Мавзу: ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ
Режа:
1.
Таълим
сифатини
ўлчаш
ҳамда
баҳолаш
шарти
ва методлари, индикаторларини танлаш.
2.
Таълим
фаолияти
сифатини
назорат
қилиш масалалари.
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ЎЛЧАШ ҲАМДА БАҲОЛАШ ШАРТИ
ВА МЕТОДЛАРИ, ИНДИКАТОРЛАРИНИ ТАНЛАШ
Педагогик фаолият ташкилогчиларига ҳар доим таълим жараёни, унинг
натижаларининг хусусиятлари ва таркибий қисмларини ўрганиш ҳамда таҳлил
қилишга тўғри келади. Бироқ амалиёт, объектнинг айрим хусусиятларинигина
ҳисобга олиш ва ўлчаш мавжудлигиги кўрсатади.
Шу боис, ТМ бошқарув кадрлари учун муайян бошқарув қарорларини
қабул қилишда зарур бўлган миқдорий баҳоларни қўлга киритиш бошқарув
амалиётида энг мураккаб муаммолардан бири ҳисобланади. Унинг ҳал
қилиниши бошқарув ходимлари ва муҳандис-педагог ходимларда
квалиметрик
билимлар, яъни, объект сифатини баҳолашнинг миқдорий
методларини ўрганадиган фан — квалиметрия асосларини билишни
таъминлаш билан боғлиқ.
Фикримизча, таълим квалиметриясининг асосий вазифаси таълим
муассасалари бошқарув ходимлари томонидан унинг сифати ҳақида
муайян
фикрни шакллантириш учун миқдорий баҳоларни аниқланиши ва
қўлланилишида кўринади. Бундай фикр фақатгина ўзаро алоқаларни ҳисобга
олишни тақозо қилувчи модал мантиққа қатьий риоя қилиниши билан амалга
оширилади: объектнинг ҳақиқий ҳолати — уни ўзгартириш муқаррарлиги,
бунинг учун мавжуд имкониятлар такомиллаштирилиши лозим. Бирон-бир бу
бошқарув қарорини қабул қилар экан, бошқарув ходимлари объект ҳақида
аниқланган ишончли маълумотлар юзасидан аниқ тушунчага эга бўлишлари
лозим.
Ҳар қандай объект сифатини миқдорий баҳолаш маълум принцпларга риоя
қилиш асосида амалга оширилади. Қуйидаги тамойиллар таълим сифатини
баҳолаш учун энг муҳимлари ҳисобланади.
1.
Объект сифатига хусусиятларнинг иерархик мажмуаси сифатида қараш.
2.
Объект сифатини аниқ ифодаланган мақсад асосида тадқиқ қилиш.
3.
Ўрганилаётган объект кўрсаткичларининг андозасини, таянч қийматини
аниқ танлаш.
4.
Ҳар бир конкрет ҳолатда объект хусусиятларининг салмоғи, аҳамиятини
аниқташ.
Бугунги кунда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш
квалиметрияси — фаннинг етарлича олға кетган соҳаси ҳисобланади. Таълим
квалиметрияси ҳақида сўз кетганда, масалан, В. П. Беспальконинг ўқитиш
сифатини стандартлаштириш маъносида назорат қилиш ва баҳолашнинг
айрим жиҳатларини очиб берувчи ишлари кўпчиликка маълум. Айни вақтда
аниқ ёндашувлар,
танлаш технологияси, кўрсаткичлар номенклатурасининг,
таълимнинг алоҳида турлари сифатини баҳолаш мезонларининг асослари, уни
ўлчашнинг методик воситалари мавжуд змас.
Сифатни микдорий баҳолашнинг маҳсулот сифатини бошқариш
назариясида қабул қилинган умумий мантиғи таълим квалиметриясида ҳам
унинг ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда қўлланилиши мумкин:
➢ тадқиқотнинг асосий мақсадлари таърифланади, ҳал қилиниши бошқарув
кадрларига объект сифати ҳақида мулоҳаза юритиш имконини берувчи
вазифалар таркиби аниқланади;
➢ қўйилган
мақсадларга
мувофйқ
ҳолда
сифат
кўрсаткичлари
номенклатураси тасдиқланади;
➢ танланган кўрсаткичларни ўлчаш ва баҳолашнинг
тегишли технологияси
ишлаб чиқилади;
➢ олинган натижаларни объект сифат кўрсаткичларининг таянч қиймати
билан қиёслаш асосида ўрганилаётган объект ҳолати ҳақида хулоса
чиқарилади;
➢ объект сифати тадқиқоти якунлари таҳлил қилинади;
➢ чиқарилган хулосалар асосида тавсиялар ишлаб чиқилади (В. П.
Беспалько).
Аммо ТМ бошқарув ходимлари бундай ишни амалга ошириш учун таълим
квалиметриясининг назарий асосларини тушуниб олишлари керак.
Энг аввало, квалиметриянинг таълимга татбиқ қилса бўладиган
тушунчалари аппаратини кўриб чиқамиз.
Илмий адабиётларда умумий квалиметрия тушунчалари тизимига:
хусусият, сифат, самарадорлик, мақсад, натижа, ўлчов, баҳолаш, кўрсаткич ва
бошқалар киритилади.
Ушбу тушунчаларни таълим квалиметриясига ҳам тўлиқ татбиқ қилса
бўлади. Бироқ уларни қўллашда таълимнинг конкрет туридаги таълим
муассасасидаги ўқитиш жараёни ва унинг иштирокчиларига хос бўлган
хусусиятлар назарда тутилади. Бу ерда, юқоридагилардан ташқари, педагогик
усул ва
метод, ўзини-ўзи аттестациялаш, аттестация,
иедагогик назорат ва
бошқа тушунчалар ҳам қўлланилади.