УДК 371.044.4(575.172)
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА «ЁШЛАР СОЦИОЛОГИЯ» АСОСЛАРНИНГ РИВОЖИ ҲАҚИДА
Камалова Хатира Сабыровна
khatira_sab@mail.ru
Бердах номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети
Ижтимоий фанлар кафедраси доценти
Нукус, Узбекистон
Кўпчилик мамлакатларда ёшлар сиёсати биринчи ўринда тўрипти, бизнинг ҳам республикамиз истисно эмас. Айниқса ёшлар сиёсатининг долзарблилиги ҳозирги даврда жуда муҳим аҳамиятига эга бўлди, сабаби мамлакатимизнинг тараққиётидаги муаммоларни хал қилишида инсон омилининг роли ошиб боратир. Бу ўз навбатида, заманагой прогрессив мамалакатта устувор ўрин эгаллайди.
Ёшлар сиёсати деган термин илмда ва бошқарув тажрийбада дастурий тўрда икки асосий маънода кўрилади. Бир тарафдан – ёшлар сиёсати – бу давлат фаолияти, сиёсий партиялар, ижтимоий жамоалар ва бошқа ижтимоий муносабатлари субъектларнинг. Бу фаолиятнинг мақсади – ёшлар авлоднинг социал ривожина ва ижтимоийлашувина таъсир этиш. Бошқа тарафтан, ёшлар сиёсати – бу ёшларга йўналтирилган воқеалар, муассасалар, кадрларнинг бу яки бошқа субъектларнинг сиёсий ҳаётининг ғоялар системаси. Буларнинг мақсади – ўзининг шахсий сиёсий йўланишина ёш инсонларнинг қўллаб-қувватлашин олиш.1
Тўрлича ғояларни тарқатмоқ учун ёшлар ҳамма вақт керакли аудитория бўлар эди. Ўзининг шиорлари остига ёшларни тортиш учун расмий ва норасмий, оппозицион тузумлар тўрлича шарт-шароитлар яратишга харакат этади. Ёшлар – таъсир этувчи қурол сифатида - қудратли ресурс, сабаби унга берилган йўналиш векторига қўра у ижодий ёки бузғунчи кучи бўлиши мумкин, сабаби ёшлар олами – бу махсус дунё. Шунинг учун ҳам ёшлар оламин билишга илмий билимнинг турли соҳаларининг олимлари интилади, ҳаракат қилади (психология, педагогика, демография, хуқуқ, сиёсатшунослик, фалсафа, социология, тарийҳ, маданиятшунослик, ижтимоий психология ва бошқа). Ёшлар муаммолар мажмуиси Суқрот ва Арасту давринан бошлаб айниқса долзарб масала бўлиб хисобланади.
Ижтимоий-демографик гуруҳ сифатида ёшлар ислохатлар жараённинг бир субъекти бўлиб ҳисобланади. Унинг активлик фаолияти, жамиятдаги ўрни тўғридан-тўғри бугунги кундаги бўлиб атирган ижтимоий ўзгаришларнинг самарадорлиги, жамиятнинг келажактаги ривожланиши, амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳатларнинг доимийлигига боғлик.
Ҳозирги вақтда ёшлар социологияси – алохида хусусий социологик йўналиш бўлди. Ёшлар социологияси – бу социологиянинг бир соҳаси, унинг предмети айниқса ижтимоий гуруҳ сифатида ёшлар бўлиб ҳисобланади. У умумий социологиядан яқинда гина ажралиб чиқади, 1960 йилларининг охирида ва 1970 йилларининг бошларида. Бироқ, ёшлар социологияси таълимот сифатида ХХ асрнинг 20-йилларида Германияда, АҚШда ва Францияда ташкил топади. 1928 йили К.Мангеймнинг «Авлод муаммоси» деган атамасида китоби нашр қилинади. Бу китобда ёшлар муаммолари социологик илм асосида урганлилиги қадимги асарлардан энг биринчи бўлиб хисобланади.
Шундай қилиб, ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб ёшлар муаммоларин таҳлил қилишига ва ечишга йўналтирилган таълимотлар кўпайиб бошланади. Германияда ёшлар социологияси бўйича Г.Шельскийнинг «Скептик (ишонмовчи, ҳар нарсага шубҳа (ишонсизлик) билан қаровчи) авлод» (1957), Ф.Тейнбрукнинг «Ёшлар ва жамият» (1962); Венадаги социологик институт раҳбари Л.Розенмайрнинг «Эмпирикали ижтимоий тадқиқот бўйича қулланма» (1969), Америка социологи Д.Кемпбеллнинг «Ижтимойлашув бўйича справочник (билдиргич)» (1969), Америка социологи С.Эйзенштадтнинг «Авлодтан авлодка» (1966) асарлари ёшлар социологиясин кенг ривожина таъсир курсатди.
Ҳозирги давр ёшлар социологияси мавзусида ёшлар ҳаётин илмий-социологик ўрганишининг асосий принциплари кўйидагича:
- биринчидан, ёшлар муаммоларин ўрганишида тариҳий жиҳатдан тадқиқотларни ўтказиш. Ёшларнинг ижтимоий қарашларига, ҳулқ-атворига, қизиқишларина ва бошқа аспектларин тадқиқод қилишида аниқ тариҳий давр, шарт-шароитларининг ўзига хос ҳусусиятларинан келиб чиққан ҳолда баҳо бериш мавжуд булади. Мисоли, ҳозир шаклланган бозор иқтисодиёти шароитида ёшларнинг ижтимоий қарашлари, қизиқишлари ва вужудга келган муаммолар аввалги давр, ижтимоий-иқтисодий тузумга кўра ўзгариб, янги мазмунига ва хусусиятларига эга бўлмоқта;
- иккинчиси, ёшларнинг ўзига хос ҳаёт тарзини таҳлил қилиш ва ўрганиш. Бу ерда ёшларнинг социал ҳолатин, ҳаёт тарзи ва ўнинг тараққиётин назарий ва эмпирик жихатдан ўрганиши;
- учинчиси, ёш авлодни хар томоннан тараққиёт этадиганин таҳлил қилиш. Ҳозирги бор ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларнинг, атрофнинг ўзгаришлари авлодлар орасида доимий аниқ ривожланишин курсатади. Шунинг учун ҳам кексалар авлоди билан ёшлар орасида ўз-ара қарама-қаршиликлар пойда этади. Кўп ҳолатларида ёшларнинг фақат ўзининг фойидаси ҳакида ойлашиши ва қизиқишларин, ҳаракатларин, сиртки кўринишин (мода) кексалар авлоди рад этади, қарама-қаршилик юзага келади;
- тўртинчиси, ёшларга қатламлар жихатидан ёндашув. Бу методологик йўналиш ёшларди турлича қатламларидан иборат гуруҳларга бўлиб ўрганишин билдиради. Бозор иқтисодиёти муносабатларининг таркибин топиш йўли билан ёшлар орасида ҳам стратификациясининг кучаиши табийий. Ҳозир ҳам ўларнинг тўрлича ижтимоий қатламларга бўлиниш жараёни вужудга келганлилигин аниқлашга булади. Бир жихатдан, жамият социал тараққиётина салмоқдорли таъсир кўрсатувчи ёшлар гуруҳи: талабалар-студентлар, ёш олимлар, тадбиркорлар, фермерлар, ишбилармон ёшлар, санъат хизматчилари, савдогарларга ўҳшаган гуруҳлар салмоғи ортип боришган бўлса, бошқа томонидан эса ёшлар, ишсиз-бекорчи, наркоманлар, жиноятчиларга уқшаган ёшлар жамият турмишина кери, дисфункционал аҳамият кўрсатмокчи. Мисоли, ҳозирги даврда бизнинг мамлакатимизда маълумотларга кўра жиноятчиликнинг 85%-га яқинин 25 ёшга келган ёшлар тарафдан бўлишини диққатка олсақ, ёшлар социологиясининг жамият ҳаётинда қанчалиги аҳамиятга эга бўлганлигин кўринмоқ мумкин бўлади.
Социологияда ёш болалик даврдан бошлаб катта бўлмоқ даврга чекам бир неча босқичларни ажиратиб кўрсатиш бўлади. Мисоли, ёшликнинг дастлабки, қуйи чегараси 14-16, юқори чегараси 25-30 ёшин ўз ичига олади. 20 ёшга чекам ёшлар асосий муаммо, ўларнинг касб танлаши, олий-ўрта таълимларга эга бўлиши ва ҳаётда мустақил, еркин қадам қилмоқ билан боғликли вазифаларин ўз ичига олади. Социологиянинг бу махсус назарияси жамиятнинг барча соҳаларидаги ёшлар билан боғликли муаммолар ўрганилади. Мисоли:
- жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ва ёшлар муаммолари;
- халқ хўжалиги, илм ва маданиятнинг ёш мутахассис кадрларига муҳтож бўлмоқлиги;
- таълим системасида ва ёшларни мустақил иш ҳаракатина таярлаш;
- демографик жараёнлар ва ёшларни иш билан таминлаш;
- ёшларнинг таълим олиши ва касбни танглаш муаммолари;
- ёшларнинг касб танглашинда миллий, территориялик ва регионлик хусусиятлари;
- ёшларнинг таълим олиш имкониятларин олдинан башорат қилиб бериш;
- ёшлар мехнат этишин ташкил этиш масалалари;
- шаҳар ва қишлоқдаги ёшларнинг ҳаёти;
- ёшларнинг ҳаёт даражаси ва бошқаларга уқшаган масалалар тўплами бўлиб хисобланади.
Шундай маълўматлар бўйича эмпирик ва назарий жихатдан социологик тадқиқотларни ўтказиш, ўларнинг статикали ва динамикали хусусиятларин ўрганиш жуда ҳам аҳамиятли бўлиб хисобланади.
Шунингдек, ёшлар ҳаётининг режалаштирилиши энг биринчи оиладан бошланади. Бу тарафтан ёшлар социологияси оила социологияси билан узликсиз боғликли бўлади.
Ёшларнинг касб танглаши, ишка кириши ишлаб чиқаришининг интенсив равишта тараққиёти ва олий технологияларни яхшилатиш жараёнинда кўп томанидан таълим системанинг сифатли даражасина да боғлик. Бу жихатдан эса ёшлар социологияси таълим, илм-фан социологияси билан чамбарчас боғликли.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўзининг бир неча асарларида, нутқларида ҳозирги давр давлатимиздаги ёшлар ҳаёти ва иш-ҳаракати тўғрисида бир нечта сонли муаммоларин кўрсатиб ўткан.
Шунингдек, бўгинги асосий мақсадимиз, ёшларди миллий тадбиркорликка, қадриятларига, дастурларга ҳурмат ва иззат билан муносабатда бўлишин тарбиялаш ҳамда ўларни моддий томонидан таъминланишин яхшилашдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |