Карл Каролинглар сулоаласининг энг йетук вакили бўлган. Унинг исмидан бу сулоланинг номи келиб чиққан. У эрта қирол бўлган ва унинг ҳукмронлиги даври 46 йил давом этган.
VIII асрнинг 70-йилларида Карл лангобардларга қарши уруш олиб бориб, лангобардлар пойтахти Павияни босиб олган ва қироли Дезидерийни таҳқирлаган. Лангобардия Франклар империясига қўшиб олинган ва ўша даврдан франклар графлигига айланган. Лангобардиянинг витсе-қироли Буюк Карлнинг ўғли бўлган.
Карл арабларга қарши уруш олиб бориб, Пиреней ярим оролидаги вестготлар қироллигини босиб олган. 778-йили Карл қўшини Пиреней Рим оролига ўтиб, арабларнинг муҳим пункти бўлган Сарагоса шаҳрини босиб олишга ҳаракат қилган. Аммо бу юриш муваффақиятсиз тугаган ва Сарагоса босиб олинмаган. Ортга қайтишда қўшиннинг орқа қисмига басклар ҳужум қиладилар. Франклар жангда мағлубиятга учрайдилар. Бу ҳақида XI асрда яратилган машҳур франклар достони “Роланд ҳақидаги қўшиқ”да маълумот берилган. Бу даврда яна бир испан поемаси “Сид ҳақида қўшиқ” яратилган. Ушбу поеманинг ижодкори испан бўлган.
VIII аср охири - IX аср бошларида франклар араблар конкистасини тўхтатиш мақсадида Пиреней ярим оролига бир неча маротаба юриш қилганлар. Бу юришлар 778-йилдаги юришга нисбатан муваффақиятли чиққан. Буюк Карл ҳозирги Испаниядаги Пиреней ва Эбро дарёлари оралиғидаги ҳудудларни боиб олишга муваффақ бўлади. Бу ҳудудларда Буюк Карл испан маркасини тузади. Бу марка Каролинглар империясига арабларнинг кириб келишига қарши чегара ҳисобланган. Кейинчалик ушбу марка ўрнида Барселона графлиги ташкил топган. Карл I нинг ўғилларидан бири Аквитания қироли бўлган.
Буюк Карлнинг босқинчилик юришларининг асосий қисми шарққа, яъни Марказий Йевропага нисбатан бўлган. У асосий юришларини саксларга қарши (772-804) амалга оширган. Саксонияни босиб олиниши Карл учун катта аҳамият касб этиб, янги йерларни босиб олиш, крепастнойларга эга бўлиш (бу даврда сакс деҳқонларининг асосий қисми эркин бўлган), Болтиқ денгизидаги савдо имкониятини берар эди. Буюк Карл саксларни биринчи бор VIII асрнинг 70-йилларида бўйсундирган эди. 777-йилдаги Падеборндаги съездда франклар қиролига садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қиладилар. Ушбу съездда Карл саксон йўлбошчилари ва қабилаларига ўз тилларидан воз кечиш ва христиан динини қабул қилиш шартини қўйган эди. Саксонияга христиан руҳонийлари жўнатилади. Саксония ҳудудида черковлар қурилиб, монастирлар ташкил этила бошланади. Шу даврдан бошлаб сакслар янги солиқ – ушрга тортилади. Эркин сакс жамоалари таъқиқланади.
VIII аср 70-йиллари охиридан бошлаб Саксонияда франкларга қарши қўзғолонлар бошланган. Буюк Карл сакслар қўзғолонларини шафқатсизлик билан бостирган. Минглаб саксонияликлар қатл қилинган, шунга қарамасдан сакслар ўзларининг мустақилликлари учун курашни давом эттирганлар. Қўзғолонлар давом этган. Шунда Карл I саксларни бўйсундиришнинг бошқа йўлини танлаган: у сакс зодагонларини катта бойликлар билан сотиб олиш йўлига ўтган. 785-йили қўзғолон кўтарган сакс йўлбошчиларидан бири Видукинд қўзғолончиларга хиёнат қилади ва Карл тарафига ўтади. XX асрда фашист идеологлари Видукиндни натсионалистларнинг қаҳрамонларидан бири деб эълон қилган.
Саксларнинг охирги қўзғолонлари IX аср бошларида юз берган. Қўзғолончиларнинг асосий кучи оддий сакс деҳқонлари бўлган. Қўзғолон шафқатсизлик билан бостирилган.
Бу даврда Карл полаб славянларини (Лаба дарёси бўйида яшовчи славянлар, ҳозирги Полша ҳудуди) бўйсундириш учун урушлар олиб борган. Бир қанча славян қабилалари (лютич, лужичан) Карл I га солиқ тўлаш мажбуриятини бажаришга мажбур бўлганлар.
Карл I Дунайнинг ўрта оқимида франклардан мустақил Авар давлатини ташкил этишга ҳаракат қилган.
Карл даврида юқори Дунай оқимида жойлашган ва олдин франкларга доимий солиқ тўлаб турган Бавария қироллиги тўлиқ босиб олинган. Шу билан бирга, Буюк Карл Каринтия ва Болқон ярим оролининг шимолий-шарқий қисмида жойлашган хорватлар ҳудудларини империя таркибига қўшиб олади.
Босқинчлик юришлари натижасида Буюк Карл империяси чегаралари кўз илғамас жойларгача кенгайган. Ғарбда Карл ҳудудлари Пиреней ярим ороли ва Атлантика океанидан бошланиб, шарқда Дунай ва Адриатика денгизигача чўзилган эди. Империянинг шимолий ҳудудлари эса Немис қирғоқлари, Шимолий ва Балтика денгизидан бошланиб, жанубда Жанубий Италиягача чўзилган эди.
Рим папалиги Буюк Карл даврида унга вассалга айланган.
Империя ҳудудининг кенгайиши ва аҳамиятининг ошиши билан Карл ва унинг маслаҳатчилари қирол унвонини император унвони билан алмаштиришга келишадилар.
800-йили 25-декабр Римдаги Пётр соборида Рождество байрамида папа Лев III тарафидан император унвони берилади ва тож кийдирилади. Маросимдан кейин Карл “римликлар императори” деб атала бошланган. Қисқа вақт қаршиликдан кейин Византия ҳам Буюк Карлга бўйсунади.
Ғарбий Йевропада буюк давлатга асос солган Буюк Карл Шарқдаги таъсири дипломатик йўллар билан кенгайтирган. У нафақат Византияни, шу билан биргаликда афсонавий ҳукмдор Хорун ар-Рашид бошчилигидаги мусулмон дунёсини ҳам ўзини император сифатида тан олишларига мажбур қилган. Бу икки буюк давлатлар ўртасида ўзаро элчиликлар алмашган дипломатик муносабатлар ўрнатилган.
Буюк империяни ташкил қилиниши бутун маъмурий тизимни қайта ташкил қилишни талаб қилган. Карл I тармоқларга бўлинган кучли марказлашган давлат тузишга ҳаракат қилган. Карл I империясининг марказий бошқарув тизими унинг резиденсияси бўлган Ахенда (ҳозирги Германия ҳудудида) жойлашган эди. Бу йерда Буюк Карлнинг энг йирик графлари, олий судьялари бўлган архиканслерлари (унинг йўқлигида жиноятчиларни жазолашга масъул), архиканцлер (начальник имперской канцелярии), камерарий (империя хазинабони), коннетабл (отлиқ ва отлиқ қўшин бошлиғи) ва бошқалар жойлашган эди. Табиий саройдан чиқмаган бу амалдорлар бутун империяни умумий бошқарув тизимига катта таъсир кўрсата олмас эди. шунинг учун Пиреней ярим оролидан Болқонгача, Балтикадан Италиягача бўлган ҳудудларда марказдаги феодал иерархияга ўхшаб ташкил этилган маҳаллий маъмурият вакиллари тайинланган..
Йирик маъмурий бошқарув тизими тепасида граф турган, унинг ёрдамчилари викариялар (витсе-граф) турган. Энг қуйи амалдорлар тизими юзбоши бўлиб, у юз кишилик қўшиннинг бошлиғи эди. Жойларда граф кенг ваколатларга эга бўлган. Уларга суд қилиш ҳуқуқи берилган.
Жойларда яна шахсан Карл I томонидан тайинланган йепископлар ҳам катта ваколатларга эга эди.
Карле I даврида маҳаллий маъмурият вакиллари устидан назорат қилиш тизими такомиллашган. Марказдан жойларни текшириш учун доимий ревизорлар ёки қирол элчилари жўнатилар эди. Ревизорлар марказнинг буйруқларини қандай бажарилаётганлигини текширар, яна маҳаллий амалдорларга марказдаги ўзгаришлар ҳақида хабар берар эдилар.
Карла I дан Капитулятсия деб аталган кўплаб буйруқлар қолган. Бугунги кунгача Буюк Карлга оид бўлган 250 та Капитулятсия сақланиб қолган.
Кенг бошқарув тизимининг барпо этилиши ушбу аппаратда бюрократиянинг шаклланишига олиб келади. Карл I нинг бошқарув тизимига рим традитсияси катта таъсир кўрсатган.
Бутун давлат тизимида умумий тил сифатида римликларнинг тили бўлган лотин тили қабул қилинган. Рим атамашунослиги давлат ташкилотлари, мансаблар ва бошқа нарсаларга нисбатан ишлатилган. Буюк Карлнинг маслаҳатчилари Рим традитсияси ва тарихини яхши билганлар.
Карл I нинг марказлаштириш сиёсати муваффақиятсизликка учраган. Буюк Карлнинг давлатини марказлашган давлат деб бўлмас эди. бошқарув тизимида бир қанча бўшлиқлар мавжуд бўлган, булар: махсус суд ва молия бошқарув органлари, доимий солиқ тизимини йўлга қўйилмаганлиги ва ҳоказолар. Илк феодализм даврида йерга нисбатан доимий солиқ тизими ўрнатилмаган эди.
Папа ҳокимияти ва франклар ўртасида бошқа давлатлар билан ўрнатилганидек мустаҳкам алоқалар ўрнатилади. Франклар қироли билан ўрнатилган элчилик алоқаларида папа ҳокимияти франклар қиролига бўйсунган тарзда амалга оширилган. Папалар ташқи алоқаларида мустақил бўлмаганлар ва улар ҳар бир сиёсатида франклар қироли билан малаҳатлашишиш керак эди. бу боғликлик айниқса Буюк Карл даврида кучаяди. Унинг даврида лангобардларга тегишли барча ўлкалар франк қироли ва папа назорати остига ўтган. (115 бет) Аммо папалар франкларга бўйсунсалар-да, давлат ҳукмдорларига титул тарқатиш бобидаги диний йўлбошчилигини сақлашга ҳаракат қилганлар. Бу 800-йилда Буюк Карлга император унвонини беришда кўринади.
Бу олдиндан ўйлаб қилинган воқелик тарихга нисбатан турлича ёндашув мавжуд. Афтидан Карлга император унвони ўзининг халқаро мавқеини кўтариш ва бўйсудирилган халқларни ўзига қаттиқроқ боғлаш учун керак бўлган бўлиши мумкин. Папа бу борада Византия императорига берган унвони франклар қиролига беришга қарор қилади. Карлни “янги Константин” деб эълон қилади. Папа бу таклифни ўзидан чиққанлигига ҳаммани ишонтиришга ҳаракат қилган. Папа Карлнинг Римга келганлигидан фойдаланиб, авлиё Пйотр соборидаги ибодат вақтида гимни чалинган пайтда тўсатдан Карлга императорлик тожини кийдиради. Карл бундан гўё хафа норози бўлади-ю, лекин титулни қабул қилади. Нима бўлганда ҳам папа аёрона дипломатик йўл тутган.
Карл империяси Йевропада шундай мавқега эга бўлдики, у билан фақатгина Византия императорлари тенглаша олар эдилар. Византия билан муносабатлар Карл дипломатиясида алоҳида ўрин тутар эди. Дастлаб Карл Ғарб ва Шарқни бирлаштириш учун императритса Иринага уйланиш орқали буни амалга ошириш режасини тузган. Аммо Иринанинг тахтдан туширилиши бу режани амалга оширишга халақит берган. Янги император Никифор Карлнинг император унвонини тан олмаган. Натижада франклар ва Византия ўртасида бир неча йил давомида дипломатик муносабатлар узилиб қолган. Бу даврда Византия араблар, болгар ва аварлар ҳужуми натижасида анча кучсизланиб қолган, франклар давлати эса кучайиб бораётган эди. Карл эса Фаластиндаги муқаддас жойлардан бир неча маротаба чорловларни қабул қилган эди. Бу муқаддас жойлар олдин Византия императорига тегишли бўлиб, эндиликда Карл назорати остига ўтган эди. Император унвони олиши билан Карлга Иерусалим патриархи махсус элчилик билан императорга “хўжайин қабри” калити ва Иерусалимнинг белгисини жўнатади.
Ахендаги Карл саройига доимий равишда Дания, Англия ва бошқа давлатлардан элчилар келиб турар эди. Карлга фахрий Астурия қироли Алфонсо II ва шотландия қиролидан ҳам элчилар келган. Уларнинг барчаси Ғарб ҳукмдори билан дўстлик йўлларини ахтарар эдилар. (117 бет)
Франк тарихчилари машҳур халифа Хорун ар-Рашид ва Карл ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлиги ҳақидаги хабарларни берганлар. Элчилар билан бирга Хорун ар-Рашид томонидан франклар қиролига жўнатилган фил уларда алоҳида таасурот қолдиради. Йилномачилар филнинг номи “Абуз Абаза” эканлигини унинг ўлимига бир йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирда эслатилади. Ўша даврда Ғарб ва Шарқ ўртасидаги дипломатик муносабатлар яҳудий савдогарлари орқали амалга оширилган.