Ўзгармас ток машиналари 1- мавзу. «Электр энергия истеъмоли ва унинг асосий энергетик курсатгичлари»


СИНХРОН ГЕНЕРАТОРЛАРНИНГ ТАРМОҚ БИЛАН ПАРАЛЛЕЛ



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#143843
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
elektr energiya istemoli va uning asosij energetik kursatgichlari

СИНХРОН ГЕНЕРАТОРЛАРНИНГ ТАРМОҚ БИЛАН ПАРАЛЛЕЛ 
ИШЛАШИ 
 
 
Электр станцияларида, одатда, бир неча генераторлар ўрнатилади. Бу 
генераторлар ўз энергияларини умумий шинага узатиб, ўзаро параллел 
ишлайди. Юклама талабига биноан параллел ишловчи генераторларнинг сони 
ўзгариб туради ва натижада ҳар бир генераторни тўла қувват билан ишлатиш 
имкони олинади. Бундам ташқари, электр станциялари ҳам ўз энергияларини 
битта умумий энергетик системага бериб, ўзаро параллел ишлашга уланади. 
Бунда электр станцияларнинг фойдали иш коэффициенти анча юқори 
бўлиб, уларда ўрнатилган машина ва ускуналардан яхшироқ фойдаланилади 
ва ҳар эхтимолдан асраш (эхтиётлаш) учун керак бўлган генераторлар сони 
камаяди. 
Синхрон генераторларни параллел ишлашга улаш учун қуйидаги 
шартларга риоя қилиш керак: 
1) ишлаб турган ва параллел ишга уланувчи генератор 
кучланишларининг қиймати ўзаро тенг, яъни U
I
=U
II
фазалари эса 180°га 
фарқ қилиши лозим; 
2) генераторлар частотаси ўзаро тенг, яъни f
I
=f
II
 ва уларнинг фазалари 
бир хил кетма-кетликка эга, яъни А
1
 В
1
 С
1
 ва А
2
В
2
С
2
 бўлиши лозим. 
Агар U
I
> U
II
бўлиб, бошқа шартлар бажарилган бўлса, у холда генератор 
чулғамларида потенциал фарқи ΔU пайдо бўлганлиги сабабли тенглаштирувчи 
I
т
токи хосил бўлади (8.24-расм, а). Бунда чулғамнинг актив қаршилиги жуда 
кичик кийматга эгалиги учун уни хисобга олинмайди. Шу сабабли I
т
токини 
ΔU векторидан 90° га кейинда келувчи деб қабул қилинади. Бунда 
тенглаштирувчи ток иккала генератор учун ҳам реактив ток бўлиб, кучланиши 
катта генераторда I
T
индуктив, кучланиши кичикда эса, I
T
–сиғим 
характерида булади. Тенглаштирувчи токдан Ф
яd
ундан эса Е
яd1
х.осил бўлиб, 
кучланиши ортиқ. бўлган биринчи генераторнинг U
1
кучланиши Uгача 
камаяди. Иккинчи генераторда эса, I
т
cиғим токи бўлиб, ундан генераторни 
магнитлантирувчи якорь реакцияси, сўнгра Е
яdII 
хосил бўлади ва натижада 
генераторнинг U
2
 кучланиши U гача кўпаяди. Тенглаштирувчи ток I
T
туфайли 
генератор чулғамларидан номинал юклама токини ўтказиш имкони бўлмай, 
натижада улар қувватидан тўла фойдаланилмайди. Аммо, тенглаштирувчи 
ток реактив бўлгани учун ундан генераторларни айлантирувчи бирламчи 
мотор моментига тескари бўлган момент хoсил бўлмайди. 
12.1-расм, а да кучланишлари ўзаро тенг бўлмаган, яъни U
I
> U
II
бўлган 
генераторларнинг параллел ишлашидаги вектор диаграммаси кўрсатилган. 
Агар генератор кучланишлари фаза буйича 180° дан кичикроқ бурчакка фарқ 
қилса, у ҳолда ҳам ΔU сабабли генератор чулғгамларидан тенглаштирувчи I
T
токи ўтади (6.24-расм, б). Бу ток ҳам ΔU фазасига нисбатан 90° га кейинда 
келувчи бўлади. Агар тенглаштирувчи ток вектори деярли U
II
вектори томон 
йўналган бўлса, I
T
токи иккинчи генераторга актив ток хисобланади. Иккинчи 


генератор чулғамида I
T
токи пайдо бўлиши билан у шу онда юклама олади ва 
натижада генератор роторини айлантирувчи бирламчи мотор валида унинг 
моментига тескари бўлган момент хосил бўлади. 
Тенглаштирувчи ток биринчи генератор чулғамидан ўтиши билан гене-
ратор роторининг айланиши томон йўналган электромагнит моменти хосил 
бўлади. Биринчи генератор ротори ўзининг айланиши томон, иккинчисиники 
эса, ўзининг айланишига тескари томон бўйича маълум бурчакларга 
бурилади ва натижада θ бурчаги нолга, U
I
ва U
II
кучланиш фазаларининг фарқи 
эса 180° га тенг бўлиб қолади. 
Генератор кучланишларининг фазалари 180° га нисбатан каттароқ бурчак θ 
га фарқ қилса, у холда параллел ишлашга уланишда хосил бўлувчи кескин 
механик кучлар сабабли генератор ва бирламчи моторлар ишдан чиқиши 
мумкин. 14.1-расм, б да U
I
ва U
II
кучланишлар фазасининг фарқи 180° га тенг 
бўлмаган ҳолга тегишли вектор диаграмма кўрсатилган. Агар параллел 
ишлашга уланувчи генераторларнинг частотаси ўзаро тенг бўлмаса, у ҳолда 
юқоридаги сингари ҳодиса содир бўлади. Бунда ΔU ва θ қиймати узлуксиз 
равишда, яъни ΔU қиймати нолдан то 2U
ф
гача, θ эса нолдан то 180° гача 
ўзгариб туради (12.1-расм, в). 
12.1-расм, в да f
I
ва f
II
частоталари тенг бўлмаган холга тегишли 
кучланишларнинг вектор диаграммаси кўрсатилган. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish