1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи


O‘rtа аsrlаrdа Yevropadа хаlqаrо munоsаbаtlаr vа diplоmаtiya



Download 1,03 Mb.
bet19/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

O‘rtа аsrlаrdа Yevropadа хаlqаrо munоsаbаtlаr vа diplоmаtiya.
Режа
1. Ўрта асрлар дипломатиясининг ўзига хос хусусиятлари
2. Халқларнинг буюк кўчиши давридаги дипломатик муносабатлар
3. Византия дипломатияси
4. Буюк Карл дипломатияси
5. Араб халифалиги даврида халқаро муносабатлар ва дипломатия
6. Рус дипломатияси


1. Ўрта асрлар дипломатиясининг ўзига хос хусусиятлари

Ўрта асрлар бошида дипломатик алоқалар феодал давлатларнинг ташқи сиёсий алоқалари бобидаги мақсадига айланади. Ўрта асрларнинг турли даврларидаги ривожланиш босқичларида фаолият характери ва усуллари ўзгариб борган.


Йевропанинг ўрта асрлардаги дипломатиясининг бошланиши Ғарбий Рим империяси ва қулчиликнинг қулаши билан боғлиқ. Рим империясининг қулаши натижасида Йевропада бир қанча варвар давлатлари ташкил топган.
Йевропанинг турли ҳудудлари учун бу давр ишлаб чиқаришнинг пасайиши, иқтисоднинг натурал характери ва меҳнат ижтимоий тақсимотининг пастлиги билан характерланади.
Варвар давлатларининг ўрта асрлар дипломатиясининг асосий вазифаси ҳарбий-феодал аслзодаларнинг қўшимча ҳудудларни босиб олишга қаратилган эди. Феодаллашган жамиятда кўплаб ҳудудларни боиб олиш феодалларнинг асосий мақсади бўлган.
Феодалларнинг асосий кучи йерга ва йерга ишлов беришдаги асосий куч бўлган қарам деҳқонларга эгалик қилишдан келар эди. Ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш, қўшни ҳудудларни босиб олиш, талончлик, ғолиб тарафнинг ўлжаси бойиш усуллари ҳисобланган.
Рим империясининг босиб олиниши, варвар давлатларининг вужудга келиши, шу билан бирга Шарқий Рим империясининг бу курашга аралашиши халқаро муносабатларда унчалик мустаҳкам бўлмаган ҳолатни юзага келтирган. Шу билан бирга бу даврда Йевропага кўчманчи халқларнинг (хунн, авар, қипчоқ, печенег) кириб келиши ҳам халқаро муносабатларни мураккаблаштириб юборган. VII асрда араблар Византиянинг катта ҳудудини босиб олиб, VIII асрда вестготлар қироллигини босиб олиб, Галлияга хавф сола бошлаганлар. (94-бет)
Бундай мураккаб вазиятда муаммони ҳар доим ҳам куч билан йечиш имконияти бўлмай, бу борада дипломатик усул, яъни музокара ва сулҳ йўли ҳам қўлланилган. Шу тариқа примитив характерда бўлган варвар дипломатияси қадимдан қолган Рим дипломатиясининг баъзи характерлари қўшилган ҳолда шаклланган.
Варвар давлатларининг дипломатияси шаклланишига сўнгги Рим империяси даврида дипломатик анъаналар сақланиб қолган Византия катта таъсир кўрсатган. Шарқий Рим империясида юксак даражада ривожланган дипломатия ўзида айёрлик, рақиблар кучини бўлиб юбориш, ўз мақсади йўлида музокара юрита олиш, дипломатик комбинатсияларнинг барча усулларини билишлари, маданий ва диний анъаналарнинг кучлилиги, буларнинг барчаси ўрта асрлар дипломатияси шаклланишига катта таъсир кўрсатган. Ўрта асрлар дипломатиясига тасир кўрсатган Рим дипломатиясининг ривожланишида Рим папаларининг ҳам таъсири бўлган.
Илк ўрта асрлар шароитида аниқ бир дипломатик муносабатларни ўрнатиш имконияти йўқ эди. Чунки урушлар натижасида доимо чегаралар ўзгариб турар, давлатлар қанчалик тез ташкил топган бўлса, шунчалик тез қулар эди. Буюк Карл ёки Шарқий славянлар тузган Кийев Руси каби давлатлар ҳам кучли иқтисодий базага эга эмас ва унчалик мустаҳкам бўлмаган ҳарбий-админстратсияни ифодалар эди.
Ўрта асрлар дипломатияси феодал тарқоқликка мос равишда мураккаблашиб борган. Сенъорлар ўзларини қиролларга тенглаштирар эдилар. Йирик йер эгаси ҳукмдор ҳисобланган. Давлатлар ва йирик йер эгалари ўртасидаги ҳар хиллик бўлмаган, бу нарса хусусий шахслар ва халқаро муносабатларда ҳам акс этган.
Феодал табақанинг бўлиши, ўзига хос бўйсуниш тартиби, вассалнинг сенъор олдидаги мажбуриятлари, сюзерен ва вассал ўртасидаги муносабатлар қатъий равишда ўрнатиб қўйилган бўлса-да, ҳар бир йирик феодал деярли мустақил ташқи сиёсат олиб борар эди. мустақил равишда уруш эълон қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлган.
Бу даврдаги дипломатиянинг асосий вазифаси ҳукмдор ва унга бўйсунган йер эгаси ўртасидаги келишмовчилик ва тўқнашувларни ҳал қилиш бўлган. Чунки йирик феодаллар ўз солиқ тўловчиларини кўпайтириш мақсадида ҳатто ҳукмдор йерларига ҳам ҳужум қилар ва уларни талар эдилар. Бундай вазиятда дипломатия Ғарбий Йевропага хавф солаётган араблар, Кийев Русига жанубдан хавф солаётган қипчоқ ва татарларга қарши кураш масаласини ҳам қилиши керак эди.
Тарқоқликни бартараф этиш учун дастлабки ҳаракат бошланган пайтда ҳали бу тарқоқликни тугатиш имконини берадиган куч бўлмаган. Айни шу ҳаракат бошланган пайтда Рим папалари ҳам давлатлар ва ҳудудлар устидан ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида кураш бошлаган. Натижада ҳокимият учун кураш папалар ва императорлар ўртасидаги кураш формасига айланган ва бу кўплаб Йевропа давлатларини қамраб олган. Папа ҳокимияти нафақат диний, балки дунёвий ҳокимиятга айлана бошлади. Папалик ҳокимияти ўзининг катта имкониятига таяниб, Йевропадаги бутун сиёсий курашларга аралаша бошлади. Қитъадаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида папалик ҳокимияти давлатлар ўртасидаги рақобатни кучайтиришга катта аҳамият берган. Папалар мавқеларини мустаҳкамлашда интердикт, сотиб олиш, жосуслик, махфий қотиллик каби усуллардан ҳам фойдаланганлар.
Папа ҳокимияти шу билан биргаликда, халқаро шартномалар, салиб юришларида ҳам фаол аралаша бошлаганлар.
Иқтисодий аҳволнинг кучайиши меҳнат тақсимотини кучайтирган. Хўжалик муносабатларининг кенгайиши, шаҳарларнинг вужудга келиши, булар асосида янги табақа буржуазиянинг пайдо бўлиши миллатларнинг шаклланишига олиб келади. Бу эса кучли марказлашган давлатларнинг пайдо бўлишига олиб келган.
Шаклланган Франсия, Англия, Испания, Москва Руси каби йирик давлатлар ташқи сиёсатидаги асосий мақсади янги ҳудудлар босиб, олиш, ўз ҳудудлари дахлсизлигини таъминлаш, бу борада иттифоқчилар излаш, савдо йўлларини қўлга киритиш каби масалаларни ҳал қилиш керак эди. бу эса дипломатиянинг ўша давр давлат фаолияти акс этишига олиб келган.
Йевропадаги дипломатиянинг шаклланишида итальян шаҳарлари муҳим рол ўйнаган. Италияда бошқа Йевропа давлатларига нисбатан капиталистик муносабатлар эрта бошланган. Бу йердаги мустақил шаҳар-давлатлар ташқи савдо масаласида доимо бир-бири билан рақобат олиб борар эди. Уларнинг бирортаси ҳам бошқа Италия ҳудудларини тўлиқ бўйсундириш имкониятига эга эмас эди. италиянинг бирлаштирилишига Папа ҳокимияти ҳам тўсқинлик қилар эди. Италян шаҳарлари ташқи савдони ривожлантириш мақсадида дипломатиянинг бутун кучини ишга солар эдилар. Италян шаҳарлари дипломатияси ривожланишига яна олдинги даврларда монархияга асосланган давлатларда тўпланган тажрибалар ҳам таъсир кўрсатган.
Феодализм давридаги Хитой дипломатияси Йевропадан фарқли равишда ривожланган. Хитой дипломатияси ўзининг қадимий хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда ривожланган. Хитой дипломатияси Йевропадаги каби феодаллар манфаатини эмас, балки давлат манфаатини ифода этар эди. Хитойдаги дипломатияга диний мутаасиблик ҳам катта таъсир кўрсатмаган эди.



Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish