1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи


Жанубий Италияни Рим томонидан бўйсундирилиши



Download 1,03 Mb.
bet11/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

Жанубий Италияни Рим томонидан бўйсундирилиши.
Дастлаб Жанубий Италияда Римнинг мавқеи мустаҳкам эмасди. Бу йердаги Юнон колониялари маҳаллий апул, лукан ва брутларни сиқув остида тутар эдилар. Лекин юнон колониялари ўртасидаги алоқа мустаҳкам эмасди, улар доимо рақобатда эдилар. Айниқса, юнонларнинг Фурия колонияси билан луканлар ўртасидаги рақобат кучли эди. Шунинг учун фурияликлар Римга ёрдам сўраб мурожаат қиладилар. Римликлар Фурияга ўз ҳарбийларини жўнатадилар ва у йердан луканларни ҳайдаб юборадилар. Рим гарнизони у йерда сақлаб қолинади. Шундай қилиб, Фурия Римнинг Жанубий Италиядаги пласдармига айланади. Рим кемалари дастлаб Иония денгизига кириб, Тарент бухтасида ўрнашадилар. Шунда тарентликлар римликлар кемасини чўктириб юборадилар ва Фурияга бориб, у йердан Рим ҳарбийларини қувиб юборадилар. Уруш келиб чиқиши аниқ бўлиб қолади.
Италиядаги юнон полислари ўз армияларига эга эмас эди, улар ёлланма армиядан фойдаланар эдилар. Тарентликлар машҳур қўмондон, Александр Македонскийнинг қариндоши бўлган Эпир подшоси Пиррдан ёрдам сўрайдилар. Пирр Александр Македонскийга ўхшаб, Аппенин ярим ороли, Ситсилия ва Карафгендан иборат буюк империя қуришни орзу қилар эди. Тарентликларнинг таклифи уни ўзига тортади. Мил.авв. 280-йил у Италияга келади. Унинг қўшини 20000 жангчи, 3000 та отлиқ ва римликлар учун умуман янгича қўшин туриб бўлган 20 та ҳарбий филдан иборат эди. Дастлаб, Геракл яқинидаги бўлган жангда Пирр ғалаба қозонади. Бутун юнон шаҳарлари, жумладан, лукан ва самнитлар Пирр томонига ўтадилар. Шундан кейин у Самний ҳудуди орқали Кампания ва Латсияга ўтишга қарор қилади. Аммо лотинлар Римликлар билан иттифоқда қолишни афзал кўрадилар. Пирр таваккал қилишни ҳоҳламай, Тарентга қайтади. Мил.авв. 279-йил римликлар ва подшо қўшинлари ўртасида Аускул ёнидаги Апулияда жанг бўлиб ўтади. Бу жангда ҳам Пирр ғалаба қозонади. Лекин жанг ҳақида Пирр шундай хулоса қилган эди: “Римликлар устидан яна бир марта шундай ғалаба қилсак, биз бутунлай ҳалок бўламиз”. Пирр оғир аҳволга тушиб қолади. Юнон полислари ундан норози бўла бошлайдилар. Карфагенликлар ҳам Пирр ва Ситсилияга қарши Рим билан сулҳ тузадилар. Бундай шароитда Пирр карфагенликларга қарши биргаликда кураш ҳақидаги ситсилияликларнинг таклифини қабул қилади. Тарент шаҳри норозилиги туфайли Пирр у йердаги қўшинни Ситсилияга олиб келади. У йерда у юнонларнинг мадади билан Африкага сузиб ўтиш учун куч йиға бошлайди. Тайёргарлик пайтида ситсилияликлар кайфиятини ҳисобга олмай, уларни ҳақоратлайди. Ситсилияликлар эса ундан юз ўгириб, карфагенликлар билан сулҳ тузадилар. Ситсилияликлар билан жанжаллашиб қолган Пирр Италияга қайтади. Пиррнинг бу йерда йўқлигида Римликлар Кротон ва Локра шаҳарларини эгаллаган эдилар. Шунинг учун тарентликлар Пиррнинг қайтиб келишидан хурсанд бўлганлар. Мил.авв. 275-йили римликлар Мануя Курий Дентан бошчилигида Малевантум шаҳри яқинидаги ботқоқликда Пирр қўшинларини мағлубиятга учратадилар.
Кучини йўқотган Пирр Италияни ташлаб, Юнонистонга қайтишга мажбур бўлади. Юнонистонда у Пелопоннесни босиб олиш учун ҳарбий ҳаракатларини бошлайди. Лекин кўча жангларидан бирида бошидан зарба олиб ҳалок бўлади (мил.авв. 272-йил).
Пиррнинг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабар келгач, Тарентдаги нарнизон римликларга таслим бўлади. шундан кейин римликлар Лукания ва Бруттияни босиб олади. Юнонларнинг Регий шаҳри римликларга қаттиқ қаршилик кўрсатади. Лекин мил.авв. 270-йили Регий шаҳри ҳам римликлар тарафидан босиб олинади. Шундай қилиб, этрускларнинг Волсин шаҳридан ташқари бутун Италия римликлар тарафидан бўйсундирилади. Волсин шаҳри римликлардан мустақиллигини сақлаб қолиш мақсадида энг қуйи табақа бўлган қулларни ҳам қуроллантирадилар. Аммо қуллар ўз хўжайинларига қарши курашиб, шаҳардаги ҳокимиятни босиб оладилар. Шунда шаҳар аслзодалараи Римга мурожаат қилишга мажбур бўладилар. Мил.авв. 265-йили римликлар Волсин шаҳрини ҳам ўз ҳудудларига қўшиб оладилар. Шундай қилиб, бутун Аппенин ярим ороли римликлар тарафидан бўйсундирилади.



Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish