1 «Asosiy texnologik jarayonlar va qurilmalar» fanining mazmuni



Download 9,44 Mb.
bet32/52
Sana14.07.2022
Hajmi9,44 Mb.
#800362
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52
Сўриш баландлиги. Пастки идишдаги суюқликни эркин сиртига (5.1- расм) атмосфера босими Ро таъсир этади. Суюқлик сўриш трубаси орқали баландликка кўтарилиб, насоснинг иш камерасини тўлдириш учун бу камерада сийракланиш вужудга келтириш керак. Бунда иш камерасига қолдиқ абсолют босим Рс  Ро таъсир этади. Босимлар фарқи Ро - Рс ҳосил бўлганлиги сабабли суюқлик устунининг метрларда ифодаланган напори Ро-Рс/g ҳосил бўлади. Бу босимнинг бир қисми суюқликнинг сўриш трубасида H баландликка кўтариш учун қолган қисми эса суюқликнинг трубада тезлик билан ҳаракатланишига ёки тезлик босимини ҳосил қилиш учун ва сўрилаётган суюқлик йўлида учрайдиган барча қаршиликларни енгишга сарфланади. У ҳолда:
(5.12)
Узатилаётган суюқликнинг қайнаб кетишини ҳисобга олган ҳолда сўрилиш трубаларидаги босим шу ҳароратдаги суюқликнинг туйинган буғ босими Рt дан юқори бўлиши керак. Бунда насоснинг нормал ишлаши учун тенглама қуйидагича ёзилади:


(5.13)


Бу ердан


(5.14)
Ҳарорат ортиши билан суюқликнинг туйинган буғ босими ҳам ортиб, у қайнаш ҳароратида ташқи атмосфера босимига тенглашади, бу вақтда сўриш баландлиги нолга тенг бўлади.
Шунинг учун қовушқоқлиги юқори ва иссиқ суюқликларни узатаётганда насос қабўл қилувчи идишга нисбатан пастроқ ўрнатилиши зарур. Худди шунингдек, сўриш баландлигини ҳисоблашда гидравлик ва маҳаллий қаршиликларни енгиш учун кетган сарфлардан ташқари, марказдан қочма насосларда эса инерцион куч таъсирида бўладиган босим йўқолишлари инобатга олиниши лозим.
Насосларнинг асосий тенгламаси. Насос ишлаганида суюқликнинг ҳар бир заррачалари бир вақтнинг ўзида каналда w тезликда паррак бўйлаб ҳамда иш ғилдираги билан биргаликда насос ўқи атрофида u тезликда айланма ҳаракат қилади. Механика қонунларига асосан, вақт бирлигидаги ўзгарувчан ҳаракат миқдори системага тенг таъсир қилувчи ташқи кучларнинг моментига тенг. Агар суюқлик массасини G десак, вақт бирлигида насос ғилдирагидан ўтаётган суюқлик миқдори:
G (R2 C2 соs a2 - R1 C1 соs a1) = M (5.15)

Айланиш моментида суюқликнинг сарфи бўлмаса ва ғилдирак айланиш моментининг бурчак частотаси w бўлса, ғилдирак парракларининг суюқликка берадиган қуввати қуйидагича бўлади:


M = G g Hн (5.16)
бу ерда Нн – насос ғилдираги ҳосил қиладиган назарий напор.
Шундай қилиб: G = (R2 C2 соs a2 - R1 C1 соs a1) = G g Hн (5.17)

 Rl = u1 ва   R2 = u2 бўлгани учун (5.16) тенгламадан назарий напорни аниқласак, у ҳолда:


Нн = 1/ g ( u2 c2 cоs a 2 - u1 c1 cоs a 1) (5.18)

Бу тенглик марказдан қочма насосларнинг асосий тенгламаси бўлиб, назарий напорни аниқлаш учун ишлатилади.


Насосларда напорнинг максимал қийматига эришиш учун иш ғилдираги парракларга суюқлик радиал йўналишда кирадиган қилиб тайёрланади.
Йўқотилган напорларнинг миқдори гидравлик фойдали ҳаракат коэффициенти hг ва хажмий коэффициенти hv билан хисобга олинади. Шундай қилиб, насоснинг ҳақиқий напори қуйидагича аниқланади:

Нх = hг h v ( u2 c2 cоs a 2 / g) (5.19)


hг нинг қиймати насос конструкцияси, катталиги ва тайёрланиш сифатига боғлиқ бўлиб hг = 0,7-- 0,9; hv = 0,8 га тенг бўлади.

Download 9,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish