1-мавзу: Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи


Халқларнинг буюк кўчиши давридаги дипломатик муносабатлар



Download 1,03 Mb.
bet20/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#36367
TuriДиплом
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
diplomatiya ma'ruza

2. Халқларнинг буюк кўчиши давридаги дипломатик муносабатлар

Милодий IV ар охиридан бошлаб герман қабилаларининг бошқа ҳудудларга кўчиши бошланган. Герман қабилалари Рим империясининг провинсияларини бирин-кетин босиб ола бошладилар. Рим империяси бу даврда қулдорлик тузумининг инқирози туфайли оғир вазиятда қолган эди. Қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва савдо инқирозга юз тутган эди. Қуллар ва колонларнинг тўхтовсиз кўтарилаётган қўзғолонлари шундоқ ҳам оғир вазиятни янада чигаллаштираётган эди. Қўзғолончилар варварлар тимсолида қулчиликка қарши иттифоқчиларини кўраётган эдилар. Ғарбий империя эса бу даврда қулдорликни оғир асоратлари остида бирин-кетин вилоятларини йўқотаётган эди. Қуллар асосий ишлаб чиқаришда иштирок этмаган Шарқий Рим империяси эса бироз мустаҳкам эди. V аср бошида Аларих бошчилигидаги вестготлар Шарқий Рим империясининг провинияси бўлган Болқон ярим оролини ва Италияни вайрон қилиб, “боқий шаҳар” Римни талон-тарож қилганлар. Испания ва жанубий-шарқий Галлияда весготлар ўзларининг дастлабки қиролликларига асос солганлар. Вандаллар, свевлар, бургундлар, франклар ҳам империядан провинсияларни тортиб олганлар. Хитой чегараларидан келган хуннлар эса IV-V асрлар мобайнида Волгадан Рейнгача бўлган ҳудудларда ўзларининг буюк давлатларига асос солганлар. Хуннлар империя чегараларига келиб, ҳудудларни талаганлар, империядан бойлик талаб қилганлар, ҳатто унинг мавжудлигига таҳдид солганлар.


Шарқий Рим империяси каби Ғарбий Рим империяси ҳам варварлар билан уруш олиб боришдан ташқари, улар билан мураккаб сиёсий муносабатлар қуришга мажбур бўлганлар. Одатда варварлар империя чегаралари ёки бевосита империя ҳудудига босқинчи сифатида эмас, балки вассал ва иттифоқчи сифатида жойлашганлар. Императорлар варварлар йўлбошчилари ва аслзодалари билан шартномавий муносабатлар ўрнатганлар. Лекин бу шартномаларга доим ҳам амал қилинмаган. Бугунги душман, эртасига қўзғолончи, индинига эса босқинчига айланиши мумкин эди. Улар билан шартнома бойликка асосланган эди, яъни уларни иттифоқчи сифатида ушлаш учун доимо бойлик талаб қилар эдилар. Улар шартномани мустаҳкамлаш учун доимо янги манзилгоҳлар учун йер, олтин ва кумуш талаб қилар эдилар. Ана шундай бир шароитда варварлар ва Рим империя ўртасида, тўғрироғи икки Рим империяси ўртасидаги дипломатик муносабатлар вужудга келган.
Ғарбий Рим империясига жойлашган варварлар янги ижтимоий муносабатларга тезлик билан аралашиб кетганлар. Уруғчилик тизимининг тезда йемирилиши варвар давлатларининг шаклланишига олиб келган. Варвар қиролликлари ўртасидаги ҳудудий чегаралар аниқланмаган. Давлатлар ўртасидаги бу борадаги баҳслар нафақат уруш, балки дипломатик йўллар билан ҳам ҳал этилган. Варвар давлатларининг пайдо бўлиши билан бирга, уларнинг дипломатик алоқалари ҳам вужудга келган.
Рим ва варвар дунёсининг тўқнашуви ўзига хос халқаро алоқаларнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Бу борада жуда кўплаб маълумотлар сақланиб қолган. Улардан бири хуннлар ҳукмдори Аттила билан Шарқий Рим империяси ўртасидаги дипломатик муносабатларидир. Ушбу маълумот бевосита Аттила ҳузурига элчи сифатида борган Приск томонидан тузилган. Унинг маълумотига кўра, варварлар Рим дипломатиясининг қабул маросимларини жуда тез ўзлаштирганлар. Империяда ҳам варварларнинг одатларига кўникишга мажбур бўлганлар. Приск 433-йили Византия императори Феодосий II нинг элчиси сифатида Аттила ҳузурига борган. Императорнинг элчилари ва хуннлар ўртасидаги учрашув чегара яқинида рўй берган. Хуннлар музокараларни отда турган ҳолда олиб боришни талаб қиладилар. Музокаралар хуннлар талаб қилгандай ҳолда ўтказилган. Шартнома Византия империяси учун ҳақоратли бўлиб, империяга қочиб ўтган барча қочоқлар хуннларга қайтариб берилиши ва йилига 700 фунт олтин тўлаши керак эди. Музокарадан сўнг ҳар икки томон ўз одатича қасам ичишади.
Варварлар римликларнинг дипломатик анъаналарини жуда тез ўрганган ҳолда ундан ўзларига қўпол бўлса-да фойда чиқаришни билганлар. Империяда элчиларга совға бериш одати бўлган. Аттиланинг элчилари қочоқларни қайтариш учун келганларида уларга совға берилиб, империя ҳудудида қочоқлар йўқлиги ҳақидаги хабарни йетказиш учун жавоб элчилиги жўнатилади. Шундан сўнг Аттила иккинчи элчилигини жўнатади. Константинополда уларни ҳам яхши кутиб олишиб, совға билан ортга қайтариб юборадилар. Кейинчалик айни шу талаб билан учинчи ва тўртинчи элчилик ҳам жўнатилади. Аттила римликларнинг бу борадаги сахийлигини билган, шунинг учун ҳам кетма-кет элчилик жўнатган. Бу элчиликлар натижасида Аттила ҳузурига ҳам жавоб элчилиги жўнатилган.
Тарихчи Приск 448-йил Аттила тарафидан Феодосий II га жўнатилган элчилик ҳақида ҳам маълумот қолдирган. Аттила элчиси хунн Эдикон бўлган. Элчи императорга Аттиланинг ёрлиғини топширади. Аттила бу элчилиги орқали қочоқларни қайтариб бериш кераклигини эслатган ва шу билан биргаликда чегара ҳудудларда савдо учун янги нуқталар очишни сўраган эди. Император лотин тилида ёзилган ёрлиқ билан танишиб чиқади. Элчи шундан сўнг оғзаки тарзда ўз талабларини баён қилади. Хунн тилини билган сарой амалдори Вигила эса уни императорга таржима қилади.
Бу элчилик тақдири қизиқ тугайди. Сарой аъёнлари Эдиконни сотиб олиб, унга Аттилани ўлдиришни ва бунинг эвазига катта бойлик беришни ваъда қилиш орқали ҳуннлардан қутулишни малаҳат берадилар. Эдикон шартга кўнади ва мамлакатига қайтади. Унинг билан бирга элчи сифатида Вигила ҳам жўнайди. Маслаҳатга кўра, қотилликни айнан шу Вигила амалга ошириши керак эди. Лекин Эдикон фитна ҳақида Аттилага айтиб беради. Лекин Аттила Вигилани ўлдирмайди. Бу хуннларда ҳам элчига ўлим йўқ мақоли амал қила бошлаганлигини кўрсатади. Аттила элчи билан бирга императорга ўз талабини ҳам жўнатади. Унга кўра, унинг ҳузурига элчи сифатида оддий одамлар эмас, балки аслзодалар жўнатилишини талаб қилган эди. 449-йили Аттила ҳузурига патритсий Анатолий ва Номлар элчи сифатида жўнатилади. Аттила элчиликка ҳурмат юзасидан уни чегарада шахсан кутиб олади. Аттила дастлаб элчи билан қўпол муомалада бўлади, лекин кейинчалик вазиятни юмшатиб, Константинопол учун фойдали бўлган шартнома тузади. Хайрлашув маросимида элчиларга қимматбаҳо совғалар: от ва мовут совға қилади. Шундай қилиб, варвар давлатларида ҳам элчилик муносабатларида аста-секинлик билан бўлса-да, римликлар традитсиялари шакллана бошлаган.
476-йили Ғарбий Рим империяси қулади. Варварлар йўлбошчиси Одоакр сўнгги Ғарбий Рим императори Ромул Августулни тахтдан ағдаради. Одоакр Римнинг босиб олгандан кейинги дастлабки дипломатик муносабатлари Шарқий Рим империяси билан бўлган. У Константинополга императорлик белгиси бўлган диадема ва тўқ қизил кийимни жўнатади. Бу Ғарбий Рим империясининг бундан буён мавжудлигини тугатди деган маънони билдирар эди. Одоакр Сенатдан ўзига патритсий унвони ва бутун Италияни бошқариш ҳуқуқини олади. Шарқий Рим императори Зенон унга мавҳум жавоб қайтаради. Шу асрнинг 80-йиллари охирида Зенон Константинополга таҳдид солган остготлар қироли Теодорихни у томонга йўналтиришга муваффақ бўлади. Бу билан у ўз пойтахтини сақлаб қолишга ва варварларни бир-бирига қарши қўйишга муваффақ бўлади. Теодорих бошқа варвар йўлбошчилари сингари Константинопол саройида дипломатиянинг нозик жиҳатларини ўрганган эди. Бир қанча ҳарбий муваффақиятлардан кейин Теодорих Одоакр билан Италия ҳокимиятини бўлиб олиш масаласида музокаралар олиб боради. Тантанали зиёфат пайтида Одоакр ўлдирилади. Италия эса остогтлар ҳукмронлиги остига ўтади (493-йил)
Рим сиёсий анъаналари бўйича тарбияланган Теодорих атрофидаги бутун маъмурият вакиллари ва элчилари римликлардан бўлган.
Остогтларнинг халқаро аҳволи ниҳоятда мураккаб бўлган. Византия ўз янги қўшнисини хавотирлик билан кузатар эди. Римлик аристократлар йерларининг бир қисми остготлар тарафидан олиб қўйилган бўлиб, Византия императори тимсолида ўзига қарши интервенсия уюштирувчи сифатида қарар эди. Тодорих-арианин5 католикликка бепарво қарасада, католикликни гегемон қараш сифатида ўрнатиш учун руҳонийлар табақаси Византия интервенсиясини қўллаб-қувватлашга тайёр эди. Бу эса остготларнинг Шарқдаги сиёсатини заифлаштирар эди.
Остогтлар Ғарбда ҳам, варвар давлатлари билан ҳам қийин дипломатик муносабатлар ўрнатишларига тўғри келади. Бу йерда хавфли қўшнилар билан яхши муносабат қуришнинг бир йўли никоҳ воситасидаги дипломатияни ўрнатиш эди. Теодорихнинг қизларидан бири бургундлар қиролига, бири вестготлар қиролига, синглисини вандаллар қиролига турмушга берган, ўзи эса франклар қироли синглисига уйланган эди. Теодорих сиёсатини йўналтирувчи одам римлик Крассиодор эди. Крассиодор Теодорихнинг ташқи сиёсатида тинчлик сиёсатини олиб бориши тарафдори бўлган. Бир томон вазиятни мураккаблаштирса, иккинчи томон уни йенгиллаштириш керак эди. Айнан унинг маслаҳати билан никоҳ воситасидаги дипломатияни ўрнатиш йўлга қўйилган эди. Унинг фикрича, қочоқларга катта аҳамият бериб, уларга сиёсий бошпаналар тайёрлашни йўлга қўйиш керак. Крассиодор дипломатияга катта аҳамият берган. У “Дипломатлик буюк санъат” деб ёзган эди. Элчиларни танлашда ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак. Унинг фикрича, дипломат сиёсий арбоб эга бўлиши керак бўлган барча назокатларга эга бўлиши керак эди. Остготлар воситасида Рим элчилиги санъати бутун варварлар орасида тарқалган. Франклар ва вестготлар саройларида константинополча этикетлар ўрнатилган. Варвар қироллари ҳам императорга эгилганидек, ўзларига эгилишни талаб қила бошладилар.
Варварлар орасида ҳам элчининг дахсизлиги ҳақидаги қарашлар тез шакллана бошлади. “Сали ҳақиқати”га кўра, элчини ўлдирганлик учун катта тўлов, яъни 1800 солид вергелд (жарима) (оддий франкни ўлдирганлик учун жарима 200 солди вергелд эди, қирол дружиначсини ўлдирганлик учун жарима 600 солид вергелд) тўланади деб белгилаб қўйилган. Варвар ҳукмдорлари ўз давлатларида чет эл элчилари учун арзон турар-жойлар ва озиқ-овқатлар ташкиллаганлар, кимки бунга қарши бўлса, улар жаримага тортилган.



Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish