16-маъруза Мавзу: термокондуктометрик ва термомагнитли газ анализаторлари



Download 163 Kb.
bet1/4
Sana27.06.2022
Hajmi163 Kb.
#707754
  1   2   3   4
Bog'liq
16-маъруза СТУ ваА 2-кисм 41175


16-маъруза
Мавзу: ТЕРМОКОНДУКТОМЕТРИК ВА ТЕРМОМАГНИТЛИ ГАЗ АНАЛИЗАТОРЛАРИ
Режа:

  1. Термокондуктометрик газ анализаторлари ва уларнинг ишлаш принципи.

  2. Термомагнит газ анализаторлари ва уларнинг ишлаш принципи.

Термокондуктометрик газ анализаторлари ва уларнинг ишлаш принципи. Термокондуктометрик газ анализаторларининг ишлаш прин­ципи газ аралашмаси иссиқлик ўтказиш қобилиятинипг текширилаётган компонент концентрациясига боғлиқлигига асосланган. Агар бинар аралашмадаги компонентларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги ҳар хил бўлса, бу усулни қўллаш қулай. Кўп компонентли газ аралашмасини анализ қилишда юқоридаги усулни қўллаш мумкин, лекин аниқланмайдиган компонентлар­нинг иссиқлик ўтказувчанлиги бир-биридан унча фарқ қилмай, аниқланаётган компонентнинг иссиқлик ўтказувчанлиги улардан анча фарқ қилиши керак.
Кўпчилик газ аралашмаларининг иссиқлик ўтказувчанлигини қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин:
(17.1)
бу ерда C1, С2, С3. . . . Сп иссиқлик ўтказувчанлиги тегишлича λ12, λ3, . . . , λn бўлган компонентлар миқдори (бунда С1 + С2 + С3 + . . . +Сn= = 100% бўлиши шарт).
Аниқланмайдиган компонентларнинг йиғинди концентрацияси Св (19.1) га кўра моc келадиган иссиқлик ўтказувчанлиги λв бўлган аралашманинг иссиқлик ўтказувчанлиги қуйидаги ифодадан аниқланади
(17.2)
бу ерда СА – иссиқлик ўтказувчанлиги λА бўлган аниқланадиган компо­нент миқдори.
СВА=1 бўлганлиги учун аниқланадиган компонент коицентрацияси СА нинг аралашманинг ўлчанадиган иссиқлик ўтказувчанлиги λ га боғлиқлиги, аниқланмайдиган ва аниқланадиган компонентларнинг иссиқлик ўтказувчанликлари маълум бўлганида, қуйидаги кўринишда бўлади:
(17.3)
Газ аралашмасининг иссиқлик ўтказувчанлигини ўлчаш учун анализ қилинаётган аралашма билан тўлдирилган камерага жойлаштирилган қиздириладиган ўтказгичдан фойдаланилади. Агар ўтказгичдан камера деворларига фақат иссиқлик ўтказувчанлик туфайлигина иссиқлик берилса, қуйидаги ифода тўғри бўлади:
(17.4)
бу ерда Q – ўтказгич 1 секундда берадиган иссиқлик миқдори; l,d- ўтказгичнннг узунлиги ва диаметри; D – камера диаметри, λ – газ ара­лашмасининг иссиқлик ўтказувчанлиги, tў iд – ўтказгич ва камера деворларининг температураси.
Утказгич берадиган иссиқлик Q ва камера деворларининг атроф-муҳит температурасига боғлиқ бўлган температураси tд ўзгармас бўлганида газ аралашмасининг иссиқлик ўтказувчанлиги ўтказгичнинг температурасини, бинобарин, унинг ўтказувчанлигини бир хил қийматда аниқлайди. Ўтказгич сифатида электр қаршилигининг температура коэффициенти юқори ва кимёвий жиҳатдан чидамли металл симдан фойдаланилади; платина кўпроқ, вольфрам, никель, тантал камроқ ишлатилади.
Термокондуктометрик газ анализаторларнинг ўлчаш элементлари ўзи қизийдиган қаршилик термометри режимида ишлайдиган, платина тола жойлашган камера шаклидаги ўзгарткичдаи иборат. Газ аралашмаси таркибининг ўзгариши унинг иссиқлик ўтказиш қобилиятини ўзгартиради, натижада қизиган тола ва газ аралашмаси ўртасида ўзаро иссиқлик алмашувининг интенсивлиги ҳам ўзгаради. Толанинг электр қаршилиги текширилаётган компонент концентрациясини билдиради.
Бу турдаги саноат газ анализаторларида ўлчашнинг диф­ференциал усули қўлланилади, бунда текширилаётган ва намуна газ аралашмаларининг иссиқлик ўтказувчанлиги ишловчи ва солиштирма камералар ёрдамида солиштирилади. Ишловчи камера оқиб ўтадиган қилиб ишланади, солиштирма камера эса таркибига концентрацияси ўлчашнинг пастки, ўрта ва юқориги чегарасига мос келадиган ўлчанаётган компонент кирган газ аралашмаси билан тўлдирилади.
Ў лчаш схемалари бевосита ҳисоблаш ёки автоматик мувозанатлаш принципига кўра қурилади. 17.1-расмда кўрсатилган термокондуктометрик газ анализатори концентрацияни мувозанатлашган кўприк ёрдамида ўлчайди. Доимий сарфга эга бўлган текширилаётган газ аралашмаси Rt 1 ишловчи камераларга келади. Кўприкнинг қолган елкасига эталон аралашмали Rt 2 ёрдамчи камералар уланган. Сезгир элементнинг толалари кўприк схемасининг таъминлаш токи (СТМ — стабиллашган таъминловчи манба) ҳисобига қизийди. Кўприк схемаси R3 реостат орқали созланади. Бу турдаги саноат газ анализаторининг ўлчаш асбоблари стандарт автоматик ком­пенсатор асосида бажарилади.

Download 163 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish