Мавзу: Хатшунослик экспертизасининг замонавий холати.
Собиров Фуркат Бахромбой ўғли
ИИВ Академияси “Криминалистик экспертизалар кафедраси”
Ўқитувчиси
E-mail: furqat9497@mail.com
Илмий мутахассислик 12.00.09-криминалистика;
Эксперт-криминалистик фаолият
УДК 343.982.43
Аннотация: Суд Хатшунослик экспертизасининг келиб чиқиш тарихи ва ривожланишининг қисқача тарихий таҳлили хамда ушбу соханинг ривожланиш тенденциялари хакида тушунчалар келтирилган.
Калит сўзлар: Хатшунослик экспертизаси; Эксперт хулосаси; Идентифиқация(таққослаш).
Суд Хатшунослик - бу криминалистик техниканинг аълохида бир бўлими бўлиб, жиноят, фуқаролик процессида қарор қабул қилишда далилий аҳамиятга эга бўлган фактик маълумотларни аниқлаш учун қўлёзма ёзув ва имзоларни ўрганиш усуллари тўғрисидаги билимлар мажмуйи хисобланади.1 Хар битта мустакил соханинг ўз ривожланиш тарихи бўлгани каби Хатшунослик экспертизасининг хам бугунги холатга келгунга қадар босиб ўтган, ўзининг ўзига хос ва мос бўлган ривожланиш йўли мавжуд. Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак хатшунослик экспертизаси тарихи жуда узоқ хисобланади. Тарихий маълумотлар шундан далолат берадики, ушбу соханинг дастлабки кўринишлари Қадимий Рим империяси даврига бориб тақалади. Дастлаб Византия императори Юстиниан (V-VI аср) даврида хатшунослик суд-хуқуқ тизимига киритилган. ХV асрга келиб эса хатшунослик Россияда ўзининг ривожланиш йўлини топди хамда мамлакатда хужжатларнинг сохталиги масаласига ойдинлик киритиш учун ишлатиш бошланди. Шундай бўлишига қрамасдан хужжатларни тадқиқ қилиш бўйича ишларнинг дастлабкиси Францияда ХVII аср бошларида пайдо бўлган.2 Хатшунослик экспертизасининг тарихи узокка бориб тақалгани билан ушбу сохани Криминалистика фанидан олдин пайдо бўлган деб тушуниш хато бўлади. Зеро хатшунослик экспертизасининг дастлабки кўринишларида айнан ушбу соха бўйича мутахассислар эмас балки, шунчаки тасодифий шахслар томонидан ўтказилганлиги, ушбу шахслар ичида энг яхшилари сифатида ўқитувчилар, рассомлар баъзан эса исталган саводли кишиларни келтириб ўтишимиз мумкин.
Хатшунослик экспертизасининг чет мамлакатлардаги ривожланиши А.Бертиллон, Э.Локар, С.Oттолэнги, А.Oсборн каби криминалист олимларнинг номлари билан боғлик. Хатшунослик экспертизасининг риқожланишида русс криминалист олими Е.Ф.Буринскийнинг хизматларини хам аълохида таъкидлаб ўтиш жоиз бўлади.Ушбу олим ўзининг китобларида суд хатшунослик экспертизаси хакида аниқ бир тушунчаларни келтиб ўтган.3 Хатшунослик экспертизасининг юртимиздаги фаолияти асосан чет эл, хусусан, русс олимлари томонидан ёзиб чоп қилинган китоблар билан боғлик равишда кечмоқда. Гарчи бизнинг мамлакатимиз илмий салохияти нихоятда юксак бўлсада, хатшунослик экспретизаси йўналиши бўйича илмий салохият билан биз деярли мактанишимиз қийин. Хар бир соханинг ривожланиши ушбу сохага бўлган эътибор билан боғлик бўлган холат. Бугунги кунда Хатшунослик экспертизаси юртимизда ўзининг ривожланиш йўлини топди десак муболаға бўлмайди, айнан мен хам ушбу сохага жуда қаттик қизиққанлигим учун ўзим мустакил равишда илмий тадқиқотлар олиб боришга хамда келгусида ўзимнинг шахсий, хеч кимникига ўхшамаган методикамни яратишга бел боғлаганман.
Бугунги кунда жиноят турлари уни содир этаётган шахслар кўлами, содир этиш усули шу қадар тез фурсатда ўзгармоқдаки, биз ушбу жиноятларни ўз вактида иссиқ изидан очиш ниятига, криминалистика сохасида, хусусан, хатшунослик эжкспертизасига янги методикалар яратмасдан хамда ушбу сохага янги технологиялар жорий қилмасдан туриб эришиб бўлмаслигини тушунишимиз лозим.
Юқоридаги фикрим билан мен хозирги кунда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлиб турган Хатшунослик экспертизаси методикалари эски ёхуд фойдаланмаслик керак деган фикрдан йирокман, аксинча ушбу методикалар негизида биз юртимизнинг криминоген вазиятидан, содир этилаётган жиноятлар тенденцияларидан келиб чиққан холда мамлакатимиздаги малакали хатшунос экспертлар бирлашиб ушбу соха ривож топган чет мамлакатлар олимлари билан хамкорликда ўзимизнинг хатшунослик экспертизаси йўналиши бўйича юртимиз учун умумий бўлган ягона методика ишлаб чиқиш лозимлигини таъкидламоқчиман. Бугунги кунда биз ёшларга мухтарам президентимиз томонларидан мисилсиз имкониятлар яратиб бермоқдаларки бизлар бундан факатгина рухланиб, фақат олға интилишимиз хамда барчамиз узимизнинг ижобий натижаларимиз билан ушбу ислохотларга лаббай деб жавоб беришимиз лозим деб уйлайман.
Хозирги кунда суд хатшунослик экспертизаси амалиётда энг кўп тайинланадиган экспертиза тадқиқотларидан бири бўлиб хисоблангани холда экспертиза тадқиқотлари ичида ўзининг мураккаблиги, шу билан бирга қизиқарли эканлиги билан аълохида ўринга эга. Хатшунослик экспертизаси анънавий экспертиза тадқиқотлари ичида автоматлаштирилган тизим мавжуд бўлмаган кам сонли экспертиза турларидан бўлиб, хисобланади. Ушбу экспертизада инсон омили жуда мухим бўлиб, эксперт олдига хал қилиниши назарда тутилган деярли барча масалаларга хатшунос эксперт автоматлаштирилган тизим билан эмас балки, ўзининг билим салохияти, тажриба ва кўникмасига асосланган холда хулоса беради. Шунинг учун хам ушбу экспертиза доирасида қайта экспертиза тайинлаш холатлари бошқа турдаги экспертизаларга нисбатан анча кўп бўлади.
Хатшунослик экспертизаси фуқаролик, жиноят процессида текшириш объкти бўлиб хисобланган хужжатдаги қўлёзма усулда бажарилган ёзув ва имзоларни маълум бир шахс томонидан бажарилган ёхуд бажарилмаганлиги холатига ойдинлик киритиш мақсадида суд ва тергов ўрганлари томонидан чиқарилган қарор ва ажримга асосан мутахассис эксперт томонидан бажарилади хамда якунида хулоса орқали расмийлаштирилади.
Хатшунослик экспертизасини долзарблиги ва бугунги кундаги талабнинг кўплигининг асосий сабабларидан бири шуки, ушбу экспертиза объектлари бўлиб хисобланган имзо(айрим холатларда ёзув хам) хужжатларни тасдиқлаш кучига эга бўлган реквизитлардан бири бўлиб, кўчмас мулк, банк, васиятнома каби асосида моддий қимматликлар бўлган бир қатор шу ва бошқа шунга ўхшаш хужжатларни тасдиқлаш учун ишлатилади. Шунинг учун хам ушбу экспертиза тадқиқотига талаб кўпайса кўпаябди хамки камаймгани йўқ.
Хатшунос экспертнинг берган хулосасига асосан экспертиза тайинлаган орган томонидан текширилаётган хужжатда қалбакилаштириш холати бор ёхуд йўқлиги масаласига ойдинлик киритилади. Шу ўринда амалиётда жуда кўплаб учрайдиган бир холатга тўхталиб ўтсам, биламизки экспертиза тайинлаш жараёнида экспертиза тайинлаган орган томонидан эксперт олдига хал қилиш учун савол қўйилиши лозим. Айрим холларда эса экспертиза тайинлаган орган томонидан “Текширилиши лозим бўлган шартли номи “А” бўлган хужжатдаги имзо ёхуд мухр қалбакилаштирилганми” деган мазмундаги саволлар қўйилади. Тўғри мухр бу хатшунослик экспертизаси объекти эмас бироқ, экспертиза тайинлаш ва унда эксперт олдига саволлар қўйишда шунга ўхшаш холатлар жуда кўплаб учраганлиги сабабли ушбу холатни келтириб ўтишни жоиз деб билдим.
Шу ўринда бир холатни англаш керакки эксперт ўзининг хулосасида маълум бир хужжат ёки ундаги реквезитларни сохта ёхуд сохта эмаслик холатига жавоб беришга хақли эмас, шунинг учун хам эксперт олдига бундай турдаги саволлар қўйишнинг ўзи бир хатолик бўлиб, бундай турдаги савол қуйган ходимнинг экспертиза тайинлашда малакаси етишмайди деб биламан. Бундай ходимларга экспертиза тайинлаш бўйича аниқ бир тушунчалар бериш максадга мувофик бўлар эди.
Агар эксперт хатшунос олдига тўғри, аниқ айнан керак бўлган объект савол сифатида қўйиладиган бўлса, бу хам эксперт хам экспертиза тайинлаган орган учун фойдадан холи бўлмайди. Зеро аниқ саволга эксперт хам аниқ жавоб беришга харакат килади. Юқорида кўрсатиб ўтилган холат бўйича эксперт олдига қуйидаги тартибда савол қўйса максадга мувофик бўлади. “Текширилаётган шартли номи “А” бўлган хужжатдаги имзо(агар бир нечта бўлса айнан қайси бири эканлиги кўрсатилиши керак) маълум бир шахс томонидан бажарилганми ёхуд бошқа шахс томониданми”. деб, зеро хатшунос эксперт хужжатдаги текширилиши лозим бўлган объект(имзо, ёзув, рақам ва хоказо) маълум бир шахс томонидан бажарилган ёхуд бажарилмаганлиги холатига ойдинлик киритади.
Ушбу имзонинг қалбакилаштирилганлик холатининг мавжуд ёхуд мавжуд эмаслигига эса экспертиза тайинлаган орган(терговчи, суд ва бошқа) томонидан олинган экспертиза хулосасига қараб хуқуқий бахо берилади хамда квалифиқация қилинади. Айрим холатларда хатшунос экспертларнинг билим савиясининг етишмаслиги натижасида эксперт олдига қўйилган саволга жавоб бериш учун айнан шундай турдаги хатолар, яъни текширилаётган шартли номи “А” бўлган хужжатдаги имзо ёхуд мухр қалбакилаштирилган ёхуд қалбакилаштирилмаган” деган мазмундаги хулосалар хам баъзида кам бўлсада учраб туради. Бундай турдаги хулосанинг бир дона бўлишини ўзи хам кўп аслида, зеро биз экспертлар экспертиза тайинлаган орган томонидан қўйилган саволга жавоб бериш мажбуриятимизни билганимиз холда ўзимизнинг ваколат доирамизга кирмайдиган саволларга жавоб бермасликка хамда экспертиза тайинлаган органга оғзаки ёки ёзма мурожат орқали саволни мазмунига таъсир қилмаган холда ўзгартириш киритиш масаласини хал қилиш хуқуқимиз борлигини хам эсдан чиқармаслигимиз лозим.
Агарда эксперт олдига қўйилган саволлар экспертнинг ваколат доирасига кирмайдиган бўлса, эксперт хатшунос томонидан хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган органга (шахсга) юборади(Ўз.Рес.ЖПК 185-м)4. Бундай холатга мисол тарикасида қуйидаги холатни келтириб ўтсак. Экспертиза тайинлаган орган томонидан бирор бир хужжатдаги имзо ва мухр текширилиши лозимлиги кўрсатилгани холда “Хатшунослик экспертиза” си тайинлангани холда эксперт олдига хал қилиш учун қуйидаги савол қўйилган: “Тадқиқот давомида текширилиши лозим бўлган “А”( шартли номи) хужжатдаги мухр ва имзо фуқаро “Б”( шартли исми) томонидан бажаилганми ёхуд бошқа шахс томониданми?” Юқоридаги холат амалиётда жуда кўплаб учраб тургани холда бу минг афсуски экспертиза тайинлаган орган вакилларининг экспертиза тайинлаш бўйича билим ва малакасининг етишмаслиги билан боғлик холат бўлса ажабмас. Бундай фикрга келишимга сабаб эса қуйидагилар:
-Биринчидан: Мухр бу Хатшунослик экспертизаси объекти хисобланмайди.