86.Gidrodinamika.
Gidravlika, massa, gidrodinamik bosim, suyuqlik tezligi, sarf, tenglama,oqim rejimi, Bernulli, napor, gidrodinamika.
36Gidrodinamika jarayonlar haqida umumiy tushuncha..
aralashtirish,filtrlash, massa, qarshiliklar,suyuqlik tezligi, hajmiy sarf, Bernulli, napor, gidrodinamika.
Suyuqliklarni uzatish.
Nasos, turlari, parametrlar, unumdorligi, napor, quvvat, FIK, so‘rish, xaydash, geometrik balandligi, tenglama.
14 – МАЪРУЗА
Мавзу: НАСОСЛАР. СУЮҚЛИКЛАРHИ УЗАТИШ
Режа:
1. Суюқликларни узатиш. Насослар ва уларнинг турлари.
2. Насосларнинг асосий параметрлари.
3. Унумдорлик, напор, қувват сарфи. Сўриш баландлиги.
Таянч сўзлар ва иборалар: насос, турлари, параметрлар, унумдорлик, напор, қувват, ФИК, ўриш, ҳайдаш, геометрик баландлик, тенглама, паррак, ўриш, ҳайдаш, насос, ғилдирак, афзаллиги, тенглама, напор, тавсифи, пропорционаллик, баландлик, кавитация.
Суюқликларни узатиш. Насослар ва уларнинг турлари.
Кимё саноатининг барча тармокларида суюқликлар горизонтал ва вертикал трубалар орқали узатилади. Сув, нефть, бензин, керосин, мойлар ва бошқа суюқликларни узатиш учун мўлжалланган машиналар насослар дейилади. Трубаларнинг бошлангич ва охирги нуқталаридаги босимлар фарқи трубалардан суюқликнинг оқиши учун ҳаракатлантирувчи куч хисобланади. Суюқлик оқимининг трубалардаги ҳаракатлантирувчи кучи гидравлик машиналар ёки насослар орқали ҳосил қилинади.
Hасос электр двигательдан механик энергия олиб, уни суюқликнинг ҳаракатланаётган оқим энергиясига айлантириб, босимни оширади. Hасослар халқ хўжалигининг барча соҳаларида: машинасозликда, металлургияда, кимё саноатида, ер ишларини гидромеханизациялаштиришда ва кўпчилик бошқа тармоқларда кенг қўлланилади.
Насослар асосан икки турга: динамик ва хажмий насосларга бўлинади. Динамик насосларда суюқлик ташки куч таъсирида ҳаракатга келтирилади. Hасос ичидаги суюқлик насосга кириш ва ундан чиқиш трубалари билан узлуксиз боғланган бўлади.
Суюқликка таъсир қиладиган кучнинг турига кўра, динамик насослар парракли ва ишқаланиш кучи ёрдамида ишлайдиган насосларга бўлинади.
Парракли насослар ўз навбатида марказдан қочма ва пропеллерли насосларга бўлинади. Марказдан қочма насосларда суюқлик иш ғилдиракларининг марказидан унинг четига қараб ҳаракат қилса, пропеллерли насосларда эса суюқлик ғилдиракнинг ўқи йўналишида ҳаракат қилади.
Ишқаланиш кучига асосланган насослар икки хил (уюрмавий ва оқимли) бўлади. Уюрмавий ва оқимли насосларда суюқлик асосан ишқаланиш кучи таъсирида ҳаракатга келади.
Хажмий насосларнинг ишлаш принципи суюқликнинг маълум бир хажмини ёпиқ камерадан итариб чиқаришга асосланган.
Хажмий насослар жумласига поршенли, плунжерли, диафрагмали, шестерняли, пластинали ва винтсимон насослар киради.
Саноатда суюқликларни сиқилган газ ёки ҳаво ёрдамида узатиш учун газлифтлар ва монтежюлар ҳам ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |