Таълим жараёни
бўлимлари
Таркиби
Умумтаълим
тайёргарлиги
Табиат, жамият, техника тафаккур ҳақидаги,
шахс йўнал- ганлигини, унинг дунёклрашини
белгилаб берувчи ва умумўқув малака ҳамда
кўникмаларини шакллантирувчи билимлар
мажмуи.
Умумтехник ва
махсус назарий
тайёргарлик
Танланган касбий фаолият соҳасидаги умумий
меъёрлар, моделлар, фаолият ва муносабатлар
принцплари
тўғрисидаги
билимларнинг
шакллантирувчи йиғиндиси.
Ишлаб чиқариш
таълими ва
ишлаб чикариш
амалиёти
Фаолиятнинг аниқ мазмундаги муайян турини
амалга ошириш ҳамда касбий фаолиятнинг
бажарилиши жараёнида ўзаро муносабатга,
алоқага киришиш лаёкати; амалий кўникма ва
малакалар.
олувчиларнинг юксак сифатга эга бўлиши кафолати тариқасида таълимни
стандартлаштириш амалга оширилади.
Энг аввало, объектнинг таянч элементлари, уларнинг кўрсаткичлари ҳамда
уларга қўйиладиган талаблар стандартлаштириш объекти ҳисобланади.
Таълим сифатини текшириш ва баҳолаш муаммоси хусусиятларини таҳлил
қилиб, шуни қайд этиш лозимки, бу масала кўн қиррали бўлиб, тадқиқотчилар
томонидан турли жиҳатлардан кўриб чиқилган. Мамлакатимизда БКМларни
текшириш ва баҳолаш вазифа- лари, методлари, принцпларига таълим
сифатини баҳолаш ва на- зорат қилишнинг умумий ва хусусий масалаларига
тааллуқпи кўплаб асарлар эълон қилинган.
Уқувчилар БКМлари сифатини баҳолашнинг маълум тизимлари педагогик
назорат тизимлари доирасини кенгайтирсада, уларни тўла замонавий, деб
айтиш қийин. Шу билан бирга, улар универсал эмас, миқдор жиҳатдан
ўлчанмаган ҳамда таълим жараёнига шахсий ёндашувни акс эттирмайди.
Билим, маҳорат ва кўникмаларни баҳолашнинг нисбатан кенг тарқалган,
мослашган ва ҳамма жойда қўлланиладиган машҳур анъ- анавий беш балли
тизими кўлами аллақачон тор бўлиб қолган. Ишга ижодий ёндашувчи
ўқитувчилар унинг қолипидан чиқишга ҳаракат қиладилар. Кўплаб таълим
муассасаларида беш балли тизимдан фарқ қилувчи баҳолаш усуллари
қўлланилади (М. Бойцов, С. Векслер, А. Зайцев, А. И. Субетто, Н. А.
Селезнева).
Уни кўпбалли, рейтинг ёки бошқача номлаш мумкин, аммо моҳияти битта:
билим, маҳорат ва кўникмаларни баҳолашнинг рейтинг тизими (Г. Я. Атимова,
Б. Г. Ананьев, А. Анасгази, К. Ангеловски) машғулотлар ўтказишнинг блок-
модул шаклига асосланган ҳамда ўқувчиларнинг индивидуал фаолиятига мос
келади.
Рейтинг — бу ўқув ишининг миқдорий характеристикаси ҳисобланиб,
ўқувчилар барча фаолият турларини балларда (қоидага кўра, 100 гача)
интеграл баҳолагцдан иборат. Аслида ўқувчиларнинг кумулятив индекси
(рейтинги)га асосланган, бугун таълим жараёни давомида ўрнатилган тизим
тавсия этлади.
Назорат нуқтаси — бу ўқувчилар ўзлаштирган билимларни кўрсатиши,
малака тавсифига мос келувчи кўникмаларни намойиш қилиши керак бўлган
ўқув машғулоти. Қайси машғулот ўзлаштирилган билим ва кўникмалар
чегараси бўлиши лозимлигини ўқитувчи ҳал қилиши лозим.
Ҳар бир модул (ўқув материалининг мантиқий тугалланган қисми)даги
назорат нуқталари сони аниқланганидан сўнг энг юқори ва энг қуйи рейтинг
аниқланади. Қоидага кўра, энг қуйи балл — 70, энг юқори балл — 100 (70% ли
минимум мезони ЎзР ЎМКҲТ маркази йўриқномасига мос келади). Таълим
олувчи, масалан, семестр давомида жамланган рейтинги бўйича, синов ёки
имтиҳондан озод қилиниши ёки ТМда қабул қилинган ягона педагогик
талабларга боғлиқ ҳолда, бошқа имтиёзларга эга бўлйши мумкин (Г. Я.
Алимова, Б. Г. Ананьев, А. Анастази, К. Ангеловски). Мазкур тадқиқот
доирасида тажриба-синов ўтказилаётган касб-ҳунар коллежида айрим
предметлар бўйича рейтинг тизими ишлаб чиқилган.
Ишлаб чиқариш таълимида эса, таълим сифатига кўп даражали ёндашув
тизими яратилган. Ушбу тизимга ТМ битирувчиларининг касбий маҳорат ва
кўникмаларини, шахсий сифатлари шаклланганлиги даражасини ёритувчи
малака тавсифи галаблари асос қилиб олинган (Н. И. Макиенко, В. И. Михеев,
Н. Пинина, Л. Родзевич, Р. X. Шакуров, Н. В. Шесгаков, Ю. А. Фомина).
Do'stlaringiz bilan baham: |