Ўрнатиладиган тизимларни лойиҳалаш воситалари билан танишиш ва уларда ишлашни ўрганиш(Ўрнатилган Arduino платаси асосида)
Ишдан мақсад – ўрнатилган тизимларнинг тузилиши, уларни лойиҳалаш воситалари билан танишиш ва ишлашни ўрганиш.
АСОСИЙ НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТЛАР Ўрнатилган тизимларининг тузилиш тамойиллари
XXI асрнинг иккинчи 10 йиллигида телекоммуникация сохасида бир қатор янги технологиялар кенг тарқалиб ва ривожланиб бормоқда. Ушбу технологиялардан бири IOT(Internet of Things) –интернет буюмлаи технологияси ҳисобланали. IOT(Internet of Things) – бу табиатдаги мавжуд объектларни, зарурий нарсаларни ва аниқ жойларни интернетга улаш ва бошқариш тамойилларини тавсифловчи телекоммуникация технологиясидир. IOT нинг асосий мавжуд тизимлар, хизматлар ва қурилмаларнинг турли саноат машиналари ўртасида ўзаро алоқани таъминлаш, хизматлар кўламини такомиллаштириш ва ўз – ўзини бошқарувчи интеллектуал тизимлар ва тармоқларни шакллантиришдан иборат.
Нарсалар интернети интернет тармоғидан фойдаланишнинг янги эволюцион даврини очиб беради. Бунда объектлар бир бири билан тармоқ орқали алоқа қилади, бир бирини интеллектуал таниш, тушуниш ва ўзаро тўплаган маълумотларини алмашиш имкониятига эга бўлади. Бугунги кунда IOT га кўплаб мисоллар келтириш мумкин: сенсорли бошқарилувчи объектлар, интеллектуал ахборот тизимлари ва бошқалар. Нарсалар интернети табиатда жойлашган объектлар ва жойларни реал вақт режимида интернет тармоғи орқали идентификациялаш, назорат қилиш ва бошқариш имконини беради. Нарсалар интернетини ташкиллаштириш учун асосан бевосита табиатдаги объектлар билан ишлай оладиган сенсор қурилмалар, актуаторлар, датчиклар ва бошқа интеллектуал тизимлар қўлланилади. Шу сабабли нарсалар интернети концепсияси бевосита сенсор тармоқлар, интеллектуал тармоқлар ва кенг қамровли телекоммуникация тармоқлари билан ўзаро боғланган.
Сенсор қурилмаларининг тармоғини яратиш ғояси 1982 – йилга бориб тақалади. Ушбу йилда Меллон университетида биринчи сенсорли машина интернетга уланган. Шунга қарамасдан нарсалар интернети тушунчаси 1999 – йилларга келиб оммалашди. Бу вақтда MIT Auto – ID марказида маҳсулотларни электрон идентификациялаш тизими ишлаб чиқилди. Бунда RFID асосида нарсаларни идентификацилаш глобал тизимини ишлаб чиқиш бўйича дастлабки тадқиқотлар олиб борилди. Ушбу тадқиқотларда радио частота асосида идентификациялаш IOT нинг кейинги ривожланиши учун бугунги кунда зарур бўлган асосий восита эканлиги таъкидлаб ўтилган.
Бизга маълумки кндалик ҳаётимиздаги барча объектлар идентификация воситаларига эга бўлса уларни назорат қилиш ва бошқариш мумкин бўлади. Бунда бевосита объектларни тармоққа улаш ва уларни интернет орқали ўзаро боғлаш имконияти яратилади. Шуни ҳисобга олган холда XXI асрнинг ўтгин даври мобайнида нарсаларга бевосита ўрнатиладиган ва уларга таъсир эта оладиган NFC, barcode, QR code каби кўплаб технологиялар ишлаб чиқилди.
2014 – йилдан бошлаб нарсалар интернети концепцияси симсиз коммуникациялардан микро – электроник тизимларгача бўлган кўплаб технологияларнинг конвергенцияси натижаси сифатида ривожланиб келмоқда.
Нарсалар интернетига назар соладиган бўлсак, объектлар кўплаб коммуникация технологияларидан фойдаланиб тармоқ ҳосил қилади. IOT соҳасидаги коммуникацион технологияларни тартибга солиш учун ва стандартлаштириш учун IEEE 802.15.4 гурухи ишлаб чиқилган. Ушбу спесцификация асосида канал поғона маълумот алмашиш технологиялари ишлаб чиқилади ва IP асосидаги протоколлар архитектурасига интеграцияланади. Шу сабабли интернет тармоғида маълум вазифа бажарувчи тугун сифатида бошқа қурилмалар билан алоқа қилиш имкониятига эга бўлади.
Объектлар ва жойлар радиочастота ёки бошқа идентификатор қурилмалар билан жиҳозланади.
Нарсалар интенрнети концепсияси бугунги кунда деярли барча соҳада кенг қўлланилмоқда. Мисол учун бундай тизимлар табиий экотизимлардан тортиб шаҳарлар табиий хусусиятлари ҳақида маълумотлар йиғиш, қайта ишлаш, табиий ривожланишни назорат қилиш кабиларда кенг қўлланилмоқда. IOT концепсиясига боғлиқ бўлган ва бевосита атроф муҳит, объектлар ва инсонларни эҳтиёжини қондиришга қаратилган кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Шуни хисобга олган ҳолда ушбу концепсиясининг тадбиқ этилган асосий соҳалар рўйҳати қуйидагилар:
Ақлли уй ва уйни автоматлаштириш тизимлари
Робототехника
Авиация
Автомобил саноати
Биомедицина
Телемедицина ва соғлиқни сақлаш тизимлари
Ишлаб чиқаришни бошқарув тизимлари
Телеметрия
Симсиз сенсор тармоқлар
Интеллектуал назорат тизимлари
Фавқулотда вазиятларни аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг интеллектуал тизимлари
IOT концепцияси асосида ривожланиб бораётган бошқарув тизимларини яқин келажакда дунё миқёсида катта ўзгаришларга сабаб бўлади. АКТ бўйича етакчи илмий – тадқиқот ва таҳлил ташкилотларининг маълумотига кўра 2020 йилда глобал тармоққа уланган бошқарилувчи объектлар сони 26 млрд га етади. Айрим тадқиқотчи ташкилотларининг маълумотига кўра эса тармоққа уланган қурилмалар 100 млрд дан ошиб кетиши башорат қилинмоқда. Експертларнинг фикрига кўра келажакдаги 10 йил ичида IOT концепсияси инсоният яшаш тарзини тубдан ўзгартириб юборади.
Атрофимизни интеллектуал қурилмалар қамраб олади, яшаш тарзи тўлиқ автоматлашади ва оддий уйлар ақлли уйларга, шаҳарлар эса интеллектуал шаҳарларга айланади.
Интеллектуал объектларни ва сенсор қурилмаларни интернетга улашда IP технологияси ягона ва асосий технология бўлиб ҳисобланади. Бугунги телекоммуникацияда IPv4 технологияси қўлланилмоқда. Нарсалар интернетининг жадал суръатларда ривожланиб ва кенгайиб бораётгани сабабли IPv4 технологиясининг адреслар тўплами камлик қилади. Шу сабабли, IOT қурилмалари ишлаб чиқарувчилари IPv6 стандартига кўпроқ эътибор қаратмоқдалар. IPv6 стандарти IPv4 га нисбатан бир неча юз баробар кўп объектларни интернетга улаш имкониятини беради.
Юқори таъкидлаб ўтилганидек нарсалар интернети концепсияси асосида миллиардлаб объектларни ўзаро боғлаган мураккаб телекоммуникацион тармоқ вужудга келади. Тармоқ объектларидан тўпланган жуда катта ҳажмдаги маълумотни қайта ишлаш учун “Big Data”, “Cloud Computing” тамойилларига асосланган тақсимланган ҳисоблаш тизимлари ташкил қилинади.