68 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
тортиш, шунингдек оиладаги зўравонлик қурбонларини тиббийижтимоий реаби
литация қилиш.
2006 йил 9 июнда Грузияда «Оиладаги зўравонликка қарши кураш, унинг олдини олиш
ва жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш тўғрисида» қонун қабул қилинди.
Амалдаги қонунчиликда жамиятнинг ҳар қандай аъзосининг ҳаётига, соғлигига, жинсий
дахлсизлигига, мулкий ва номулкий ҳуқуқларига қарши содир этилган жиноятлар тар
киби тўлиқ келтирилган. Лекин шу билан бирга жабрланувчи билан никоҳда, қариндош
ёки бошқа муносабатларда бўлган шахс томонидан қасд қилингани учун масъулиятга,
бунда жабрланувчига анча катта жисмоний ва, айниқса, руҳий зарар етиши ва бутун
оиланинг бузилиши хавфи туғилишига қарамай, алоҳида эътибор қаратилмаган.
Бундан ташқари жиноят қонуни жазолаш вазифасини бажариб, қоидага кўра аввало жазога
эътибор қаратади. Ҳуқуқни қўллаш амалиёти эса шуни кўрсатадики, оиладаги зўравонликни
бартараф этиш учун фақат жиноийҳуқуқий қонунчилик етарли эмас. Масалан, иш судгача
олиб борилиб, зўравон судланганидан сўнг, гоҳида оила боқувчисидан ажраб қолади ва бир
танг аҳволдан бошқа қийин аҳволга тушиб қолади. Кўпинча оиладаги зўравонлик ҳолатлари
майда рўзғор низолари характерига кўра, жиноий ёки фуқаровий жавобгарликка тортиш
учун етарли асосга эга бўлмайди, бироқ бундай ҳолатлар маҳаллий жамоатчилик миқёсида
аҳлоқий меъёрлар асосида Оқсоқоллар даврасида кўриб чиқилиши мумкин.
Шунинг учун ҳам шундай қонун қабул қилиш керакки, унда оиладаги зўравонликни
олдини олишда миллий анъаналар ҳам инобатга олиниши керак. Бу эса жиноий санк
цияларни қўллаш имконияти чекланади дегани эмас. Шунингдек, бу қонун фуқаролик
ҳимоя воситалари ва ижтимоий услублар ёрдамида қийин ҳаётий ҳолатларни ҳал қилиш
шаклларидан бири сифатида ҳам қўлланилиши керак. Оиладаги зўравонликка қарши ти
зимли ва самарали курашиш учун қонун лойиҳаси комплекс ёндашувни назарда тутади.
Бу ёндашув оиладаги зўравонликдан жабр кўрганлар учун ёрдам кўрсатишда ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари, судлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, умумтаълим ва
тиббиёт муассасалари,
мавжуд ижтимоий хизматлар, шунингдек тадбиркорлик билан
шуғулланадиган фуқаролар ўртасида саъйҳаракатларни ўзаро бирлаштиришни назарда
тутади. Шундай қилиб, қонун лойиҳаси оиладаги зўравонлик муаммосининг ечимига
фуқаролик жамиятидан ижтимоий ҳамкорларнинг янги кенг доирасини жалб қилади.
Зўравонликдан жабр кўрган қарам оила аъзоларига ёрдам кўрсатадиган
институтлар
кризис марказлари, ижтимоий меҳмонхоналар ва бошқа реабилитация марказлари томо
нидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар комплексини ўз ичига олади.
Қонунлар янги тоифа қонунларига тегишли бўлиб, зўравонликнинг олдини олишга
қаратилган. Улар Конституцияга асосланиб, амалдаги жиноий, фуқаролик ва маъмурий
қонунчилик билан мустаҳкамланган.
23
23 Восстановительное правосудие для несовершеннолетних и социальная работа. Учебное пособие. — М.: МОО Центр «Судебно
правовая реформа», 2001. — С. 97.
Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 69
2006 йил 10 октябрда Озарбайжоннинг Миллий межлиси «Гендер тенглигини таъмин
лаш тўғрисида» қонун қабул қилди. Ушбу қонуннинг асосий мақсади ҳаётнинг барча
соҳаларида хотинқизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ва жинсига
кўра тенгсизликларнинг барча шаклларини бартараф қилишдир. Энди Озарбайжонда
эркак ва хотинқизлар ўртасида камситишлар, жинсий зуғумлар, жинслар тенгсизигига
йўл қўядиган эълонларни чоп этиш тақиқланган. Гендер тенглигини давлат ва иш бе
рувчилар таъминлаши керак.
24
Бугунги кунда оиладаги зўравонликнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳалари
Белоруссия, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда муҳокама қилинмоқда.
Оиладаги зўравонлик муаммоси барча давлатларга, бутун дунёга тегишлидир. Хотин
қизлар эркаклар билан тенгликка эришмагунича зўравонликдан озод бўла олмайдилар.
Шу билан бирга зўравонлик ва зўравонлик таҳдиди ҳаётда барҳам топмагунича тенг
ликка эришиб бўлмайди. Зўравонлик учун тўланиши мажбур бўладиган катта моддий
ва маънавий тавон бу муаммо ечимини қидиришни изчил давом эттириш заруратини
яна бир марта таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: