Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳУҚУҚларини таъминлашнинг ташкилий-ҳУҚУҚИЙ



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#680239
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   45
Bog'liq
gender inside uzb

Кутилаётган самаралар
Ўйлаймизки, юқорида келтирилган тавсиялар қуйидагиларга хизмат қилади:
1. Хотин­қизларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг 
Хотин­қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғ ри­
си даги конвенция ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган 
бош қа асосий халқаро­ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш;
2. Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлар соҳасида хотин­қизларнинг камситилишининг 
олдини олишга ёрдам берадиган ишончли ҳуқуқий асосни шакллантириш;
3. Хотин­қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғ ри­
сидаги конвенциянинг 15­моддаси 3­бандида хотин­қизларнинг ҳуқуқларини чек­
лашга қаратилган ҳар қандай ҳуқуқий шартнома ва бошқа ҳар хил хусусий ҳуж жат­
лар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши кўрсатилган қоиданинг миллий қо нун чи ликда 
инобатга олиниши;
4. Эркаклар ва хотин­қизларнинг тенг аҳамиятли меҳнат учун тенг ҳақ олиши тамойи­
лини амалга оширишни таъминлаш;
5. Фуқароларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларига риоя қилиниши устидан жа­
моатчилик назоратини кучайтириш, бу соҳада хотин­қизларнинг камситилишига 
йўл қўймаслик;
6. Миллий қонунчиликдан ўз болаларига нисбатан ота­оналарнинг тенг ҳуқуқ ва маж­
буриятлари тамойилини бузадиган қоидаларни чиқариб ташлаш;
7. Меҳнат соҳасида хотин­қизлар учун қонунчиликда белгиланган имтиёз ва кафолат­
лар билан аёлларни ишга олганлик ва улар меҳнатидан фойдаланганлик учун иш 
берувчини рағбатлантириш ўртасидаги мувозанатни таъминлаш;
8. Болани парваришлаш таътилидан сўнг узоқ танаффусдан кейин ишга чиққан аёл­
ларнинг касб фаолиятига кўникишини енгиллаштириш;
9. Миллий қонунчиликдан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган аёлларнинг нафақа 
олиш ҳуқуқларини чеклайдиган ва шифокорлик сирини ошкор қилмаслик тамойи­
лини бузадиган қоидаларни чиқариб ташлаш;
10. Одам савдосининг олдини олиш;
11. Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлар соҳасида хотин­қизларни камситилишдан ҳимоя 
қиладиган амалдаги ҳимоя механизмини, жумладан суд ҳимоясини ҳам қонуний 
мустаҳкамлаш.
12. Хотин­қизларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари соҳасида камситилиши­
нинг олдини олишга қаратилган тавсияларни амалга ошириш, янги қонун ҳуж жат­


54 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
ла рини (қонунлар — «Эркаклар ва хотин­қизларнинг тенг ҳуқуқ ва имконият лари 
тўғрисида», «Миграция тўғрисида», «Одам савдосининг олдини олиш тўғ рисида», 
«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ма қо ми тўғ ри­
си да») қабул қилиш, амалдаги қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар ки ри тиш 
(Меҳнат ва Солиқ кодекслари, «Фуқароларнинг давлат нафақа таъминоти тўғ ри­
си да», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Аҳолининг бандлиги тўғ ри си­
да», «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида» ва бошқалар), амалдаги қо ну ности 
меъёрий­ҳуқуқий ҳужжатларга тузатишлар киритиш ва қатор янги қо ну нос ти 
меъёрий­ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишни талаб қилади.
Шу билан бирга шуни таъкидлаш лозимки, яхши қонунчиликнинг мавжудлиги, агар 
унинг аниқ бажарилиши таъминланмаган бўлса, муаммоларни ўз­ўзидан ҳал қила олмай­
ди. Тегишли давлат органлари кадрларни танлаш, ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта 
тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, мансабдор шахслар этикасининг иқтисодий 
стандартларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, давлат бошқаруви органла­
ри фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, хотин­қизларнинг ижтимоий иқтисодий 
ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан давлат, парламент ва 
жамоатчилик назоратини кучайтириш, қонунларни бузадиган шахсларнинг жавобгарли­
гини ошириш лозим. Шахсларнинг жавобгарлигини ошириш деганда, хотин­қизларнинг 
ижтимоий иқтисодий ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни, шунингдек, бу соҳада аёл­
ларнинг камситилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги қоидаларни бузишда айбдор деб 
топилган шахсларга қўлланадиган санкцияни оширишни эмас, балки жавобгарликнинг 
муқаррарлиги тамойилини таъминлашни ҳам тушуниш керак.


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 55

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish