даражаси, ҳар бир ўқувчининг умумўқув ва касбий лаёқатларини
ривожлантиришдаги муаммо ва камчиликларни аниқлаш имконияти
туғилади;
➢ тест топшириқлари ўқитишнинг юксак ўқув имкониятларига эга;
➢ мураккаблик даражаси турлича бўлган топшириқлардан
тест тузиш
синалаётганларни тайёргарлик даражаси бўйича табақалаштириш
имконини беради;
➢ тест натижалари ўқитувчига ўз фаолиятини мунтазам тузатиб бориш
имконини беради, педагогик фаолиятни жадаллаштиришда кўмаклашади.
Таълим сифатини назорат қилиш тизими тўғри ташкил этилмаса, таълим
самарали бўлмайди, чунки, у ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини
фаоллаштиради,
таълим-тарбия
жараёнини
мақсадга
йўналтиради,
бошқарувчан қилади, нафақаг назорат қилиш, балки таълим бериш
вазифасини ҳам бажаради.
Педагогик амалиётда таълим сифатини назорат қилишнинг хилма-хил усул
(метод) ва турлари маълум. Уларнинг ҳар бири ўзига хос ижобий ва салбий
томонларга эга, шунинг учун амалиётда назоратнинг турли усул ва методлари
қўшиб олиб борилади. Олдиндан ўтказиладиган, ёрдамчи, жорий, оралиқ,
якуний назорат турлари фарқланади. Амалиётда
жорий ва якуний назорат
бошқаларидан кўпроқ қўлланилади. Якуний назорат доимо синов ва имтиҳон
кўринишида бўлади (Г. Я. Алимова, Б. Г. Ананьев, А. Анастази, К.
Ангеловски, Н. Н. Булинский, В. П. Симонов, Н. Трнавский, Н. В. Шестаков).
Таълим жараёни маъруза-семинар шаклида ташкил қилинганида ёрдамчи
назорат жорий қилиниб, бу жараёнда асосан, биринчи даражада ўзлаштириш
турига кирувчи тест топшириқларидан фойдаланилади.
Сўнгги
пайтларда, ўқувчиларнинг билими сифаги ўлчовининг амалдаги
барча тизимларини сақяаган ҳолда, тесг назорат ҳамда олинган билим тестига
педашгик тестлар турларидан бири сифатида кўп эътибор қаратилмоқца.
Таълим сифатини баҳолашнинг қуйидаги методлари кенг қўлланилмоқда:
кузатиш, оғзаки сўров, ёзма
текшириш, дидактик тестлар, амалий иш, назорат
иши ҳамда тест синови ва бошқалар (В. П. Беспалько, Н. Витке, Ю. М. Грязнов,
М. С. Колесник, Н. Я. Потапов, Р. X. Шакуров).
Таълим жпрасни самарадорлигини эришилган натижа бўйича аниқлашга
икки хил асосий ёндашувни қиёслаш (Д. Л. Майоров бўйича)
Тадқиқотчилар таълим сифатини миқдорий аниқлашга ёрдам берадиган
турли миқдорий ва баҳолаш шкалаларини ишлаб чиқиш ва қўллашга кўп
эътибор қаратганлар. Ушбу масалаларни В. Б. Ольшанский, Б. М. Мастеров,
К. М. Ушаков, Ш. А. Анонашвили, А. М. Кушнир, Д. А. Иванов, В. И. Зверева,
В.А. Кальней, С. К. Шишов, М. М. Поташник, В. В. Гузеев ва бошқалар кўриб
чиқишган.
Ўлчамлар тўплами сифатида миқдор тўплами воқе бўлса, гап миқдорий
шкала ҳақида кетаётган бўлади. Шу тариқа, миқдорий шкала баҳони сон билан
ифодалашга мўлжалланган. Бу бизга мактабдан таниш бўлган балли баҳолаш
тизимидир. Кўпинча бу ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида, айниқса, ўқитувчи
баҳони намоён қилинган билим даражасига мувофиқ қўйганини таъкидлаган,
ўқувчи эса баҳони унга муносабатнинг юзага чиқиши воситаси деб ҳисоблаган
ҳолларда, зиддият юзага келишига сабаб бўлади. Агар ҳисобнинг бошланиши
ўқувчи билан алоқадор ва боғлиқ бўлмаса, бу абсолюг баҳо шкаласи бўлади
(В. В. Гузеев).
Агар бир типдаги вазифалар тизими берган аниқ маҳорат
режалаштирилаётган таълим натижаларини тақдим қилиш тили ҳисобланса,
абсолют
шкала оддий юзага келтирилади; ўқувчи фалон-фалондан иборат
топшириқяарни хатосиз бажара олса — бундай баҳо, бошқача томшириқни
бажарса, бошқача баҳо қўйилади. Нисбий шкала ҳам худди шy асосда бунёд
этилиши мумкин: ўқувчи фалон вақт оралигида фалон нарсани кдлишни
ўрганса — бундай баҳо, яна бир нарсани ўрганса — бундай баҳо қўйилади,
бироқ ҳар бир ўқувчи учун бу баҳо ўзгача бўлиши мумкин. Қиёсий
шкала
абсолют шкалага нисбатан инсонпарварроқ бўлса-да, болалар гуруҳига дарс
бериш шароитидан келиб чиқади. Ўқитувчи қўйган баҳо жавоб берувчи на-
мойиш қилган билим сифати ва даражасига мос келмаслигини, бошқа
ҳолларда худди шу ўқитувчи бошқа ўқувчиларга юқори баҳо қўйишини
кўпинча бутун синф тасдиқлайди. Бу билан алоқадор низо кўпинча
ўқитувчининг муносабатига ҳамда билим ва маҳоратни баҳолаётгандаги
маҳорати, бунда у амал қилган мезонларнинг ишончлиги очиқлигига
боғликлиқ (В. В. Гузеев).
Do'stlaringiz bilan baham: