2. Аппенин ярим оролининг римликлар тарафидан бўйсундирилиши Дастлабки даврда Рим Латсиянинг ўртача катталикдаги шаҳарларидан бири бўлган ва 30 шаҳарлар иттифоқига кирган. Подшолик даври охирида эса Римнинг Латсиядаги муҳим ўринни эгаллай бошлади ва уларнинг экспансия сиёсати лотинларни ташвишга сола бошлади. Мил.авв. VI аср охиридан бошлаб аҳвол ўзгара бошлади. Мил.авв. 510-йил Мағрур Тарквинийнинг Римдан қувилиши билан этрусклар фаоллаша бошлади. Клузия подшоси Порсен Тарквинийга ёрдам бериш мақсадида Римни қамал қилади. Бундай вазиятда у плебейлардан норози бўлган патритсийларнинг қўллаб-қувватлашига умид қилади. Римликларнинг Порсен билан олиб борган урушлари афсоналарга тўла. Мана шундай қаҳрамонлардан бири Гай Мутсий ватанпарварлик намуналарини кўрсатган қаҳрамон сифатида тасвирланади. У Порсенни ўлдириш мақсадида унинг лагеригача йетиб боради, лекин адашиб, унинг котибини ўлдиради. У асирга олиниб, подшо ҳузурига олиб борилади. Сўроқда у ўзининг қатъиятлигини кўрсатади, қўлини қурбонлик учун тайёрланган оловга қўяди ва оғриққа чидаб тура олади. Бунга қойил қолган Порсен уни қўйиб юборади, Римга келган Мутсий фахрий Стсеволи (Левши) номини олади. Ҳақиқатан ҳам Порсеннинг якка ўзи Римни йенга олмас эди. шунинг учун унга ёрдам учун лотин ва римликларнинг азалий душмани компания юнонлари авлоди - этрусклар келадилар. Уларнинг бирлашган қўшинлари мил.авв. 508-йили Аритсия ёнида ғалаба қозонадилар.
Шундай қилиб римликлар ва лотинлар ўртасида 1-лотин уруши бўлиб ўтади. Мил.авв. V асрда Рим анча кучсизланади. Унинг подшолик даврида эгаллаган бутун ҳудудлари қўлдан кетади. Бундан вазиятдан лотинларнинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган волсклар фойдаланганлар. Тоғдан текисликка тушган волсклар Латсиянинг жанубий қисмини босиб олганлар. Волскларнинг юриши Римга қадар давом этган. Латсияга бўлган хавфнинг кучайиши, волскларнинг шимолда яшаган иттифоқчи эквлар билан муносабатларининг ёмонлашувига сабаб бўлади. Бунинг натижасида мил.авв 493-йили римликлар ва лотинлар ўртасида дўстлик ҳақидаги шартноманинг тузилишига олиб келади. Бу шартнома римлик консул, Римдаги дастлабки аграр ислоҳот ташаббускори Спурий Кассий эди.
Мил.авв. 486-йили бу иттифоққа герниклар ҳам қўшиладилар. Улар лотинлар билан қариндош бўлиб, Трер дарёси водийсида волсклар ва эквлар орасидаги ҳудудда яшар ва қўшнилари тарафидан бўлиши мумкин бўлган хавфга қарши мил.авв. 493-йилги шартномага қўшиладилар. Шундай қилиб, ўзаро тенглик асосидаги учлик иттифоқи вужудга келади. Дастлабки шартномага кўра, ўлжалар иккига бўлиниши керак эди, герникларнинг ҳам шартномага қўшилиши натижасида ўлжалар учга бўлинадиган бўлди. Лотин жамияти шартномадан ташқарида қолмай, федератсия сифатида қўшилган эдилар. Афтидан бу иттифоқ тускул (аритсия) федератсия эди.
Экв ва сабинларга қарши курашишга диктатор Тит Квинский Синсиннат раҳбар этиб тайинланади. Манбаларга кўра, у деҳқончилик қилиб трган йерида мансабга тацйинланганлиги ҳақидаги хабарни эшитади. У урушда ғалаба қозонгач, эски машғулотига қайтган экаан.
Учлар иттифоқи Латсияга шарқ ва жанубий-шарқдан хавф солиб, Рим учун эса шимолий ҳудудларга нигоҳини қаратишга мажбур қилди. Этрусклар билан кураш Ромул давридан бошланиб, подшолик даврида ҳам давом этган анъана бўйича қизил чизиқ ўтказилди. Бу йерда Римнинг энг асосий рақиби Вейи шаҳар-давлати эди. Бу давлат Римдан 18 км шимолда жойлашган эди. Латсияда этрусклар ҳокимиятининг тугатилиши билан ҳам икки давлат ўртасидаги кураш тўхтамаган.
Афсона характеридаги маълумот Биринчи Вей уруши давридаги мил.авв 477-йилга оиддир. 306 кишидан иборат бўлган Фабий уруғи (фақат битта ўсмир уйда қолган эди) бутун ўзларига оид кишилар билан биргаликда Вей давлатига қарши чиқадилар. Тибр дарёсидан шимолда жойлашган Кремер ирмоғи бўйича Фабий уруғи қамал қилиниб, қириб ташланади. Биринчи Вей уруши мил.авв. 474-йили 40 йиллик сулҳ тузилиши билан тугалланади.
Иккинчи Вей уруши шу асрнинг 30-20-йилларига тўғри келади. Бу даврдаги уруш Вей учун ҳам, Рим учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган Фиден шаҳри атрофида бўлиб ўтган. Мил.авв. 428-йил римлик консул Ф.Корнелий Косс Вей подшоси билан якка курашда йенгади ва ўлдиради. Мил.авв. В 426-йили Вей ва Рим ўртасида 20 йилга мўлжалланган сулҳ тузилади Фиден эса узил-кесил Римга ўтган.
Учинчи Вей уруши (мил.авв. 406-396-йй) ҳам афсонавий воқеалардан холи эмас. Афсоналар Вейи шаҳрининг 10 йиллик қамали ҳақида маълумотлар беради. Қамал даврида диктатор Марк Фурий Камилл шаҳарни хандақ воситасида эгаллайди. Шаҳар аҳолисининг катта қисми қулликка сотилади, Тибр дарёсининг ўнг қирғоғидаги ва дарёнинг қуйилиш жойигача бўлган катта ҳудудлар Римга ўтади. Эгалланган йерлар эса Рим фуқаролари ўртасида бўлиб олинади.
Бу афсоналар ичида энг ишонарли маълумотлар аскарларга бериладиган хизмат ҳаққи эди. бу давргача кўнгилли аскарлар бепул хизмат қилар эдилар. Римнинг душман ҳудудларида ҳарбий оператсияларнинг кенгайиши ва қўлга киритилган шаҳарлардаги ҳарбий асирларни ушлаб туриш зарурияти бошқа тизимга ўтишга мажбур қилди. Бу янги тизим Рим учун жуда катта жиддий аҳамиятга эга бўлиб, полис давридаги кўнгилли қўшиндан катта ҳудудларни эгаллаган империянинг доимий қўшинига ўтиш йўлидаги биринчи қадам эди.
Вей давлати билан уруш даврида Римнинг волск, экв ва сабинлар билан тўқнашувлари давом этган. Булар кичик чегара урушлари бўлиб, афсналарда бўрттирилган холос. Рим бошчилигидаги учлар иттифоқи натижасида римликлар ва лотинлар юқорида эслатилган қабилалар билан урушда бир қанча муваффақиятларга эришганлар.
Мил.авв V аср давомидаги Римнинг ташқи сиёсати дастлаб муваффақиятсизлик билан бошланган бўлса-да, кейинчалик катта ижобий аҳамиятга эга бўлди: Рим Жанубий Этруриядаги асосий рақибини йўқотди ва ўз ҳудудини анчагина кенгайтириб олди; лотинлар ва гернклар билан иттифоқ унга шарққа ҳужумни тўхтатишга имкон беради ва ҳатто оролнинг каттагина қисмини ўз назорати остига олиб, ўз иттифоқчиларига нисбатан стратегик жиҳатдан қулай мавқега эга бўлиб олди.
Мил.авв. VI аср галл қабилаларининг бир қисми (сенон, бойи, инсубир ва ҳоказолар) Дунай дарёси ҳавзасини ташлаб чиқадилар. мил.авв. V асрда эса Шимолйи Италияда пайдо бўладилар. Улар этруск ва лиқурлар яшайдиган ҳудудларни босиб олиб, По дарёси ҳавзасига жойлашадилар. Шу даврдан бошлаб галлар босиб олган ҳудудлар Сизалпин Галлияси деб атала бошлайди. Улар бу йерда Медиолан (ҳозирги Милан) қалъасига асос соладилар. Мил.авв. IV ассрдан бошлаб галлар жанубий Этрурияга қараб силжий бошлайдилар. Шу даврдан эса римликлар ва этрусклар бирлашадилар. Мил.авв. 390-йили Алии ирмоғи (Тибрга қуйилиш жойида) бўйида галларнинг ғалабаси билан тугалланган жанг бўлиб ўтади. Улар Римга қараб йўл оладилар ва шаҳарга ўт қўядилар. Римликлар қўлида Капитолий қалъасигина қолади. Римликлар галларга олтин тўлаш орқалигина қутулиб қоладилар.
Мил.авв. IV аср 90-йиллари охирида бир неча ўн минг кишидан иборат бўлган галл қабилалари Бренна йўлбошчилигида Марказий Этрурияга бостириб кирадилар ва Клузий шаҳрини қамал қиладилар. Клузияликлар Римга ёрдам сўраб мурожаат қиладилар.
Рим ҳукумати галларга Фабий бошчилигида уч кишилик элчилик жўнатади. Уларга галлар билан масалани тинч йўл билан ҳал этиш тоопширилади. Аммо элчилар ўзларига топширилган вазифани бажармайдилар: улар холислик тамойилини бузиб, клузияликлар ишига аралашадилар ва ҳатто улардан бири галлар йўлбошчиларидан бирини ўлдирадилар. Галлар музокараларни тўхтатиб, Римга мурожаат қилиб, айбдорларни топширишни талаб қиладилар. Рим ҳукумати аслзодлар тазйииқи остида нафақат галлар талабини рад қилади, балки Фабийни кейинги йил диктатор этиб тайинлайдилар.
Галлар эса ҳужум бошлайдилар. Мағлубиятга учраган Рим армияси атрофга қоиб кетади, уларнинг бир қисми эса Римга чекинадилар. Шаҳарда бесарандомлик бошланади. Аҳолининг катта қисми қўшни шаҳарга кўчиб ўтишга муваффақ бўлади. Аскарлар билан асосан ёшлардан иборат бўлган бир қисм аҳоли сенат аъзолари билан биргаликда Капитолийга яширинадилар. Кекса ёшдаги сенаторлар ўзларининг жонажон йерларини тарк этишни истамаганлар ва ўша йерда қолганлар.
Афтидан Рим ўша пайтда шунчалик ёмон мудофаа қилинган эдики, уни ҳимоя қилиш имконияти йўқ эди. Галлар эртаси куни шаҳар атрофида пайдо бўладилар (бошқа манбаларга кўра уч кундан кейин). Ҳимоясиз қолган шаҳарга ўт қўйилади ва асир олинганлар қатл қилинади.
Шаҳарни талаган галлар Капитолийни қамал қилишни бошлайдилар. Штурм билан қалъани оломаган галлар уни қамал қилишни бошлайдилар.
Капитолийни қамал қилиш 7 ога чўзилади. Қамалда қолган аҳолига қанчалик қийин бўлган бўлса, қамал қилувчиларнинг аҳволи ҳам улардан яхши бўлмаган. Озиқ-овқат йетишмасслиги ва ёзнинг жазирама иссиғидан улар ўртасида касаллик бошланади. Бунингустига галлар юртларига венетларнинг бостириб кирганлиги ҳақидаги хабарни эшитадилар. Шунинг учун римликлар уларга тинчлик сулҳни тузишни таклиф қиладилар. галлар таклифни қабул қиладилар. галлар римликлар уларга 1 минг фунт олтин товон тўлаганликларидан кейин шаҳар қамалини тўхтатишга рози бўладилар. Галлар товонни олганларидан кейин ҳақиқатан ҳам вилоятни ташлаб чиқиб кетадилар.
Галларнинг кетиши билан хавф тўла бартараф этилмаган эди. улар бундан кейин ҳам бир неча маротаба Латсияга бостириб кириб, ҳатто Жанубий Италиягача келишга муваффақ бўлсалар-да, Римни босиб олишга муваффақ бўла олмадилар. Фақатгина мил.авв. IV аср 30-йиллари охиридагина римликлар улар билан сулҳ тузишга муваффақ бўладилар.
Мил.авв. IV асрда Римнинг муваффақиятли ташқи аҳволи галлар босқини натижасида анча кусизланади. Барча собиқ рақиблар – этруск, экв ва волсклар Римга қарши бош кўтарадилар. ҳатто Римнинг иттифоқчилари бўлган герниклар ва бир қанча лотин шаҳарлари мавжуд вазиятдан Рим гегемонлигидан қутулиш учун фойдаланадилар. Рим деярли 50 йил давомида ўзининг собиқ иттифоқчилари устидан ўз мавқеини тиклаш учун сарфлайди. Қуролли кучлар ва ҳарбий ислоҳотлар масаланинг бир томони эди холос. Шу билан биргаликда Рим ҳукумати бошқа чоралар билан ўз мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилган.
Душман ҳудудларида манзилгоҳлар (колониялар) ташкил этиш ўша ҳудудни қўлда сақлашнинг энг самарали усули эди. бундай манзилгоҳларга римлик фуқаролар ёки лотин иттифоқи давлатларининг фуқаролари жойлаштирилган. Кейинчалик бундай манзилгоҳларда асосан римлик фуқаролар жойлаштирилган бўлса-да, уларни лотин колониялари деб аталган. Мил.авв. IV аср 80-йилларида тўртта лотин манзилгоҳларига асос солинди: иккитаси Жанубий Этрурияда (мил.авв. 385-йилда Сутрий ва Непетега) ва иккита волсклар ҳудудида (мил.авв. 385-йил Сатрик ва мил.авв. 382-йил Сетия) асос солинган.
Бўйсундирилган ҳудудлар ва иттифоқчи мамлакат аҳолиси ўратсида римликлар устунлигини сақлашнинг энг асосий йўли иттифоқчи давлатлар ўртасида низони келтириб чиқариш эди.
Бундай чораларнинг дастлабкиси мил.авв. 381-йилда Аритсия федератсияси маркази бўлган Тускул шаҳрида амалга оширилди. Бу шаҳар тўлиқ рим фуқаролиги мавқеидаги мунитсипалитет ҳуқуқи ва маҳаллий мухторият мақомини олган эди. Тускул шаҳри фуқароларининг Рим шаҳри фуқаролигини қабул қилиши билан улар лотин иттифоқидан чиққанлар. Кейинчалик римликлар бунга ўхшаш анъаналарни иттифоқчилардан бўлган муносабатларда кўплаб қўллаганлар.
Аммо Римнинг Латсия ва унга қарам ўлкалардаги гегемонлигини ўрнатишнинг эн асосий усули уруш эди. Этрусклар римликларнинг азалий душмани эдилар. Улар халқлар ичида биринчи бўлиб Римни кучизлантиришга ҳаракат қилганлар. (160 бет)
Биринчи бўлиб Фиден шаҳри фуқаролари исён кўтарганлар. Бу ҳаракат тезда римликлар тарафидан ботирилади: римликлар шаҳарни эгаллайдилар ва талайдилар. Мил.авв. 389-йили кучли этруск қўшини шу асрнинг 90-йилларидан бошлаб римликлар таъсири остида бўлган Сутрий шаҳрини қамал қиладилар. шаҳар Римга ёрдам сўраб мурожаат қилади. Аммо ёрдам кечикади ва Сутрий таслим бўлади. Бу даврда римликлар Камилл бшчилигида ёрдамга келадилар. У шаҳарни вайрон қилган этрускларга ҳужум қилиб, уларни мағлубиятга учратади ва Сутрий шаҳрини аҳолисига қайтариб беради.
Мил.авв. 388-йили Рим ўзининг азалий душманларидан бири Тарквиний шаҳрига ҳужум қилиб, унинг икки асосий пунктини эгаллайди. Кейинги йили Жанубий Этруриянинг бир қисми эгалланади ва у йерда тўртта янги трибга асос солинади. Бу эса Тарквиний бошчилигидаги Шимолий Этрурия шаҳарларининг Римга ҳужумига сабаб бўлади.
Мил.авв 386-йили этрусклар Сутрий ва Непет шаҳарларига ҳужум қилади. Антирим партияси хиёнати туфайли этрусклар Непет шаҳрини босиб оладилар. Сутрий ҳам ҳужум хавфи остида қолади: шаҳарнинг бир қисми эгалланади. Лекин римликлар шаҳардан этрускларни қувиб юборишга муваффақ бўладилар. Непет шаҳридаги хиёнатчи этруск гуруҳи қатл қилинади. Мил.авв. 383-йили Сутрий ва Непетад лотин колонияларининг вужудга келиши билан Римнинг Жанубий Этруриядаги мавқеи мустаҳкамланади. 25 йилдан сўнгра тарквинийликлар яна улар яна римликлар ҳудудига ҳужум қиладилар ва бу йерларни талайдилар. Консул Г. Фабий бошчилигидаги римликларга мағлубиятга учрайдилар. 307 римлик асирлар этрусклар одатига кўра худоларга қурбонлик қилинади. Кейинги йили Тарквиний Фалерия шаҳри билан иттифоқ тузади ва бутун этруск иттифоқи унинг Римга қарши курашини қўллаб-қувватлади. Аммо Римда плебейлардан чиққан биринчи диктатор Г.Мартсий уларни мағлубиятга учратади ва қувиб юборади.
Мил.авв. 355-йили римликлар ҳужумга ўтадилар ва Тарквиний шаҳрини харбага айлантирадилар. Урушда ҳар икки томон ҳам кўплаб хунрезликларни амалга оширадилар. 307 асирни қатл қурбон келтирилишига қарши римликлар ҳам этрускларнинг кўплаб тинч аҳолисини қирғин қиладилар, 348 кишилик аслзодалар гуруҳи Римга жўнатилади. человек из знати отправили в Рим, форумда аввал хивчин билан саваланиб, кейин қатл қилинади. Кураш янада кучаяди. Ҳатто Римнинг қадимий иттифоқчиси Сере шаҳри галлар ҳужуми даврида хиёнат қилади ва Тарквиний билан иттифоққа киради. Тез орада серитияликлар мағлубиятга учратилади ва 100 йилга мўлжалланган шартнома тузадилар.
Ва ниҳоят мил.авв. 351-йили римликлар ҳал қилувчи зарбани берадилар. Бир консул қўшини Тарквиний ҳудудига киради, иккинчи қўшин эса Фалерий вилоятини қайрон қилади. Мағлубиятга учраган душман тараф Римга сулҳ сўраб мурожаат қилади. Римликлар тарафидан уларга 40 йиллик “сулҳ” таклиф қилинади. этрусклар бир мунча вақт тинчликка эришадилар.
Вайрон қилинган Римни қайта қуриш бу йерда галлар ҳокимиятини кучсизлантиради. Натижада Римга волск, экв ва этрусклар ҳужум қиладилар. Уларни лотинлар ва герниклар қўллайдилар. Натижада рим-этруск иттифоқи кучсизланади. Рим билан фақатгина Тускул шаҳри иттифоқчилик шартномасини сақлаб қолади. Иттифоқчилик эвазига тусклар овоз беришда иштирок этмасада, римлик фуқаролар билан турмуш қуриш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Мил.авв. IV аср мобайнида галларнинг Римга хавфи бирор марта ҳам бўлмаган. Бу эса Ўрта Италиядаги бошқа қабилалар ҳам қўшилган рим-этруск иттифоқининг тикланишига (мил.авв. 358-йил) олиб келади. Рим қийинчлик билан бўлса-да, ўзини тиклаб олади, ҳатто этруск ва волскларни бошқа ҳудудларга чиқиб кетишларига сабаб бўлади. Римнинг халқаро мавқеи ошади. Бу нарса бошқа шаҳар-давлатлар ва қабилалар билан иттиифоқлар тузилишида кўринади. Рим-лотин иттифоқи Италияда ягона иттифоқ бўлмаган. Шимолий Италиянинг тоғли ҳудудларида самнит иттифоқи кучайиб бораётган эди. мил.авв. 354-йили римликлар самнитлар билан дўстлик шартномасини тузадилар. Шундан кейин римликларнинг лотин Туск шаҳри ва этрускларнинг Сере шаҳри билан шартномалар тузилади. Мил.авв. 348-йили эса Карфаген билан иккинчи шартнома тузилади. Шундай қилиб мил.авв. IV аср ўрталарига келганда Рим Италиядаги кучли давлатга айланади.