1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи



Download 1,03 Mb.
bet21/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

3. Византия дипломатияси

Юқорида таъкидлаганимиздек, варварлар дипломатияси учун Византия намуна бўлган. Қадимги Рим анъаналарини ўзида мужассам этган византияликлар керак пайтда барча воситаларни ишга сола олар эдилар. Византия анъанаси дастлаб Венетсия тарафидан, улар орқали бутун Италия қиролликларига, кейинчалик эса Ғарбий Йевропага тарқалади. Ташқи дипломатларни қабул маросимини ўрганиш диққат билан қарашни талаб қилади. Византия дипломатиясининг бутун кўринишлари машҳур сиёсатчи Юстиниан I тимсолида намоён бўлади. У ўзининг душманларини кучсиизлантиришда зийраклик билан ҳаракат қилар эди. Унинг дипломатиясини шаклланишида Феодоранинг таъсири катта бўлган. Феодора сосонийлар ҳукмдори Хусравга ёзган хатида “Император мен билан маслаҳатлашмасдан ҳеч нима қилмайди”, деб таъкидлаган эди. Чет эллик элчилар нафақат Юстиниан ҳузурига, балки Феодора ҳузурига келар, баъзан эса императордан олдин унинг ҳузурига ташриф буюрар эдилар. Бу “гинекея” таъсирининг кучлилиги византия дипломатиясига хос бўлган.


Шарқий Рим империяси дипломатияси айнан Юстиниан даврида ўз чўққисига кўтарилади. Унинг дипломатик алоқалари чегаралари Хитой ва Ҳиндистондан Атлантика океанигача, ички Африкадан Қора денгиз соҳилларигача чўзилган эди. Юстиниан дипломатик воситалардан моҳирлик билан фойдаланган ҳолда ўз ҳудудлари чегараларини ғарбга янада кенгайтиришга муваффақ бўлади. (105-бет)
Византиянинг атрофи нотинч, доимо ҳаракатда бўлуб турувчи кўчманчилар билан ўраб олинган бўлиб, византияликлар уларни варварлар деб атаганлар. Византияликлар улар ҳақидаги барча маълумотларни диққат билан ўрганганлар. Улар бу халқларнинг хулқ-атворлари, қўшини, савдо алоқалари, уларнинг бошқа давлатлар билан ва ўзаро алоқалари, таъсир кучига эга бўлган шахслари ва уларни сотиб олиш йўллари ҳақидаги аниқ маълумотларга эга бўлишни истар эдилар. Олинган маълумотлар асосида элчилик тайёрланар ёки “варварлар ҳақидаги билимлар” тўпланар эди.
Византия дипломатиясининг бош мақсади уларни ўзлари учун хизмат қилдириш эди. Ўзларига хизмат қилдиришнинг энг оддий йўли улардан ёлланма армия сифатида фойдаланиш эди. Варвар қабилалари йўлбошчилари ва ҳукмдорларини Византия манфаати учун уруш олиб бориш учун сотиб олар эдилар. Византия чегарадаги қабилаларга чегараларни қўриқлашлари учун катта пул тўлар эди. Бунинг учун уларнинг йўлбошчиларига турли унвонлар берилар, олтин ва кумуш диадемалар, қимматбаҳо ёпинчиқлар, асолар тарқатилар эди. Варварларга жойлашган йерларида вассал иттифоқчи (федерат) сифатида ҳудудлар ажратиб берилар эди. Лангобардлар Норик ва Панонияда, герулар Дакияда, хуннлар Фракияда, аварлар Савада шундай ҳудудлар олган эдилар. Шундай қилиб, бир варвар иккинчи варварга қарши Византия манфаатини қўриқлар эди. Қизантияликлар варвар йўлбошчиларини Константинопол саройига кўпроқ боғлашни ҳоҳлаганлар. Шунинг учун уларга аслзода қизлари турмушга берилган. Уларнинг фарзандлари эса Константинопол саройида Византия манфаатларига содиқ ҳолда тарбиялаганлар, иккинчидан эса, улар оталарининг исёнига қарши гаровда эдилар. Бу даврда Византия императорлари варварлар ўртасидаги жанжалли вазиятларни диққат билан кузатар эдилар. Улар қувғин қилинган тахтга даъвогарлар ёки князларга керак пайтида қўллаш мулк берар эдилар.
Лекин бу воситалар у қадар ишончли эмас эди. Варварлар Византиядан янада кўпроқ пул беришларини талаб қилар, акс ҳолда душман лагерларига ўтиш билан таҳдид қилар эдилар. Бунинг энг ишончли йўли уларни кучайишига йўл қўймаслик, бир-бирига душманлик кайфиятини кучайтириш, уларни ўзаро курашлари орқали кучсизлантириш эди. Қадимги Рим усули “divide et impera” (“бўлиб ташла, ҳукмронлик қил”) Византия дипломатиясида ҳам кенг қўлланилган. Юстиниан дипломатияси қўшнилар билан муносабатда шахмат фигураларига муносабатдек бўлар эди. У ўзининг бутун душманларини бир-бирига қарши қўйган эди. Болгарларга қарши хуннларни, хуннларга қарши аварларни қўйган. Варварларни кучсизлантириш учун уларга қарши остготлардан, остготларни кучсизлантириш учун эса франклардан фойдаланган. Бошқа давлатларнинг ички ишларига ҳарбий йўл билан аралашиш Юстиниан дипломатиясининг (106-бет) бир воситаси эди. Бу Юстинианнинг вандал ва остготларга қарши курашида яққол намоён бўлган. Африка ва Италияда у табақалар ўртасидаги курашни, яъни, йерлари тортиб олинган римлик аслзодаларни ва норози руҳоний тоифаларни қўллаган. Римлик аслзодалар ва руҳонийлар табақаси Юстиниан тарафдори бўлганлар. Папа Вигилий ундан Италияга муваффақиятсиз тугаган дастлабки юришини давом эттиришни ёлвориб сўраган. Остготлар эса ўзлари даврида йенгилликка эришган қуллар ва колонларни қўллаб-қувватлаган. 555-йили Юстиниан қийинчилик билан бўлса-да, остготлар устидан ғалаба қозонади ва Римда қулдорлик муносабатлари қайтадан тикланади. Юстиниан аслзодалар ва черковдан йерларини қайтариб беради, қуллар ва колонларга готлар ҳукмдори томонидан берилган йенгилликлар бекор қилинади.
Агар душманни сотиб олиш ва қурол кучи билан йенгиш имконияти бўлмаса, Юстиниан сиёсий ва иқтисодий усулларни қўлллаган. Бу даврда Византиянинг энг асосий душмани Сосонийлар, айниқса Хусрав I Анушервон эди. Эронга қарши ҳарбий юриш муваффақиятсиз тугаган. Шунда Юстиниан унинг қўшниларини унга қарши қўйишга ҳаракат қилган. Сосонийларга қарши хуннлар, жанубдан Сурия кўчманчилари бўлган бадавийлар, Эфиопиядаги Аксумни сосонийларга қарши йўналтиришга ҳаракат қилган. Шу билан биргаликда, Қора денгиз бўйидаги Лазикни сосонийларнинг денгизга чиқиш йўлини беркитиш учун қўллаган. Ҳиндистонга Эрон орқали ўтадиган савдони Қизил денгизга буришга ҳаракат қилган.
Дипломатия савдонинг ривожланишига хизмат қилган, айни пайтда савдо эса дипломатия қуроли сифатида фойдаланилган. Империя атрофидаги савдо шаҳарлари эса Византия сиёсатининг таъсирчиси сифатида чегарадаги пункт вазифасини бажарар эди. Бошқа давлатлар билан алоқа қиладиган савдогарлар улар ҳақидаги маълумотларни олиб келар эдилар. Византия маҳсулотлари билан бирга варварларга Византия сиёсатининг таъсири ҳам кириб боради.
Савдогарлар ортидан у йерларга миссионерлар кетганлар. Христианликни тарқатиш ҳам бир неча юз йил давомида Византия дипломатиясининг қуролларидан бири бўлган. Византия миссионерлари Кавказ тоғларига, Қора денгизбўйи соҳилларига, Эфиопия, Сахар чўлларигача йетиб борганлар. Кейинчалик христианлик славян қабилалари орасида ҳам тез тарқала бошланади. Манбалардан Моравиядаги ғарбий славян қабилаларида тасъир кучини орттириш учун немис ва византия миссионерлари ўртасида кураш кетганлиги ҳақида маълумот қолдирилган. (107-бет) Руслар орасида христианликни тарқалиши Византия дипломатиясининг катта ютуғи эди. Константинопол, яъни Шоҳшаҳар янги чўқинтирилган христианларнинг муқаддас шаҳрига айланган. Миссионерлар айни пайтда янги бўйсундирилган ҳудудлардаги дипломатлар ҳам эди. Улар янги ҳудудларда князлар, аслзодалар, айниқса, жамиятга таъсири аёлларнинг назарига тушишга ҳаракат қилар эдилар. Кўп ҳолларда варвар йўлбошчиларининг хотинлари христиан аёллари бўлиб, улар аёлларининг таъсири остида ихтиёрсиз равишда Византия манфаатларига хизмат қилар эдилар. Рим папаларига қарши Византия христианлиги миссонерлар фаолиятини йенгиллаштириш мақсадида маҳаллий тилларда фаолият юритишга рухсат берган. Муқаддас китоблар маҳаллий тилларга таржима қилинган. Шу мақсадда Йевангелия гот, хунн, абиссин, болгар ва бошқа тилларга таржима қилинган. Бу сиёсат ўз натижасини беради. Миссионерларнинг таъсири тез орада ўз таъсирини бериб, Византия варвар давлатлари орасида ягона йетакчи куч сифатида кўрила бошланган. Юнонлардан бўлган руҳоний табақалар тез орада варвар князлари маслаҳатчилари орасида пайдо бўла бошлади.
Византия саройида Йевропа, Осиё ва Африкадан келган жуда кўплаб элчилар гуруҳини кўриш мумкин эди. Византиядаги элчилик идораси бош вазир назорати остидаги саройда жойлашган эди. Бу идорада кўплаб маъмурият вакиллари хизмат қилиб, улар: кўплаб тилларга таржимонлар, элчиларнинг қабулига маъул бўлган хизматчилардан иборат эди. Шу билан бирга элчиларга империянинг заиф томонини кўришларига умуман имкон бермас эдилар.
Элчилар чегарада кутиб олинган. Қўриқчи сифатида уларга аскарлар бириктирилган. Элчилар ўзлари билан кўп ҳарбий маслаҳатчи ва қурол олмасликлари лозим эди. Баъзан элчиларни пойтахтга узоқ ва машаққатли йўлдан олиб келар эдилар. Бундан мақсад ягона йўл шу эканлигига ва варварларни пойтатхтга йетишишларининг осон йўлларни топмасликлари учун эди. Йўлда элчи махсус хизматчилар воситасида йегулик ва бошқа воситалар билан таъминланар, аҳоли пунктларидан имкони борича узоқда юришга ҳаракат қилинар эди. (108-бет) Йўлларда элчилар учун махсус турар-жойлар ташкил этилган. Пойтахтга келиши билан элчини қамоқхона вазифасини ҳам бажарган саройга жойлаштиришар, элчи рухсатсиз ва назоратчисиз ташқарига чиқиши мумкин эмас эди. Элчиларни турли йўллар орқали маҳаллий аҳоли билан гаплашишларига йўл қўйилмас эди. Император қабули элчини ҳайратда қолдириши керак эди. Х асрда Италиядаги Беренгария қироллигидан келган элчи Лиутпранд қабул маросимини жуда ноодатий эканлиги ҳақида ёзиб қолдирган. Саройга кираверишдаги биринчи эшикни олтиндан қилинганлигини, ундан олтиндан қилинган қушларнинг ҳайкалчалари мавжудлигини ёзиб қолдирган. Қабулхонанинг ён тарафида олтиндан қилинган ва думларини ликиллатиб турган шер ҳайкаллари борлигини, ҳукмдорнинг устидаги қимматбаҳо матоларга эътибор қаратган. Луитпрад қабулдан кейинги зиёфат пайтида ҳукмдор ва аъёнларининг мийиғида кулишлари ажаблантирган эди.
Луитпранд 968-йил иккинчи марта император Оттон I нинг элчиси сифатида Константинополда бўлади. Бу элчиликни мақсади икки давлат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш бўлиб, немис императори ўғлига Византия императорининг қизини сўраттирган эди. Элчининг императорга ёқмайдиган таклиф билан келганлиги учун уни алоҳида, қамоқхонани эслатадиган саройга жойлаштирадилар. Ҳатто кўп вақт сувсиз қолдирадилар, отда юришга рухсат бермайдилар, фақат пиёда сайёҳат қилиши мумкин эди. Чунки Оттон I ни император (басилевс) эмас, балки қирол (рекс) деб ҳисоблаганлар.
Луитпраднинг маълумотича, византияликлар элчи маъқул таклиф билан келган бўлса, уни кўкларга кўтарадилар, агар ёқмайдиган таклиф билан келган бўлса, уни ҳақоратлайдилар, ҳатто ўлдиришлари ҳам мумкин эди.
Византияда элчиларни ҳайратда қолдириш мақсадида уларни ҳашаматли черков ва саройлар, жамоат иншоотларига олиб боришарди. (108 бет) Уларни байрамларга олиб боришар, ёки унинг шарафига махсус байрамлар ташкил қилишар эди. Элчиларни нафақат император ҳузурига, балки императоритса ва муҳим йўлбошчилар қабулига ҳам олиб киришар эди. Уларга Константинополнинг ҳарбий қудратини, шаҳарнинг қалин мудофаа деворини намойиш қилишар, уларнинг бузилмаслиги ҳақида мақтанишар эди. Элчиларга аскарлар кўрсатилар, уларнинг кўплигини кўрсатиш мақсадида бир аскарлар икки-уч мартадан қайтадан кийиниб параддан ўтишар эди. Ҳайратда қолдирилган элчилар пойтахтдан кетар экан, уни ҳайқириб кузатиб қолишар эди. Баъзан кичик мулклардан келган элчилар ҳам шундай қабул маросими билан қаршиланар эди. Бунинг мақсади у мулкни Византияга қарам қилиш бўлган. Юстинианни Лазик ҳукмдорлигидан келган элчини кутиб олиши ҳам ҳашаматли бўлган. Бундан кўзланган мақсад лазиклар сосонийларни Қора денгиздан ўтказмасликлари керак эди.
Константинопол саройида Византия билан дипломатик муносабатлар ўрнатган барча давлатлар учун элчиликка оид қонун-қоидалар ишлаб чиқилган эди. Элчи мамлакат ташқарисида императрнинг вакили бўлиб, фақатгина унга берилган ваколатлар бўйича иш олиб бориши лозим эди. Қўшимча ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда элчи ҳукмдоридан янги кўрсатма олиши керак эди. Ваколатидан ортиқча ҳаракат қилиш қаттиқ жазоланар эди. Истисно ҳолатлардагина қўшимча ҳолатларда император элчиларига ўзларининг ҳоҳишлари билан ҳаракат қилишга рухсат берилган эди, холос. Бундай фавқулодда ваколатларга Византиянинг ғолиб саркардаси Велисарийга, кейинчалик Нарсесгагина берилган эди.
Кўп ҳолларда Взантияда элчиларга юксак мақомлар берилар эди. Дипломатларга йўл доим очиқ бўлган.
Элчи албатта ишонч ёрлиғига эга бўлиши керак эди. Ишонч ёрлиғи ҳашаматли сўзлар билан тўлдирилган бўлиб, элчининг мақсади эса қисқагина сўзлар билан ифодаланган холос. Ишонч ёрлиғи ҳукмдорнинг биринчи қабулида топширилар, асосий масалалар махсус ауденсиялардагина муҳокама қилинар эди. Музокаралар олиб бориш учун элчига ёзма, баъзан эса оғзаки кўрсатмалар берилар эди. Одатда оддий масалалар ёзма, махфий топшириқлар эса оғзаки тарзда бериларди. Баъзан қўшни давлатларга кетаётган элчилар оддий вакил сифатида борар эдилар. Масалан, қўшни давлат ҳукмдорини табриклаш мақсадида ва ҳоказо. (109 бет) Шундай қилиб, элчилик асосан икки мақсадда амалга оширилган: сиёсий ва ҳарбий жосуслик сифатида.
Византия элчилари музокараларга киришишдан олдин саройга маълумотларни жўнатар ва янги кўрсатмалар олар эдилар.
Византия саройида элчилар қабули ҳақида юқорида эслатиб ўтдик. Элчилар дастлабки учрашувда ўзларининг ишонч ёрлиқлари ва совғаларини ҳукмдорга топширар эдилар. Совғалар одатда элчилар қайси мамлакатдан келган бўлсалар, ўша мамлакатдан тайёрланган маҳсулот бўлар эди, яъни қимматбаҳо тошлар, қуроллар ва нодир ҳайвонлардан иборат бўлар эди. Рим папалари Византия саройига одатда муқаддас кишиларнинг мурдаларини (мощи) жўнатар эдилар. Бу жуда юксак совға ҳисобланган. Элчиларга ҳам совға бериш керак эди. бу давлатнинг обрў-эътибори саналарди. Элчилар муҳокама қилинган масалага жавобни сўнгги ауденсияда олар эдилар. Сўнгги ауденсия биринчисига нисбатан тантанали бўлмас эди. Икки ауденсия орасида саройда масалалар муҳокама қилинар, элчилар эса императоритса ҳузурига кирар, иерархия бўйича муҳим сарой амалдорлари ҳузурида қабулда бўлар эдилар. Бундай қабуллар пайтида зиёфатлар билан бирга элчи масаласи муҳокама қилинар эди.
Баъзан Византия саройида масала узоқ вақт муҳокама қилинганида, элчилар узоқроқ вақт ушлаб қолиниб, уларга сўнгги ауденсия тайинланмас эди. бу эса улар учун ҳақиқий қамоқ жазоси каби эди. Масалан, авар элчиларини ушлаб қолади, императорнинг фкрича, элчилар қайтиб бормагунча, улар уруш бошлаёлмас эди. лекин император хато қилади. Аварлар Византияга қарши уруш эълон қиладилар. Одатда, элчилар Константинополга келгач, пойтахтда кўп вақт ушлаб қолинарди. Буюк Карлнинг Константинополга жўнатган ишончномаларидан бирида ўз элчиларини кўп вақт ушламаслик ва уларни ортга тезроқ вайтариб юбориш сўралган эди.
Византия элчиларига ўзга давлатларда ўзини қандай тутиш ҳақида маълум бир фармойишлар берилар эди. Элчи ўзга давлатда хушмуомала, сахий, бегона саройда нимани кўрса барчасини мақташи, бу уларни маъломатга солмаслиги, барча ҳолатларни муҳокама қила олиши, масалани куч билан йечишгача олиб келмаслиги керак эди. Элчига оғзаки тарзда ўзга давлатнинг ички ишларига аралашмаслик ҳақида буйруқ берилар эди. лекин буларнинг барчасига ҳам ҳар доим амал қилинмас эди. Византия элчилари яширин тарзда ўз ҳукумати идоралари воситачилигида ўзга саройлардаги интригаларга аралашарди. Элчилар билан шартномалар тузиш император томонидан уни ратификатсия қилинганидан кейин тузилар эди.
Элчининг дахлсизлиги ҳақидаги тамойи дастлабки даврда барча варварлар томонидан қабул қилинган. Натижада элчихоналар бошпанага айланиб қола бошлаган. Хавфда қолган одамлар ҳимоя учун элчилар ҳузурига шошар эдилар. (110 бет) Лангобардлар саройида таҳқирланган франк маликаси франк элчисидан ҳимоя истаган. Элчини ўлдириш мумкин бўлмаганидек, уни қамоққа олиш ҳам уят иш ҳисобланган. Бундай ҳолат юз берадиган бўлса, жавоб репрессияси юз бериши мумкин эди. Остгот қироли Теодат византиялик элчиларни қамоққа олган. Бунга жавобан Юстиниан остготларнинг саройдаги элчиларини қамоққа олган ва ўз элчиларини қайтариб юбормагунча уларни қўйиб юбормаслигини айтган. Элчилар дахлсизлиги мулозимларга маълум бир ҳимояни берган. Элчи мулозимлар гуруҳига кўп ҳолларда савдогарлар қўшилиб уларнинг ҳимоясига ўтган.
Шуни таъкидлаш керакки, варвар қиролларининг элчилари византиялик элчиларнинг элементларини ўзлаштиришга ҳаракат қилганлар. Варвар аслзодалари орасида мустақил ёзув ишларини олиб борадиган маълумотли кишилар кам бўлган. Шунинг учун византиялик элчилар орасида кузатилмайдиган ҳолат, руҳонийларнинг бўлмаслигига зид равишда уларнинг элчилигида албатта руҳонийлар бўлар эди. каролинглар даврида элчилик ҳақида қуйидаги қоида ўрнатилган эди: элчилар гуруҳи граф ёки герсог, уларга қўшимча тарзда йепископ ёки аббатдан иборат бўлар эди. Элчиликда қироллик девонхонаси вакили нотариуси ҳам қўшилар эди.
Варвар қироллари ўз элчиларини ёрлиқ билан жўнатар эдилар. Ёрлиқ қадимги Рим формасида тайёрланган бўлиб, моҳияти жиҳатидан Византия ёрлиқларига тенг эди. Варвар қироллари элчилари қабулида Византия саройидан кам бўлмаган зиёфат ҳам уюштирар эдилар.



Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish