1. Мавзу (2 соат). Энергиянинг ўлчов бирликлари. Энергиянинг турлари.
Органик ёқилғилар ва уларнинг энергиялари. Ўзгармас ток манбалари,
уларнинг энергияларини ҳисоблаш.
Энергия. 1-топшириқ. Ўзингиз билган энергия турларини ёзиб чиқинг.
(Елпиғич методи)
Механик энергия (кинетик ва потенциал)
Иссиқлик энергияси (кўмир, ўтин, газ, нефт)
Ёруғлик энергияси
Шамол энергияси
Жисмоний (физик) энергия
Кимёвий энергия
Ядро энергияси
Геологик энергия (вулқонлар, гейзерлар ва ҳоказо).
Энергиянинг турли кўринишларни расм асосида изоҳланг
Энергиянинг амалдаги ўлчов бирликлари. Энергетика соҳасида
энергиянинг бир қанча ўлчов бирликлари қўлланилади.
Электр энергиясини ҳисоблашда “
кВт соат” бирлик ишлатилади.
Масалан бугунги кунда 1 кВт соат электр энер-гияси 228,6 сўм баҳоланади.
Бу энергияни физикадаги асосий бирлик Жоулга айлантирсак
1 кВт∙соат=1000 Вт ∙ 3600 с = 3600000 Ж = 3,6 МЖ.
Барча ўлчов қурилмалари электр энергиясини
кВт соат бирликларда
кўрсатади ва энергия савдоси шу бирлик асосида олиб борилади.
Энди 1 Жоул энергия неча сўм туришини баҳоланг.
Бугунги кунда электр ҳисоблагичларнинг электромеханик, электрон ва
рақамли турлари кенг ишлаб чиқарилмоқда. Масофадан туриб бошқарилувчи
рақамли ҳисоблагичлар ҳам мавжуд. Бугунги кунда электр ҳисоблагичларнинг
маълумотлари банк тизимлари билан бевосита боғланмоқда.
Энергия ҳисоблагичларнинг имкониятлари ошиши натижасида энергия
тўловида ҳам кўп зонали таърифга ўтиш учун шароит яратилади. Бу эса электр
энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Масалан “Энергия 9”
туридаги СТК3-10A1HХР. Бу электр ҳисоблагичи дастурий бошқарилувчи
турга мансуб бўлиб унда истеъмолчи ва таъминотчи талабларини бажарувчи
жуда кенг имкониятлар мавжуд. Ердаги ҳаёт учун энг катта
энергия манбаи
Қуёшдир. Унинг асосий кўрсаткичлари:
Қуёшнинг нурланиш қуввати 3,8 х 10
20
МВт;
Ергача етиб келувчи қуввати 1,9 х10
11
МВт;
Ер юзининг 1 м
2
юзасига тушувчи Қуёш нури қуввати 1000 Вт.
Демак Қуёш коинотга секундига 3,8 х 10
20
МЖ энергия таратиб туради,
шу энергиядан Ер юзасига ҳар сонияда 1,9 х10
11
МЖ энергия келиб туради.
Ёки Ер сиртининг ҳар квадрат метрига секундига 1000 Ж миқдордаги Қуёш
энергияси нурланиш кўринишида тушиб туради.
Инсоният табиат энергияларидан фойдаланишнинг энг аввало иссиқлик
кўринишидагини ўзлаштирган. Бугунги кунда бизга маълум бўлган
барча
турдаги Ер ости ва Ер усти энергетика заҳиралари ҳам Қуёш таъсирида юзага
келган.
Энергиянинг
иссиқлик
кўринишидаги
туридан
фойдаланиш
углеводородли табиий бирикмаларни ёқишга асосланган.
Бунда модданинг
солиштирма ёниш иссиқлиги тушунчаси киритилади. Солиштирма ёниш
иссиқлиги Жоул / кг бирликда ўлчанади. Яъни 1 кг модданинг тўлиқ ёнганда
чиқарган иссиқлик энергиясини билдиради. Ер
юзидаги асосий бирламчи
энергия манбаи сифатида фойдаланувчи моддаларнинг солиштрма ёниш
иссиқликлари жуд кенг диапазонда ўзгаради.
т/р
Модда
Солиштирма ёниш иссиқлиги