1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи


Ўрта асрларда Шарқ мамлакатларининг халқаро муносабатлари ва дипломатияси



Download 1,03 Mb.
bet27/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

Ўрта асрларда Шарқ мамлакатларининг халқаро муносабатлари ва дипломатияси
1. Ўрта асрларда Хитой дипломатияси
2. Ўрта асрларда Ҳиндистон дипломатияси


1. Ўрта асрларда Хитой дипломатияси

Ўрта асрларда Хитой ўзининг кўп сонли аҳолиси ва ривожланган деҳқончилик, ҳунармандчилик ҳамда юксак даражада ривожланган фан ва техникаси билан машҳур эди. Юз йиллар давомида савдо алоқалари ва ташқи алоқалари ҳам ривожланган эди. Хитой дипломатияси мамлакат ҳаётида муҳим рол ўйнаган. У ўзининг қадимдан шаклланган ва феодализм даврида янада ривожланган махсус қабул маросимлари, усул ва ритуаллари билан ажралиб турар эди.


IV-V асрлар давомида мамлакат ҳудуди бу йерга кўчиб келиб жойлашган ва давлатларини барпо этган кўчманчилар ўртасидаги алоқалар ҳудудига айланган. Хитой дипломатлари ўзларининг асосий эътиборларини мамлакатни таланишига, аҳолини жабрланиши ва асирга олинишига, юксак даражада ривожланган маданий ҳаётини вайрон бўлишига қарши курашишдан иборат эди.
589-йил Хитойда Суй салтанати ташкил топади. Суй салтанатининг асосий тамойили йерга давлат эгалигини ташкил этарди. Феодаллар синфи марказлашган давлат бюрократияси ёрдамида ҳукмронлик мавқеини ўрнатган эди.
Суй империяси жуда мустаҳкам ва бой империя эди. Империя даврида кўпминг кишилик шаҳарлар ташкил топиб, шаҳарларда ички сув иншоотлари барпо этилган, лекин Суй империясига Марказий Осиёда ташкил топган Турк ҳоқонлиги доимий суратда хавф солиб турар эди. Хитой дипломатиясининг вазифаси йирик урушларга кирмасдан Турк ҳоқонлигини заифлаштириш ва уларни Хитой ички ишларига аралашувини камайтиришдан иборат бўлган.
“Тинчлик ва қардошлик” шиорини ниқоб қилиб олган хитой дипломатлари алоҳида ҳоқонлар ва таъсирли турк уруғларини император хонадонига боғлашга ҳаракат қилар эдилар. Ўша давр хитой дипломатияси кўпроқ никоҳ дипломатиясига асосий эътиборни қаратган. Хитой маликалари ва сарой амалдорлари қизларини турк йўлбошчиларига турмушга берилганлик ҳақидаги шартномалар сақланиб қолган. Дипломатиянинг яна бир тури қардошлик тутиниш эди. Шундай ҳоллар ҳам бўлар эдики, императорнинг ўзи ёки таъсирли феодаллар қардошлик анъанасига кўра турк йўлбошчиларининг вассали, баъзан укаси тутинар эдилар. Хитой саройи кўчманчиларга совға ва ёрлиқлар билан катта ёки кичик элчилик жўнатар, қийин вазиятларда эса одатда товонлар жўнатар эдилар. Хитой элчилари одатда ипак матолар (100 ёки 200 минг тўп), қимматбаҳо матолар, озиқ-овқатлар, вино, ғилдираклар, мусиқа асбоблари ва ҳоказоларни жўнатар эдилар. Турк йўлбошчилари эса хитойликларга минглаб бош от, қўй ва туялар жўнатар эдилар.
Хитой дипломатлари тинмасдан Турк ҳоқонлигидаги вазиятни доимий равишда кузатар, кўп ҳолларда музокаралар юритар, совғалар олиб борар, никоҳ иттифоқлари тузар эдилар. Улар нафақат ҳоқон билан никоҳ иттифоқини тузар, балки таъсирли турк уруғлари ва шаҳзодалар билан ҳам никоҳ шартномасини тузар эдиларки, бу улар ўртасида душманлик кайфияини кучайтирар эдилар. Империя қийин аҳволга тушган пайтда ҳукмдорлар турк аскарларидан фойдаланар эдилар. Суй империясининг асосчиси Ян Сзян (581-605) қўшинида кучли турк отлиқ аскарлари мавжуд эди. Унинг ўғли Ян Гуаннинг (605-616) Кореяга юриши пайтида турк вассал ҳукмдори қатнашган эди. Ўз ораларида келишмовчилик бўлса ёки тахт учун кураш пайтида турк ҳоқонлари Суй хонадонига мурожаат қилар эдилар. Турк ҳоқонлари хитойликларга яқинликларини қуйидагича ифодалар эдилар: “Император менинг хотинимнинг отаси, жумладан менинг ҳам отамдир... бутун қўйлар ва отлар императорники, ипак матолар эса меники”. Агар турк ҳоқонлари император талабини бажаришни истамасалар элчиларни қабул қилмас ёки элчи ёрлиқларини ўтирган кўйи тинглар эди. Бундай қабул маросими Хитой императорлари учун ҳақорат ҳисобланар эди. Мақсадига эришилмаган элчилик хитойликлар манфаатини амалга ошириш мақсадида ортидан кўплаб совғалар билан янги элчиликлар жўнатилар эди.
Хитой дипломатияси учун энг қийин ҳолат кўчманчиларнинг ҳар қандай шартномани осонлик билан бузишлари эди. 615-йили Хитой император хонадонининг қийин вазиятида турклар Хитойга ҳужум қиладилар ва ҳатто Ян Гуанни қўшини билан биргаликда қамал қиладилар. Бўлажак Тан сулоласи асосчиси Шанси феодали Ли Юан ўзини турк ҳоқони вассали деб эълон қилади ва турклардан ёрдам олади. Лекин бу ёрдам ўз мақсадига йета олмаган ва исёнчилар пойтахт Чанъанга қайтишга мажбур бўладилар. Ли Юаннинг ўғли Ли Ши-мин турклар билан шартномани янгилайди. Янги шартномага кўра қардошлик яна мустаҳкамланади ва буни мустаҳкамлаш учун қасам ичилади ҳамда оқ отлар қурбон қилинади.
628-йили Хитойдаги ўзаро урушлар тугалланади ва кучли давлат ташкил топади. Ли Ши-мин дипломатияси босқинчилик юришлари натижасида қўшни давлатлар “тинчлик” сулҳини тузишга мажбур қилинади. Урушлардан сўнгра албатта узоқ давом этган музокаралар юритилар эди. Императорга йўлланган кўплаб ҳисоботларда турк ҳоқонларини шартномани бузган ҳолда, қароқчилик ҳаракатларини амалга оширишда айбланган. Хитой императори кўп ҳолларда ён бериш дипломатияси орқали ҳаракат қилар, бундай дипломатия ёрдам бермаган тақдирда урушга мурожаат қилинар эди. Ли Ши-мин олиб борган урушлар турк ҳоқонлигини қулашига ва жуда катта ҳудудни Хитойга қўшиб олинишига сабаб бўлади. VII асрга келганда Хитойга бўйсунган музофот Корея ярим ороли ва Шимолий Мўнғулистондан Тяншан, Тибет ва Ҳиндихитой ярим оролигача чўзилган эди.
Хитой дипломатияси қўшни давлатлар билан савдо алоқаларини ҳам яхшилашга ёрдам берган. Хитойликлар Япония билан ҳам дипломатик алоқалар ўрнатганлар ва японларга хитой ёзувини, қишлоқ хўжалиги тажрибасини, буддизмни ўргатганлар. Лекин дипломатик алоқалар доимий бўлмай, Чанъан ҳукуматини японларнинг диний қоидаларни бажармаганлиги ташвишлантирар эди. VII асрнинг 30-40-йилларида Хитойга Хотан ва Қошғардан, қирғизлардан, Самарқандан ва Фарғонадан элчилик ҳаъйатлари келган. 643-йили Хитойга Византиядан элчилар келган. 651-йили тахтдан ағдарилиб, Эрондан қочган сосоний шоҳаншоҳи Чанъандан ёрдам сўрайди. 713-йили Хитойга биринчи марта араб халифалигидан элчилик келади. Ҳатто Шимолий Ҳиндистон давлатлари билан ҳам дипломатик алоқалар ўрнатилган. Ҳиндистон ва Хитой ўрасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилишида муқаддас жойларни зиёрат қилишга борган буддист монахларнинг роли катта бўлган. Монах Сюан Чжун (Сзян) нинг Ҳиндистонга бориши билан подшо Харши 641-йили Хитойга элчи жўнатади. Ли Ши-мин ҳам элчиликка жавобан дўстлик карвонини жўнатади. Аслида буддист монахи бўлган гвардиячи ҳарбий бошлиқ Ван Сюан-се турли топшириқлар билан Шимолий Ҳиндистонга 4 маротаба боради.
Дипломатик алоқаларга шахсан императорнинг ўзи бошчилик қилар эди. Бюрократик аппаратнинг ривожланиши билан элчилик алоқаларини бошқарувчи идора ҳам ўз аҳамиятини йўқотиб, шахсан император канселерясига бўйсунувчи идора қўлига ўтади. Бу бошқарма бошқа давлатлар элчиларини, уларнинг совға ва божларини қабул қилиш билан шуғулланар эди. Йирик давлат амалдорлари императорга халқаро сиёсат ва дипломатик тадбирлар ҳақидаги таклифларини тайёрлаб берардилар. Ўрта асрлар Хитой тарихи дипломатик алоқалар ҳақида жуда бой материаллар беради. Булар, сарой амалдорлари докладлари, уларга императорнинг муносабати, фармонлар, император мажлисларининг ёзувлари ва дипломатик фаолият жонланишига йўналтирилган қарорлардан иборат. Юришларга тайёргарлик жараёни ва ўз фармонларида императорлар амалга ошириладиган ишлар учун асосли сабаблар топишга ҳаракат қилар эдилар. Ли Ши-мин Кореяга юриш аввалида юриш сабаби сифатида Пхенянни босиб олган исёнчиларни жазолаш деб кўрсатган. Аслида бу Когурё ва Пекчега қарши кўп йиллик олиб борилган урушларнинг асл сабаби эмасди.
VIII-IX асрларда Хитой императорларига қарши феоддаллар қўзғолонлари пайтларида ўзига хос элчилар қабул маросимлари уюштириладиган бўлди. Императорлар кўчманчилар ва қўшни давлатларнинг ёрдамини олишга, мақсад амалга оширилгандан сўнг эса уларга бўйсунишдан қочишга ҳаракат қилганлар.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish