Насосларнинг иш ва умумий тавсифи
Насосларнинг тавсифи. Иш ғилдиракнинг айланишлар частотаси n ўзгармас бўлганда насос иш унумдорлиги Q нинг напор Н, насоснинг ўз қуввати Ne ва hн билан график усулдаги боғлиқлиги насосларнинг тавсифи дейилади. Бундай график боғлиқлар марказдан қочма насосларни текшириш пайтида олинади. Бунда ҳайдаш линиясидаги задвижканинг очилиши ҳар хил олинади. Бу вақтда насос оладиган қувват насоснинг салт ишлашига мос келади. Бундай шароитда ФИК ҳам hн = 0 бўлади, чунки насос суюқликни узатишга оид фойдали иш бажармайди, салт ишлаш қуввати эса насосдаги барча ишқаланишлар вужудга келадиган механик исрофларни қоплашга сарфланади.
Иш унумдорлигини задвижкани очиш билан кўпайтирсак, насоснинг напори камайиб, насос оладиган қувват ортиб боради ва ФИК максимал қийматга эга бўлади. Бу ҳол шуни кўрсатадики, айланиш ғилдирагининг тезлиги ўзгармас бўлганда, насоснинг тавсифидан фойдаланиб энергиянинг энг тежамли фойдаланиш режими топиш мумкин.
Насоснинг тармоқдаги иши. Тармоқ характеристикаси узатилаётган суюқлик унумдорлиги билан босим орасидаги боғлиқликни кўрсатади. Босим эса, геометрик узатиш баландлиги билан босимни йўқотилиш йиғиндиси орқали аниқланади.
Д арси-Вейсбах тенгламасидан эканлигини аниқлаш мумкин. Бундан характеристиканинг парабола тенгламасини кўринишида ёзиш мумкин.
5.2-расмда насос ва тармоқнинг характеристикаси кўрсатилган. Бу характеристикаларнинг кесишган жойи А иш нуқтаси дейилади. Ушбу тармоқда насос ишлагада бу нуқта энг юқори унумдорлик эканлигини билдиради. Агар каттароқ миқдорда унумдорлик керак бўлса, электр юриткичнинг айланишлар частотасини ошириш зарур ёки тармоқда босим йўқотилишини, ҳамда геометрик узатиш баландлигини камайтириш керак.
Тармоқда босим йўқотилиши камайтирилганда, иш нуқтаси (А1) ўнгга сурилади. Агар, юқорида қайд этилган, уччала усулда ҳам унумдорлик ошмаса, у ҳолда насос янада қувватлиси билан алмаштирилади.
Насосларни биргаликда ишлаши. Насосларнинг суюқликни узатиш миқдорини оширишга, уларни параллел улаш йўли билан эришилади.
Н асосларнинг йиғма характеристикасини ҳар бир насос характеристикаси абсциссалари йиғиндиси орқали олинади.
5.3-расмда 1 ва 2 насосларнинг йиғма характеристикалари кўрсатилган. ¥ар бир насос алоҳида V1 ва V2 унумдорликка эга. Параллел уланганда йиғма унумдорлик V3 га тенг бўлади (А иш нуқтаси), лекин у насосларни алоҳида унумдорликларидан кам бўлади. Бунда унумдорликдан ютиш тармоқ характеристикасининг шаклига боғлиқ бўлади. Агар тармоқ характеристикаси қия бўлса (эгри чизиқ), йиғма унумдорлик ўсади. Босимнинг ўсиши бундай ҳолларда сезиларсиз бўлади.
Босимнинг ортиши учун насослар кетма-кет уланиши керак. Бу ҳолда йиғма характеристика алоҳида насосларнинг характеристика ординаталарини қўшиш йўли билан олинади. Бу характеристика билан тармоқ характеристикаси кесишган нуқтаси йиғма босим ва унумдорликни аниқлаб беради (5.4-расм). Тармоқнинг характеристикаси тикка (қия) бўлса сезиларли ўсишга эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |