Лаборатория иши №1 Ўрнатиладиган тизимларни лойиҳалаш воситалари билан танишиш ва уларда ишлашни ўрганиш


Arduino аппарат плотформаси асосида сетодиодни бошқариш тизимини лойиҳалаш



Download 480,3 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi480,3 Kb.
#49087
1   2   3   4
Bog'liq
Лаборатория иши №1

2.2 Arduino аппарат плотформаси асосида сетодиодни бошқариш тизимини лойиҳалаш
Arduino асосида светодиодни бошқариш жараёнини кўриб чиқамиз. Лойиҳалаш учун бизга Arduino платаси, светодиод ва 220 Ом резистор керак бўлади.
Arduino платасида 14 та рақамли кириш/чиқиш пинлари мавжуд. 13-рақамли(pin 13) чиқишга 220 Ом резисторни, резисторга эса светодиоднинг анодини(одатда узун оёқчаси) улаймиз. Катод эса GND номли чиқишга уланади(1.5-расм).

1.5-расм. Arduino платаси ва светодиоднинг уланиш схемаси.
Энди Arduino интеграл дастурлаш муҳитидан фойдаланиб дастур кодини ёзамиз.
Дастлаб Setup функцияси ичида рin 13 га чиқиш режимини ўрнатамиз.
pinMode(13, OUTPUT);
Дастурнинг асосий циклида(Loop функцияси ичида) светодиодни ёқамиз:
digitalWrite(13, HIGH).
Ушбу коддан кейин 13-рақамли чиқишда 5 В кучланиш ҳосил бўлади ва светодиод ёнади. Светодиодни ўчириш учун қуйидаги кодни ёзамиз:
digitalWrite(13, LOW).
Светодиодни ёниб-ўчиши одатда оний вақт давомида содир бўлади. Инсон ушбу ёниб-ўчишни англаши учун delay() функциясидан фойдаламиз. delay() функцияси белгиланган вақт оралиғида светодиодни маълум ҳолатда ушлаб туради. Масалан, delay(1000) – 1 секунд давомида.
Мисол 3:
digitalWrite(13, HIGH) ; 
delay(1000). 
Ушбу дастур коди светодиодни бир секунд давомида ёниқ ҳолатда ушлаб туради.
Arduino асосида светодиодни ёниб-ўчишини бошқариш дастури қуйидаги кўринишда бўлади.
Дастур коди.
void setup()
{
// рақамли кириш/чиқиш пинларини чиқиш режимига ўрнатамиз.
// Arduino платасида светодиод уланган пинни белгилаймиз.
pinMode(13, OUTPUT);
}
void loop()
{
digitalWrite(13, HIGH); /* светодиодни ёқамиз
delay(1000); /* бир секунд ёнган ҳолда ушлаб турамиз
digitalWrite(13, LOW); /* светодиодни ўчирамиз
delay(1000); /* бир секунд ўчган ҳолда ушлаб турамиз
}

Дастурни ёзиб бўлгандан кейин текшириш учун дастурлаш муҳити ишчи ойнасида жойлашган тугмачасини босамиз. Кейин компьютерга USB кабель орқали Arduino платасини улаймиз ва дастурни тугмаси ёрдамида платага юклаймиз.





Download 480,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish