Мавзу: таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш режа: Таълим



Download 474,62 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana24.02.2022
Hajmi474,62 Kb.
#204793
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Мавзу1

«Назорат»ни тасвирий тушунча сифатида қабул қиламиз. Назорат ТМда 
ўзини-ўзи бошқариш механизми бўлиб хизмат қилади. Унинг вазифаси 
тизимнинг барқарор амал қилишини таъминлаш, ТМ фаолиятининг қабул 
қилинган бошқарув қарорлари, меъёрий талабларга мос келишини аниқлаш, 
ижобий ўзгаришларга муайян туртки беришдан иборат. Ўлчаш ва баҳолаш 
тадбирлари муҳим назорат вазифаларини бажаради. 
Квалиметриянинг асосий тамойилларига мувофиқ, энг аввало, сифатни 
баҳолаш мақсадини аниқлаш, тегишли сифат ўлчовларини тузиш ҳамда 
махсус алгоритшюр (ўлчовлар) ёрдамида уларнинг қийматини олиш талаб 
қилинади. Шунинг учун сифатни ўлчашни объект хусусиятлари маконини 
ўлчовлар тилига кўчириш жараёни, деб тасаввур қилиш мумкин. 
Таълим сифатини таълим муассасасида уни бошқариш функциясининг 
ўзига хос тури сифатида ўлчаш, баҳолаш таълим жараёни ташкилотчиларида 
тадқиқот объекти ҳақида яхлит мулоҳаза юритишни тақозо этади. 
Таълим натижаларини баҳолаш педагогик амалиётда доимо энг мураккаб 
муаммолардан бири бўлиб келган. Бу шу билан алоқадорки, «педагогик 
ҳодисанинг турли томонларини ўлчаш вазифаси аниқ эмас, чунки ўқув-тарбия 


ишида педагогни ҳам, ўқувчини ҳам ажратиб кўрсатамизки, улар кўплаб 
хусусияглари билан тавсифланиши мумкин» (А. А. Орлов). Дарҳақиқат, 
ходимлар ва таълим олувчилар фаолияти натижаларини ўрганишда бошқарув 
ходимларига кенг хомшқёсдаги кўрсаткичлар билан тавсифланувчи ҳам 
индивидуал, ҳам жамоа меҳнати сифатини баҳолашга тўғри келади. 
Таълим аҳволи ва унинг натижаларини ўлчаш ва баҳолашга мав- жуд 
ёндашувлар жиддий камчиликларга эга, булар — расмиятчилик, 
субъективизм, олдиндан айтиб бера олмаслик, ахборот камлигидир. Асосан 
тасодифий, муҳим бўлмаган объектлар, уларнинг айрим хусусиятлари 
баҳоланади. Айни маҳалда мутахассислар билиш ва проффессионал 
фаолиятнинг умумий хусусиятлари, қонуниятлари ҳисобга олинадиган ва 
баҳоланадиган ёндашув нисбатан самарали натижа беришини таъкидлашади. 
Бунинг учун ТМда ҳар қандай ўлчаш, объектни асосли таҳлил қилишдан 
бошланади. Бунда объект сифатини ривожланишда, шарт- шароитни, ўқув-
касбий фаолиятнинг ва педагогик жараённинг конкрет иштирокчиларини 
ҳисобга олган ҳолда баҳолаш муҳим. 
Таълим жараёнининг мазмуний, операиион - процессуал, мотивацион 
жиҳатлар бирлиги сифатида белгиланувчи дидактик моҳиятини англаш 
бошқарув ходимларининг дастлабки позициясига айланиши лозим. 
Таълим жараёнининг ташқи хусусиятлари (эгалланган билим ҳажми, унинг 
мустаҳкамлиги, тизимлилиги ва бошқалар) шахсни ривожлантиришнинг зарур 
шарти ҳисобланади. Таълим жараёни натижаларининг ички кўрсаткичлари 
(фикрлаш мантиғи, далиллаш, изчиллик, мустақиллик ва ҳ. к.) етарли шартлар 
сифатида намоён бўлади. 
Таълим муассасасида таълим сифатини бошқариш самарадорлиги кўпроқ 
бошқарув ходимлари тадқиқот объектини қанчалик аниқ танлаши ва уларнинг 
хусусиятларини ўлчаш умумийлигини таъминлаши билан белгиланади (В. П. 
Беспалько, И. А. Колесилкова). 
Ушбу вазифа таълим ташкилотчилари томонидан ўлчаш жараёнига 
қўйиладиган талаблар ва уни амалга ошириш босқичларининг изчиллигига 
риоя қилинганида муваффақиятли бажарилиши мумкин. 
Улардан энг муҳимларини кўриб чиқамиз. 
Биринчидан, таълим сифатини тадқиқ қилишнинг конкрет мақсад ва 
вазифаларини белгилаш. 
Таълим сифатини баҳолаш қуйидаги мақсадларни кўзлаб амалга 
оширилиши мумкин: 
➢ кадрлар тайёрлашнинг сифат даражасини ошириш; 
➢ “ таълим сифати даражаси динамикасини таҳлил қилиш; 
➢ таълим сифатининг илк даражасини аниқлаш; 


➢ таълимнинг берилган ҳолати кўрсаткичларини шакллантириш; 
➢ таълимнинг оралиқ ҳолатини белгилаш; 
➢ таълим олувчиларни босқичма-босқич аттестациялаш; 
➢ муҳандис-педагог ходимларни аттестациялаш; 
➢ муҳандис-педагог ходимлар фаолиятини рағбатлантириш; 
➢ мавжуд таълим сифатини ўзимизнинг энг яхши ютуқларимиз ва жаҳон 
ютуқлари билан қиёслаш; 
➢ бошқарув органлари, буюртмачилар, аттестация комиссиялари, жамоат 
ташкилотлари учун статистик ҳисоботлар тузиш ва бошқалар. 
Ушбу рўйхатни конкрет вазият ва шароитдан келиб чиқиб, тўлдириш ёки 
конкретлаштириш мумкин. 
Иккинчидан, ўлчаш ва баҳолаш асослари, методлари ва воситаларини 
танлаш. 
Энг аввало, тадқиқот объекти сифатини баҳолаш амалга ошириладиган 
эталон-норматив асосни синчиклаб ўрганиш керак бўлади. 
Бошқарув ходимлари конкрет касб ва ихтисосга татбиқан турли хил малака 
даражасита қўйиладиган талабларини тарификация ва аттестация тизими 
ҳужжатларини ўрганиш асосида аниқлайдилар. Билим, шахс, умумий таълим 
даражасига қўйиладиган талаблар ДТС, малака тавсифи билан аниқланади. 
Бундан ташқари, ТМ директори ва унинг ўринбосарлари ДТСга мос 
келувчи назорат тадбирларини ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий 
талабларни бажарадшхар. Назорат тадбирлари уч турли бўлади: кириш 
назорати, оралиқ назорат ва чиқиш назорати (Р. X. Шакуров). 
Педагог кадрларга қўйиладиган талаблар педагогик, муҳандис-педагогик 
ва муҳандислик таълими стандартлари билан белгиланади. 
Таълимнинг тегишли туридаги таълим муассасалари тўғрисидаги 
низомларда ДТС доирасидаги таълим тизимида ўқишни тугагган шахсларни 
аттестациялаш 
кўзда 
тутилган. 
Бунда 
таълим 
муассасаларига 
ўзлаштиришнинг баҳолаш, уни жорий назораг қилиш шакли, тартиби, 
даврийлигини ва таълим олувчиларни оралиқ аттестациядан ўтказишни 
мустақил белгилаш имконияти берилган. ДТС таълим олиш шаклидан қатъий 
назар битирувчиларнинг маълумоти ва малака да- ражасини объектив 
баҳолашнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Бироқ ТМ ўз фаолиятида фақат 
ДТСга қараб иш тутмайди. Асосий вазифа — шахс эҳтиёжларини қондириш 
учун зарур шароит яратиш. 
Биз «маълум вақт оралиғида ўзига нисбатан ҳаракатда бўлган инсон ҳисоб 
бошланадиган нуқта бўлган» ўлчов шкаласини тақозо этувчи нуқтаи назарга 
тўла қўшиламиз (И. А. Колесилкова). Бундай концепцияда баҳо шкаласи кўп 
ўлчамлига айланади ҳамда шахс ҳаёт фаолиятининг ўзига хосликлари билан 


боғлиқ бўлади, ДТСга эса, таълим олувчининг ўз имкониятларини ўзи 
баҳолаши, у ёки бу иж- тимоий ва таълим-касб-ҳунар соҳасига киришини 
таъминлаш учун мўлжал сифатида қараш мумкин. 
Аксарият тадқиқошилар тайёргарлик даражасини баҳолаш бирдан-бир 
мақсад бўлмай, кадрлар тайёрлашнинг оптимал ташкилий шакллари ва 
методик усулларини излаш мақсадида ўтказилади, деб ҳисоблайдилар. Ўлчаш 
самарадорлигини таъминлаш учун умумқабул қилинган шкалаларга эга бўлиш 
зарур (И. Панцагель). 
Бир хусусиятни ўлчашда, баъзан мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, турли 
ўлчов шкалаларидан фойдаланилади: 
➢ номлар шкаласи — ўрганилаётган объектларнинг қандайдир аломати 
ўхшашлиги ёки фарқли эканлигини аниқлаш имконини беради; 
➢ тартиб ёки даража шкаласи — баҳоланаётган объектни, унинг 
хусусиятларини ўзгармайдиган тартибда миқдорий тавсифлашни тартибга 
солишни тақозо этади; 
➢ баxо шкаласи — тартиб шкалаларижумласига киради, аммо ўртача 
арифметик катталикни ҳисоблаб чиқиш имконини бермайди; 
➢ интерваллар шкаласи — объект ўлчамларидаги фарқни аниқлаш имконини 
беради; 
➢ муносабат (нисбат)лар шкаласи — барча статистик ҳисоб-китобни амалга 
ошириш имконини беради. 
Тадқиқ қилинаётган омилларнинг сифат даражасига таъсири даражасини 
аниқлаш учун бутун бир ўлчаш методлари тизими қўлланади. 
Улчаш методлари. Бундай методлар инструментал кузатиш турига оид 
бўлиб, тадқиқ қилинаётган объект сифати ҳақида мулоҳаза юритишни 
тажриба ва синов йўли билан асослаш имконини беради. Таълим 
муассасаларида бундай методлардан тадқиқот бошланишида, статистик 
ҳисоботларни тузишда, тадқиқот объектининг оралиқ ҳолатини аниқлаш ва 
ҳоказоларда фойдаланиш мумкин. Зарур ахборот туридан келиб чиқиб, 
миқдорий баҳолашнинг сонли методлари (шкалалар, тестлар, индекслар, 
моделлар ва ҳ.к.); сонга оид бўлмаган миқдорий методлар (топологик, 
мантиқий-математик, назарий-кўп миқдорий ва бошқалар) қўлланилади. 
Замонавий математика, ҳисоблаш техникаси методлари кенг татбиқ этилади. 
Ўлчов методлари педагогик объектларни билишда уларнинг сифат ва миқдор 
диалектикасини, педагогик қонуниятларнинг эҳтимоллик хусусиятини 
аниқлаш имконини беради. 
Социологик методлар. Таълим олувчиларни, педагогларни босқичма-
босқич аттестациядан ўтказиш; мазкур ТМ фаолияти натижаларини 
бошқаларининг даражаси билан солиштириш; таълим сифатини таҳлил қилиш 


ва бошқалар учун социологик тадқиқотнинг эмпирик методлари (анкета 
сўрови, стандартлаштирилган интервью, ҳужжатлар таҳлили, панель ва 
йўналишли қиёсий тадқиқотлар, кузатиш ва ҳоказо) кенг қўлланилади. 
Оммавий тарзда ўтказилган социологик тадқиқотлар педагогик жараёндаги 
статистик қонуниятларни конкрет шароитдан келиб чиқиб ўрнатиш имконини 
беради. 
Эксперт методлари педагогик объект ҳақида, кейинчалик омиллар бўйича 
таҳяил қилиб ҳамда тадқиқот объекти сифати ҳақидаги хулосаларни 
шакллантириб, зксперт мулоҳазаси шаклидаги жамоа фикрини олиш учун 
зарур тадбирлар мажмуидан иборат. Эксперт методлари формализация, 
мураккаблик ва қў'лланиш доираси босқичлари бўйича социологик ва 
кибернетик методлар ўртасида оралиқўринни эгаллайди. Улар кибернетик 
тадқиқот методларига қўйиладиган талабларни (эксиертиза тадбирларини 
алгоритмлаш, ЭҲМдан фойдаланиш имконияти ва бошқалар) кейинчалик 
замонавийлаштириш билап бир қатор социологик методларни ўз ичига олади. 
Асосий эксперт методлари сирасига индивидуал эксперт баҳолаш, 
морфологик эксперт методи, рейтинг — баҳолаш, ўзини-ўзи баҳолаш методи, 
педагогик консилиум методи ва бошқалар киради. 
Ушбу методлар таълимнинг берилган ҳолати кўрсаткичларини 
шактлантириш; таълим олувчиларнинг маълумотлилик ва тарбияланганлик 
даражасини баҳолаш, муҳандис-педагог ходимларни аттестациялаш ва 
ҳоказолар учун қўлланилиши мумкин. Таълим сифати зкспертизасини ташкил 
қилиш ҳамда ўтказишда тадбирларнинг муайян тартиби ва изчиллигига риоя 
қилиш муҳим. 
Учинчидан, ўлчаш сифатини таъминлаш. 
Бошланғич ўзгаришлар аҳволи ҳақида объектив ахборотга эга бўлиш бир 
қанча омиллар билан белгиланадиган ўлчаш тадбирларини ўтказиш сифатига 
тўлиқ боғлиқ. 
Ўлчаш ва баҳолаш объектини тўғри танлай билиш, бунда қуйидагиларни 
ҳисобга олиш зарур: 
➢ ўқув йилининг айни дамларида объект сифатини баҳолаш зарурати (ўз 
вақтида ўтказилиши, долзарблиги); 
➢ ўлчов кўлами (алоҳида, умумий, фаолиятнинг индивидуал ёки жамоа 
даражасидаги хусусиятлари); 
➢ ўрганиш ва ўлчаш даражаси (объект хусусиятларининг ташқи 
кўрсаткичлари, ички кўрсаткичлари); 
➢ ўлчаш тадбирларининг давомийлиги (қисқа муддатли, узлуксиз, мунтазам); 
➢ ўлчаш учун зарур шароитнинг мавжудлиги (дидактик ва техник 
воситаларнинг аҳволи, назорат топшириқлари, тестлар банкининг сифати, 


бошқарув ходимият ва педагогларнинг тайёргарлиги ва ҳ.к.). 
Ўлчаш ва баҳолаш объектининг тўғри танланиши бошқарув хоқимият 
ҳаракати мантиги таълим муассасасида таълим сифатини бошқаришнинг 
марказий-мутаносиб тузилмасига мос келган ҳолдагина таъминланиши 
мумкин. 
Ушбу тузилма моделига мувофиқ, бошқарув ходимлари, энг аввало: а) 
бошқарув ходимлари ва педагогларнинг ҳахша б) педагоглар ва 
ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти натижаларини тадқиқ қилишлари 
керак. Сўнгра ушбу объектлар кўрсаткичлари қийматлари ўртасидаги 
мутаносибликни юзага келтириш зарур бўлади. 
Бундай ёндашувда барча асосий алоқа ва ўзаро боғланишлар ўрганиш ва 
таҳлил объектига айланади. Уларни баҳолар экан, бошқарув ходимлари, 
тизимнинг кейин ўлчаниши ва баҳоланиши лозим бўлган элементларининг 
зарур ва етарли миқдорини аниқлаш имкониятига эга бўладилар. Бунда 
тасодифий объектлар, жиддий бўлмаган хусусиятлар ва тавсифлар пайдо 
бўлишига йўл қўйилмайди. 
Улчаш ва баҳолаш натижалари объективлик, ишончлилик ва валидлик 
талабларига мос келиши керак. 
Ўлчаш жараёни ва натижаларига субъектив таъсир кўрсатиш энг юқори 
даражада 
истисно 
этилса 
(қўйилган 
баҳоларнинг 
объективлиги, 
маълумотларни — иишаш, ўлчаш натижаларини изоҳлаш), баҳо объектив 
ҳисобланади. Баҳонинг ишончлилиги деганда, ўлчаш натижаларининг 
барқарорлиги, яъни баҳолашда тасодифийлик элементларининг бўлмаслиги 
гушунилади (такрорий ўлчашда тахминан бир хил натижа олиниши керак). 
Ўлчаш валидлиги ўлчанаётган нарса ҳақиқатан ҳам ўлчаш зарур бўлган 
нарса эканлигига, яъни конкрет эмпирик тадқиқотнинг ахборот қидирув 
моделига киришига ишонч ҳосил қилиш лозимлигини кўзда тутади. 
Тўртинчидан, таълим сифатини баҳолаш мезонларини танлаш. 
Баҳоланаётган объектнинг асосий объектга нисбатан миқдорий муносабат 
ҳамда умумлаштирилган кўрсаткичлар бўйича афзаллиги даражаси 
мезонларни аниқлаб олиш имконини беради. Мезон деганда жараён, 
объектнинг баҳолаш ёки гаснифлаш амалга ошириладиган фарқли белгиси 
тушунилади. «Кўрсаткич», «меъёр», «мезон» тушунчаларини қўллашда кўп 
ҳолларда ноаниқлик ёки хатога йўл қўйгшади. 
Ишимизда қуйидаги талқинларга таянамиз: 

Download 474,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish