1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи



Download 1,03 Mb.
bet2/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

Хитой ва Парфия ўртасидаги дипломатик алоқалар. Мил.авв. II аср охирида, Г. Дабсу маълумотига кўра, мил.авв. 111-105-йиллар орасида Хитой императори У-дининг ташаббуси билан Хитой манбаларида Анси номи билан аталувчи Парфия подшолиги билан дипломатик алоқалар ўрнатилади. Хитой элчиси чегарада тантана билан кутиб олиниб, 20 000 отлиқ билан кузатувида пойтахтга олиб келинади.
Бу элчиликларнинг муҳим натижаси Буюк Ипак йўлининг вужудга келиши бўлди. Бу тарихда Ғарб ва Шарқни боғловчи илк трансконтинентал савдо йўли эди. Бу йўлнинг ташкил этилишида Марказий Осиё халқларининг, айниқса сўғдларнинг роли беқиёс бўлди. Буюк Ипак йўлининг Самарқанддан Чанангача бўлган шарқий қисмида сўғдийлар муҳим фактор бўлдилар. Сўғд тили эса lingva Franca, яъни бу йўл бўйлаб савдо қилувчиларнинг умумий тилига айланади.
Хитой-Қанғ дипломатик муносабатлари. Хитой билан Қанғ давлати ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг йўлга қўйилиши ўзгачароқ кечган. Катта ҳарбий кучга эга бўлган (бу пайтда унинг таркибига Хоразм, Сўғд, Чоч ва Трансокисананинг бир қанча ҳудудлари ҳам кирган), Қанғ Хитойдан мустақил равишда сиёсат юритар, дипломатик муносабатларда юксакроқ даражада бўлган хитойликларга бўйсунмас эди. “Буюк Хан хонадони тарихи” маълумотига кўра, хитойлик элчилар Қанғ саройидаги қабул маросимида усунлардан қуйироқда, тушлик вақтида ҳам уларга таом усун князлари ва оқсоқолларидан кейинроқ берилган.
Аммо Хитой ҳукумати Ғарбда ўрганганларидан йетарли даражада фойдаланишни, ўз ўрнини ҳимоя қилишни ва мавжуд вазиятни сақлаб қолишни афзал кўрган. Қанғ давлати Хитойга сюзеренликни тан олмаса-да, усунлардан ўрнак олиб, Хитой саройига ўз ўғилларини хизматга жўнатиб турган. Хитойликларнинг фикрича, бу айёрона ҳаракат бўлиб, Буюк Ипак йўлида Қанғ ва Хитой ўртасида савдони жонлантириш учун амалга оширилган эди.
Хитой ва юечжилар ўртасидаги дипломатик муносабатлар. Чжан Сяннинг Бақтрияга келишига қарамасдан, афтидан, юечжилар хитойликларнинг хуннларга қарши ҳарбий иттифоқ ҳақидаги таклифларини қабул қиладилар ва дипломатик муносабатлар мустаҳкамланади. Ушбу дипломатик муносабатларнинг энг муҳим натижаси Хитойга буддизмни кириб келиши бўлди. Натижада икки ўртада бир неча маротаба элчилик миссиялари алмашинади.
Кўрилаётган даврда Хитойдаги Хан хонадони ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар натижасида турли кўринишдаги шартномалар тузилган. Хитойнинг Марказий Осиёдаги фаоллиги, айниқса, Довон билан бўлган ҳарбий ҳаракатлар натижасида баъзи давлатларнинг Хан хонадонига бўйсунишига олиб келади. Хитой ёзма манбалари маълумотларига кўра, Ғарбий ҳудудларда дастлаб 30 ҳокимлик бўлган, милодий I аср бошларига келиб, бу йердаги ҳокимликлар сони 55 тага йетади. Ушбу ҳокимликларнинг баъзилари Хитойга номигагина вассал эдилар, бошқалари эса Қанғ давлати каби Хитой бошқарувига умуман бўйсунмаганлар. Хитойлик элчиларни ҳақоратомуз қабул қилар эдилар.
Хитой манбаларида Ғарбий ҳудудларни бошқариш учун ҳоким ва ҳарбий вакил тайинланар эди, деб маълумот берилса-да, бу шубҳалидир. “Буюк Хан хонадони тарихи”даги маълумотларга кўра, хитойлик мансабдорлар Ғарбий ҳудудларда нақд пулсиз на озиқ-овқат, на чорва берилар эди. Агар ушбу ҳудудлар Хитойга бўйсунган бўлганида, уларга айтилган ашёлар бепул берилиши керак эди.
Тайинланган амалдорлар фақатгина дипломатик алоқалар олиб боришга масъул эди холос, Марказий Осиё ҳокимликларини бошқариш билан шуғуллана олмаганлар. Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилишининг муҳим натижаси икки ўртадаги савдо ва маданий алоқаларнинг жонланиши бўлади.
Маълумотларга кўра, довонликлар Хитойдан кумуш ва олтин маъдани олиб, улардан турли маҳсулотлар ясаганлар (аммо танга эмас). Довондан хитойликлар самовий отлар, узум ва беда каби қишлоқ хўжалиги ўсимликлари олиб кетганлар. Хитойдан асосан Марказий Осиёга лак ва ипак матолари келтирилган.
Хитойликлар Марказий Осиё бозорларини эритилган чўян билан бойитишади. Марказий Осиё халқларига чўян эритишни хитойликлар элчилик миссиясидан қочган хизматчилар ўргатишган. Археологик маълумотларга кўра, Хитойдан Марказий Осиёга, айнан Фарғонага ва қисман Сўғдга хитойликларнинг бронза тангалари – у-шу кириб келади. Натижада Фарғонада товар-пул муносабатлари бошланади. Шу билан биргаликда Марказий Осиёдан ялпи тарзда бронза ойналар кўплаб топилган. Буларнинг орасида баъзан нефритдан тайёрланган ойналар ҳам учрайди.
Милодий 7-йил Хитойда ҳокимиятни Ван-ман (7-23-йиллар) эгаллайди, аммо Хитой манбаларида у узурпатор сифатида талқин этилган. Шундан сўнг Марказий Осиё халқлари билан Хитой ўртасидаги дипломатик муносабатлар узилади.
Милодий 25-йил Кичик Хан хонадонининг тахтга келиши датлабки даврида ўзаро муносабатлар унчалик ўрнатилмаган эди. Фақатгина Тян-ву императорлиги даврида Марказий Осиё ҳокимликлари биридан Хитойга ўз ҳомийлиги остига олишни ва бу йерга ҳоким жўнатишни сўраб элчи келганлиги ҳақида маълумот бор, холос. “Кичик Хан хонадони тарихи”га кўра, Ғарбий ўлкалар билан ўзаро алоқалар 65 йил давомида узилиб қолади, фақатгина, 74-йилда турли кўринишдаги дипломатик муноабатлар тикланади.
“Кичик Хан хонадони” ўзининг ўтмишдошларидан фарқли равишда Ғарбий ўлкалар билан ўзаро алоқаларни ривожлантиришда бошқачароқ йўл тутади. Ушбу хонадон вакиллари ҳисобича, молиявий қийинчилик ўзаро дипломатик алоқаларни доимий бўлишига халақит берган.
Марказий Осиё ҳокимликлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро алоқалар қўмондон Бан Чаонинг Ғарбий ўлкаларга юриши билан боғлиқ. “Кичик Хан хонадони тарихи”га кўра, Бан Чао Марказий Осиёни кесиб ўтиб, Ғарбий денгиз, афтидан Каспий ёки Орол денгизигача йетиб боради. Шундан сўнг император саройига Марказий Осиё ҳокимликларидан совғалар билан элчилар кела бошлайди. Аммо бу Ғарбий ўлкалар билан ўзаро элчиликлар гоҳ тўхтаб, гоҳ қайтадан ўрнатилар эди. Асосан бу йердаги бешта ҳокимлик: Ги (Бухоро бўлиши мумкин), Сусе-Кеш, Фуму-Самарқанд, Юни-Чоч, Юеган-Хоразмлардан худди қанғлиликларнинг Хитой билан ўрнатилган алоқаларидек дипломатик муносабатлар ўрнатилган эди.
Барча тўсиқларга қарамасдан, Парфия Хитой билан ўзаро алоқаларни давом эттирган. Фақат, бу алоқалар элчилар келиши ва элчилар билан бирга ноёб жониворларни жўнатиш билан чекланилган. Масалан, 87-йили Чжан-ди императорлиги даврида Хитойга элчи ўзи билан арслон ва оғир сўйил, 101-йили эса. Парфия ҳукмдори Манкюй (афтидан, Митридат) саройга ўзи билан арслон ва туяқуш келтирган. Шуни таъкидлаш керакки, айнан Парфия ҳудуди орқали Бан-Чаонинг буйруғи билан Ган-Ин 97-йили хитойликлардан биринчи бўлиб, Ўрта Йер денгизи соҳилларига йетиб боради.
Назорат учун саволлар?
1. Дипломатик алоқалар кишилик жамиятининг қайси даврида вужудга келган?
2. Қадимги Шарқ давлатларида дипломатик хизмат қандай кўринишда пайдо бўлган?
3. Қадимги Юнонистонда дипломатик хизмат ривожланиши қайси воқеалар билан боғлиқ?
4. Қадимги Римда элчилар қай йўсин тайинланган?
5. Қадимги Рим дипломатияси қайси воқеа сабабли “жиддий синов”дан ўтган?
6. Месопотамиядаги энг қадимги халқаро алоқалар қандай муносабатлар негизида шаклланган?
7. Қадимги Месопотамиядаги халқаро низоларга сабаб бўлган ҳудудни аниқланг.
8. “Тўрт иқлим подшоси” Нарам-Син ва эламликлар ҳукмдори Хит ўртасида бизга маълум бўлган биринчи халқаро шартноманинг моҳиятини аниқланг.
9. Мисрда топилган Аль-амарна архивий ҳақида нималарни биласиз?
10. Қадимги Мисрда дипломатик хизмат қай йўсин пайдо бўлган?
11. Миср фиръавни Рамзес II ва Хетт ҳукмдори Хаттусили III ўртасида 1296-йилдаги шартноманинг тузилиши сабаби нима?
12. Миср фиръавни Рамзес II ва Хетт ҳукмдори Хаттусили III ўртасида 1296-йилдаги шартнома қандай қисмлардан иборат?
13. Миср ва Хетт ўртасида тузилган шартномада қочоқлар ҳақида қандай моддалар мавжуд?
14. Оссурия давлатининг илк кучайиши қайси даврларга тўғри келади?
15. Қадимги Шарқ мамлакатларида илк дипломатик хизматлар қандай воқеа сабабли вужудга келган ва ривожланган?
16. Оссурия кучайишига қарши курашган уч иттифоқчи коалицияни аниқланг?
17. Қадимги Урарту қандай маҳсулоти билан машҳур бўлган?
18. Мил.авв. VII асрда Оссурия ва Миср ўртасидаги дипломатик муносабатлар қанадй кечган?
19. Мил.авв. VII асрда Оссурия ва Бобил ўртасидаги дипломатик муносабатлар қанадй кечган?
20. Оссурия ва Элам ўртасидаги ўзаро муносабатлар қандай оқибат билан якунланган?
21. Оссурия ва Урарту ўртасидаги муносабатлар қандай кечган?
22. Қадимги ҳиндларда дипломатликка қандай шахслар тайинланган?
23. Маурья давлати ва Салавкийлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар қандай кечган?
24. Қадимги Хитойда қўшни давлатлар билан муносабатлар ўрнатилишнинг бошланиши қандай воқелик сабабли бошланган?
25. Мил. авв. 138-йил Хитой императори Чжан Сян бошчилигидаги элчилик ҳаъйатини “Ғарбий ўлкалар”га жўнатиши сабаби нима?
26. Қадимги Хитой ва Рим империяси ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилмай қолиши сабаби нима?
Фойдаланилган адабиётлар



  1. Аблат Хўжаев. Фарғона тарихига оид маълумотлар. Фарғона. 2013.

  2. История международных отношений. Учебное пособие. Том I. Москва. 2002.

  3. Ртвеладзе Э. Цивилизации, государства, культуры Центральной Азии. Ташкент. 2005.

  4. Владимир Потемкин История дипломатии. Том I. Москва. 1941-1945.

  5. История дипломатии. Москва. Том I. Политиздат. 1959.

  6. Бернштам А.Н. Древняя Фергана. Ташкент. 1951.


Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish