Лаборатория иши бтнинг уч хил уланиш схемаси



Download 0,64 Mb.
bet1/3
Sana31.05.2022
Hajmi0,64 Mb.
#622135
  1   2   3
Bog'liq
13-14 laboratoriya ishi


13-14 - лаборатория иши


БТнинг уч хил уланиш схемаси

Ишнининг мақсади:Схемаларда биполяр транзистор коллектори умумий (УК) қилиб бажарилган кучайтиргич каскадларини тажрибада таҳлил қилиш; юклама (омик) қаршилиги қийматининг кучайтиргич параметрларига таъсирини ўрганиш.


Схемаларда сигнал манбаи БТ нинг база ёки эмиттер электродига, юклама эса коллектор ёки эмиттер электродига уланиши мумкин. Бу холларда БТнинг учинчи электроди кириш ва чиқиш занжирлари учун умумий бўлиб қолади. Схемаларда транзисторнинг қайси электроди сигнал (ўзгарувчан ток) бўйича умумийлигига қараб, транзистор УЭ, УБ, УК уланишларга эга дейилади. Бундай схемалар умумий эмиттер (УЭ)ли, умумий база (УБ)ли, умумий коллектор (УК)ли деб номланган (3.1-расм).


УЭ ли схемада (3.2-расм) С1 ва С2 конденсаторлар кучайтиргич каскадини сигнал манбаи ва юклама билан ўзгарувчан ток бўйича боғлайди ҳамда БТнинг сокинлик режимига (ўзгармас ток бўйича ишчи нуқтасига) сигнал манбаи ва юкламанинг таъсирини бартараф этади.
R1, R2, R3 резисторлар БТнинг танланган сокинлик режимини таъминлайди. С3 конденсатор УЭли схемада R3 резисторни ёки УБ ли схемада эса база занжирида R1, R2 резисторлар хосил қилувчи кучланиш бўлгичи ишлашини мустасно этиб, блокловчи (шунтловчи) конденсатор вазифасини ўтайди.
Электрон схемаларни таҳлил қилиш учун БТ нинг электродлари орасидаги ток ва кучланишлар бир-бири билан қандай боғланганлигини, яъни унинг вольт-ампер характеристикаси (ВАХ)ни билиш зарур.
УЭ ли схемаларни таҳлил қилишда 3.3-расмда келтирилган кириш ва чиқиш характеристикалари оилаларидан фойдаланиш қулай.
Аналог сигналлар энергиясини кучайтирувчи схемаларда БТ нинг актив режими қўлланилади. Актив режимда БТнинг эмиттер ўтиши тўғри, коллектор ўтиши эса тескари силжитилади.
Кучайтиргичнинг параметрларини “кичик сигнал” режимида баҳолаш учун унинг принципиал схемаси ўзгарувчан ток бўйича чизилган схемага келтирилади. Расмда паст частоталар учун УЭли уланишга эга бўлган кучайтиргич каскади элементларининг ўзгарувчан ток бўйича уланиш схемаси келтирилган. Бу ерда БТ Т-симон эквивалент схемада кўрсатилган.
Кучайтиргич каскадларини таҳлил қилишда бизни қўйидаги параметрлар қизиқтиради: қувватни кучайтириш коэффициенти Кр, кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти КU, ток бўйича кучайтириш коэффициенти К1, кучайтиргич каскадининг паст частоталари оралиғидаги кириш қаршилиги RКИР ва чиқиш қаршилиги RЧИҚ. Паст частоталарда (квазистатик режимда) БТнинг ток бўйича кучайтириш коэффициентини ва р-n ўтишлар паразит сиғимларнинг частотавий ўзгаришлари ҳисобга олинмайди. С1, С2 ва С3 конденсаторлар сиғимлари шу қадар катта (мкФ) олинадики, ишчи частоталарда уларнинг қаршиликларини ҳисобга олмаса бўлади. Бу электр таъминлаш манбаи ЕК га ҳам тегишли чунки Сф конденсатор электр манбаи ўзгарувчан ток бўйича шунтланади.
3.1-расмдаги R1 ва R2 резисторлар, RК ва RЮ резисторлардек параллел уланган ва улар 3.4-расмдаги эквивалент схемада R11=R1 R2 ҳамда RКЮ=RК RЮ билан кўрсатилган.



а) б) в)
3.1 – расм. УЭ (а), УБ (б) ва УК (в) схемасидаги
кучайтиргич босқичи схемалари.

3.2 – расм. УЭ , УБ ва УК схемасидаги


кучайтиргич босқичларини тадқиқ этиш схемаси.

Кучайтиргич босқичларининг эквивалент схемаларига электр занжирларни таҳлил қилишнинг маълум усулларни қўллаб (масалан, контур токлар усули) схема параметрларини аниқлайдиган ифодалар олиш мумкин УК схема кучланиш бўйича кучайтирмайди (КU<1), УБ схема эса ток бўйича кучайтирмайди (К1<1). УЭ схема кучланиш ва ток бўйича кучайтирганлиги сабабли (КU<1, К1<1) у қувват бўйича энг катта кучайтиришни таъминлайди. УК схемасининг кириш қаршилиги (RКИР) энг катта, УБ схеманики эса энг кичикдир. Ва ниҳоят, УК схеманинг чиқиш қаршилиги (RЧИҚ) УЭ, УБ уланишли схемаларнинг чиқиш қаршиликларига нисбатан энг кичик қийматга эга бўлади.


БТли кучайтиргич босқичининг частоталарни ўтказиш оралиғининг юқори чегаравий частотаси fТ транзисторнинг параметрларига, юкламанинг қийматига, сигнал манбаининг ички қаршилиги (RГ) га ва транзисторнинг уланиш схемасига боғлиқ бўлади. Агар сигнал манбанинг ички қаршилиги жуда кичик бўлса (RГ→0), КУ схема энг яхши юқори частотавий хусусиятларга эга, ЭУ ва БУ схемалар эса бундай ҳолда тахминан бир хил fТ.ЮҚОРИ га эга бўладилар. (RГ→∞) бўлган ҳолда ЭУ схеманинг частотани ўтказиш оралиғининг юқори чегараси fТ.ЮҚОРИ қиймати камаяди, УБли кучайтиргич каскадиники эса ортади. УК схема бўлса бундай ҳолда
fТ ЮҚОРИ нинг қийматлари жиҳатдан УЭ схемага яқинлашади.



а)

б)

3.3 – расм. УЭ схемадаги кучайтиргич босқичи кириш (а) ва чиқиш (б) характеристикалар оиласи



3.4 – расм. УЭ схемадаги кучайтиргич босқичи эквивалент схемаси.





Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish