13.3. Трансформаторларнинг ишлаш принципи
Трансформатор ишлаши учун унинг бирламчи чулғамини кучланиши и=
U
m
sIn w t бўлган ўзгарувчан ток манбаига ёки электр тармоғига уланади (14–
расм). Бунда бирламчи чулғамдан ўзгарувчан ток ( t
I
= l
т`
sIn w t) ўта
бошлайди Бу ток ферромагнит ўзакда ўзгарувчан магнит оқими ( Ф = Ф
т
• sIп
w t) ҳосил қилади. Ферромагиит ўзакнинг магнит қаршилиги ҳавонинг ёки
транс–форматор мойининг магнит қаршилигидан анча кичик бўлгани учун
магнит оқимининг асосий қисми (иш оқими) шу ўзак орқали туташади ва
иккала чулғамни ҳам қуршаб олади, натижада электромагнит индукция
қонунига биноан иккала чулғамда ҳам ЭЮК ҳосил бўлади. Максвелл
таърифига асосан, чулғам-ларнинг ҳар бир ўрамида ҳосил бўла-диган ЭЮК
dt
d
0
билан аниқланади.
Бирламчи чулғам ўрамлари сонини w
I
, ва иккиламчи чулғам ўрамлари
соннни w
2
билан белгилаймиз. Ҳосил бўладиган ЭЮК чулғамларнинг
ўрамлари сонига пропорционал бўлади. Демак, бирламчи ва иккиламчи
чулғамларда ҳосил бўладиган ЭЮК ларнинг оний қийматлари қуйидагича
аниқланади:
dt
d
dt
d
1
1
1
(14–1)
dt
d
dt
d
2
2
2
(14–2)
бу ерда
I
ва
2
– бирламчи ва иккиламчи чулғамлар билан илашган магнит
оқими;
dt
d
– магнит оқимининг вақт
бирлигида ўзгариши.
Бирламчи чулғамда ҳосил бўладиган
ЭЮК (е
I
) табиатан ўзиндукция электр
юритувчи кучидир. Иккиламчи чулғамда
ҳосил бўладиган ЭЮК (е
2
)
ўзаро
индукция электр юритувчи кучидир.
Демак,
аниқроқ
қилиб
айтганда,
трансформатор ўзаро индукция ҳодисаси
асосида ишлар экан. Трансформаторнинг
иккиламчи
чулғамига
истеъмолчи
(юклама) уланади. Иккиламчи чулғам
ЭЮК истеъмолчи учун ўзгарувчан ток
манбаи ҳисобланади.
Трансформатор фақат ўзгарувчан ток тармоғига улангандагина ишлайди,
ўзгармас ток тармоғига уланганда эса ишламайди, чунки бирламчи чулғам
ўзгармас ток тармоғига уланганда ундан ўтадиган ўзгармас ток ферромагнит
ўзакда ўзгармас магнит оқими ҳосил қилади. Магнит оқими вақт бирлигида
ўзгармаганлиги сабабли чулғамларда ЭЮК ҳосил бўлмайди. Лекин занжирда
электр токининг ҳар қандай ўзгариши чулғамларда ЭЮК ҳосил бўлишига
сабаб бўлади. Ўзгармас ток тармоғига уланган трансформатор чулғамларида
ЭЮК нинг ҳосил бўлиши, трансформатор тармоққа уланаётганда ёки
узилаётганда яхши сезилади, чунки трансформатор тармоққа уланганда
унинг чулғамида ток нолдан бирор қийматгача ортиб боради ёки у тармоқдан
узилганда, ток кучи бирор қийматдан нолгача камая боради. Демак, худди шу
вақтда чулғамлар билан илашган магнит оқими вақт бирлигида ўзгаради ва
оқим қиймати турғун бўлганда ЭЮК ҳосил бўлмайди. Демак,
трансформатор ўзгармас ток тармоғига уланганда ишламас экан. Лекин
шуни эътиборга олиш керакки, трансформатор ўзгармас ток манбаига
уланганда унинг бирламчи чулғамида ЭЮК ҳосил бўлмаганлиги сабабли шу
чулғам токининг қиймати кўпайиб кетади. Токнинг қиймати бирламчи
чулғамнинг фақат актив қаршилиги билан (
1
1
1
R
U
I
) аниқланади. Бу эса
трансформатор учун хавфлидир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
1. Иброхимов У. Электр машиналари, Ўқитувчи, 1988й.
2. Мажидов С. Электр машиналари ва электр юритма. Ўқитувчи, 2002й.
3. М.М.Кацман М. Электр машиналари ва трансформаторлар. Ўқитувчи.
–Т. -1976. 408 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |