1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи



Download 1,03 Mb.
bet8/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

Қадимги Рим дипломатияси
Режа
1. Рим дипломатиясининг асосий характерли хусусиятлари
2. Аппенин ярим оролининг римликлар тарафидан бўйсундирилиши
3. Республика даврида Рим дипломатияси
4. Империя даврида дипломатик ташкилот аппарати
5. Варварлар билан иттифоқчилик алоқалари (IV-V асрлар)


1. Рим дипломатиясининг асосий характерли хусусиятлари
Қадимдан Римда ҳам юнон проксениясини эслатадиган меҳмондўстлик ҳуқуқи (jus hospitii) мавжуд бўлган. Фетсианлардан ташкил топган коҳинлар жамоаси қабила ва қабилалар иттифоқлари ўртасидаги низоли масалалар ва келишмовчиликларни назорат қилар эди. Ташқи сиёсатга оид ҳар қандай масалалар фетсиалларнинг санксиясисиз амалга оширилмас эди. Уларнинг ваколатларига халқаро келишувларни ҳимоя қилиш, ҳарбий ҳаракатларни расмий равишда эълон қилиш ва тинчлик сулҳларини тузиш каби масалар кирарди.
Фетсиаллар коллегияси 20 кишидан иборат бўлиб, бир умрга сайланар эди. Фетсиалларнинг фаолияти қатъий равишда яширин олиб борилар эди. Уларнинг фаолиятига оид турли қоидалар мавжуд бўлиб, фақатгина руҳонийлар тушунадиган сеҳрли сўзлари бўлган. Фетсиаллар ташқи кўринишида мовутдан тўқилган алоҳида кийим ва бошига боғич боғланганлиги билан ажралиб турар эди.
Юпитер худосининг белгиси бўлган ҳасса ва чақмоқ билан қуролланган “муқаддас ота” (pater patratus), яъни жамоадан сайланган вакил бошқа фетсиаллар билан ҳамроҳликда Капитолий тепалигидан бир парча ўтни юлиб, низоли масалани ҳал этиш учун ёки уруш эълон қилиш мақсадида қўшни халқ чегарасига олиб борар эди.
Низоли масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда қуролга мурожаат қилинар эди. Қадимги Римда уруш эълон қилиш тартиби ҳам мураккаб бўлган. Фетсиаллар халқаро келишувларни бузган рақиб шаҳарга бир неча маротаба масалани тинч йўл билан ҳал этиш таклифи билан мурожаат қилганлар. Бунда ҳар сафар қарши томон чегарасига келиб, халқаро келишувларни бузган томонга қараб сеҳрли сўзлар ва лаънатларни баланд овозда бақиришар эди. Шундан кейин фетсиаллар Римга қайтиб келишиб, 33 кун давомида жавоб кутганлар. Белгиланган муддатда жавоб келмагач, Сенат ва халққа бажарилган ишлар ва уруш эълон қилиш мумкинлиги ҳақида доклад қилганлар. Шундан кейин “муқаддас ота” сўнгги бор душман шаҳар чегарасига учи ёнгган ва қонга беланган найзани ташлаб келар эди.
Уруш элон қилиш тартиблари Тит Ливий тарихида батафсил ёритилган. Тинчлик сулҳини тузиш тартиблари ҳам ўзига хос анъаналар ва қийин иш ҳисобланган. Тинчлик сулҳи тузилаётганида “муқаддас ота” шартнома матнини ўқир ва ашаддий фетсиаллар тинчликни бузган тарафга оғир шартларни қўяр эди.
Вақтлар ўтиши билан уруш эълон қилиш ва тинчлик сулҳини тузиш формалари ташқи жиҳатдан унчалик ўзгармаган. Фетсиаллар коллегияси ҳақида сўнгги республика ва империя давридаги манбаларда ҳам эслатилган.
Рим жамоасида бошқа қабилалар билан алоқаларни олиб борувчи шахслар махсус тайинланган бўлиб, улар рекуператорлар (recuperetores) деб аталган. Одатда бундай вазифаларга тайинланган кишилар сони 3 кишидан 5 кишигача бўлиб, Рим ва қўшни қабила ҳамда шаҳарлар ўртасидаги мунозарали масалаларни ҳал қилар эди. Шуни айтиш керакки, рекуператорлар нафақат римликлар орасидан, балки қўшни қабилалар орасидан ёки третей судидан ҳам олиниши мумкин эди. Кейинчалик Римнинг қудрати ошиб боргач, рекуператорлар фақат римликлар орасидан олинадиган бўлди. Мил.авв. II-I асрлар келганда рекуператорлар суди провинсияларда аҳолининг тайинланган ноиблар ҳаракатига бўлган норозилигини суд қилган.
Халқаро алоқалар ривожланиши муносабати билан Римда халқаро ҳуқуқ куртаклари пайдо бўла бошлаган. У фетсиаллар ҳуқуқи (jus fetiale) таркибида пайдо бўлган. Иқтисодий муносабатлар тараққиёти ва қабилалар ўртасида ўзаро алоқаларнинг ривожланиши натижасида римлик фуқаролар учун “фуқаро ҳуқуқи” (jus civile) пайдо бўлган, қабилалар ўртасидаги доимий алоқаларнинг ривожланиши натижасида римлик ва бошқа қабилалар ўртасидаги муносабатни йўлга қўйиш учун “халқлар ҳуқуқи” (jus gentium) пайдо бўлган. Бу ҳуқуқлар олдинги ҳуқуқлардан унчалик фарқ қилмаса-да, қабилалар ўртасида савдо алоқалари ва муносабатларни ўрнатишда ёрдам берган; шундай қилиб, “халқлар ҳуқуқи” ўзининг моҳиятига кўра, халқаро алоқаларга оид дастлабки битимлар эди.
Қадимги Римнинг дипломатик ташкилотлари ва таркиби унинг сиёсий тизимини акс эттирар эди. Юнонистоннинг классик даврида дипломатик алоқалар ва ташқи сиёсат масалалари асосан эркин фуқаролардан сайланган Халқ мажлиси қўлида бўлган бўлса, қадимги Римда эса уруш эълон қилиш ва тинчлик сулҳларини тузиш масаласи қулдорлардан тузилган Сенат ваколатида эди.
Подшолик даври Рим тарихида қўшни давлатларга элчилар жўнатиш подшо ихтиёридаги масала эди. Элчилар фетсиаллар деб аталган. Республика даврида эса бу масала Сенат ваколатига ўтган. Элчилик функтсияси жуда муҳим ҳисобланган ва элчиликка юксак маҳоратли ва ўқимишли кишилар тайинланган. Шунга кўра, Римда элчилик миссиясини тузиш жуда қийин иш ҳисобланган. Элчиликка оид барча масалалар Сенатда муҳокама қилинган ва бунинг учун махсус Сенат қарори (senatus consultum) қарори қабул қилинган.
Сенатус-консултум қарорига кўра элчилик ҳаъйатининг нормаси ва тамойиллари қабул қилинган. Элчилар легат (legati)лар ва оратор (oratores)лар деб аталган. Сайлов масаласи ҳақида Сенатнинг раиси ҳисобланган консул ёки преторга ҳисобот берилган. Баъзан элчилар қуръа ташлаш йўли билан аниқланган. Ҳеч ким элчилик ҳаъйатида қатнашишдан бош тортиши мумкин эмас эди. Элчилар одатда сенаторлар (нобиллар) табақасидан сайланган.
Рим элчилик ҳаъйати ҳеч қачон бир кишидан иборат бўлмаган. Бу Рим республика муҳитига мутлақо тўғри келмас эди. Делегатсиялар одатда икки, уч, тўрт, беш ва ҳатто ўн кишидан иборат бўлиши мумкин эди. Лекин уларнинг одатдаги таркиби уч кишидан иборат бўлган. Барча элчиликларнинг албатта раҳбарлари (princeps legations) бўлган. Бу вазифа сенатнинг олий табақали кишиларидан бирига берилган. Элчининг шахси қонун ва одатлар билан қатъий ҳимоя қилинган.
Ташқи кўриниши жиҳатидан элчи оддий фуқаролардан ажралиб турган. Унга берилган олтин узук бепул йўлкира ва йўлда керак бўладиган барча ашёларни бепул олиш ҳуқуқини берган. Элчилик мавқеини ошириш учун баъзан ҳаъйатни ҳарбий кемалар (квинкеремалар) кузатиб борган. Элчилик ҳаъйатига йўл учун пуллар (viaticum) ва бошқа барча зарур ашёлар – кумуш идишлар, кийим, ич кийим; чойшаб, ёстиқ жилд, кўрпалар билан таъминланган. Бундан ташқари, элчиларга хизмат қилиши учун хизматкорлар (озод фуқаролар ва қуллар), котиблар, таржимонлар, нонпазлар, кондитерлар, қассоблар ва бошқа хизматкорлар берилган.
Элчилик мақсади турлича: уруш эълон қилиш, сулҳ тузиш, шартномалар имзолаш, бўйсундирилган ўлкаларда бошқарув тартибини ўрнатиш, халқаро муаммолар ва диний масалаларни третей судида ҳал қилиш кабилар бўлиши мумкин эди. Элчи ҳар қандай шароитда ҳам римликлар манфаатларини ҳимоя қилиб сўзга чиқиши керак эди.
Ўз миссиясини тугатган легатлар2 ўз фаолияти ҳақида Сенатга ҳисобот топшириши керак эди. Римдаги дипломатик муомалада “элчилик ҳақида доклад” (legationem referro ёки renuntiare) деб аталган.
Сенатга нафақат элчиликни жўнатиш, балки уларни кутиб олиш ҳам топширилган эди. Римга келган чет эллик элчилар иккита категорияга бўлинар эдилар: 1) Римга душманлик кайфиятида бўлган ҳукуматлар элчилар; 2) Дўст мамлакатларнинг элчилари. Римга душманлик кайфиятида бўлган давлатларнинг элчилари шаҳарга қўйилмаган. Уларга шаҳардан ташқаридаги Марс майдонида жамоат учун ажратилган махсус жойлардан бири берилган. Улар бу йерда Сенатнинг қабул қилишини кутиб турганлар. Ауденсиялар жамоатчилик виллалари рўпарсида жойлашган Беллона (уруш худоси) ибодатхонасида амалга оширилган. Баъзан душманлик кайфиятидаги давлатларнинг элчиларини қабул қилишдан бош тортилар, бу пайтда эса элчилар белгиланган муддатда мамлакат ҳудудини тарк этишлари ва расмий рухсатнома бўлмагунга қадар Римга келмасликлари керак эди.
Дўст кайфиятдаги давлатларнинг элчилари эса тенглик бўлмасада, квестор (давлат хазинабони) томонидан ҳурмат билан қарши олинган. У элчиларни мамлакатларига қайтиб кетгунга қадар бутун Италия бўйлаб уларга ҳамроҳлик қилган. Қабул пайтида уларга диққат билан эҳтиром кўрсатилган. Уларга курия (Сенат мажлиси бўладиган жой) яқинидаги махсус бинога жойлаштирилганлар. Элчилар байрамга, театр ва сиркларга таклиф қилинган, шу билан бирга мамлакатнинг диққатга сазовор жойларини кўрсатганлар. Римда элчиларга совға бериш одати бўлган. Ҳатто Капитолий тепалиги яқинида баъзи ҳурматли элчиларнинг ҳайкаллари қўйилган. Ўз навбатида Римга келган элчилар кумуш ва олтиндан иборат бўлган қимматбаҳо совғалар билан келар эдилар. Масалан, Карфаген элчиси 25 фунтлик олтин гулчамбар совғасини олиб келган. Сурия ҳукмдори Антиох элчиси эса совға сифатида 500 фунтлик олтин ваза келтирган эди.
Одатда келган элчилар мақсадларини магистратга лотинчада ёки таржимон воситасида тушунтирар эдилар. Магистрат, одатда квестор Сенатга бу ҳақида доклад қилар эди. Сенат қарори бевосита мажлисда иштирок этадиган делегатлар орқали маълум қилинган. Баҳсли ва чигал масалаларда эса махсус комиссия тузилган ва ҳар бир масала алоҳида ҳал қилинган.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish