Ii боб. Инновация, инновация фаолияти ва унинг ривожланиш истиқболлари



Download 1,27 Mb.
bet1/5
Sana19.05.2022
Hajmi1,27 Mb.
#604854
  1   2   3   4   5

II боб. ИННОВАЦИЯ, ИННОВАЦИЯ ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
1 §. Инновация ва инновацион фаолиятнинг мазмуни
Инновация – бу келажак дегани.
Ш.Мирзиёев Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизация қилишнинг ҳозирги босқичи хўжалик юритувчи субъектлардан тадбиркорлик фаолиятида янги маҳсулотлар ва технологиялар яратиш ҳамда экспортбоп товарлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган инновацион сиёсат юргизишни талаб этмоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, «Инновация, бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар,
инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак»22.
Дарҳақиқат, «илм-фан ва техника ютуқларини кенг қўллаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларига, ижтимоий ва бошқа соҳаларга замонавий инновацион технологияларни тезкор жорий этиш Ўзбекистон Республикаси жадал ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади»23.
Маълумки, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш иккита: анъанавий ва инновацион моделга бўлинади. Шу ўринда уларни таърифлаш, тавсифлаш ва қиёслаш мақсадга мувофиқ.
Анъанавий модел – бу тадбиркорликнинг анъанавий, сермашаққат ва репродуктив шаклига асосланади. Бунда тадбиркор корхона фойдасини кўпайтириш ва рентабелликни ошириш учун ички резервларни сафарбар қилиши тақозо этилади. Мазкур моделга мувофиқ, тадбиркорликнинг муваффақияти давлат томонидан маблағ ажратилиши ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ.
Инновацион модел эса тадбиркорликни инновациялар асосида





22 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Халқ сўзи, 23 декабрь 2017 й. №258(6952), 1-5 б.
23 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21сентябридаги «2019-2021 йилларда Ўзбекистон Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдқилаш тўғрисида» ПФ-5544-сонли Фармони www. lex.uz.
ривожлантириш билан тавсифланади. Бунда корхонани ривожлантириш инновация, яъни илмий ихтироларга асосланади. Инновацион маҳсулот ёки технологиянинг ҳақиқатдан ҳам янгилиги ундан фойдаланиш натижасида ҳамма вақт иқтисодий самарага эришиш билан белгиланади.
Инновация фаолиятининг мазмуни, унинг ўзига хос белгилари ва хусусиятлари инновация тушучасида мужассамлашган. Таъкидлаш жоизки, бу тушунча хорижлик олимлар асарларида ҳам, мамлакатимиз олимларининг ишларида ҳам турлича таърифланиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясининг 4-жилдида қуйидагича таърифланган:
«Инновация – (инг. – innovationas – киритилган янгилик, ихтиро) – 1) техника ва технология авлодларини алмаштиришни таъминлаш учун иқтисодиётга сарфланган маблағлар; 2) илмий-техника ютуқлари ва илғор тажрибаларга асосланган техника, технология, бошқариш ва меҳнатни ташкил этиш каби соҳалардаги янгиликлар, шунингдек, уларнинг турли соҳалар ва фаолият доираларида қўлланилиши» 24.
Фикримизча, ушбу таъриф инновация тушунчасининг замонавий моҳиятини тўлиқ очиб бермайди, уни туркумлаш ва батафсил тавсифлаш учун етарли эмас. Шу боис, хориж- лик ва мамлакатимиз олимларининг мавзуга оид асарлари шарҳларига мурожаат қиламиз.
Жумладан, Я.Кук ва П.Майерс таърифига кўра: «инновация-ғоядан то бозорда сотиладиган тайёр маҳсулотгача бўлган, тўлиқ жараён»25. Деярли шундай фикр Б.Твисс томонидан ҳам билдирилган бўлиб, инновация кашфиёт ёки ғоя иқтисодий мазмун касб этадиган жараён сифатида таърифланади 26.
Оксфорд университети профессори М.Додгсоннинг таърифига кўра,
«инновация илмий, технологик, ташкилий ва молиявий фаолиятдан иборат бўлиб, янги(ёки яхшиланган) маҳсулот, янги (ёки яхшиланган) ишлаб

24 Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 4-жилд. Т.: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти, 2002. –Б.169.
25 Cooke Ian, Mayers P. Introduction to Innovation and Technology Transfer. Boston Artech House, Inc., 1996, 235 p.
26 Твисс Б. Управление научно-техническими нововедениями. - М.:Экономика, 1989.
чиқариш жараёни, ёки қурилмалар тижоратига олиб келади»27.
В.Г.Медынский ва С.В.Ильдеменовлар фикрича, инновация фаолияти:
«ўтказилган илмий-тадқиқотлар ёки қилинган кашфиёт натижасида ишлаб чиқаришга жорий этилган объект бўлиб, олдингисига қараганда сифат жиҳатдан фарқ қилади»28.
Инновация тушунчасига берилган таърифларни яна давом эттиришимиз мумкин. Ҳар хил таърифлар ўртасидаги энг муҳим фарқлар, инновация тушунчасига муаллифнинг қандай ёндашганлигидан иборат. Бундай ёндашувларни асосан икки тоифага ажратиб кўрсатишимиз мумкин.

  1. Инновация илмий-ижодий жараён ва унинг натижаси

  2. Инновация янгиликни жорий этиш (тижоратлаштириш).

Яқин вақтларгача ушбу ёндашувлардан қайсиниси, таърифлардан қайси бири мукаммалроқ эканлиги тўғрисида қизғин мунозаралар олиб борилган. Сўнгги пайтларда бундай мунозаралар бир оз пасаймоқда. Бу ҳозирги вақтда инновация тушунчасининг тўлақонли бошқарув категорияси сифатидаги ўзига хос халқаро стандарти ишлаб чиқилиши билан боғлиқ.
Ушбу халқаро стандартни ишлаб чиқишга «Фраскати қўлланмаси» ва
«Осло қўлланмаси» номи билан маълум иккита иш асос бўлган. Булардан биринчиси, фан ва инновациялар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш бўйича тавсиялардан иборат бўлиб, 1963 йил Италиянинг Фраскати шаҳрида қабул қилинган ва шунинг учун «Фраскати қўлланмаси» деб номланган. Ушбу қўлланма фан ва инновациялар бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ)нинг миллий экспертлари томонидан доимий равишда тузатилиб, такомиллаштирилиб борилмоқда. «Осло қўлланмаси»да инновация тушунчасига умумий ёндашув шакллантирилган бўлиб, 1992 йил Ослода қабул қилинган ва технологик инновациялар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш услубларидан иборат.
27 Dodgson M. Themanagament of technological innovation: An international and strategic approach –Oxford University Press, 2000, 248 p.
28 Медынский В.Г., Ильдеменов С.В. Реинжиниринг инновационного предпринимательства. -М.: ЮНИТИ, 1999, 413 с.
Ҳозирги вақтда бошқарув соҳасидаги кўпчилик назариячилар ва амалиётчилар ушбу ҳужжатларда келтирилган инновация тушунчасини ёқлайдилар. Айнан шу тушунча инновациянинг меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантиришда инновация фаолияти бўйича концепциялар, дастурлар ва бошқа стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқишда асос қилиб олинмоқда.
Юқорида баён қилинган, назарий, меъёрий-ҳуқуқий ва услубий манбалар шарҳларини умумлаштириб, инновация тушунчасини таърифлашга қуйидаги ёндашувни таклиф этамиз:
Инновация – бу ижодий-интеллектуал фаолиятнинг якуний натижаси бўлиб, янги ёки такомиллашган маҳсулот кўринишида мужассамлашади ва бозорда сотишга мўлжалланади ёҳуд амалий фаолиятда фойдаланиладиган янги ёки такомиллашган технологик жараён ҳисобланади.
Янги ғоялар ишлаб чиқилган чизмалар, расмлар ёки батафсил тавсифнома кўринишида ифодаланган бўлса-ю, лекин ундан бирорта тармоқ ёки соҳада фойдаланилмаса, бозорда истеъмолчисини топмаса, ушбу ғоя ёки билим, илмий-ижодий меҳнат натижаси бўлса-да, инновация ҳисобланмайди.

Ушбу фикр-мулоҳазаларни умумлаштириб, инновацияларни янгилиги бўйича 3 турга бўлиш мумкин (2.1-расм).

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish