Папалик ва Франклар давлати Рим имперясида ўрнатилган элчиларни қабул қилиш маросимлари варвар давлатлари билан бирга нафақат Византияда, ўзида Рим анъаналарини сақлаб қолган Папа курияларида ҳам сақланиб қолган.
Папалик дипломатияси ўрта асрлар Йевропа сиёсий тараққиётига катта таъсир кўрсатган. Папалик ҳокимияти ўзининг мавжудлиги билан ўзида халқаро кучни намоён этар эди. Папалик дипломатияси ўзининг моҳирлиги билан руҳонийлар мавқесини оширишда муҳим омил эди. Папа дипломатия орқали экспулататсия, алдовчилик, сотқинлик, сохтакорлик, лаганбордорлик ва қаттиқўллиги билан ҳеч қайси дунёвий давлатлар қўлламаган усулларини ниқоблар эди. бу муносабатлар орқали папалик ҳокимияти кўплаб Йевропа давлатларига намуна бўлар эди.
Папа Лев I (“Буюк” 440-461) Йевропада ўзининг моҳирона дипломатияси воситасида ўзига хос мавқеини ўрнатган. (111 бет) У 452-йили Аттиланинг Римга бостириб киргандаги музокаралари билан машҳур бўлган. Византиянинг хуннларни Римга юришга ундаши билан бу йерга юриш қилган Аттилани фақатгина товон билан чекланишга кўндира олади. Бу воқелик папанинг обрўсини ошириб юборади.
Рим империясининг ағдарилиши ва Италияда варвар ҳукмронлигининг ўрнатилиши натижасида Папалик мавқеи анча заифлашади. Ғарбда варварлар истилоси натижасида католик черковининг ягоналик тизими бузилади. Сўзда Римнинг йетакчилиги тан олинса-да, жойлардаги черковлар деярли мустақил эдилар. Италияда остготлар ҳукмронлигининг ўрнатилиши Папалар ҳокимиятига таъсир этмасдан қолмас эди. юқорида таъкидлаганимиздек, папалар Византия императоридан Италиядаги ички ишларга аралашишини умид қилар эдилар. V аср ўрталаридан Римда император ҳокимиятининг ағдарилиши билан Рим черкови Константинополга қаттиқ боғланиб қолган эди. Улар Константинопол саройида апокрисиарий деб аталган доимий резидентларини сақлар эдилар. Апокрисиарийларга Византия саройидаги сиёсий кайфиятни ўрганиш топширилган. Апокрисиарийлар император сароидаги махсус турар-жойда яшаб, ҳукмдор билан шахсан музокаралар олиб бориш ҳуқуқи берилган эди. Апокрисиарийларга папа тарафидан диний ишлар билан бирга сиёсий ишлар масаласида музокара олиб боришга рухсат берилган эди.
Италия Юстиниан тарафидан босиб олиниб, лангобардлардан озод қилингач, Рим папалари Византияга расмангина бўйсуниб, давлат даражаига кўтарилган ва амалда мустақил ҳаракат қила бошлаган. Улар лангобардлар ва Византия ўртасидаги сиёсий муносабатларга тортилган. Бу даврда эса Ғарбда Франклар давлати муҳим рол ўйнай бошлади. Рим папалари Франклар давлати тимсолида лангобардлар ва Византияга қарши курашидаги ҳамкорни кўраётган эдилар. (112 бет)
Рим папалари собиқ империя пойтахтидаги мавқеларидан фойдаланиб, турли давлатларда ўз базаларини мустаҳкамлай бошладилар. Улар бунга турли давлатларда иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва христиан оламидаги йетакчиликларини даъво қилиш орқали эришмоқчи бўлганлар. Папа дипломатиясининг энг муҳим вазифаларидан бири варварча тилли аҳоли ва арианларни христианликка бўйсундириш бўлган. Бундай муносабатлар қироллар билан музокаралар орқали у йерларда ўз мавқеаларини мустаҳкамламоқчи бўлганлар. Рим папаларидан бири Григорий I (590-604) халқаро муносабатларда катта рол ўйнаган. У ўз фаолиятини Конатснтинополда апокрисиарийликдан бошлаб, у йерда дипломатияни жуда яхши ўрганган ва келажакда керак бўладиган муносабатларни ўрната олган. У вестгот ва лангобардларни католик арианликка қўшиб олишда шахсан иштирок этган. Папа миссионерлари Англия тилли аҳолини христианликка ўтказа бошладилар. Григорий ўз миссионерларига эҳтиёт билан муносабатда бўлиш кераклигини жуда кўп таъкидлаганки, бу усул кейинчалик миссионерлар фаолиятига катта муваффақият келтирган. У ўз миссионерларига эски ақидаларни бирданига рад этмасликни, эски ибодатхонларни мақташни, уларга қўшимча христианликни ҳам аста-секин тадқиқ қилишни буюрган. Улар фаолиятида эски эътиқодларга дахл қилмасликни, жониворларни қурбонлик келтириш ишларига аралашмасликни, балки, уларни иблисга эмас, балки ҳақиқий худога келтиришлари кераклигини ўргатишни таъкидлаган. Византия дипломатиясининг шогирди сифатида Григорий аёл-католиклар орқали йеретикларга қарши курашда унумли фойдаланган. Қиролича Теодилинда лангобард қирол-арианида, қиролича Берта Жанубий Англиядаги Этелбет саройида, Испанияда ҳам қиролича Брунгилда воситасида ўз рақибларига таъсир кўрсата олган. Византия императорлари олдида хушомад қилишдан чекинмаган папа, шарқий патриархлар билан муносабатда масалаларни айланиб ўтиш орқали Римнинг йўлбошчилигини сақлашга ҳаракат қилган. Папанинг манзилгоҳлари Италия, Ситсиялия, Галлия, Далматсия, Африка ва Кичик Осиё каби ҳудудларда ҳам ташкил этилган эди. Ушбу ҳудудлардаги вакиллар папанинг уҳудудлардаги сиёсий ишлардаги вакиллари ҳам ҳисобланган. Григорий папа ҳокимиятининг мавқеини ниҳоятда юқори даражага кўтарган. У мунофиқлик билан ўзини “servus servorum dei” (“худо қулининг қули”) деб атаган. Папанинг бундай титул билан аталиши ҳозирги даврдаги ҳужжатларгача йетиб келган. (113 бет)
Григорий I нинг ворислари доимий равишда Византия императорларидан мустақилликка ва мустақиллик учун курашар эдилар. VII асрдаги араблар истилоси натижасида заифлашган Византия ушбу ҳаракатга қаршилик қила олмаган. VIII асрдан бошлаб папалар Византия блан муносабатларни узил-кесил узиш учун курашни бошлади. Папа император-иконобор Лев III ни лаънатлаган. Аммо Италияда папалар учун душман, Римга доимо хавф солаётган лангобардлар хавфи кучайётган эди. Лангобардлардан ҳимояланиш учун папа бошқа варвар – франкларга мурожаат қилади.
Франкларнинг сиёсий мавқеаларини кучаётганлигини эътиборга олган папалар Меровингларнинг “эринчоқ қироллари” билан муносабатни кучайтиришни қўллаб-қувватлаганлар. Меровинглар машҳур Арнулфинглар уруғидан бўлиб, ҳокимиятга келмадан олдин майордом (сарой ишларини бошлиғи) мансабида бўлиб, бутун давлат ишларини бошқарганлар. 739-йилда папа майордом Карл Мартелл “римликларни лангобар босқинидан қутқаришни” сўраб элчи жўнатади. Папа элчи билан бирга авлий Пётр мақбарасининг калитини ҳам жўнатади. Папа Карл Мартеллга дўстликни белгиси сифатида энг сара аслзодаларни жўнатган. Карл Мартелл элчиларни тантана билан кутиб олиб, уларга қимматбаҳо совғалар беради, лекин Италиянинг ички ишларига аралашмасликка қарор қилади.
Агар папалар майордомларга муҳтож бўлсалар, майордомлар ҳам папаларга муҳтож эди. Карл Мартеллнинг ўғли Пипин пакана ўзига қирол унвонини олишни ҳоҳлайди ва бу масалада папа ҳокимиятига суянишни керак деб ҳисоблаган. 751-йил Римга элчилик жўнатилади. Элчилар папага қироллик масаласида ва шу пайтгача ўз ҳукмдорларининг қирол унвонига эга бўлмаганлиги ҳақидаги таклиф билан келадилар. Папа Захарий элчиларга “Энг яхшиси кимки ҳокимиятга эга бўлган бўлса, уни қирол деб атайверсин” деб жавоб берган. Папа Пипин паканани ҳукмдор деб эълон қилиниши учун шароит яратиб беради. Бунинг сабаби папа ҳокимияти учун франкларнинг ёрдами керак эди. Тез орада бу муҳтожлик сезилади.
Лангобардлар Римга ҳужум қиладилар. Янги папа Стефан II франк қиролидан ёрдам сўраш учун шахсан ўзи элчи сифатида жўнайди. Унинг шарафига ноодатий қабул мароими уюштирилади. (114 бет) Пипин бўлажак қирол ва ўғли Карлни 100 мил масофага папани кутиб олиш учун жўнатади. Қиролнинг ўзи эса оиласи билан чиқиб, папанинг олдида тиз чўкади ва кейин отнинг узангидан ушлаб, папа билан биргаликда қироллик вилласига Понтионга киради. Папа саройда қирол олдида тиз чўкиб, Рим ва Пйотр соборини ҳимоя қилишни сўрайди. Қирол унга бутун кучи билан ёрдам беришни ваъда қилади. Бунинг эвазига папа қирол ва унинг ўғилларини рим патритсийлари сафига қабул қилади. Папа кучли эскорт ҳамроҳлигида Римга кузатиб қўйилади. Тез орада қирол Италияга бостириб киради ва лангобардларни мағлубиятга учратади. 754-йилда тузилган шартномага кўра, лангобардлар қироли Римни ўз ҳолига қўйиши ва Италияда олдин Византияга тегишли бўлган бутун Равенна, Римини, Урбанна ва бошқа мулкларни Папага беришга қарор қилинади. Кейинчалик лангобард қиролини мажбуриятларини бажаришга мажбур қилиш учун яна бир ҳарбий юриш амалга оширилади. Шундай қилиб, папанинг дунёвий ҳокимияти – Папа вилояти ташкил этилади. Византия императори Ўрта Италияда папа ҳокимиятини қонуний эканлиги билан келишишга мажбур бўлади.
Шундай қилиб, папалар ҳокимияти франклар қироли унга берган мулкларда деярли мустақил бўлиб олган эдилар.