Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 79
1. Ўзбекистон миллий қонунчилигини халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга муво фиқ лаш ти риш.
2. Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида махсус қонун қабул қилиниб,
унда хотинқизлар ва болаларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қиладиган чоралар,
хусусан қуйидагилар белгиланади:
а) қўриқлашга оид буйруқлар
киритилиб, жабрланувчиларнинг ҳимояси кучаяди;
б) хотинқизлар ва болаларни имкони борича юқори даражада ҳимоя қилиш
мақсадида милиция, прокуратура фаолиятининг шакли ва услублари ўзгаради;
в) оиладаги зўравонликнинг
олдини олиш, жабрланувчини ҳимоя қилиш учун
чоратадбирлар қабул қилиш бўйича суднинг ваколатлари кенгаяди, оиладаги
зўравонлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади.
3. Жиноят кодексига таклиф қилинган ўзгартишларнинг
киритилиши билан оиладаги
зўравонлик криминализацияси (яъни, ҳозир жиноят ҳисобланмайдиган ҳаракатларни
жиноий хаттиҳаракатлар жумласига киритиш) киритилади, шунингдек оила аъзолари
га нисбатан содир этилган жиноятлар учун белгиланган жавобгарлик кучайтирилади.
4. Оиладаги зўравонликни жазолаш ва унинг олдини олиш, улардан жабрланганларни
ҳимоя билан таъминлаш мақсадида маъмурий суд ҳимоясининг
мослаштирилган,
кечиктириб бўлмайдиган воситаларининг кенг доирасини яратади, шу билан бирга
оиладаги зўравонликдан жабр кўрганлар тегишли ҳимоя билан таъминланади.
5. Эски ақидаларга асосланган муносабатларнинг ўзгариши мазкур жиноят турининг
ошкор этилишига олиб келади.
6. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳалла қўмиталари ходимлари, адвокатлар,
журналистлар, шифокорлар ва бошқалар орасида оиладаги зўравонликларнинг ол
дини олишга хизмат қиладиган мутахассислар тайёрлаш.
ХУЛОСА
Бугунги кунда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ва ҳимоя қилиниши демократик
фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси эканлиги ҳақидаги қоида
умум томонидан
эътироф этилгандир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқларига
содиқлигини эълон қилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий
давлат барпо этишни
мақсад қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан
олади, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тенглиги тамойилини мустаҳкамлайди.
Шуни таъкидлаш лозимки, гендер тенглиги ва эркаклар ҳамда хотинқизларнинг тенг
имкониятлари халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ўзгармас
тамойиллар, та
янч қадриятлар ва андозалардир. Бу тамойиллар бир томондан ижтимоий адолат ва асл
демократиянинг узвий талаблари бўлиб, иккинчи томондан хотинқизлар ва эркаклар
ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий талабларидир.
Ўзбекистон томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий халқароҳуқуқий ҳужжатлар
ратификация қилиниб, уларни таъминлаш ва муҳофаза этишга, шунингдек камситиш
ларга йўл қўймасликка қаратилган қонунлар қабул қилинган.
Гендер тенглигини таъминлаш соҳасида эришилган ютуқларга қарамай амалдаги қо нун
чиликнинг ва уни қўллаш амалиётининг таҳлили ечилиши керак бўлган муаммоларни
аниқлашга, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг тенглиги тамойилининг ҳуқуқий таъ
минланишини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни асослашга ёрдам беради.
Эркаклар ва хотинқизларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятлари тўғрисидаги, хотинқизларга нис
батан зўравонликнинг барча шаклларини олдини олиш тўғрисидаги, миграция тўғрисидаги
қонунларнинг қабул қилиниши, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат, Солиқ, Жиноят,
Жиноятпроцессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига, «Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Аҳолининг
бандлиги тўғрисида», «Таълим тўғрисида», «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги ва
бошқа қонунлар бўйича тавсияларда келтирилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг кирити
лиши Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлашга, Хотинқизлар ҳуқуқлари камситили
шининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция ва Ўзбекистон Республи
каси томонидан ратификация қилинган бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
халқаро андозаларнинг миллий қонунчиликка татбиқ қилинишига, Хотинқизларга нисба
тан барча камситишларга барҳам бериш қўмитасига тақдим этилаётган ва бошқа миллий
маърузаларнинг даражаси ва мазмунини яхшилашга хизмат қилади.
Шу билан бирга таклиф қилинган тавсияларнинг гендер тенглигининг барча масалала
рини қамраб олмаганлигига ҳам эътибор бериш керак. Бундан ташқари ушбу тавсиялар
асосида мақсадга мувофиқ ечимларни ишлаб чиқиш учун уларни ҳар томонлама ва ба
тафсил муҳокама қилиш керак.