Ўзгармас ток машиналари 1- мавзу. «Электр энергия истеъмоли ва унинг асосий энергетик курсатгичлари»



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,99 Mb.
#143843
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
elektr energiya istemoli va uning asosij energetik kursatgichlari

12.3. Синхрон моторни ишга тушириш 
Синхрон моторларни ишга туширишда, асосан, асинхрон усул 
қўлланилади. Бунинг учун синхрон моторларнинг ротори ўзагига қўзғатиш 
чулғамидан 
ташқари, 
катаксимон 
қисқа 
туташган 
чулғам 
ҳам 
жойлаштирилади. Бу чулғам ишга тушириш чулғами деб аталади ва унинг 
ёрдамида синхрон мотор асинхрон мотор сингари ишга туширилади. Бунинг 
учун, даставвал, унинг қўзғатувчи чулғами разряд қаршилигига 
туташтирилиб, сўнгра статор чулғами электр тармоғига уланади. Бунда 
статор чулғамидан уч фазали ток ўтиб, натижада 
чвстота билан 
айланувчи магнит майдон ҳосил бўлади. Статорнинг айланувчи магнит 
майдоннинг ротордаги қисқа туташган чулғам билан кесилиши натижасида 
бу чулғамда э.ю.к. ва, демак, ҳосил бўлади. Ротордаги ток билан айланувчи 
магнит майдон ўзаро таъсири натижасида роторни 
частота ҳосил 
бўлади. Синхрон мотори роторининг 
частотаси асинхрон, яъни 
синхронмас частота деб аталади. Асинхрон частота билан айланаётган 
роторнинг қўзғатувчи чулғамини разряд қаршилигидан ажратиб, унга 
ўзгармас ток берилса, у ҳолда статор ва ротор магнит майдон қарама-қарши 
қутбларининг ўзаро тортишиш кучи ортиб, ротор синхрон частота билан 
айлана бошлайди. Синхрон моторни асинхрон усул билан ишга туширишда 
унинг қўзғатувчи чулғамида катта э.ю.к. ҳосил бўлади. Чулғам изоляциясига 


бу э.ю.к. дан бўлган хавфни йўқотиш учун разряд қаршилиги 
қўзғатувчи чулғам қаршилигидан тахминан 
10 марта катта қилиб олинади. 
Синхрон моторнинг ишга тушириш токи 
бўлиб, ишга тушириш 
моменти эса 
бўлади. 
Юқори частотали моторда 
нинг қиймати 
паст частотали мотордагига нисбатан катта 
бўлади. Катта қувватли синхрон моторларни 
ишга туширишда, электр тармоғидаги 
кучланиш ортиқча пасайиб кетмаслиги ҳамда 
статор чулғамига таъсир этадиган динамик 
кучларни камайтириш учун, одатда, уларни 
реактор ёки автотрансформатор орқали 
уланади. 
Натижада, 
статор 
чулғамига 
бериладиган кучланиш номиналга нисбатан 
пасайиб, ишга тушириш токининг қиймати ҳам бирмунча пасайтирилади. 
Электр машина тайёрланадиган заводларнинг кўрсатмаси бўйича 3000 В 
кучланишли синхрон моторларни электр тармоғига бевосита улаб ишга 
тушириш учун, уларнинг роторидаги ҳар бир магнит қутбга тўғри келадиган 
мотор қуввати қуйидагидан катта бўлмаслиги лозим яъни
 кВт 
бунда p – қутблар сони.
6000 аольтли моторни бевосита ишга туширишда эса 
 кВт 
бўлиши лозим. Электр тармоғига бевосита улаб ишга тушириш мумкин 
бўлмаган моторлар учун, каталогда, уларнинг статорига берилиши мумкин 
бўлган 
максимал 
кучланиш 
қиймати 
кўрсатилади. Бунда 
бўлиши керак. Ҳозирги пайтда ҳар қандай катта 
қувватли синхрон моторларни ҳам электр тармоғига бевосита улаб ишга 
тушириш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Илгарилари 
қўзғатувчи чулғамга берилувчи ўзгармас токни синхрон моторнинг вали 
билан айлантириладиган параллел қўзғатишли ўзгармас ток генераторидан 
олинар эди. Ҳозирги вақтда эса ротор чулғамига бериладиган ўзгармас ток 
кўпинча алоҳида ўрнатилган статик ярим ўтказгичли қўзғатгичлардан 
олинмоқда. Кейинги пайтларда ротор чулғамига ўзгармас токни контактсиз, 
халқа ва чўткаларсиз бериш имконига эришилди.


Бундай контактсиз синхрон моторда ротор 
ўзаги яхлит пўлатдан қуйилган қутбларга эга 
бўлиб, бу қутблар роторга ўрнатиладиган ишга 
тушириш чулғами вазифасини ҳам ўтайди. 
Натижада синхрон моторнинг конструкцияси 
соддалашмоқда, унинг ишлашдаги ишончлилиги 
анча кўтарилмоқда. Ҳозирги пайтда кичик 
қийматли 
қаршилик 
моментлари 
бмлан ёки салт иш режимида 
ишга 
тушириладиган 
синхрон 
моторлар 
роторидаги қўзғатувчи чулғамга қўзғатгични 
бевосита 
улаб 
қўйиш 
схемаси 
кенг 
қўлланилмоқда. Бунда қўзғатгич якори разряд 
қаршилиги орқали ёки бевосита ротор чулғамига 
уланади 
(-расм). 
Мотор 
частотасининг 
тахминан, 
қийматида 
қўзғатиш 
занжиридаги разряд қаршилиги рубильник 
билан занжирдан чиқарилади. Бунда қўзғатиш 
занжири 
узилмаганлиги сабабли 
синхрон 
моторни 
ишга 
тушириш 
схемаси 
анча 
соддалашди.
Қуввати 2000 кВт гача бўлган синхрон 
моторларни салт иш режимида, ҳатто разряд 
қаршилигисиз ҳам ишга тушириш мумкин. Бунда синхрон моторни ишга 
тушириш учун статор чулғамини электр тармоғига улаш кифоя. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish