1.
|
Иккита ҳақиқий а ва b сонлари берилган бўлсин. Уларнинг йиғиндиси, айрмаси, кўпайтмаси, ўрта арифметиги, ўрта геометриги, қолдиғини топинг.
|
2.
|
х ва y ҳақиқий сонлар берилган бўлсин. Ҳисобланг:
|
3.
|
Кубнинг қирраси маълум бўлса, унинг ён сирти ва ҳажмини топинг.
|
4.
|
Иккита ҳақиқий мусбат сон берилган бўлсин. Уларнинг ўрта арифметик қийматини ва ўрта геометрик қийматларини топинг.
|
5.
|
Иккита ҳақиқий сон берилган бўлсин. Уларнинг ўрта арифметик қийматини ҳамда модулларининг ўрта геометрик қийматларини топинг.
|
6.
|
Тўғри бурчакли учбурчакнинг катетлари берилган. Унинг гепотенузаси ва юзини топинг.
|
7.
|
Темпаратураси т1 бўлган v1 литр сув m2 темпаратурали v2 литр сувга қўшилди. Ҳосил бўлган сувнинг темпаратурасини аниқланг.
|
8.
|
Радиуси r бўлган айланага ташқи чизилган мунтазам n бурчакнинг периметрини ва юзини топинг.
|
9.
|
h баландликдан ташланган тош ерга қанча вақтдан кейин тушишини аниқловчи дастур тузинг.
|
10.
|
Тэнг томонли учбурчак берилган бўлсин. Унинг юзи ва периметрини топинг.
|
11.
|
Учбурчак томонлари берилган бўлса, унинг томонларига туширилган баландликларини топинг.
|
12.
|
Учбурчак томонлари берилган бўлса, унинг медианаларини топинг.
|
13.
|
Учбурчак томонлари берилган бўлса, унга ички ва ташқи чизилган айлананинг радиусларини топинг.
|
14.
|
Декарт координаталар системасида иккита нуқта координаталари билан берилган. Бу нуқталар орасидаги масофани аниқланг.
|
15.
|
Ён сирти ва асосининг юзи берилган цилиндрнинг ҳажмини аниқланг.
|
16.
|
Силиндрнинг ён сиртининг ёйилмаси томони а бўлган квадратдан иборат. Силиндрнинг ҳажмини топинг.
|
17.
|
Асоси тўғри бурчакли тўртбурчакдан иборат бўлган пирамиданинг томонлари ва баландлиги берилган. Пирамиданинг ҳажмини топинг.
|
18.
|
Асоси тўғри бурчакли тўртбурчакдан иборат бўлган призманинг томонлари ва баландлиги берилган. Призманинг ҳажмини топинг.
|
19.
|
Асослари ва катта асосига ёпишган бурчаги берилган трапециянинг юзини топинг.
|
20.
|
функциянинг қийматини топувчи дастур яратинг.
|
21.
|
Арифметик прогрессиянинг биринчи ҳади ва ҳадлар айирмаси берилган. Шу арифметик прогрессиянинг дастлабки n та ҳадининг йиғиндисини топувчи дастур тузинг.
|
22.
|
чексиз камаювчи прогрессия ҳадлари йиғиндисини топинг.
|
23.
|
Геометрик прогрессиянинг биринчи ҳади ва махражи берилган. Шу геометрик прогрессиянинг дастлабки n та ҳадининг йиғиндисини топувчи дастур тузинг.
|
24.
|
Айлананинг радиуси ва α бурчак берилган. Шу бурчакни тортиб турган ватарнинг узунлигини топинг.
|
25.
|
Асоси учбурчакдан иборат бўлган пирамида берилган. Асосининг томонлари ва ён ёғининг апофемаси берилган. Шу апофема асос текислиги билан α бурчак ташкил етади. Пирамиданинг хажмини топинг.
|
26.
|
Асоси учбурчакдан иборат бўлган пирамида берилган. Асосининг томонлари ва ён ёғининг апофемаси берилган. Шу апофема асос текислиги билан α бурчак ташкил етади. Пирамиданинг тўла сиртини топинг.
|
27.
|
Иккита параллел тўғри чизиқ тэнгламаси берилган. Шу тўғри чизиқлар орасидаги масофани аниқланг.
|
28.
|
N бурчакли мунтазам кўпбурчак берилган. Шу мунтазам кўпбурчакнинг диагналлари сонини топинг.
|
29.
|
Асоси N бурчакли мунтазам кўпбурчакдан иборат бўлган параллелилопипед берилган. Шу параллелилопипеднинг диагналлари сонини топинг.
|
30.
|
тэнгламалар системасини ечинг.
|