Мавзу: таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш режа: Таълим



Download 474,62 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana24.02.2022
Hajmi474,62 Kb.
#204793
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Мавзу1

Даражали шкала — ҳар бир объектга тартиб рақами, даража, иерархия 
берилади. Рейтинг тизими даражали шкаланинг бир кўриниши. У қўлланганда 
баҳо аньанавий мегод бўйича эмас, балки энг яхшисидан энг ёмонига қараб 
пасайиб борадиган умумий рўйхат тузиш йўли билан қўйилади. Рейтинг 
тизими бир қатор аломатларига кўра миқдорий шкалага ўхшаш бўлса-да, 
айнан ундай эмас (В. В. Гузеев). 
Г. Г. Воробьев америкача субъектив-рейтинг шкаласини ТМ учун 
мослаштирди. ТМда дарсларда таълим сифатини баҳолашнинг ушбу тизими 
ўқитувчи томонидан квадрат матрицалар тузилишига асосланиб, ўқувчилар 
фамилиялари алфавит тартибида вертикал ва горизонтал бўйича ёзилади. 
Ўқитувчи бир хил ҳарфлар кесишган жойга ўқувчига, схема бўйича уни бошқа 
ўқувчилар билан қиёслаган ҳолда, ўзининг субъектив баҳосини қўяди: Бунда: 
2 — «яхшироқ», 1 — «бир хил», 3 — «ёмонроқ», дегани бўлади. Дарс якунида 


ўқитувчи ҳар бир қатордаги сонларни қўшиб, натижани охирги устунга ёзади 
— бу рақам ўқувчининг ушбу дарс натижаси бўйича рейтинги ҳисобланади. 
Чорак, яримйиллик, йил бўйича рейтинг шу тариқа шакллантирилади. 
Юқоридаги тавсифдан ушбу тизимнинг афзалшигидан кўра камчиликлари 
кўпроқ эканлиги маълум бўлади: бу тизим учун кўп миқдорда бланка зарур 
ҳамда уларни ҳар бир дарс якунида ва ҳар бир синфда тўлдириш керак. Агар 
синфда ўқувчилар сони кўп бўлса, бу ғоятда катта ишга айланади. Бунда 
баҳоларнинг нообъективлиги кўп марта ортади — ўқитувчи ҳозиргина тугаган 
дарсда ҳар бир ўқувчининг фаолияти натижаларини эслаб қолиши зарур, 
дарҳол «ёрлиқ» ёпиштиришга тўгри келади ва ўқитувчи бундан тезроқ халос 
бўлишни истаб қолади. 
А. М. Кушнир технологиясида ҳар бир ўқувчининг шахсий силжишини 
кузатиш негизида бунёд этилган рейтинг тизими варианти баҳолаш 
тизимининг асоси ҳисобланади. Масалан, матнларни кўчиришда ўқитувчи 
фақат: болакай ўзининг иш ҳажми рекордини ўтган дарс билан соли 
штирганда оширдими ёки олдинги даражада қолдими, деган фикр хавотирга 
солади (А. М. Кушнир). 
Муаллиф эксиерт ролини бажаришни ҳамда аввалги кунга қиёсан ўзига ўзи 
баҳо қўйишни ўқувчининг ўзига гаклиф қилади. Бунда фарқ сезилар-сезилмас, 
аммо ўқувчи ўзига «+», «-» ёки ҳеч нима — «0» қўя олиши учун етарли бўлади. 
«Илдамлаб кетиш»ни мақсад қилиб таълим ва тарбия бериш диққатга молик, 
бироқ болакай кундалик ютуқнинг кетидан қувиб, муқаррар бўлган 
муваффақиятсизликларга, гарчи улар қисқа мудцатли бўлсада, бардош бериши 
қийин бўлиши мумкин. 
Ҳозирги даврда ТМ ранг-баранглиги ҳам, ўқув дастурларининг кўп 
варианглилиги ҳам зарурлиги эътироф этилган. Энди ҳар хил мазмундаги ва 
ҳар хил курслардаги айнан бир предметга қўйилган айнан бир хил баҳо турли 
ўқувчилар ҳақида мутлақо ҳар хил ахборот бериши мумкин: умуммаданий 
мазмундаги курсда қўйилган «қониқарли» баҳо касбий ёки амалий мазмундаги 
курсда қўйилган шундай баҳога муқобил эмас. Бинобарин, баҳода таълим 
соҳаси ҳам қайсидир тарзда акс этиши керакки, бу — умуман янги вазифа (Г. 
Я. Алимова, С. Р. Волкова, Ў. Нишоналиев, Л. Сарко, Б. Фарберман). 
В. П. Беспалько таълим сифати, билимларни ўзлаштириш даражаси 
масалаларини сифатнинг миқдорий коэффициентларини киритиш воситасида 
нисбатан тўлиқ ва объектив тавсифини берган. 
Муаллиф касб-ҳунар таълимининг қатор сифат кўрсаткичларини 
коэффициентларда ифодаланган ҳисоблаш технологиясини таклиф қилади. У 
тадқиқот вазифаларига мувофиқ ўтказилган тажрибада мавжуд бўлган бир 
қатор коэффициентларнигина танлаб олган (В. П. Беспалько, У. Иноятов). 


Махсус тажриба жараёнида, «Бухгалгер» касби ва «Бухгалтерлик ҳисоби» 
ихтисоси бўйича ўқиган битирувчи учун касбий аҳамиятга эга бўлган беш 
ўқув элементи танлаб олинди ҳамда автоматлаштириш коэффицценти 
тажриба тарзида ҳисоблаб чиқилди-ки, унинг чегаралари касб-ҳунар коллежи 
битирувчисининг билими сифатини тасдиқлайди. 
Шу тариқа, «Касбий тайёргарлик сифат кўрсаткичлари» (стандарт-2)дан 
фойдаланиб, таълим сифатини объектив назорат қилиб, таълим муассасаси 
битирувчисининг тайёргарлик даражасини аниқ баҳолаш мумкин. 
Билимлар тизимини назорат қилиш учун икки метод таклиф қилинади. Бу 
ўқувчилар билимини мақбул миқдордаги саволлар билан текшириб, нисбатан 
объектив баҳо қўйишга имкон берадиган эҳтимоллик ва синтезлаш 
методларидир. 
Бунда 
назорат 
саволларининг 
қиммати 
жавоблар 
билимларнинг бутун тизими ўзлаштирилганлигини қанчалик акс эттирганига 
боғлиқ ҳолда аниқланади. 
«Бухгалтер» касби бўйича 100 та саволдан ибораг якуний интеграл тест 
ишлаб чиқилган бўлиб, у нафақат махсус предмет бўйича, балки касбга 
бевосита алоқадор бўлган умумтаълим саволларни ҳам ўз ичига олган. 1999 ва 
2001 йилги тест натижаларини қиёслаш касб-ҳунар коллежида таълим 
самарадор олиб борилаётгани ҳақида сўзлаш ҳуқуқини беради. 
Замонавий педагогик адабиётларда текширув ва назорат топшириқлари 
мазмунини саралашнинг бир қанча методикалари баён қилинган: 
➢ асосий тушунча, аломатлар ва натижаларни ўз ичига олган энг муҳим 
материални танлаб олиш (Д. А. Иванов, Н. С. Маркарян, В. И. Михеев, Р. 
X. Шакуров). Бундай «муҳим» масалаларни ўзлаштириш даражасига кўра, 
барча ўқув материалининг тўлиқ ўзлаштирилиши юзасидан мулоҳаза 
юритиш мумкин; 
➢ энг юқори диагностик салмоққа эга, яъни энг мураккаб масалаларни 
ажратиб олиш (В. С. Безрукова, М. Бугрин, Н. Том). Бу методика мавзу 
(дастурнинг энг мураккаб масалалари тажриба йўли билан саралаб 
олинишидан иборат. Агар таълим олувчи энг қийин масалаларни ҳал қила 
олса, у қолган саволларга ҳам жавоб бера олади; 
➢ ўқув элементларини у ёки бу «объект» мазмунига мансублш и ҳамда ушбу 
элементнинг умуман мавзу ёки предметда такрорланиши маромини танлаш 
(Н. Том); 
➢ билим элементларини текшириш учун жуда аҳамиятли бўлган билимни 
аниқлаш мақсадида ўқув материали мазмунини элементлар бўйича таҳлил 
қилиш. Умумий хусусият касб этувчи ҳамда ўрганилаётган жараёнлар 
моҳиятини, ҳодисаларнинг энг кўп миқдорини тушунишга хизмат қилувчи 
«қонунлар», тамойиллар, таснифлар шу тарзда ажратилади (Д. А. Иванов, 


Н. И. Кравцов) ва бошқалар. 
Назаримизда, санаб ўтилган методикаларнинг ҳеч бири ЎМКҲТнинг 
махсус циклига кирувчи предметлар мазмунининг профессионал аҳамияти ва 
хусусиятини тўла ҳажмда ҳисобга олмайди. 
Таркибий қисмлар хусусиятларини ўлчаш йўли билан амалга оширилувчи 
объекгнинг миқдорий муайянлигини аниқлаш, яъни квантлаш тадбири таълим 
сифатини бошқаришнинг муҳим босқичларидан бири ҳисобланади. 
Маълумки, нарса ва жараёнларнинг объектив дискретлиги миқдорий 
тафаккурнинг асоси ҳисобланади. Ўлчаш жараёни, энг аввало, объектни ҳар 
томонлама сифатли тадқиқ қилишни тақозо этади. Объектнинг сифат 
жиҳатдан бир хиллигининг исботи сифатнинг миқдорий тасаввурининг муҳим 
шарти ҳисобланади. Шунинг учун ТМ бошқаруи ходимлари ўрганилаётган 
объект хусусиятларининг бутун мажмуи, уларнинг ўзаро алоқалари, 
объектнинг функционал вазифасини ажратишлари керак — тадқиқотчи 
«объектнинг қандайдир муносабат ва ҳолатидаги тўлиқ тавсифи»га эга 
бўлиши лозим (В. Невский, П. Худоминский). 
Фалсафий нуқтаи назардан, ўлчов жараёни деганда, реалликнинг акс инкор 
методи тушунилади. Квалиметрияда ўлчаш объект сифати кўрсаткичларининг 
абсолют қиймати белгиланиши сифатида қаралади. 
Таълим муассасасида «ўлчаш»ни педагогик ҳодисалар, жараёнларни, 
уларнинг муносабатлари, хусусиятларини миқдорий баҳоларни татбиқ қилиш 
ёрдамида ўрганишнинг муҳим усули деб қараймиз. 

Download 474,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish