Қўллаш соҳалари. Ролли ўйин ҳозирда кўп ва тез-тез, баъзи ҳолларда бепарволик билан ҳамда нотўғри ўтказилади. Метод ўзини кўпгина мавзуларда ва барча ёшдаги муассасаларда (болалар боғчаси, мактаб, олий мактаб, катталарни ўқитиш, раҳбарлар малакасини ошириш, тренинг, маслаҳат) оқлади. У педагогик шахсга йўналтирилган ўқув жараёнларини вужудга келтиришда ва соғломлаштиришнинг терапевтик жараёнларида қўлланилади. Кўпчилик ўқув режаларида /дастурларида ролли ўйинни қўллаш тасдиқланади ёки рағбатлан-тирилади, чунки ўқув контекстида у барча ўқув ва ўргатувчи ҳодисалари учун тўлдиришни беради. Шунинг учун ролли ўйинни қўллаш ўқитувчилар малакасини оширишдаёқ уларни ўзларига амалга тадбиқ этилиши керак. Кўпчилик талабалар ролли ўйинларни фақатгина компьютер ўйинларидан билишади. Ўқитувчилар бу фактни ўзлари учун қўллашлари мумкин, чунки шу орқали талаба аввал ўйиннинг моҳиятини мавзуга кириш ва танқидий анализ учун бошланғич нуқта сифатида ўзи англаши мумкин бўлади. Ҳозирги вақтда ролли ўйинни сифатли ижтимоий тадқиқотлар доирасида ишлаб чиқариш ўзгартириш жараёнларини режалаштириш, маълумотларни йиғиш методи сифатида қўллаш ҳақида музокаралар олиб борилмоқда.
Мисоллар. Конкрет ўқув ўйинларини топиш учун Интернет тармоғига мурожаат қилиш тавсия этилади: информацион-қидирув орқали «биотехнология ролли ўйини» ёки «тарбия услуби ролли ўйини» саволини киргизиш орқали махсус яратилган ролли ўйин учун таклифларни топиш мумкин. «Саломатлик» ва «Ижтимоий фанлар» предметида «Тарбия услуби» мавзусида ролли ўйинларни ўтказиш мумкин (турли вазиятларда тарбиянинг турли услубларини кўрсатиш: ўқитувчи талабани кўчириш вақтида «тутиб қолди», ўқитувчи талабанинг такрорланадиган сабабсиз кеч қолишига муносабатини билдиради. «Техника/технология» фани бўйича қизиққан шахсларнинг турли гуруҳларини материал ёки конструкция ҳақидаги мунозаралари ёки мижоз, ҳамкасаба билан суҳбат кўринишидаги ролли ўйинни бажариш мумкин.
Структура ва ўтказиш. Ролли ўйинларни талабалар томонидан амалий тадбир сифатида қабул қилмаслиги учун умумий ўқув жараёнига синчиклаб киритиш лозим. «Ролли ўйин» ўқитиш методини дастлабки босқичда ёки баҳолаш фазасида дидактик таҳлил қилиш (кучли томонлари, чеклашлар) бунинг олдини олишга ёрдам беради. Кўпчилик педагоглар ролли ўйинларни у учун талаб этиладиган вақт ҳисобидан (тайёргарлик ва натижалар таҳлили) жуда ноқулай деб ҳисоблашади – аммо бу айнан шундай бўлиши шарт эмасдир. Ролли ўйин ўзининг очиқ характери туфайли «назоратдан чиқиб кетиши», ўқитувчи «вазият эгаси» бўлмай қолиши хавфини адабиётни ўрганиш ва доимий таҳлил қилишни ўтказиб туриш орқали бартараф этилиши мумкин. Ролли ўйин шахсий иштирокчининг юқори даражасини сақлаши ва кўрсатиши (ўзининг ҳиссиётлари, нуқтаи назари) ҳамда талабаларнинг маълум мавзуларда ўқитувчидан билимлари кўп бўлиши мумкинлигини билиш ва қабул қилиш барча иштирокчилар учун муҳим шарт ҳисобланади. Ўқитувчи биринчи навбатда ўзи ролли ўйиндан завқланиши ёки буни пайдо қилиши ва шу орқали талабаларга шуни етказиши, вазият талаб қилганда иккинчи даражали шахс сифатида кутилмаганда қўшила олиши керак. Маслаҳат берувчи, аммо баҳоламайдиган олиб бориш ва дидактик бошқариладиган ролли ўйин билимлар муваффақиятли ролли ўйин учун асосий шартлар ҳисобланади. Ўқитувчи ўйин раҳбари сифатида қуйидаги функцияларни бажаради: ахборотни йиғади, диалоглар сақлаган саҳналарни тузатади, ролли масофани тушунтиради, вақтни назорат қилади, ечимларни (масалан, ролларни алмаштириш, ўйинни тўхтатиш ҳақида) қабул қилади, халақит берадиган элементлар пайдо бўлишида аралашади, муаммоларга тузатишлар киргизади, муҳокамани бошқаради. Ўқитувчи тушунадики, унинг олдида битта мақсадни кўзлаган турли одамлар туради ва айнан битта ўйинни турли гуруҳларда ҳамда синфларда ўтказиш (ролларни алмаштириш) мос тарзда муаммони ечишнинг турли ёндашувлар ва натижаларни тақозо этади. Кейинги шарт бўлиб битта гуруҳ/синф талабалари бир-бирини яхши таниши, ҳамкорлик ва суҳбат муҳити бўлиши ҳамда талабалар гуруҳ иши билан таниш бўлиши ҳисобланади.
Ўйиннинг қуйидаги қоидалари мажбурийдир:
қизиқишлар, фикрлар аниқ ва ишонарли ифодаланиши керак;
ўйин тўғри/адолатли ўтказилади ва муҳокама этилади (барча ўз сўзини айтиш имкониятига эга, бошқаларга ўз сўзини айтишга имкон берилади);
ролли ўйинда мақсадга мувофиқ ечимга интилиш керак.
Ролли ўйин фазалари қоидалари олдиндан гаплашиши ва шакллантирилиши, ўйин давомида мажбурий қолиши керак, чунки фақат шу тарзда мажбурлаш йўқлигини ҳамда фаолиятнинг ижодий характерини/ролли масофа таъминланади.
Ўйин учун қўйидаги материалларни қўллаш мумкин, аммо ўйин бориши жуда ҳам чегараланган ёки батафсил белгиланиши мумкин эмас:
информацион карточкалар (кириш: можароли вазиятни тавсифлаш, мавзу бўйича қўшимча ахборот);
ролли карточкалар (алоҳида роллар учун далил келтириш учун ёрдам, қўшимча ахборот);
натижа ва вазифа сақлаган карточкалар (вазифаларнинг турлича қўйилиши, мавзу муаммоси бўйича қўшимча ахборот);
муҳокама учун карточкалар (синфда муҳокама фазаси давомида суҳбат ўтказиш бўйича кўрсатмалар).
Ролли ўйин учун бошланғич нуқталар – бу одатда кўпчилик ёки барча иштирокчилар ҳаётига тегишли можароли вазиятлар (роллараро ва рол ичидаги можаролар) ҳисобланади. Мавзу ва қатнашувчи шахслар барча – ҳам иштирокчилар, ҳам томошабинлар томонидан қабул қилинади.
Ролли ўйинлар уч фазага бўлинади:
Мотивация фазаси; тайёргарлик фазаси;
Ҳаракат фазаси (ишлаб чиқиш ва ўтказиш); ўйин фазаси; ўтказиш;
Анализ фазаси; натижаларни олиш; баҳолаш фазаси; баҳолаш /аттестация фазаси; муҳокама ва баҳолаш.
Баъзи муаллифлар, масалан, немис педагог олим К.Райх, ўйинни ўтказишдан кейин яна битта фазани – эркинлик фазасини киритади, бунда иштирокчилар ўзларининг ролларидан эркинлашади, бу лавҳа ва ролдан ажралиш бажарувчи ҳимояси учун муҳим аҳамиятга эга, аниқ шахс эмас, балки ролли тарбия танқиди машқ қилинишини талаб қилади. Фазалар номлардан маълумки, бу фазалар қуйидаги белгилар билан характерланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |