Ii боб. Инновация, инновация фаолияти ва унинг ривожланиш истиқболлари


-расм. Инновацияларнинг янгилиги бўйича туркумланиши



Download 1,27 Mb.
bet2/5
Sana19.05.2022
Hajmi1,27 Mb.
#604854
1   2   3   4   5
2.1-расм. Инновацияларнинг янгилиги бўйича туркумланиши
Агар янгиликнинг унга ўхшаши(аналоги) бўлмаса, мутлақ янгилик деб аталади. Агар инновацион маҳсулот олдин бошқа корхоналарга қўлланилган, мазкур корхонада эса биринчи марта қўлланилаётган бўлса, нисбий янгилик ҳисобланади. Қисман янгилик – бу буюмнинг қандайдир элементини ёки тармоғини янгилаш.
Янгилик даражаси бўйича базисли, яхшиловчи ва сохта инновацияларга бўлинади.
Базисли инновациялар йирик кашфиётларни рўёбга чиқаради ва техникани ривожлатиришнинг янги авлодлари ва йўналишларини шакллантириш учун асос бўлади.
Яхшиловчи инновациялар майда ва ўрта ихтироларни жорий этиш билан боғлиқ ва тарқалиш босқичида ҳамда фан-техника циклининг барқарор ривожланишида устунлик қилади.
Сохта инновациялар эскирган техника ва технологияларни қисман яхшилашга йўналтирилади.
Вужудга келиш сабаблари бўйича реактив ва стратегик инновацияларга бўлинади.
Реактив инновациялар фирмани сақлаб қолиш учун йўналтирилган бўлиб, улар рақобатчилар томонидан амалга оширилаётган радикал (кескин) инновацион ўзгаришларга қарши қўлланилади.
Стратегик инновациялар огоҳлантирувчи тавсифга эга ва истиқболда нисбий устунликка эришиш учун йўналтирилади. Инновациялар қўлланилиш соҳасига кўра: маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган, бозорни кенгайтириш, жараёнларни бошқариш, ижтимоий ва комплекс инновацияларга бўлинади.
Маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган инновациялар янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишга йўналтирилади. Бозор инновациялари маҳсулотларни қўллашнинг янги соҳаларини очиб беради ва янги бозорларда маҳсулот, иш ва хизматларга бўлган эҳтиёжини таъминлайди. Жараёнли инновациялари янги технологиялар, жараён ва бошқарувни ташкил этишга қаратилади. Ижтимоий инновациялар янги ижтимоий тузилмаларни барпо этиш ва фаолият кўрсатишига йўналтирилади. Комплекс инновациялар бир неча турдаги инновацияларни ўзида бирлаштиради.
Баён қилинганлардан келиб чиққан ҳолда инновациянинг асосий мезонларини қуйидагича белгилаш мумкин:

  • илмий-техник жиҳатдан янгилиги;

  • амалга ошиши, яъни инновациядан амалда, масалан, саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ёки фаолиятнинг бошқа соҳаларида фойдаланиш;

  • янгиликнинг бозорда сотилиши, яъни харидор ёки буюртмачилар талабини қондириш.

Шундай қилиб, янги ғоя қанчалик батафсил баён қилинмасин, чизмалар, расмлар ёки бошқа кўргазмалар шаклида тақдим этилмасин, бу ҳали инновация дегани эмас. Инновация бўлиши учун ғоя ҳаётий эҳтиёжни қондирадиган маҳсулот, хизмат ёки жараёнларда мужассамлашган бўлиши лозим. Фақат янги маҳсулот ёки жараёнларда амалга ошириладиган янги ғояларгина инновация бўла олади. Бошқача айтганда, инновацияларнинг муҳим хусусиятлари, мезонлари - ғоянинг янгилиги ва амалга ошиши, амалий фаолиятга, янги маҳсулот ёки жараёнларга сафарбар қилиниши, бозорда ўз ўрнини топишидан иборат.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish