Фонологик назариялар



Download 0,62 Mb.
Sana05.04.2022
Hajmi0,62 Mb.
#531161
Bog'liq
fonologik nazariyalar

ФОНОЛОГИК НАЗАРИЯЛАР

Р э ж а:

  • Фонологиянинг ўрганиш обьекти, вазифалари.
  • Фонологик назариялар ва фонологик тасниф методлари.
  • Фонологик оппозитсияларнинг таснифи.
  • Фонологияда дистрибутив методнинг қўлланилиши.

Фонологик назариялар ва фонологик тасниф методлари

  • Тилшунослик тарихида илк бор яратилган фонема назарияси Бодуен де Куртенега тегишлидир. Тилшунослик тарихида биринчи марта фонемаларнинг психологик ва морфологик изоҳини берди. Ушбу изоҳлар заминида кейинчалик Москва ва Петербург фонология мактаблари вужудга келди.

Бодуен де Куртене

.

  • Е. Д. Поливанов дастлабки ишларида тил ҳодисаларини психологик нуқтаи назардан ўрганиб, тилни ижтимоий ҳодиса деб қарайди. Лекин у фонологияни психофонетика деб номлайди. Фонеманинг факулътатив вариантлари ва комбинатор вариантлари орасидаги ўзаро муносабатларни аниқлади, бир фонеманинг икки фонемага парчаланиши (дивергенция) ва икки фонеманинг ўзаро бир-бирига ўхшаб қолиши ёки битта фонема бўлиб кетиши (конвергентсия) назарияларини ишлаб чиқди. У морфемани икки турга - лексик (ўзак) ва формал (грамматик) турларга ажратади.

Е. Д. Поливанов
Л. В. Шчерба фонетика, фонология ва фонема назарияси ҳақида ҳам қимматли фикрлар билдирган. Фонема назарияси унинг «Француз тили фонетикаси» китобида баён этилган. Унинг фонема ҳақидаги контсептсияси кейинчалик шогирдлари Л. Р. Зиндер, М. И. Матусевич томонидан давом эттирилди.
Л. В. Шчерба

Тилшунослик тарихида товуш системасини ўрганиш икки давр билан характерланади:


«Фонема» тушунчаси пайдо бўлгунга қадар бўлган давр.
Фонология назарияларининг юзага келиш даври. Бу давр Х1Х асрнинг 2 ярмидан бошлаб ХХ асргача давом этади. Бу даврда товуш, ҳарф ва фонема тушунчаси фарқ қилинди ва кейинча бўғин, урғу ҳамда интонатсиянинг тилдаги функционал томонлари ўрганила бошланди.

ФОНОЛОГИК НАЗАРИЯЛАР


1. И.А.Бодуен де Куртененинг психологик фонология назарияси. («Фонема» товуш тушунчасининг киши онгида ҳис этилган бирлигидир).
2. Л. В. Шерба - физик фонологик назария. (Нутқ товушлари физик, механик ҳодиса ҳисобланади).
3.Ленинград ва Москва фонология мактаблари назариялари.

Чет элларда фонологик назарияларнинг ўрганилиши:


1. Прага лингвистик мактаби.
2. Лондон фонология мактаби.
3. Дистрибутив фонология назарияси – АҚШ.
4. Дикоталик фонология назарияси – АҚШ.
5. Макро ва микрофонема назарияси - АҚШ,1935.
6. Глоссематик фонология назарияси - Дания.
7. Икки поғонали фонология назарияси.
8. Генератив фонология назарияси.

.

  • «Фонема» термини ва тушунчасини туркологияга биринчи марта 1920 йилда таниқли олим Н.К.Дмитриев киритган бўлса, уни ўзбек тилшунослигида биринчи бор ўша йилларда профессор Е.Д.Поливанов қўллади.

Фонологияда дистрибутив методнинг қўлланилиши


Тилдаги фонемалар бир қанча товушларда намоён бўлади. Фонемалар бўғинлар, сўзлар, сўз бирикмалари ва фразаларнинг таркибида жойлашган. Улар ҳар хил ўринларда ва ҳолатларда учрайди. Одатда бу ҳолатлар позиция дейилади. Фонемаларнинг ҳар хил айтилиш шартлари бўйича тақсимланиши уларнинг дистрибуцияси дейилади.
Дистрибутив таҳлил методи тил бирликларининг ўзаро жойлашиши, уларнинг ўзаро бирикиш қонунларини ўрганади. Дистрибутив таҳлил методи тил тизимининг фонологик, морфологик ва синтактик бирликларини ўрганишда қўлланилади.
Тил бирликларининг дистрибуцияси бирор бир бирликнинг бошқа бир бирлик билан бирикиш усуллари қаерда, қайси ҳолда ва қандай қўлланиш доираси йиғиндисидан иборат, деган саволларга жавоб беради. Булар дистрибутив таҳлил методининг моҳиятини ташкил этади.
Бу метод тил бирликларининг ўзаро жойлашиши, уларнинг ўзаро бирикиш қонунларини ўрганади. Дистрибутив таҳлил методи тил тизимининг фонологик, морфологик ва синтактик бирликларини ўрганишда қўлланилади.
Тил бирликларининг дистрибуцияси бирор бир бирликнинг бошқа бир бирлик билан бирикиш усуллари қаерда, қайси ҳолда ва қандай қўлланиш доираси йиғиндисидан иборат, деган саволларга жавоб беради. Булар дистрибутив таҳлил методининг моҳиятини ташкил этади.
Яна бир жиҳатга эътибор берайлик: бўғин, урғу ва оҳанг нутқни ифодали қилиш учун экспрессив функтсия бажаради. Бу функция тилнинг стилистика босқичидаги фоностилистика деб аталувчи қисмида ўрганилади. Хусусан, унли ва ундош товушларни чўзиб айтиш, бўғин орттириш, интонатсиянинг мелодияси (оҳанги) ва урғусини одатдагидан кўра бошқача айтиш хусусияти фоностилистик белгилардир.

Мавзуни мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар:

  • Тилшунослик тарихида товуш системасининг ўрганилиши ҳақида нималарни биласиз?
  • Фонология асосчилари кимлар?
  • Чет элларда фонологик назарияларнинг ўрганилиши ҳақида гапиринг.
  • Фонологияда қандай методлар қўлланилади?

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish