Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳУҚУҚларини таъминлашнинг ташкилий-ҳУҚУҚИЙ


Миграцияга оид ривожланган қонунчиликнинг мавжуд эмаслиги



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#680239
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45
Bog'liq
gender inside uzb

2.17. Миграцияга оид ривожланган қонунчиликнинг мавжуд эмаслиги
Шубҳасизки, одам савдосининг олдини олишга қаратилган масала ечимига комплекс 
ёндашмоқ керак. 2008 йилнинг апрель ойида қабул қилинган «Одам савдосига қарши 
курашиш тўғрисида»ги қонуннинг ҳамда шу асосда 2008 йил 7 июлда тегишли давлат 
дастурининг қабул қилиниши бу масалани ечишдаги муҳим қадам бўлди. Шу билан 
бирга, таъкидлаш жоизки, бу фақат илк қадамлардан биридир. Хусусан, одам савдоси­
нинг олдини олишга ривожланган миграцион қонунчиликсиз эришиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши, бозор иқтисодиётининг 
ривожланиши, аҳолининг ижтимоий­меҳнат фаоллигининг ошиши ташқи ва ички мигра­
ция билан боғлиқ қатор муаммоларнинг ечимини талаб қилади. Шунинг учун аҳолининг 
ёппасига кўчиши, агар у тегишли равишда тартибга солинмаса, инсон ҳуқуқлари ва 
миллий хавфсизликка жиддий зиён етказиб, одам савдосига кенг йўл очиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролик тўғрисида»
15
ги қонуни ҳам такомилни талаб 
қилади. Фуқаролик ва ташқи миграция тўғрисидаги қонунчиликнинг умумий камчи­
ликлари — меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда декларатив қоидаларнинг, йўлловчи норма­
ларнинг кўплиги, мигрантлар ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишнинг аниқ 
механизмларининг, жумладан судга оид механизмларнинг, талаб доирасида ишлаб 
чиқилмаганлигидир. Ҳозир Ўзбекистон фуқароларининг республикадан ташқарига му­
айян муддатга ёки доимий яшаш учун кетиши қонуности актлари билан тартибга со­
линади. Бунда четга чиқиш тартиблари қонунчиликда аниқ белгиланмаган. Қонуности 
ҳужжатлари билан тартибга солинган четга чиқиш механизми мураккаб бўлиб, фуқаролар 
учун асоссиз қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
15 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси: 1992 й. 9­сон 338­м.; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажли­
сининг Ахборотномаси: 2005 й. 1­сон 18­м.


48 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Самарали миграция сиёсатини юргизишга ишчи кучини экспорт қилишга доир давлат 
монополияси тўсқинлик қилади (Ўзбекистон фуқароларининг чет элда ишга жойлаши­
ши Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик ва Ўзбекистон Республикаси 
фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий бюроларнинг воситачили­
гида амалга оширилади). Ушбу соҳада рақобатнинг йўқлиги алоҳида юридик ва жисмо­
ний шахсларнинг норасмий меҳнат миграциясини ташкил қилиш бўйича давлат томо­
нидан назорат қилинмайдиган ноқонуний фаолият юритилишига олиб келади.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик асосан Ўзбекистон фу қа ро ла­
ри нинг чет элда ишга жойлашишини ҳукуматлараро, идоралараро шартнома (келишув) 
асосида ташкил қилади. Улар давлат органлари (ҳукуматлар, тармоқ вазирликлари, идо­
ралар ва ҳ.) ўртасида ҳамкорлик дастурлари бўйича тажриба алмашиш, малака ошириш 
ва бошқалар доирасида тузилади. Лекин хусусий шартномалар асосида ишга жойла­
шишга зарур даражада эътибор қаратилмайди.
Ўзбекистон фуқароларининг чет элда ишлашининг мураккаб ва аниқ белгиланмаган 
тартиби, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликнинг меҳнат мигрант­
ларининг фақат оз қисмигагина кўмаклашиши туристик фаолият билан шуғулланадиган 
фирмаларнинг Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш ёки бошқа мақсадларда 
чет элга чиқишини ташкил қилиш бўйича хизмат кўрсатишига сабаб бўлади. Бу фирма­
лар хизматидан фойдаланган фуқаролар чет элга туристик мақсадларда бориб, меҳнат 
фаолияти билан шуғулланади, натижада яширин шахслар қаторига кириб, ҳуқуқсиз 
бўлиб қолади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда яшашини рас­
мийлаштириш бўйича ҳам қийинчиликларга дуч келинади. Расмийлаштириш тартиби­
нинг мураккаблиги ва чалкашлиги ҳуқуқларнинг камситилишига сабаб бўлади.
Масалан, ички ишлар органларига «яшаш учун рухсат» олиш ва «доимий рўйхатдан 
ўтиш» учун ҳам мурожаат қилиш керак. Қонунчиликнинг бундай талабларини тушу­
ниш қийин. Аёнки, бундай қоидалар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс­
ларнинг яшашларини расмийлаштиришни қийинлаштириб, мансабдор шахсларнинг 
ўзбошимчаликларига ҳам сабаб бўлади.
Амалдаги қонунчилик қоидаларининг бажарилмаслиги, ўрнатилган тартиб ва муддат­
ларга риоя қилинмаслик чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳу қуқ ла­
ри нинг бузилишига олиб келади.
Масалан, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунда амалиётда 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тақдим этиш ва фуқароликдан чиқиш масала­
ларини кўриб чиқиш учун белгиланган муддатларга риоя қилинмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига биноан (235­модда) Ўзбекистон Респуб­
ликаси ҳудудидан ташқарида, бошқа давлатлар ҳудудида ўша давлатларнинг қонун 
ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида ту­


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 49
зилган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги 
бўлмаган шахслар ўртасида тузилган никоҳ, агар монелик қиладиган ҳолатлар бўлмаса, 
ҳақиқий ҳисобланади. Паспорт тизими тўғрисидаги низом
16
га мувофиқ, Ўзбекистон 
Республикаси фуқаролари билан никоҳдан ўтган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги 
бўлмаган шахсларнинг доимий рўйхатдан ўтиши ва яшаш учун рухсат олиш тартиби 
осонроқ. Бироқ, амалиётда бу қоидага ҳар доим ҳам амал қилинмайди. Ўзбекистон Рес­
публикаси фуқаролари билан никоҳда бўлган ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшай­
диган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кўпинча турли бюрократик 
тўсиқлар сабаб ўзининг республикада бўлишини расмийлаштира олмайди.
Юқорида қайд этилган масалалар ечимига одамлар савдоси ва уларни эксплуатация 
қилишнинг олдини олишга қаратилган чоралар тизимининг муҳим бир қисми сифатида 
қараш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish