эга. Бу белгига кўра оппозиция аъзолари уч кичик парадигмани 
ташкил этади: а) портловчилар; б) сирғалувчилар; в) портловчи-
сирғалувчилар (аффрикатлар). 
Бундай зидланувчи гуруҳларнинг биринчи ва иккинчиси учун портлаш 
ёки сирғалиш белгисининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги фарқловчи белги 
1
Трубецкой Н.С. Ўша асар. Б.74. 


ҳисобланади ва бу икки гуруҳ зидланишнинг икки қутбини ташкил этади. 
Зидланишнинг чап қутби «портлаш» белгисига эга бўлган ундошларни, ўнг 
қутби эса «сирғалиш» белгисига эга бўлган ундошларни ўз ичига олади. 
Масалан, п билан ф, б билан в, д билан з, т билан с, к билан х каби ундошлар 
ўзаро ана шу белгига кўра зидланади. 
Шу билан биргаликда, ҳозирги ўзбек адабий тилида яна шундай 
ундошлар борки, улар юқоридаги ҳар икки белгини ўзида синкрет ҳолда 
мужассамлайди. Булар 

Download 216,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish