МАВЗУ: Электр сиғими. Конденсатор ва уларнинг қўлланилиши. Электр майдон энергияси .
ДТС.Конденсаторлар ва уларнинг қўлланилиши ҳақида тушунча бериш.
ДАРС МАҚСАДЛАРИ:
А) Таълимий. Электр сиғими.Унинг бирлиги, конденсатор, ўзгарувчан конденсатор сиғими электр майдон ҳақида тушунча бериш.
Б) Тарбиявий . Янги физик тушунчаларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириш , тажриба ўтказиш, тажриба натижаларини қайта таҳлил қилиш, хулоса чиқариш.
В) Ривожлантирувчи. Янги физик тушунчалар орқали талабаларнинг илмий дунёқарашини ривожлантириб техникага қизиқиш уйғотиш.
ДАРС ТУРИ: Назарий.
ДАРС МЕТОДИ: Янги мавзуни баён қилиш. Савол- жавоб, мунозара.
ФАНЛАРАРО БОҒЛИКЛИК.Математика, техника.
ДАРС ЖИҲОЗИ: Конденсаторлар турли хилдаги электрометр, ўлчов симлари, лампочка, батарея, амперметр.
ДАРСНИНГ БОРИШИ.
1.Ташкилий қисм. 5 мин.
2. Мавзуга кириш 10 мин.
3.Янги мавзу баёни 20 мин.
4. Мустақил иш 35 мин .
5. Хулоса 7 мин .
6. Вазифа 3мин .
1.ТАШКИЛИЙ ҚИСМ : Гуруҳ талабалари салом алик қилиб гуруҳ давомати ва формаси, дафтар, китоблари текширилади.
2.МАВЗУГА КИРИШ: Талабалардан фан ютуқлари фанга доир эшитган кўрган ва ўқиган янгиликлари сўралади.
Янги физик тушунчалар айтилади. Электр сиғими, конденсатор шу вақтда конденсионер бошқа-бошқа тушунча эканлиги тушунтирилади.
3. ЯНГИ МАВЗУ БАЁНИ.
Мавзуни бошлаш вақтида қуйидаги саволлар берилади.
Одамнинг сиғими қанча?
Нима учун фото расмга тушаётганла фотограф спичкадан фойдаланади?
Уларнинг фикри олингандан кейин бугунги мавзунинг мақсади шу нарсаларни аниқлашдан иборат деб мавзу режаси таништирилади ва баён қилинади.
РЕЖА.
Электр сиғими ва бирлиги.
Конденсаторлар ва сиғими.
Конденсаторнинг сиғими.
Конденсатор энергияси.
Элетр сиғими. Икки ўтказгичнинг электр заряди тўплай олиш қобилиятини ифодалайдиган физик катталик киритамиз.Бу катталик электр сиғими дейилади. Икки ўтказгич орасидаги кучланиш U ўтказгичларнинг сиртидаги электр зарядига (бирида +q заряд, иккинчисида –q заряд )пропорционалдир .
Икки ўтказгичнинг электр сиғими деб, улардан биридаги электр заряднинг бу ўтказгич билан қўшни ўтказгич орасидаги потенциаллар айирмаси нисбатига айтилади:
Q
C=--------
U
Ўтказгичларга +q ва –q зарядлар берилганда U кучланиш қанчалик кичик бўлса, ўтказгичларнинг электр сиғими шунчалик катта бўлади.
Агар икки ўтказгичга +1 Кл ва –1Кл заряд берилганда улар орасида 1 В потенциаллар айирмаси ҳосил бўлса, бу икки ўтказгичнинг сиғими бир бирликка тенг бўлади. Бу бирлик фарад (Ф) деб аталади. 1Ф= 1Кл/В.
1Кл заряд жуда катта бўлгани учун 1Ф га тенг сиғим ҳам жуда катта бўлади. Шунинг учун амалда кўпинча бу бирликнинг улушлари микрофарад (мкф) = 106Ф ва пикофарад(пф)= 10-12 Ф ишлатилади.
Конденсатор. Икки ўтказгичдан иборат бўлган системалар конденсаторлар деб аталади. Конденсаторлар икки ўтказгич бўлиб, бу ўтказгичлар орасидаги қалинлиги уларнинг ўлчамларидан жуда кичик бўлган диэлектрик қатлам қўйилади. Бу ҳолда ўтказгичлар конденсатор қатламлари дейилади.
Икки концентрик сферадан иборат бўлган сферик конденсаторда бутун майдон қатламлар орасида бўлади.
Конденсаторнинг заряди деганда қопламалардан биридаги заряднинг абсолют қиймати тушунилади.
Ясси конденсаторнинг электр сиғимини ҳисоблаб чиқарамиз.Унинг ҳар бир пластинкасининг юзини С билан, пластинкалар орасидаги масофани d билан белгилаймиз. Ясси конденсаторнинг электр сиғими бу миқдорларга боғлик бўлиши керак. Пластинкаларнинг юзи қанча катта бўлса, уларда шунчалик кўп заряд йиғиш мумкин. qС . Иккинчи томондан пластинкалар орасидаги кучланиш ( 7.28) формулага асосан, пластинкалар орасидаги масофага пропорционал. Шунинг учун сиғим
Q С
C=-----~ ----
U д
Ундан ташқари, кучланиш майдонининг кучланганлиги каби, муҳитда 8 марта камаяди:
1
Ụ~----
8
Бинобарин, пластинкалар орасига диэлектрик қўйилган бўлса, у ҳолда сиғим
С8
С~------
D
Ясси конденсатор учун С=-------
Д
Конденсаторларнинг қўлланилиши. Конденсаторнинг энергияси одатда унча катта бўлмайди. У бир неча жоулдан ортиқ эмас. Бунинг устига заряднинг муқаррар равишда оқиб кетиб туриши туфайли у энергия узоқ сақланиб қолмайди. Масалан, электр энергияси манбаи сифатида аккумляторлар ўрнини босолмайди. Конденсаторларнинг муҳим хоссаси бор. Конденсатор энергияни бирор муддат давомида тўплай олади, қаршилиги оз бўлган занжир орқали зарядсизланганда эса ўзидаги энергияни деярли бир зумда беради. Унинг худди шу хоссасидан амалда фойдаланилади.
Масалан, Фотографияда қўлланиладиган ярқиллама лампа олдиндан махсус батареядан зарядланган конденсаторнинг зарядсизланишида берадиган ток билан ёнади. Ёруғликнинг квант манбалари бўлмиш лазерлар газ разряд трубкаси воситасида ишга солинади: электр сиғими катта бўлган конденсаторлар батареяси зарядсизланганда газ разряд ярқ этиб ёнади.
МУСТАҲКАМЛАШ.
Электр сиғими деб нимага айтилади?
Сиғим бирликларини айтинг?
1Ф нимага тенг?
Конденсаторнинг тузилишини айтинг?
Конденсаторнинг турларини айтинг?
Конденсатор вазифаси.
Конденсаторнинг шартли белгиси
4. МУСТАҚИЛ ИШ.
Демак, нима учун фотографияда ярқиллама лампадан фойдаланилади?
Ярқиллама лампа олдидан махсус батареядан зарядланган конденсаторнинг зарядсизланишидан берадиган ток билан ёпади.
Агар одам ерга уланган сим билан ёнма –ён турган бўлса , у ҳолда унинг электр сиғими 30 см га тенг, бинобарин одам танасининг электр сиғими радиуси 30см бўлган шарсимон ўтказгич сиғимига тенг.
Талабалардан конденсаторни зарядланган ва электр сиғимини нимага боғлиқлигини тажриба қилиб кўрсатиш сўралади.
Ж: Ясси конденсатор ва корпуси ерга уланган электрометр оламиз. Уловчи симлар орқали улаймиз. Электрланган пластинка текизганда электрометр зарядни кўрсатади. Пластинкаларни бир-биридан узоқлаштирганда масофа ортади ва сиғим камаяди.
Лампочка, конденсатор , вольтметр , уловчи сим, калит, батареядан иборат занжир тузинг ва унда конденсатор ишлашини тушунтиринг.
Ж:
Конденсатор зарядсизланганда лампа ярқ этиб ёнади. Конденсатор энергияси иссиқлик энергиясига айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |