III БОБ.
ОИЛАДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАвОНЛИКНИНГ
ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
вазият таҳлили
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини оиладаги зўравонликдан ҳимоя қиладиган ҳамда
унинг олдини олиш ва тугатишга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фао
лиятини тартибга соладиган бир қатор қонунчилик ва нормативҳуқуқий актлар қабул
қилинган.
Улар асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этади. Конституция
оила ва инсоннинг ҳуқуқ, эркинлик ва манфаатларини муҳофаза этишни белгилайди
ган ва кафолатлайдиган нормалар асоси бўлиб, қуйидагиларини мисол қилиб келтириш
мумкин:
Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга
●
бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шах
сий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар (18модда). Яшаш
ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига қасд қилиш энг оғир
жиноятдир (24модда);
Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланма
●
ган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас (25модда);
Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашиш
●
дан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. (27модда);
Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат ор
●
ганлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти
ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади (44модда);
Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат
●
ҳимоясидадир (45модда);
Хотинқизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар (46модда).
●
Оила кодекси оила ва қариндошлик муносабатлари доирасини белгилаб беради. Унинг нор
малари асосида оила ҳуқуқи ва манфаатлари ҳимояси ва муҳофазасининг ҳуқуқий кафо
латлари белгиланган, эрхотин, отаона ва болалар, оиланинг бошқа аъзолари ўртасидаги
низоларни ҳал қилиш қоидалари тартибга солинади ҳамда ўз мажбуриятларини бажарма
ганлиги натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар белгилаб берилган.
Тегишли тамойиллар:
оилавий муносабатларда фуқароларнинг тенглиги тамойили;
●
эрхотинликда мажбуриятларнинг тенглиги тамойили;
●
56 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Оила кодексида қуйидагилар белгиланган:
шахс қонун билан белгиланган тартибдагина оиладан мажбурий тарзда ажратиб
●
қўйилиши мумкин.
ҳеч кимнинг оилавий ҳаётига аралашишлигига йўл қўйилмайди;
●
оилавий муносабатларни тартибга солиш қатнашчиларнинг шахсий ҳаётини сир ту
●
тиш, уларнинг шахсий эркинлик ҳуқуқи ва оилавий ҳаётга ўзбошимчалик билан ара
лашишга йўл қўйилмаслик ҳуқуқларини инобатга олиш билан амалга оширилади.;
оилавий муносабатларнинг иштирокчилари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижти
●
моий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, иқтисодий аҳволи, турар
жойи ва бошқа хусусиятларига кўра имтиёзлар ёки чекланишларга эга бўл май ди;
аёллар ва эркаклар оилавий муносабатларда, никоҳда ва оилада тенг ҳуқуқ ва маж
●
буриятларга эгадирлар;
оилавий муносабатлар адолатга асосан тартибга солинади;
●
жамиятнинг аҳлоқий асосларига кўра ихтиёрийлик ва онглилик.
●
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида рўзғорда
содир этилиши мумкин бўлган ҳамда ижтимоий тартиб ва ижтимоий хавфсизликка таҳ
дид соладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Иштирокчилари кўпинча ўзаро оиланикоҳ ёки қўниқўшничилик муносабатларида бўл
ган шахс лар ўртасида содир этиладиган ва кенг тарқалган ҳуқуқбузарликларга қуйида ги
лар ни мисол келтириш мумкин: ҳақоратлаш (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс,
41модда), енгил тан жароҳати етказиш (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 52
модда), майда безорилик (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, 183модда).
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида қуйидаги жиноятлар кўрсатилган: ўзини
ўзи ўлдириш даражасига етказиш (Жиноят кодекси, 103модда), қасддан баданга тан
жароҳати етказиш (Жиноят кодекси, 104, 105, 109моддалар); қийноқ (Жиноят кодекси,
110модда), ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (Жиноят кодекси, 112мод
да), аёлни жинсий алоқага мажбурлаш (Жиноят кодекси, 121модда), зўрлик ишлатиб
ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш (Жиноят кодекси, 138модда) ва ҳ. к.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 2 мартдаги «Давлат ва жамият
бошқарувида аёлларнинг ролини ошириш тўғрисида»ги фармони республика ҳаётидаги
муҳим ўзгаришлардан бири бўлди. Болаларни тарбия қилиш шароитини яхшилаш ва
аёлларнинг меҳнат фаолиятидаги қизиқишларини ошириш мақсадида «Аёллар учун
қўшимча имтиёзлар тўғрисида» қонун қабул қилинди. Бундан ташқари, аёлларни
ижтимоий, сиёсий соҳага фаолроқ жалб этиш ва уларнинг оиладаги ролини ошириш
мақсадида 2004 йил 25 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон
Хотинқизлар қўмитаси фаолиятини қўллабқувватлашга доир қўшимча чоратадбирлар
тўғрисида» ги фармони ва ушбу фармон ижросини таъминлаш бўйича 2004 йил 29 июн
да Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Хотинқизларнинг сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича ўзгаришлар сиёсий соҳага
ҳам таъсир қилди. Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғ ри
си да»ги қонуннинг 22моддасига кўра сиёсий партиялар томонидан Қонунчилик пала
Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 57
тасига хотинқизларнинг депутатликка номзод этиб кўрсатилишида 30 фоизлик квота
белгиланди.
Бу қоида хотинқизларнинг сайловолди кампаниясидаги фаоллигини оширади ва улар
нинг депутат этиб сайланиши борасидаги имкониятларини кенгайтиради ҳамда Ўз бе
ки стон Республикаси Қонунчилик палатасида аёллар сонининг кўпайиши учун шароит
яра тади. Ҳозир Қонунчилик палатасининг депутати 21 аёл (18 фоиз) ва 18 аёл (15фоиз)
Олий Мажлис Сенатининг аъзоси ҳисобланади. Ижро органларида аёлларнинг умумий
сони 3,4 фоиз, суд органларида эса 22,7 фоизни ташкил қилади.
Демократия ва ҳуқуқ тамойилларига нафақат давлат органлари, балки алоҳида шахслар
томонидан ҳам риоя этилиши ҳуқуқий давлат учун муҳимдир. Бундай давлатда инсон
нинг ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат, инсон қадрини таҳқирлаш, инсонга нисбатан
зўравонлик қилиш, айниқса, қуллик, одам савдоси ва уни эксплуатация қилиш билан
мутаносиб эмас.
Шуни таъкидлаш керакки, ўтиш даврининг энг муҳим ва ечими кечиктириб бўлмайдиган
муаммоларидан бири — оиладаги зўравонлик муаммосидир. Умумий кўринишда оила
даги зўравонликни қуйидагича фарқлаш мумкин: хотинқизларга нисбатан зўравонлик,
болаларга нисбатан зўравонлик ва қариндошларга нисбатан зўравонлик.
Оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқлиликка эришиш — инсон ҳуқуқлари тизимига
доир ижтимоийдемократик институтнинг таркиб топиши натижасидир. Унинг вужудга
келишига жинсларнинг давлат тузилмаларида, ҳукумат билан ва ўзаро муносабатларида
тегишли нормаларни топишнинг мураккаб жараёни сабаб бўлган. Тарих шундан дало
лат берадики, тенг ҳуқуқлилик ғояси ҳамда уни амалга ошириш одобаҳлоқ, маънавий
маданий ва диний жиҳатлардан иборат мажмуани ўз ичига олади.
Хотинқизлар деярли барча давлатлар аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил қилади,
шунинг учун аҳоли ярмининг ҳуқуқлари поймол қилинганда, амалда демократияга
асосланган жамият тўғрисида гапириш қийин. Хотинқизлар устидан зўравонлик му
аммоси давлатдаги носоғлом ижтимоиймаънавий муҳит ва янги ижтимоий муносабат
ларни яратишдаги қолоқликдан далолат беради. Гарчи инсонга нисбатан барча турдаги
зўравонлик ва камситишларни бартараф этиш тақозо этилсада, хотинқизларга нисбатан
зўравонлик алоҳида аҳамиятга муҳтож, чунки бу ҳолат бутун жамиятга тегишлидир.
Оилада хотинқизлар устидан зўравонлик жиддий муаммодир. БМТда эълон қилинган ген
дер тенгсизлиги тўғрисидаги маърузада таъкидланганидек, дунёдаги хотинқизларнинг уч
дан бири ўз ҳаётида зўравонликка учраган. «Дунёдаги хотинқизларнинг учтадан биттаси
ўз ҳаётида зўравонликка учраган — бу ҳайратлантирадиган статистика. Гендер дискрими
нацияси — барча камситишлар ичида энг ёмони» — деб таъкидлаган эди БМТ Бош секре
тарининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Жозе Антонио Окампо.
Оиладаги зўравонлик сезиларли тиббий харажатларга олиб келади. Жаҳон банки ўзининг
«Дунё ривожи тўғрисидаги маъруза»сида таъкидлаганидек, «саноати ривожланган мам
58 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
лакатларда номусга тегиш ва оиладаги зўравонлик 15 ёшдан 44 ёшгача бўлган соғлом
хотинқизларнинг беш йиллик умридан қарийб бир йилини ўғирлайди». Шунингдек,
ҳужжатда айтиладики, «аҳоли жон бошига ҳисоблаганда оиладаги зўравонлик оқибатида
репродуктив ёшдаги аёллар соғлигига тегадиган зарар ривожланган ва ривожланаётган
мамлакатларда тахминан бир хил».
Оиладаги зўравонлик ҳудуд ёки қитъалар доираси билан чегараланмайди ва дунёнинг
барча давлатларида турли даражада мавжуд. Бу ҳақда гапирмаслик маъқул кўрилсада,
дунёда оиладаги зўравонлик шакллари анча кенг тарқалган.
Бу ҳолатнинг кўлами нафақат жамият аъзоларининг кўпчилиги томонидан, балки ил
латга қарши курашишга қаратилган касб вакиллари томонидан ҳам тўла англаб етил
маган. Кўпчилик оиладаги зўравонликни давлат иши деб эмас, ҳар бир оиланинг ички
муаммоси, деб ҳисоблайди. Жабрланганлар сони ва ҳимояланиш улублари тўғрисида
маълумотнинг йўқлиги эса бу ҳолатни янада мураккаблаштиради.
17
Оиладаги зўравонликдан жабрланганларни ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутил
ган ҳуқуқий чоралари ҳар доим ҳам самарали эмас ва уларни суд органлари, прокура
тура ва ички ишлар органлари томонидан қўллаш амалиёти жабрланувчиларнинг одил
судловдан фойдаланишини таъминлай олмайди.
Ҳуқуқнинг турли тармоқ нормалари бирбиридан алоҳида амалга оширилмоқда, маса
лан, жиноийҳуқуқий нормалар жабрланувчини ҳимоя қилишнинг фуқароликҳуқуқий
чоралари билан бирга қўлланилмайди, гарчи кўпинча улар биргаликда самаралироқ
бўлсада. Жабрланувчини ҳимоя қилишнинг ноюридик воситаларидан: психологлар,
ижтимоий ва тиббиёт ходимлари ёрдамидан фойдаланилмайди. Тармоқлараро ёндашув
нинг йўқлиги натижасида оиладаги зўравонлик муаммосининг ечимига зарар етади.
Do'stlaringiz bilan baham: |