[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 020 йил декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2548-2]



Download 49,82 Kb.
bet1/4
Sana03.07.2022
Hajmi49,82 Kb.
#735902
  1   2   3   4
Bog'liq
2548-2 04.12.2020




[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.71.00 Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими (лицейлар, колледжлар);

2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 Олий таълим (бакалавриат ва магистратура);

3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Қарори
«Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2548-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 31 декабрдаги 3, КТБ-443-13, 06-17/2-4246, 14-Қ/Қ, 119 ва 58/ҚҚ-сон «Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2548, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 13-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 ноябрь,
5-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 1 декабрь,
54-сон
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. ЙУЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 ноябрь,
ққ-63-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси К. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 ноябрь,
667-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 ноябрь,
12-2020-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 28 ноябрдаги 5-сон, Олий судининг 2020 йил 25 ноябрдаги 667-сон, Бош прокуратурасининг 2020 йил 23 ноябрдаги кқ-63-сон, Молия вазирлигининг 2020 йил 1 декабрдаги 54-сон ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 12-2020-сон қарорига
ИЛОВА
«Юридик таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабалари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни, шунингдек стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «таништирув ва малакавий амалиётни» деган сўзлар «таништирув ва битирув малакавий амалиётни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
а) номидаги «таништирув ва малакавий амалиётни» деган сўзлар «таништирув ва битирув малакавий амалиётни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима, 1-бобнинг номи, 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) талабалари томонидан таништирув ва битирув малакавий амалиётни, шунингдек стажировка ўташ тартибини белгилайди.

Download 49,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish