Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳУҚУҚларини таъминлашнинг ташкилий-ҳУҚУҚИЙ


Ўзбекистонда хотин-қизларни оиладаги



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#680239
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
gender inside uzb

3.4. Ўзбекистонда хотин-қизларни оиладаги 
зўравонликдан ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалалари
Оиладаги зўравонлик инсон ҳуқуқлари ҳисобланган барчанинг қонун олдида тенг ҳимояга 
эгалик ҳуқуқининг бузилишига сабаб бўлиб, жинсига кўра камситишларга олиб келади. 
Бундан ташқари яна бир қатор инсон ҳуқуқларининг: шафқатсиз муносабатга учрамаслик 
ҳуқуқининг, яшаш ҳуқуқи ва жисмоний дахлсизлик ҳуқуқининг, олий жисмоний ва руҳий 
соғлиққа эга бўлиш ҳуқуқининг бузилишига ҳам сабаб бўлади. Айнан хотин­қизлар усти­
дан зўравонлик муаммоларига эътиборнинг қаратилиши билан халқаро ҳуқуқ оиладаги 
зўравонликни назорат қилиш ғоясини илгари суради. Оиладаги зўравонликни халқаро 
инсон ҳуқуқларининг бузилиши сифатида талқин этишга қарор қилинди. Давлатлар бун­
дан буён оиладаги шафқатсизлик қурбонларини ҳимоя қила олмасликни оқлайдиган са­
баб деб шахсий ҳаётга аралашмасликни рўкач қилмасликка келишиб олди. Бу масала­
да шахсий ҳаёт тамойиллари қайта кўриб чиқилиши керак, чунки оммавий ва норасмий 
соҳага анъанавий бўлиниш ижтимоий ҳокимиятни тақсимлашда тенгсизлик манбаи бўлиб 
ҳисобланади. Шунга кўра, оиладаги зўравонликнинг олдини олишга қаратилган қонуний 
асосларни ишлаб чиқиш масаласини кўриб чиқиш Ўзбекистон учун ҳам долзарбдир.
Бутун дунёда оиладаги зўравонликка қарши курашаётган етакчи давлатлар тажрибаси 
бу жаҳолатга қарши шакл, услуб ва воситаларнинг бой манбаидир. Бу давлатларнинг 
ютуқлари фақат зўравонликнинг олдини олишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишда, 
нодавлат ташкилотларининг лойиҳаларини тузиш ва амалга оширишдагина эмас, балки 
умуммиллий ва маҳаллий миқёсда ҳукумат дастурларини тайёрлаш ва татбиқ этишда 
ҳам инобатга олиниши мумкин.
24 http://www.echo­az.com


70 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Оиладаги зўравонлик хотин­қизлар ва болаларнинг ҳаёти, соғлиги ва қадр­қимматига 
тажовуз қиладиган кенг тарқалган ҳуқуқбузарлик шаклига айланиб бормоқда. Статис­
тика маълумотларига қараганда, ҳозирги кунда содир этилаётган қотилликларнинг, 
қасддан баданга турли даражадаги тан жароҳатларини етказиш, калтаклаш ва камси­
тишлар, никоҳдан эрта ўтишга мажбурлаш, жинсий мотивларда содир этилаётган жино­
ятларнинг кўпчилиги оилада, маиший асосларда содир этилмоқда.
Бундай жиноятларнинг ўзига хос хусусиятлари шундаки, зўравонликнинг объекти бўлиб ои­
ланинг заиф аъзолари — хотин­қизлар ва болалар ҳисобланади. Шунингдек, бу жиноятлар­
нинг кўпчилиги латент, яъни яширин характерга эга. Чунки эр (ота)дан қўрқиш ёхуд оилавий 
мажбуриятлар юзасидан, анъаналар, диний тасаввурларга кўра, моддий ва бошқа қарамлик 
оқибатида жабрланувчилар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига уларга нисбатан содир 
этилган ёки содир этилаётган зўравонлик ҳаракатлари тўғрисида хабар бермайдилар.
Мавжуд жиноят, жиноят­процессуал ва маъмурий қонунчиликда уйдаги зўравонлик­
лар ни аниқлаш хусусиятлари ва улар учун жазо чоралари кўрсатилмаган. Қонунчилик да 
оилада хотин­қизлар ва болаларнинг ор­номус ва қадр­қимматини камситганлик учун 
жавобгарликни белгилайдиган қоидалар ҳам йўқ. Уларнинг оиладаги ҳуқуқларини таъ­
минлайдиган ҳуқуқий кафолатлар ҳам белгиланмаган.
Болалар ва хотин­қизлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциялар ва деклара ция­
ларга қўшилгач, Ўзбекистон хотин­қизлар ва болаларни жисмоний ва руҳий зў ра вон­
лик нинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш мақсадида барча қонунчилик, маъмурий, иж­
тимоий ва маърифий чораларни кўришга мажбур. Жумладан ота­оналар (эр), қонуний 
васийлар ёки у тўғрисида қайғуриши керак бўлган бошқа ҳар қандай шахс томонидан 
жинсий зўравонликдан ҳам.
Кўрилаётган ҳимоя чоралари хотин­қизлар ва болаларга зарур ёрдам кўрсатиш, улар­
га нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлинганда кўриб чиқиш, тергов қилиш ва 
кейинги чораларни кўриш, керак бўлса суд жараёнини қўзғатиш мақсадида самарали 
воситаларни қўллашни ўз ичига олиши керак.
Хотин­қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган халқаро ҳужжатларни амалга 
ошириш, оилада эркаклар ва хотин­қизларнинг амалдаги тенглигини таъминлаш, бола 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг шахсига нисбатан ҳурматда бўлиш, оилада хотин­
қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг турли шаклларини олдини олиш, туга­
тиш мақсадида оиладаги зўравонликнинг ҳар қандай шакли учун маъмурий ва жиноий 
жавобгарлик белгилаш ва оилада хотин­қизлар ва болаларнинг хавфсизлигини таъмин­
лаш воситаларини, шунингдек, уларнинг ижтимоий тикланишлари ва кўникишлари 
учун, зўравонлик содир этилган ҳолларда моддий ва маънавий зарарни ундириш учун 
имкониятлар яратишни ҳам назарда тутиш лозим.
Ўзбекистоннинг жиноят ва жиноят­процессуал қонунчилиги хотин­қизларни оилада юз 
бериши мумкин бўлган зўравонликлардан етарлича самарали ҳимоя қила олмайди. Ма­
салан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97­моддасида назарда тутилган 


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 71
жиноий жавобгарлик ҳар қандай шахсга нисбатан содир этилган жиноятлар учун белги­
ланган. Уни умумий хусусият фарқлаб туради. Ҳомиладор аёлни ўлдириш фақат айбни 
оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади, чунки бу моддада жиноятни қаерда, ким томони­
дан содир қилинганлигига аниқлик киритилмаган.
Таҳлил қилинаётган моддада аёлнинг унинг эри ёки бошқа оила аъзоси томонидан 
ўлдирилганлиги учун жиноий жавобгарлик белгилайдиган қоида йўқ. Демак, шундай 
жиноят содир этилса, у оддий қасддан одам ўлдириш сифатида кўриб чиқилади.
Бундай ҳолатда гендер асосларида оиладаги аҳвол билан боғлиқ ҳолда содир этилган одам 
ўлдириш жиноятлари тўғрисида статистик маълумотларни топиш ва аниқлаш қийин.
Оиладаги зўравонликка асосланган одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятни оддий қасддан 
одам ўлдириш жиноятига тенглаштириш керак эмас. Бундай одам ўлдириш алоҳида модда 
сифатида оиладаги зўравонлик бўлимида кўриб чиқилиши керак, шундагина жамиятнинг 
оиладаги зўравонликка нисбатан кескин муносабатини кучайтириш мумкин.
Бундай норманинг мавжудлиги нафақат аёлнинг тўлақонли ҳуқуқий ҳимояланишини таъ­
минлаш учун, балки қонуннинг жамият онгига аҳлоқий­ҳуқуқий таъсир этиши нуқтаи на­
заридан ҳам муҳим. «Оила аъзолари»нинг қонуний таърифини киритиш битта хонадонда 
яшовчи шахсларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилишнинг зарурлигини асослаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103­моддаси (Ўзини­ўзи ўлдириш дара­
жасига етказиш) иккинчи қисмида моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга 
қарам бўлган шахсни ўзини­ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жиноий жавоб­
гарлик белгиланган.
Вояга етмаган болаларни ва оиладаги аёлларни ўзини­ўзи ўлдириш даражасига етказ­
ганлик учун оила аъзоларининг жавобгарлигини белгилайдиган мустақил норманинг 
йўқлиги учун бу модданинг кўрсатилган қисми маиший асосларда ўзини­ўзи ўлдириш 
даражасига етказиш жиноятини квалификация қилиш учун ҳам қўлланилиши керак. 
Лекин суд амалиётида бу қоида эътиборга олинмайди.
Шунинг учун уй­рўзғорда қарам оила аъзоларига нисбатан қўлланилаётган зў ра вон лик­
нинг алоҳида табиатини инобатга олган ҳолда Жиноят кодексига қариндошлар ва оила 
аъзолари томонидан ўзини­ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жиноий жавоб­
гарликни белгилайдиган норма киритиш лозим.
Жавобгарлик аёлга, болага, ногиронга ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсга нисбатан кучли 
руҳий таъсир ўтказган субъектлар бўйича аниқ белгиланиши керак.
Уй­рўзғор шароитида ўзини­ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жиноий жавоб­
гарликни қатъий белгилашнинг муҳимлиги унинг оила аъзолари учун олдини олувчи, 
огоҳлантирувчи таъсирга эгалиги билан изоҳланади. Ушбу модданинг профилактик таъ­
сирга эга бўлиши шубҳасиздир.


72 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
2­боб (Соғлиққа қарши жиноятлар)даги қатор моддаларда «қасддан баданга оғир ши­
каст етказиш»(104­модда), «қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш»(105­модда), 
«қасддан баданга енгил шикаст етказиш»(109­модда) ва қийнаш (110­модда) учун жино­
ий жавобгарлик белгиланган.
Ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан қасддан баданга оғир ёки ўртача 
оғир шикаст етказганлик учун белгиланган моддаларнинг ҳар бири оғирроқ жазони, 
яъни 8 йилдан 10 йилгача (баданга оғир шикаст етказиш учун) ва 3 йилдан 5 йилгача 
(баданга ўртача оғир шикаст етказиш учун) озодликдан маҳрум қилиш жазосини на­
зарда тутиши керак.
Мазкур моддаларга алоҳида тузатишлар киритилиши керак, фикримизча, бу моддалар 
шу турдаги жиноий ҳаракатларни оиладаги хотин­қизларга ёки оиланинг вояга етмаган 
ва меҳнатга лаёқатсиз аъзосига нисбатан содир етиш айбни оғирлаштирувчи ҳолат экан­
лигини таъкидлаши керак.
Оилада кенг тарқалган жиноятлардан бири қийнашдир. Ўзбекистон Республикаси Жи­
ноят кодексининг 110­моддаси қийнашни — «муттасил равишда дўппослаш ва бошқача 
ҳаракатлар билан қийнаш», деб тушунтиради. Бунда оилада қийноқларга дуч келган 
шахсларнинг сонини аниқлаш қийин, чунки кўпчилик ҳолларда жабрланувчилар ҳи­
моя нинг самарали бўлмаслигидан, айдорнинг эса ўч олишидан қўрқиб, милиция ёки 
судга мурожаат қилмайди.
Шаклланган ҳолатни ўзгартириш мақсадида оила аъзоларини қийнаганлиги учун са ма­
ралироқ жазо чораларини белгилаш лозим.
Озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги бундай қаттиқ санкцияларнинг киритилиши 
огоҳлантирувчи вазифани бажариб, зўравонни жиноятдан тўхтатади, агар жиноят содир 
этилган бўлса, унинг қамалиши ва судланиши жабрланувчиларнинг айбдорнинг қасос 
олишидан қўрқмаслигига ишонтиради.
Статистик маълумотларга кўра, одам ўлдиришларнинг учдан бир қисми оилада, маи­
ший асосларда содир бўлади. Бунга совуқ муносабатлар, калтаклашлар, қийнашлар, 
ўлдириш билан қўрқитиш ёки зўравонлик ишлатишлар сабаб бўлади. Лекин қо нун чи­
ликда оила аъзолари, ҳомиладор аёллар ва вояга етмаган шахсларни, яъни ўз ҳаёти ва 
соғ лигини ҳимоя қила олмайдиган шахсларни қўрқитганлиги учун махсус (қаттиқроқ) 
жавобгарлик назарда тутилмаган.
Зўравонлик билан боғлиқ кейинги масала аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туши­
ришга мажбурлашдир. Бундай мажбурлаш зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш характе­
рига эга бўлиб, аёлга жисмоний ёки руҳий таъсир ўтказиш билан ҳам содир этилиши 
мумкин. Бундан ташқари ҳомилани мажбуран тушириш муваффақиятсиз бўлиши мум­
кин, бунинг оқибатида эса аёл оғир касалликка чалиниши ёки вафот этиши ҳам мумкин. 
Моддада юқорида санаб ўтилган ҳолатлар кўрсатилмаган.


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 73
Оилавий аспект Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188­моддасининг учин­
чи қисми «б» бандида ифодаланган бўлиб, унда «яқин қариндош»нинг номусига теккан­
лик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Шубҳасиз, «яқин қариндош» оила ришталари билан боғланган шахслар жумласига 
киради. Лекин «яқин қариндош» бўлиб ҳам эркак, ҳам аёл ҳисобланади. Шунингдек, 
қонунчиликда «оила аъзоси» тушунчаси белгиланмаган. Масалан, бирга яшайдиган 
шахс ёки қуда­андалар ким бўлади? Зўравон билан битта хонадонда яшовчи боқиманда 
ёки қариндош бўлади, лекин яқин қариндош эмас.
Оилада, худди жамият ҳаётидаги каби зўравонлик объекти бўлиб ҳар қандай одам — 
фақат аёл эмас, эркак ҳам бўлиши мумкин. Бундан ташқари бундай объект бўлиб фақат 
катталар эмас, турли жинсдаги болалар ҳам ҳисобланади. Бунда зўравонлик ишлатган 
шахсга нисбатан жавобгарлик чорасини белгилашда унинг ёшини ҳисобга олиш муҳим 
аҳмиятга эга. Бу барча ҳолатлар кўрсатилган моддада ўз аксини топмаган. Ваҳоланки, 
номусга тегиш жинояти фақатгина аёллар ва қизларга нисбатан эмас, эркаклар ва ўғил 
болаларга нисбатан ҳам содир этилади.
Шунинг учун ҳам қонун тартибга солинадиган муносабатларга ҳаётий ҳақиқат нуқтаи 
назаридан қараб, ушбу жиноят объекти бўлган шахсларнинг жинси ва ёшини аниқ белги­
лаб бериши, шунингдек, кўпчилик ҳолларда номусга тегиш жиноятининг объекти бўлиб 
қоладиган оила аъзоларига нисбатан содир этилган зўравонликни фарқлаши керак.
Маълумки, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳужжатлар никоҳда бўлган шахсларнинг 
номусига тегиш учун жиноий жавобгарликни белгилашнинг муҳимлигини таъкидлайди.
Таҳлил қилинаётган моддада бундай жавобгарлик назарда тутилмаган. Шунинг учун бу 
халқаро андозани ҳам мамлакатнинг амалдаги жиноий қонунчилигига мослаштириш 
зарурати бор.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 121­моддасида (Аёлни жинсий алоқа қи­
лишга мажбур этиш) белгиланган санкция бу жиноят тури учун етарли эмас. Чунки бунда 
чорасиз аҳволда қолган аёлнинг қарамлигидан фойдаланиб, уни зўрлаш деярли номусга 
тегиш жинояти ҳисобланади. Натижасида оила боқиладиган ишдан маҳрум бўлиш (агар 
бу ишхонада содир бўлса) мумкин ёхуд уй­жой ва оиладан маҳрум бўлиши мумкин, агар 
қайнота, қайнака­ука ва ҳоказоларга рози бўлмаса (агар бу оилада содир бўлса).
Шаҳвоний шилқимлик муайян жавобгарликни келтириб чиқармаганлиги учун кенг 
тарқалган. Ваҳоланки, у шахсни (аёлни, ўсмирни ва ҳоказони) камситади ва таҳқирлайди.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish