Мавзу: таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш режа: Таълим



Download 474,62 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana24.02.2022
Hajmi474,62 Kb.
#204793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Мавзу1

Атрибутив хусусиятпарга объектнинг маълум бир аломатини билиш 
натижаси сифатида қаралади. Чунончи, педагоглар ва таълим олувчилар учун 
булар: инсоннинг индивид сифатидаги сифатлари гуруҳи, унинг ирсий, ёш-
жинсий, индивидуаллилик хусусиятларидир. Таълим жараёни иштирокчилари 
салоҳияти сифатини баҳолашда ушбу хусусиятлар ҳисобга олинади. 
Функционал 
хусусиятлар 
инсон 
томонидан 
конкрет 
фаолият 
бажарилаётганда намоён бўлади. Бу хусусиятлар педагоглар ва таълим 
олувчиларни шахс ҳамда фаолият субъекти сифатида тавсифлайди. Бундай 
хусусиятлар таълим муассасалари ходимлари ва тарбияланувчилари амалга 
оширган жараёнлар сифатини баҳолаш объекти ҳисобланади. 
Сифат — мураккаб хусусият, объект хусусиятлари кўрсаткичи. Ҳар бир 
объект ўзининг маълум эҳтиёжларни қондирувчи хусусиятлари мажмуи билан 
тавсифланади. Чунончи, ТМ бошқарув ходимлари, ходимлар, таълим 
олувчилар уларнинг бошқарув, педагогик, ўқув-касбий фаолиятини 
бажаришлари учун зарур ва етарли бўлган хусусиятларга эга бўлишлари 
лозим. 
Тузилмавий нарса бўлган сифат турли даражадаги хусусиятлар мажмуидан 
иборат. Бунда энг юқори даражада — сифат, энг қуйи даражада — оддий 
хусусиятлар туради. Маълум бир даражадаги ҳар бир хусусият нисбатан қуйи 
даражадаги бошқа бир қатор хусусиятларга боғлиқ бўлади. 
Объектнинг сифат ҳолати доимий бўлмасдан, янги хусусиятлар пайдо 
бўлиши билан аста-секин ўзгариб боради. Маълумки, объект ичидаги ўзаро 
таъсир бутунлай янги хусусиятлар пайдо бўлиши манбаи ҳисобланади. 
Шунинг учун таълим сифатини бошқаришда тадқиқ қилинаётган объектларни, 
конкрет шароит ва омилларни ҳисобга олган ҳолда, фақатгина динамикада 
кўриб чиқиш лозим. Таълим сифати, унинг асосий кўрсаткичлари тўғридан-
тўғри таълим жараёнига боғлиқ бўлгани учун ўзгармас нарса эмас. Аксарияг 
тадқиқотчилар таълим асослари — бу ижтимоий тажрибани, маданиятни 
эгаллаш давомида ҳамда ўқув-касбий фаолият махсус ташкил қилинганда, умр 
бўйи шаклланувчи мураккаб сифатли таълим эканлигини таъкидлашади. 
Бундан ташқари, ушбу сифатга таълим олувчиларнинг индивидуал 


хусусиятлари таъсир кўрсатади. 
Психологик-таҳлилий тадқиқотлар нагижалари кўрсатишича, ушбу 
хусусиятлар жуда барқарор бўлиб, таълим таъсирига доим ҳам 
берилавермайди. Турли ёш даврларида фаолиятнинг хилма-хил турлари шахс 
ривожланишини бошқарувчи ва белгиловчи сифатида намоён бўлади. Киши 
фаолияти бир шаклининг бошқаси билан алмашинуви унинг янги хусусиятлар 
касб этиши билан боғлиқ бўлган сифат ўзгаришига олиб келади. Бунинг устига 
ҳар қандай фаолият, энг аввало, эҳтиёжлар, сабаблар ва унга эришиш 
воситалари билан белгиланади. Ушбу барча хусусиятлар объектнинг сифат 
даражаларини белгилашда жуда муҳимдир. 
Сифат объектнинг ягоналиги, ўзига хослиги, тартибга солинганлигини 
тақозо этишини ҳамда унинг таркибий қисмларининг қонунияти алоқаларини 
ифодалашини таъкидлаймиз. 
Миқдор — бу «предметлар, ҳодисаларнинг ўлчанадиган хусусиятларининг 
ифодаланганлик даражаси, уларнинг ўлчов тавсифи» (В. Невский, П. 
Худоминский). 
Объект сифатининг миқдорий тавсифи унинг хусусиятларини ўлчаш йўли 
билан юзага келтирилади. 
Миқдор ҳам икки: экстенсив ва интенсив жиҳатдан кўриб чиқилади. 

Download 474,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish