Хулоса ва тавсиялар
Хотинқизларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни таҳлил
қилиш қуйидаги тавсияларни шакллантиришга ёрдам беради:
1. Аҳолининг бандлигини таъминлашга, жумладан, касаначиликни қўллабқувватлаш
ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган барча давлат дастурларида хотин
қизларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини амалга оширишга ёрдам бериш, уларнинг
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун шароит яратишга қаратилган
махсус чораларни, касаллик варақаси, нафақалар каби моддий ва бошқа қўллаб
қувватлашлар шаклидаги ижтимоий кафолатларни назарда тутиш зарур. Бундан
ташқари касаначилик билан нафақат хотинқизлар, муайян сабабларга кўра эркак
лар ҳам шуғулланишни исташи мумкин. Бироқ, қонунчиликда бу борада фақат
хотинқизларга нисбат берилган.
2. Эркаклар ва хотинқизларнинг тенг ҳуқуқлигини таъминлаш, жинсий камситиш
ларга йўл қўймаслик мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғ ри си
●
да»ги, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Аҳолининг бандлиги тўғ ри си
да»ги, «Таълим тўғрисида»ги қонунларига тегишли соҳаларда камситилишларга йўл
қўймасликни мустаҳкамлайдиган ўзгартишлар киритиш. Ўзбекистон Республика
сининг «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги қонунининг 13модда 3қисми
таҳ ририни ўзгартириш, бунда камситилишларга, шунингдек соғлиқни сақлаш ҳу
қу қи ни амалга оширишда жинсга кўра ҳам камситишларга йўл қўймасликни на
зарда тутиш керак;
Юқорида қайд этилган қонунларда камситишлардан амалдаги ҳимояланиш меха
●
низмларини, шунингдек суд ҳимоясини ҳам мустаҳкамлаш;
Номлари қайд этилган барча норматив актларда камситиш тушунчасига таъриф бериш.
●
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 6моддаси 1қисмини Ўзбекистон
то монидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат ва маш
16 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси: 1999 й. 3сон 65м.; 2004 № 6–7. 121м.
50 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
ғу лот лар соҳасидаги камситиш тўғрисидаги 111конвенциясига (1958 йил) му во фиқ
лаш ти риш, яъни «меҳнат муносабатлари соҳасида» сўзларини «меҳнат ва маш ғу
лот лар соҳасида»ги сўзлар билан алмаштириш.
4. Меҳнат кодексининг 269моддасини меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишлар
масалалари юзасидан низолар, шунингдек камситиш оқибатида, жумладан жинс
га кўра камситиш оқибатида келтирилган моддий ва маънавий зарарни ундириш
тўғрисидаги низолар бевосита судда кўриб чиқилиши кераклиги тўғрисидаги қоида
билан тўлдириш.
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 5моддаси қоидаларини Хотин
қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги
конвенциянинг 15модда 3қисми талабларига мувофиқлаштириш, бунда меҳнат
шартномаси ва келишувларининг камситиш характерида бўлган шартларининг
ҳақиқий эмаслигини назарда тутиш керак.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
5моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди:
«Меҳнат шартномаси ва келишувлари шартлари қуйидаги ҳолатларда ҳақиқий
эмас деб ҳисобланади:
қонунчилик ва бошқа нормативҳуқуқий актлардагига қараганда ходимнинг
●
аҳволини ёмонлаштирадиган;
камситиш характерига эга бўлган.
●
Меҳнат шартномаси ва келишувларининг алоҳида шартларининг ҳақиқий эмасли
ги шартнома ёки келишувнинг тўлалигича бекор қилинишини келтириб чиқармайди».
6. Амалдаги меъёрийҳуқуқий ҳужжатлардан тенг аҳамиятли меҳнат учун эркак ва
хотинқизларни тенг тақдирлашни назарда тутадиган, Ўзбекистон томонидан рати
фикация қилинган халқаро шартномаларнинг (Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декла
рациясининг 23моддаси, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги
халқаро пактнинг 7моддаси, Хотинқизлар ҳуқуқлари камситилишининг бар
ча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциянинг 11моддаси, Халқаро
меҳнат ташкилотининг Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркаклар ва аёлларни тенг
тақдирлаш тўғрисидаги 100конвенцияси (1951 йил) талабларига жавоб бермайди
ган қоидаларни чиқариб ташлаш. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг. 2005 йил 12
декабрдаги 276қарори билан тасдиқланган Давлат муассасаларининг тиббиёт ва
фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги ни
зомдан аёлларнинг болани парваришлаш бўйича қонунчилик билан кафолатланган
таътилдан фойдаланганлиги уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда салбий оқибатларга
олиб келишини назарда тутадиган нормаларни чиқариб ташлаш.
7. Қонунчиликнинг ижроси, жумладан аёлларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларининг иш
берувчи томонидан бажарилиши юзасидан жамоатчилик назоратини кучайтириш
мақсадида касаба уюшмаларининг ҳуқуқий ва техник меҳнат инспекциялари фао
лиятини қайта тиклаш лозим.
Таъкидлаш керакки, касаба уюшмаларининг ҳуқуқий ва техник меҳнат инспек
цияларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат қонунчилигининг бажарилишини
назорат қиладиган давлат органлари билан ўзаро алоқалари «Касаба уюшмалари,
уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун билан
тартибга солиниши мумкин. Бу қонунни янги таҳрирда қабул қилиш Ўзбекистон
Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 51
Республикаси ҳукуматининг Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги
264сонли қарори билан тасдиқланган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг 2007
йилга доир режасида назарда тутилган.
8. Меҳнат кодексини Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган
халқаро (Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги (18модда), Хотинқизлар ҳуқуқлари камси
тилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциялар (16модда)
шартномаларга, шунингдек отаоналарнинг ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва
мажбуриятларга эгалигини мустаҳкамлайдиган (Оила кодекси, 71модда) миллий
қонунчилик нормаларига мувофиқлаштиришнинг зарурлиги Ўзбекистон Республи
каси Меҳнат кодексининг 72моддасига ўзгартиш киритишни талаб қилади. Шуни
назарда тутиш керакки, 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирларни енгил, соғлиги ва
ривожланишига зарар етказмайдиган, таълим жараёнини бузмайдиган ишга қабул
қилишда ҳам ота, ҳам онанинг ёзма розилик бериши муҳим шартлардан бири
дир. Бунда айрим ҳоллардагина (отаонадан бирининг ўлими ёки унинг муомала
га лаёқатсиз деб топилиши, отаонадан бирининг ўрнатилган тартибда отаоналик
ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги) отаонадан бирининг ёзма розилиги етарли экан
лигини айтиб ўтиш керак.
9. Меҳнат ва машғулотлар соҳасида хотинқизларни камситишга йўл қўймасликка
қаратилган муҳим чоралардан бири сифатида қонунчиликда белгиланган, хотин
қизларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар ҳажми билан хотинқизларни
ёллагани ва меҳнатидан фойдалангани учун иш берувчиларни рағбатлантириш
ўртасида мувозанатни таъминлашни кўриб чиқиш керак.
Хотинқизлар меҳнатидан фойдалангани учун иш берувчиларни рағ бат лан ти
ришга қаратилган муҳим чораларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
болани икки ёшга тўлгунча парваришлаш бўйича нафақанинг ва вақтинча меҳ
●
нат га лаёқатсизлик, жумладан касал болани парваришлаш учун тўланадиган на
фа қа нинг манбасини ўзгартириш. Ушбу нафақаларнинг иш берувчининг ҳи со би
дан тў ла ни ши ни бекор қилиб, аввал мавжуд бўлган тартибга, яъни айтиб ўтилган
нафақаларнинг давлат ижтимоий суғурта маблағларидан тўлашга қай тиш;
асосан аёллар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар учун солиқ имтиёзла
●
рини белгилаш. Ушбу ҳолатларда корхоналарнинг даромад солиғини тўлашдан
умуман озод қилинишини эмас, солиқларнинг енгиллаштирилишини тушуниш
керак. Бундай енгилликлар иш берувчиларга аёллар учун қонунчиликда белги
ланган қўшимча кафолат ва имтиёзларни тақдим қилишда келиб чиқадиган ха
ражатларни қоплашларида ёрдам беради ва бунинг натижасида асосан эркаклар
ишлайдиган корхоналар билан рақобатини енгиллаштиради.
10. Бола парваришлаш таътилидан сўнг узоқ муддатдан кейин ишга чиққан аёлларнинг
меҳнат фаолиятига кўникиши билан боғлиқ муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш
керак. Хусусан, бола парваришлаш таътилидан ишга тушган, махсус билимни талаб
қиладиган мансабларни эгаллаган аёлларнинг малака ошириш курсларида ўқиши
мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, бу аёлларни малака ошириш курсларини
ўтаганларидан сўнг камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказишни назарда ту
тадиган қоидаларни белгилаш ҳам мақсадга мувофиқ бўлар эди.
11. Касал бўлган ходимга тиббиёт муассасаси томонидан бериладиган вақтинча меҳ
нат га лаёқатсизлик варақасида ташхисни кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг
52 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
«Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги қонунидаги қоидага, яъни шифокор
лик сирини ошкор қилмасликка зид бўлиб, хусусан, аёлларнинг вақтинча меҳнатга
лаёқатсизлик нафақасини олиш ҳуқуқларини амалга ошириши билан боғлиқ
ҳолатларда ҳам қатор салбий оқибатларга олиб келади.
Биламизки, аёллар ўз шахсий ҳаётига тааллуқли ҳолатларни овоза қилишни
хоҳламайди. Қатор ҳолатларда (ҳомиланинг тушиши, ҳомилани сунъий равишда ту
шириш, эмбрионни кўчириб ўтказиш ва ҳ. к. ) аёллар ўз иш жойига вақтинча меҳнатга
лаёқатсизлик варақасини тақдим этмайди, чунки унда ташхис кўрсатилган бўлади.
Ва иш берувчидан ҳар хил важлар билан иш ҳақи сақланмайдиган таътил бери
шини илтимос қилади. Бунинг натижасида аёллар вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик
нафақасини ололмайди, гарчи қонунчиликка кўра уни олиш ҳуқуқига эга бўлсада.
Баён этилганларни инобатга олиб, ходимларга бериладиган вақтинча меҳнатга
лаёқатсизлик варақасида ташхисни шартли белгилар билан кўрсатишни ёки умуман
қайд этмасликни назарда тутиш керак.
12. Одам савдоси ва уни эксплуатация қилишнинг олдини олиш мақсадида қуйи да
гиларни амалга ошириш керак:
ушбу вазифани ҳал қилишга қаратилган давлат дастурини ишлаб чиқиш ва
●
амал га ошириш;
ички ва ташқи миграцияни тартибга соладиган миграция тўғрисидаги ривож
●
лан ган қонунчиликни яратиш, Ўзбекистон Республикасининг «Миграция тўғ
ри си да»ги қонунини қабул қилишни бу дастурнинг ажралмас қисми сифатида
кў риб чиқиш.
Ўзбекистон Республикасининг «Миграция тўғрисида»ги қонунида ташқи меҳнат
●
миграцияси масалаларига, хусусан қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда меҳнат шартномалари бўйича
●
ишга жойлаштиришнинг рухсат бериш тартибини рўйхатга олиш тартибига ал
маштириш, рўйхатга олишнинг анча содда, самарали ва фуқаролар учун тушу
нарли тартибини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет давлатларда ишга жойлаштириш
●
соҳасидаги давлат монополиясидан воз кечиш, ишга жойлаштириш бўйича ху
сусий бюроларни яратиш имкониятини кўриб чиқиш. Бунда хусусий бюролар
нинг фаолияти давлат томонидан лицензияланиши ва назорат қилинишига эъ
тибор қаратиш керак:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш бўйича ху
●
сусий бюроларнинг ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарликларини қонуний белгилаш;
фуқароларнинг чет элда ишлаш имкониятини берадиган ҳуқуқ ва кафолатлари
●
нинг энг кам (мажбурий) даражасини қонуний белгилаш;
Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс
●
ларнинг яшашини қонунийлаштириш тартибини соддалаштириш.
чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш даврига (вақтинчалик
●
ва доимий яшайдиган), шунингдек Ўзбекистонда бўлишдан мақсадларига қараб
(транзит, туризм, ўқиш, хизмат сафари, ишлаш ва ҳ. к. ) ҳуқуқий мақомлари ху
сусиятларини аниқ тартибга солиш. Бу вазифаларнинг ечими Ўзбекистон Респу
бликасининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий
мақоми тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни тақазо қилади.
Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 53
Ўзбекистоннинг қатор чегарадош давлатлар (Қирғизистон, Тожикистон,
●
Туркмани стон) билан икки томонлама келишувларининг муҳимлигини, чегара
га туташ ту ман лар да яшовчи шахсларнинг чегарани визасиз кесиб ўтиш имко
ниятини назарда ту тадиган ўзаро сафарларнинг муҳимлигини тан олган ҳолда,
бу келишувлар асосан фу қа ро ларнинг чегарани кесиб ўтиш ва қўшни давлатлар
да вақтинча яшаш ма са лаларини тартибга солишини таъкидлаш лозим. Худди
шундай келишувларда ишга жой лашиш, чегара яқинида савдо қилиш, чегарага
туташ ҳудудларда яшовчи фу қа ро лар нинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси маса
лаларига ҳам алоҳида аҳамият бериш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |