Termiz davlat universiteti
Fizika-matematika fakulteti
Fizika ta’lim yo’nalishi
2-bosqich 204-guruh talabasi
Xujanazarov Urolbekning
O'zbekistonni rivojlantirish strategiyasi.
Fuqarolik jamiyati fanidan tayyorlagan taqdimot ishi.
Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа
ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик,
жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини
амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур.
Ш.Мирзиёев
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ
УСТУВОР ШАРТИ
Режа:
- Коррупция ва унга қарши кураш тушунчаси.
- Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар.
- Ўзбекистон Республикасини БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш конвенцияси”га қўшилиши.
- Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларнинг яратилиши: “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун.
Ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида тобора кўп қўлланилаётган атамалардан бири бу коррупциядир. Коррупция албатта бугун пайдо бўлган иллат эмас, у қадимдан буён мавжуд бўлиб келмокда. Қадимги юнон файласуфи Аристотел шундай деган:“Ҳар қандай давлат тизимида қонунлар ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай ташкил қилиш керак-ки, унда мансабдор шахсларни ноқонуний йўл билан бойишига йўл қўймаслик лозим”. Француз мутафаккири Шарл Монтескье эса бу борада “Асрлар тажрибасидан маълумки, ҳар қандай ҳокимият ваколатига эга бўлган шахс, уни суиистеъмол қилишга мойил бўлади ва у маълум бир мақсадга эришмагунча шу йўналишда юради” деган фикрларни билдирган.
Маълумки “Коррупция” тушунчаси лотин тилидаги “corruptio” сўзидан олинган булиб, мазмуни “бузиш, сотиб олиш” маъносини беради ва унинг грамматик бир илдизли маъноси яна “коррозия” сузи, яъни “чириш” ёки “занглаш” деган мазмунни ҳам беради. Шундан келиб чикиб бу сўзни ижтимоий кўриниши ҳокимиятни бузиш, чиритиш оркали сотиб олиш” деган маънони беради.
Юридик энциклопедия муаллифларининг таъкидлашича, “коррупция – мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият”.
“Юридик атамалар қомусий луғати”да коррупция тушунчасига “давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган (ёки уларга тенглаштирилган) шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон бериши”, деб таъриф берилган.
1979 йил 17 декабрда қабул қилинган Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор кодексида: “Коррупция тушунчаси миллий ҳуқуқда белгиланиши лозим”, деб қайд этилган, лекин мазкур ҳодисанинг намунавий таърифи келтирилган: “...мансабдор шахс ўз мансаб ваколатлари соҳасида ҳар қандай шаклдаги ҳақ эвазига мазкур ҳақни берувчининг манфаатларида, лавозим йўриқномаси қоидаларини бузган ҳолда ёки бузмасдан муайян ҳаракатларни бажариши ёки ҳаракатсизлиги”.
БМТнинг халқаро миқёсда коррупцияга қарши кураш бўйича Маълумотида шундай дейилган: “Коррупция – бу шахсий мақсадларда наф кўриш учун давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилиш”.
Коррупция тушунчасига берилган шунга ўхшаш таърифга Жаҳон банкининг ҳозирги дунёда давлатнинг ролига бағишланган ҳисоботида ҳам дуч келиш мумкин: “коррупция – бу “шахсий наф кўриш йўлида давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилиш”.
Халқаро ҳуқуқнинг айрим манбаларида хусусан, Коррупция муаммолари бўйича Европа Кенгаши Гуруҳларининг 1-сессияси (1995 йил 22-24 февраль, Страсбург)да “Коррупция”га шундай таъриф берилган.“Коррупция пора олиш (ўзига оғдириш), давлат ёки хусусий соҳада муайян ваколатга эга бўлган шахс, мансабдор шахснинг ёки хусусий соҳада фаолият юритадиган шахс ёки мустақил агентнинг ўз мансаб вазифасидан ёки шунга ўхшаш муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузадиган, шунингдек, ўзи ёхуд ўзга шахслар манфаати учун ҳар қандай шаклдаги афзалликларга эга бўлиш мақсадида ифодаланган хатти-ҳаракат”.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро ҳужжатни ратификация қилган: Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан “БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни 2008 йил 24 июнда қабул қилинди ва 2008 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати томонидан маъқулланди ва 2008 йил 28 августдан эътиборан кучга кирди.
БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси муқаддима ҳамда 8 та боб, 71 та моддадан иборат бўлиб, 1-бобда (1-4) умумий қоидалар, 2-бобда (5-14) коррупциянинг олдини олиш чоралари, 3-бобда (15-42) жиноятчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти, 4-бобда (43-50) халқаро ҳамкорлик, 5-бобда (51-59) активларни қайтариш бўйича чоралар, 6-бобда (60-62) техник ёрдам ва маълумот алмашинуви, 7-бобда (63-64) амалга ошириш механизмлари, 8-бобда (6571) якуний қоидалар акс этган.
Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияга бир нечта билдиришлар, баёнотлар ва шартлар билан қўшилган. Жумладан, Қонуннинг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конвенция 6-моддасининг 3-банди бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб-чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа Иштирокчи-давлатларга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган органлар сифатида белгиланганлиги билдирилган. Бу қоида Конвенциянинг 6-моддаси 3-бандидаги ҳар бир иштирокчи Давлат БМТнинг Бош котибига коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бошқа иштирокчи Давлатларга ёрдам бериши мумкин бўлган орган ёки органларнинг номи ва манзилини хабар қилади, деган талабларига тўла жавоб беради.
Қонуннинг 2-бандига кўра, Конвенция 42-моддасининг 1 ва 3-бандлари бўйича 15-19, 21, 22моддаларда, 23-модданинг 1-бандида, 24, 25, 27-моддаларда назарда тутилган қилмишлар миллий қонунчиликка мувофиқ жиноий жазоланадиган қилмиш эканлиги ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг юрисдикцияси татбиқ этилишлиги баён этилган.
Қонуннинг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конвенциянинг 46-моддаси 13-банди бўйича “Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосларни олиш ва бажариш ёки бундай илтимосларни бажариш учун Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларига юборишга жавобгар бўлган марказий орган” эканлигини, 14-банди бўйича “Ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосларни юборишда ўзбек, рус ва инглиз тиллари мақбул тиллар сифатида белгиланишлиги” билдирилган.
Конвенциянинг 66-моддаси 2-банди қоидаларига эътибор берадиган бўлсак, Ўзбекистоннинг бу позицияси тегишли асосга эга эканлигига амин бўламиз. Яъни, бу бандда икки ёки ундан ортиқ иштирокчи давлатларнинг Конвенцияни шарҳлаш ёки қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай келишмовчилиги мунозаралар олиб бориш йўли билан, ёки арбитраж йўли билан ҳал этилиши, келишмовчиликлар бу йўсинда ўз ечимини топмаган тақдирда давлатлардан бирининг Халқаро Судга мурожаат этиши орқали бир қарорга келиши мумкинлиги белгиланган.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари Прокуратура, Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия, Ички ишлар, Давлат божхона хизмати ҳамда ОАВлари ва фуқаролик институтлари ўртасида ҳамкорликни таъминлаш бу борадаги асосий вазифалардан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |