Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳУҚУҚларини таъминлашнинг ташкилий-ҳУҚУҚИЙ


бузилиши оқибатида аёлларнинг ижтимоий суғурта



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#680239
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   45
Bog'liq
gender inside uzb

бузилиши оқибатида аёлларнинг ижтимоий суғурта 
бўйича нафақа олиш ҳуқуқларининг камситилиши
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»
14 
ги қонуни 
фуқароларнинг соғлиқни муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқларини мустаҳкамлайди.
14 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси: 1996 й. 9­сон 128­м.; 1999 № 5 124­м; 2001 № 5 89­м.; Ўз бе ки­
стон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси: 2006 № 10. 536­м


46 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Таъкидлаш лозимки, баъзи қонуности ҳужжатлари (масалан, меҳнатга лаёқатсизлик 
варақалари ва маълумотномаларни бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома) ушбу 
қонунга мувофиқлаштирилмаган. Бу эса аёлларнинг камситилишига сабаб бўлади.
Чунончи, амалдаги қонунчиликка кўра ҳомиланинг тушиши, ҳомилани сунъий равишда 
тушириш, аёлга эмбрионни кўчириб ўтказиш жарроҳлиги амалга оширилгач, аёллар­
га вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси берилади. Бироқ, кўплаб аёллар бундай 
нафақани онгли равишда олмайдилар. Чунки бу нафақани олиш учун тиббиёт муассаса­
си томонидан бериладиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим қилиш 
керак. Бу варақада эса ташхис аниқ кўрсатилади. Биламизки, аёллар ўз шахсий ҳаётига 
оид маълумотларни яширади. Ўйлаймизки, айнан шу сабабга кўра аёллар кўрилаётган 
ҳолатларда иш берувчилардан иш ҳақини сақлаб қолмасдан таътил беришини сўрайди. 
Ваҳоланки, «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги қонунда малакали тиббий ёр­
дам олиш ҳуқуқи кафолатланган бўлиб, шифокорлик сирининг ошкор қилинмаслиги 
назарда тутилган. Бундан келиб чиқадики, юқорида келтирилган ҳолатда қонуннинг бу 
талаби бажарилмаяпти ва оқибатда хотин­қизлар ҳуқуқлари камситилмоқда.
Бола икки ёшга тўлгунча парваришлаш бўйича бериладиган нафақани олиш ҳуқуқига 
эга шахслар доирасини чеклаш ҳам юз берди.
Бу чеклов бюджет соҳасидаги ходимларга тааллуқли бўлди. 2008 йил 1 январгача бюд­
жет ташкилотларида ишлайдиган оналар ва «болани парваришлаётган бошқа шахслар»га 
бола парваришлаш бўйича бериладиган нафақа уларнинг иш жойларидан берилар эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Давлат бюджетининг 
2008 йил учун макроиқтисодий кўрсаткичлар ва параметрлар кўрсаткичи тўғрисида»ги 
ПП­744­фармонининг 21 бандига кўра, 2008 йил 1 январдан бошлаб бола икки ёшга 
тўлгунча парваришлаш бўйича ҳар ой бериладиган нафақани тўлаш фуқароларнинг 
ўзини­ўзи бошқариш органларига (маҳаллаларга) топширилди.
Бироқ, фақат тўлов жойи ўзгарибгина қолмай, балки бу нафақани белгилаш тартиби 
ҳам ўзгарди. Аввал бундай нафақани бюджет соҳасида ишлайдиган ва бола икки ёшга 
тўлгунча парваришлаётган барча оналар (ёки бошқа шахслар) олган бўлса, ҳозирги кун­
да эса бундай нафақа муҳтож оилаларгагина бериляпти. Бунда муҳтож оила деб, уму­
мий даромади ҳар бир оила аъзосига энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан кам 
тўғри келадиган оилалар эътироф этилади.
Мактабгача ёшдаги ва бошланғич синфда ўқийдиган болаларни тарбиялаётган оилалар­
ни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи ҳақида тўхталадиган бўлсак, ушбу масала айни 
пайтда ҳар доим ҳам амалий ҳал этилаётгани йўқ. Мактабгача болалар муассасалари 
соат 17 гача ишлайди. Кўпгина ташкилотлар, корхоналар, муассасаларда эса иш куни 
саоат 18–19 дан кейин тугайди. Ишда узоқ вақт ушланиб қолиш ҳолатлари ҳам бўлиб 
туради. Натижада бундай ота­оналар фарзандлари қаровсиз қолади ёки ота­оналар қайд 
этилган муаммони оила бюджетига зарар етказган ҳолда ҳал этади. Яъни, оила аъзола­
ридан бири (кўпинча аёллар) ишдан бўшайди ва шу тариқа иш жойи, малакаси, лавози­


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 47
мидан кўтарилишдан маҳрум бўлади. Ёки, иш берувчининг розилиги билан тегишли 
равишда ҳақ тўлаш шарти билан иш куни қисқаради ёхуд қайд этилган муддатга — 2–3 
соат учун энага ёллайди.
Шу билан бирга, миллий қонунчиликда ижтимоий, касаба уюшма ва бошқа органлар 
томонидан вояга етмаганлар (айниқса қизлар) ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг ишга 
жойлашиши ва меҳнат мажбуриятларини бажариши устидан назорат қилиш масаласи 
тўла тартибга солинмаган.
Хотин­қизларнинг олий ўқув юртларига кириши учун белгиланган ёшга оид чекловни ҳам 
ошириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Зеро, аёл туққан, 
бола тарбиялаётган ва уй ишлари билан шуғулланаётган бўлсаю кейинроқ олий маълумот 
олишни истаса, бу истагини ҳозир амалга ошира олмайди. Чунки, олий ўқув юртига ўқишга 
кириш учун аёлнинг ёши 36дан ошмаган бўлиши керак. Совет даврида ишдан ажралмаган 
ҳолда ва ёшдаги чекловларсиз кечки ва сиртқи бўлимларда ўқиш тизими мавжуд эди.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish