Ўйинлар турлари: адабиётда ролли ўйиннинг қуйидаги вариантлари/классификациялари (қутблари) фарқланади (аниқки, ўйин давомида уларнинг бирлашган шакллари қўлланилади):
Кутилмаган (мавзу/вазият талабаларнинг ўзлари томонидан, яъни ўқитувчи кўрсатмаларисиз белгиланади ва ишлаб чиқилади; дидактик/ йўналтирилган/режали/бошқариладиган ролли ўйиндан фарқли ўлароқ (мавзуни олдиндан белгилаш/ўқитувчи кўрсатмалари);
Очиқ ролли ўйин (ўйин бориши/тугаши ҳеч қандай кўрсатилмайди ёпиқ ролли ўйиндан фарқли ўлароқ (ўйиннинг белгиланган бориши ва тугатилиши);
Протагонист интирокидаги ролли ўйин (битта иштирокчи бош актёр сифатида. Мавзу: шахсий ички ҳолати, ўтказилган кечинмалари) бутун гуруҳ иштирокидаги ролли ўйиндан (бутун гуруҳнинг фаол қатнашиши, мавзу: ижтимоий, иқтисодий, экологик ёки маданий мавзу/вазиятлар) ва ҳикоя қилувчи ролли ўйиндан (матнга асосланган ёки тарихни ривожлантирадиган ролли ўйин);
Ижтимоий ўйинлар, саҳна ўйинлари, имитацион ўйинлар.
Ролли ўйиндан ташқари тасвирий ўйин шакллари мавжуд: (қисқа) саҳна кўринишлари (қисқа кўринишлар, масалан, кундалик мактаб ҳаётидан воқеалар), психодрама (психикаси бузилган беморлар учун, ўз ролини бажариш), социодрама (гуруҳ учун муҳим можарони ишлаб чиқиш), имитацион ўйин (ҳақиқий вазият учун можароларни ҳал қилишнинг ҳақиқатга йўналтирилган стратегияларни рационал ривожлантириш), ишбилармон ўйин (берилган режа/ахборотга асосан ўйиннинг бориши: соддалаштирилган шароитларда ҳақиқатга йўналтирилган ечимларни топиш). Уларнинг барчасида умумий бўлиб:
воқеликни моделли қайта яратиш;
бутун ўйин давомида, хусусан ўзини англаш орқали ўқитишни баҳолашда метакоммуникация;
ўрганиш билан ҳиссиётларни боғлаш;
ижтимоий алоқалар/ўзлаштириш (китоблар, фильмлар каби ўқув воситаларидан фарқли ўлароқ).
Келиб чиқиши. Ролли ўйин театр муҳитида пайдо бўлган (Юнонистон: пергаментларда томоша воқеалари), психодрама ва импровизацион ўйин орқали педагогикага йўл топди. 1970-йиллар бошида ролли ўйин касбий таълим ва ўқитувчилар, тарбиячилар ҳисобланган. Ижтимоий ишчилар социологлар иши учун фаол реклама қилинди, аммо кам ишлатиларди. 1970-йиллар бошларидан мактабда кенг, аммо мунозарали қўлланилишни олди. Мунозарали, чунки баъзи ўқитувчилар ролли ўйинда тарбия воситасини фақат ролга адаптацияда («фақат ижтимоий роллар бажарилиши керак») кўришарди бу эса ўша вақт ва ҳозирги тасаввурлар билан умуман зид келарди: ролли ўйин исталган ролларни машқ қилиш бўйича ҳеч қандай алоҳида кўрсатмаларни ва «тарбия нормаларидан чекланишларни бартараф этишнинг ажойиб воситасини» бермайди, балки рол ва рол хиллари бирхилликларининг акс томонида ҳаракатнинг шаклларини очиб беришни кўзлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |