1…... «Asosiy texnologik jarayonlar va qurilmalar» fanining mazmuni.
Texnologik jarayonlar, asosiy qurilmalar, fanning maqsadi, axamiyati, rivojlanishi, turlari, gidromexanik, issiqlik, modda almashinish, kimyoviy, mexanik, turg‘un, noturg‘un.
Кимё саноатида ўрганиладиган асосий жараёнлар 5 та гурухга бўлинади:
1. Механик жараёнлар
2. Гидромеханик жараёнлар.
3. Иссиқлик жараёнлари.
4. Моддалар алмашинуви жараёнлари.
5. Кимёвий жараёнлар.
Модда ва энергиянинг сақланиш қонунлари. Кимёвий технологиянинг асосий жараёнлари тезлиги физика, кимё ва физик-кимёнинг умумий қонунларига бўйсинади. Бу қонунларни маълум бир жараёнга тадбиқ этиш асосида жараённинг назарияси яратилади. Бунда модда ва энергиянинг сақланиш ва ўтказиш ҳамда системанинг мувозанат қонунлари муҳим аҳамиятга эга.
Модда ва энергиянинг сақланиш қонунлари «Жараёнлар ва қурилмалар» фанида алоҳида ўрин эгаллайди. Масалан, қурилмага жараёнда қатнашаётган А, В ва С компонентлар киритилмокда. Ушбу компонентлар газ, буғ, суюқлик ёки қаттиқ ҳолатда бўлиши мумкин. Қурилмада рўй берган жараён натижасида ҳосил бўлган моддалар D ва Е қурилмадан чиқади. Қурилмага кираётган моддаларнинг массавий йиғиндиси қурилмадан чиқаётган моддаларнинг массавий йиғиндисига тенг бўлиши керак.
Шунга асосланиб қуйидаги тенгликни ёзиш мумкин:
МА + МВ + МС = МD + МЕ
Бу тенглама моддий балансни ифодалайди.
Қурилмага киритилаётган ёки чиқаётган модда ўзида маълум миқдорда энергия сақлайди. Қурилмага ташқаридан қўшимча энергия киритилиши мумкин. Жараён давомида энергиянинг маълум бир қисми атроф-муҳитга йўқотилади. Энергиянинг сақланиш қонунига асосан қуйидаги тенгламани ёзиш мумкин.
QA + QB + QC + QK = QD + QE + QЙ
Кимёвий технологияда ишлатиладиган қурилмалар қатор талабларга жавоб бериши керак. Аввало, қурилмада маълум бир жараённи амалга ошириш учун кулай шарт-шароитлар мавжуд бўлиши зарур. Бу шароитлар жараённинг турига, қатнашаётган моддаларнинг агрегат ҳолатларига боғлиқ.
Кимёвий қурилмалар тайёрлашда ҳар хил навли пўлатлар, чўянлар, рангли металлар, қотишмалар, нометаллар ишлатилади.
Углеродли пўлатлар учта гурухга бўлинади:
А - механик хоссалари бўйича етказиб бериладиган пўлатлар;
Б - кимёвий таркиби бўйича етказиб бериладиган пўлатлар;
В - механик хоссалари ва кимёвий таркиби бўйича етказиб бериладиган пўлатлар.
Қуйидаги навли пўлатлар тайёрланади:
А гурухи - Ст0, Ст1, Ст2, Ст3, Ст4, Ст5, Ст6;
Б гурухи - БСт0, БСт1, БСт2, БСт3, БСт4, БСт4, БСт5, БСт6;
В гурухи - ВСт2, ВСт3, ВСт4, ВСт5.
Коррозияга барқарор ва танқис пўлатни тежаш усулларидан бири – қурилмаларни тайёрлашда икки қатламли фойдаланишдир.
Бунда биринчи қатлам углеродли пўлатдан, иккинчи - ҳимоя қилувчи қатлам эса коррозияга чидамли пўлатдан ёки металл ва қотишмадан таркиб топган бўлади. Кўпинча ҳимоя қилувчи металл сифатида 08Х13, 12Х1810Т, 08Х17Н13M2Т, 06ХН28МДТ навли пўлат ишлатилади.
Юқори босимда ишлайдиган, кўп қатламли идиш ва қурилмаларни тайёрлашда металлни тежаш учун тахталанган ва ўрамли пўлатдан тайёрланади.
Рангли металлар (қўрғошин, мис, алюминий, никелp) пайвандлаш, қалайли, ва қуйма усуллар билан тайёрланадиган, ўртача ва юқори агрессив шароитларда ишлайдиган қурилмалар тайёрлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |